cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА газетасининг расмий канали

"O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА" газетасининг расмий канали

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
519
المشتركون
+324 ساعات
-17 أيام
-5230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

❓Янги тизим: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказишда қандай ўзгаришлар бор? ✅ Юртимизда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш борасида мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизим яратилгани ҳақида аввал ҳам бир неча бор маълумот берган эдик (1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8). 📌 Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш жараёнларини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. 📃 Ушбу ҳужжат билан қандай вазифаларни амалга ошириш белгилангани ҳақида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов батафсил гапириб берди: — Буйруққа асосан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини тўғридан-тўғри кузатиб бориш тартиби такомиллаштириб борилиши белгиланди. Имтиҳон саволлари базаси соҳадаги ўзгаришларга кўра, ҳар йили 1 сентябрга қадар мунтазам равишда янгилаб борилади. 🔷 Шу билан бирга, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, олий тиббий таълим муассасалари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига қуйидаги вазифалар юклатилди: ✔️тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган шифокор ва фармацевтларни амалдаги малака тоифасининг муддати тугашидан олти ой олдин навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиши лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш; ✔️тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништирилиши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг малака оширишини ташкил этиш; ✔️тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтиши учун ҳужжатларини тайёрлаши ва ўз вақтида топширишига зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш; ✔️тиббиёт ва фармацевтика ходимларини ўз вақтида аттестациядан ўтишини таъминлаш мақсадида малака тоифасига эга бўлган ва бўлмаган мутахассисларнинг доимий мониторингини юритиш; ✔️малака тоифасига эга бўлган ва бўлмаган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимлари тўғрисидаги маълумотларнинг йиллик таҳлилий жадвалини ўрнатилган тартибда кейинги йилнинг 1 февралига қадар Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказига топширилишини таъминлаш. 📊 Янги тизимнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига барҳам берилди. Ҳужжат топшириш ва имтиҳондан ўтиш жараёнида инсон омили аралашувини минималлаштириш орқали коррупция хавфи ва элементлари бартараф этилди. 🧑🏻‍⚕️ Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимнинг барча бўғинидаги муассаса раҳбарлари бу ҳақда доимий равишда тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бориши лозимлиги ҳамда барча турдаги фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриши белгиланди. 🗓 Марказ ҳузуридаги малака тоифасини бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестацияларнинг ўз вақтида ҳамда белгиланган талаблар асосида адолатли ва шаффоф ўтказилишида шахсан жавобгар этиб белгиланди. 🖇 Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси етук ва чуқур билимга эга, халқаро майдонда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...

