cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Mulla Otavoy Oxun jome masjidi telegram kanali.

Kosonsoy tumani. Boo‘ibaland mfy "Ziyokor" kòchasida joylashgan. 🕌 "Mulla Otavoy Oxun jome' masjidi"ning rasmiy ""Telegram"" kanali..

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 630
المشتركون
+224 ساعات
-27 أيام
+4730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

04:44
Video unavailableShow in Telegram
#VIDEO  #TARBIYA 📝 YO'L QOIDASIGA RIOYA QILAYLIK! 🎙 ABDULBOSIT YUSUPOV, Namangan shahar "Abu Yusuf"  jome masjidi imom xatibi 🌐Saytdan ko'rish 🎞Youtubedan ko'rish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
#ибрат Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла: 1. Тўғри айтдингиз; 2. Ҳўп бўлади; 3. Сизни (сени) яхши кўраман; 4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман; 5. Қўлларинг дард кўрмасин; 6. Ягонам; 7. Кечир; 8. Сен барибир бошқачасан; 9. Инша Аллоҳ яхшиликка; 10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадясисан; 11. Муаммо йўқ; 12. Раҳмат, жоним; 13. Сенга жаҳл қилмадим; 14. Сени дуо қиламан; 15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники; 16. Буни сен қилмайсан, биламан; 17. Сенинг борлигинг бахтимиз; 18. Қуръонимга қараб қўй; 19. Аллоҳ сендан рози бўлсин; 20. Зўр чиқибди, ярашибди... P.S.: Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўз ўрнида ишлата билиш. 🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿 https://t.me/MullaOtavoyOxun
إظهار الكل...

03:41
Video unavailableShow in Telegram
#VIDEO  #AQOID 📝 INTERNETDAGI NOTO'G'RI AQIDALAR 🎙 RASULXON UBAYDULLAYEV, Namangan shahar "Yahyoxon to'ra"  jome masjidi imom noibi 🌐Saytdan ko'rish 🎞Youtubedan ko'rish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз. 🕌🕌Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим). 🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд). 🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади. Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар. 🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа). Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. Яқинларимизга ҳам улашайлик! @ravza_uz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#МАҚОЛА ТАСАВВУФ ҲАҚИДА ТАСАВВУР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ибодуллохон Усмонов, Косонсой тумани “Эшонбобо” жоме масжиди имом хатиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#МАҚОЛА ЗАМЗАМ СУВИНИ НИЯТ ҚИЛИБ ИЧИНГ! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Козимхон Акрамов, Наманган тумани “Мирзабой ва Холўрабой” жоме масжиди имом хатиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#Ривоят РИЗҚНИ АЛЛОҲ БЕРАДИ Сулаймон алайҳиссалом бир чумолини кўриб ундан: – Бир кунда қанча буғдой ейсан? – деб сўрабдилар. Чумоли: – Бир дона, – деб жавоб берибди. Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдилар-да, устидан бир косани ағдариб: – Кунлик ризқингни мен келтириб тураман! – дебдилар. Эртасига келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб турганмиш! Сулаймон алайҳиссалом чумолига: – Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибди-ку!? – дебдилар. Чумоли у зотга қараб: – Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, у Зот менга кунлик ризқимни етказишни унутмайди! Бунга ишончим комил! Лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсам-чи, деган хавотир билан ярмини олиб қўйдим. Чунки бандага ишонч йўқ! Ризқ фақат Аллоҳдандир! – деб жавоб қилибди. Ҳар кимнинг ризқини ўз вақтида етказувчи Аллоҳ таолодир. @ravza_uz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
ОДАМЛАРДАН РАНЖИМА! Одамларнинг қилган ишларига сиқилма! Чунки уларнинг сенга нисбатан энг юқори даражада қиладиган ишлари ҳам Аллоҳ ирода қилган нарсани амалга ошириш холос. Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий * Ҳа, одамлар сизга нисбатан қандай жирканчликларни қилаётган бўлсалар, тақдирингизга ёзилган нарсани қилишаётган бўлади. Улар ундан бошқа нарсани қилиша олмайди. Шундай экан, уларга айтадиган сўзимиз: “Шу ифлосликлар сен орқали бажарилаётгани учун сенга ачинаман”. t.me/ravza_uz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
🕋 РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ
🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
✈️ Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 😄“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. 🟢Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда.
☪️ Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.
🖥 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
03:06
Video unavailableShow in Telegram
#VIDEO  #TARBIYA 📝 INTERNETDA VAQTNI BEHUDA OʻTKAZISH 🎙 SHUKRULLO TOʻXTABOYEV Namangan shahar "Abdulloh ibn Masʼud"  jome masjidi imom xatibi 🌐Saytdan ko'rish 🎞Youtubedan ko'rish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...