Ўқув семинари НОДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ ҚАНДАЙ ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИ? Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари масъул ходимлари учун “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялашнинг ягона Низоми мазмун-моҳияти”га бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.  Мазкур ҳужжат таркибидаги тиббий фаолиятни лицензиялаш паспортида лицензияланадиган тиббий фаолият бино-иншоотлари, ходим ва мутахассисларига қўйиладиган санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлар қайд қилинган.     Мавзу юзасидан вилоят СЭО ва ЖСБ бошлиғининг ўринбосари Дилмурод Эргашев ҳамда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Аъзамжон Раҳимовнинг маърузалари тингланди. Нотиқлар лицензия олиш шартлари ҳақида батафсил тушунча бердилар. Таъкидланганидек, стационар турдаги нодавлат тиббий ташкилотда операция йўлга қўйилса, жарроҳ камида биринчи малакавий тоифага эга бўлиши керак. Бош шифокор учун олий тиббий маълумот ва малакавий тоифа, бошқа врач-мутахассислар учун  тегишли тиббий мутахассисликка оид олий маълумот ва малакавий тоифа шарт. Хорижий мутахассис жалб этилган тақдирда операция қилувчи врачда камида етти йиллик иш стажи ёки зарур касбий кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжати зарур. Туғруқни қабул қилиш жорий этилса,  камида биринчи малака тоифасидаги акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог ва клиник лаборант врачлар жалб этилиши даркор. Хорижда таълим олган мутахассис ишга олинса,  унинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларининг нострификация гувоҳномаси тақдим қилинади. Стерилизация бўлими мавжуд муассасада ходимнинг махсус ускунада ишлаш бўйича ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжати муҳим. Ўқув-семинарида, шунингдек, кўрсатиладиган тиббий хизматларга мувофиқ қандай моддий-техник база яратилиши, тиббий фаолиятни амалга оширишда риоя қилиниши қатъий бўлган қоидалар ҳақида ҳам атрофлича тушунчалар берилди. Тадбир доирасида диагностика ва даволашда қўлланиладиган замонавий тиббиёт ускуна ва жиҳозлари кўргазмалари ташкил этилди. Семинар ва ўзаро суҳбатларда олинган бой маълумот хусусий сектордаги тиббиёт муассасалари мутасаддиларига ўзларини ўйлантириб келаётган масалалар ечимини топишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Энг муҳими, улар электрон тизим орқали  лицензиялаш вақт ва ресурсларни тежаш, шаффофликни таъминлаш, истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқаришларида янги истиқболлар очишини таъкидладилар.
إظهار الكل...
❗️ЖССТ: Дунёда 1,8 миллиард киши камҳаракатликдан азият чекмоқда 📊 ЖССТ томонидан 2022 йили бу борада ўтказилган тадқиқот натижалари яқинда Буюк Британиянинг нуфузли “The Lancet” тиббий журналида эълон қилинди. 📉 Қайд этилишича, 2010-2022 йиллар оралиғида катталар ўртасида жисмоний фаоллик даражаси 5 фоиз пасайган. Агар бу тенденция давом этса, 2030 йилгача камҳаракатлик кўрсаткичи 35 фоизгача ошиши мумкин. 📍Ҳозир бу борада энг мураккаб вазият Осиё-Тинч океани минтақалари (48 фоиз) ва Жанубий Осиё (45 фоиз)да кузатиляпти. 📌 Жисмоний фаоллик сусайиши аёллар орасида кўпроқ қайд этилмоқда. Қолаверса, 60 ёшдан ошганлар бу муаммо билан тез-тез рўбарў келишяпти. ✅ Шунга қарамай, ижобий натижалар ҳам бор. Тадқиқотда аниқланишича, кейинги ўн йил ичида дунё давлатларининг деярли ярми бу йўналишда маълум ютуқларга ҳам эришган. 🔎 Мазкур анъана шундай давом этса, 2030 йилга келиб, 22 мамлакат камҳаракатлик даражасини 15 фоизга қисқартиришга эриша олади. 🏌🏻‍♂️Шундан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳафтасига 150 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик билан шуғулланишни тавсия қилмоқда. Ёки 75 дақиқалик кучли жисмоний фаоллик ҳам бунинг ўрнини боса олади. 🩺 Акс ҳолда, камҳаракатлик инфаркт, инсульт, 2-тур қандли диабет, деманс, кўкрак ва йўғон ичак саратони каби касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади.
إظهار الكل...

❗️ССВ: Тиббиётни рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди 🌐 Бугунги кунда рақамли технологиялар давлат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларидаги ислоҳотларни жадаллаштириш имконини берувчи асосий восита, тараққиёт “локомотиви”га айланган. Шу боисдан ҳам соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилиш — бу муҳим ва зарур қадам. Зеро, бунинг натижасида аҳолимизга кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифати ошади, соҳага янги даволаш технологиялари кириб келади. 📌 Куни кеча мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш, уларга ечим топиш мақсадида Ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ биносида анжуман бўлиб ўтди. ✅ Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов, «UZINFOCOM» МЧЖ раҳбари Эмил Гимранов, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ҳамда техник ходимлар иштирок этди. 🔹 Тадбир аввалида О.Омонов бугунги кунда миллий тиббиётимизни рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаб, соҳага илғор технологияларни жорий этиш бўйича истиқболдаги режаларга тўхталиб ўтилди. 📋 Анжуман давомида тизимдаги мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, рақамли технологияларни бирламчи бўғингача босқичма-босқич жорий этиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди. 📎 Шунингдек, вазирликнинг Рақамли технологияларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Нодирбек Эшназаров тиббиётни рақамлаштириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ва келгуси режалар юзасидан тақдимот қилди. 🖥 Якунда вазирлик тасарруфидаги барча тиббиёт муассасаларининг корпоратив ва локал тармоқларидан фойдаланиш ҳамда ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш учун масъул бўлган ҳудудий техник ходимларига махсус техник анжомлар тўпламлари топширилди. 🏥 Шундан сўнг тадбир иштирокчилари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 7-сон оилавий поликлиникасига ташриф буюриб, бу ерда пилот тариқасида ишга туширилган такомиллаштирилган “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг қулайликлари ҳамда ахборот тизимларини бир-бирига интеграция жараёнлари, ушбу тизимнинг рақамлаштирилган патронаж хизмати, “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизимининг имкониятлари билан яқиндан танишди. 🏢 Иштирокчилар Республика перинатал марказида ҳам бўлиб, мазкур муассасада жорий этилган электрон тиббий ҳужжат айланмаси, марказнинг барча бўлимлари ўртасида интеграция қилинган “Meddata” электрон платформасининг имкониятлари ҳақида маълумот олди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
إظهار الكل...
Сирдарёда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносиб нишонланди Вилоят мусиқали драма театрида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан телерадио ижодкорлари, босма нашрлар вакиллари, фахрий журналистлар, матбуот котиблари, ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди. "Сирдарё журналистикаси" қўшиғи билан бошланган тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев шарафли касб эгаларини қизғин табриклаб, уларнинг меҳнатини эътироф этди. Қатор журналистлар ҳам сўзга чиқиб, касбдошларига ўзларининг энг илиқ табрикларини билдирди. Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа вакиллари ҳокимликнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Байрам "Майсаранинг иши" ҳажвий спектакли намойиши билан давом этди. 📲Telegram |facebook|Faceboo
إظهار الكل...
Ziroat Mirziyoyeva Samarqand viloyati ko‘p tarmoqli bolalar tibbiyot markazida ochilgan "Mehrli maktab" gospital maktabi filiali o‘quvchilarini borib ko‘rdi. Yangi gospital maktab Toshkent, Nukus, Andijon va Farg‘onadan keyin respublikada beshinchi bo‘lib, unda uzoq vaqt davolanayotgan bolalar bilan ishlash uchun zarur tayyorgarlikdan o‘tgan pedagoglar, psixologlar va tarbiyachilar ish boshladilar. "Zamin" fondi Vasiylik kengashi raisi "Mehrli maktab"da yaratilgan qulay ta’lim muhitini qayd etib, bolalar bilan dildan suhbatlashdi va o‘quvchilar bilan rivojlantiruvchi moslashuv mashg‘ulotlarida qatnashib, pedagoglarga samimiy minnatdorlik bildirdi. — Зироат Мирзиёева навестила учеников филиала госпитальной школы Mehrli maktab, открывшейся в Самаркандском областном многопрофильном детском медицинском центре. Новая госпитальная школа стала пятой в республике после Ташкента, Нукуса, Андижана и Ферганы, в которой уже приступили к работе педагоги, психологи и воспитатели, прошедшие обучение, необходимое при работе с детьми, находящихся на длительном лечении. Председатель Попечительского совета Фонда Zamin отметила благоприятную образовательную среду Mehrli maktab, тепло пообщалась с ребятами и искренне поблагодарила педагогов, участвуя в развивающих адаптационных занятиях с учениками. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
ЖУРНАЛИСТ КИМ? Соғлиқни сақлаш вазирининг бу ҳақдаги фикри қандай? 🗓 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муноасабати билан uzdiplomat.uz. сайти Ўзбекистондаги бир қатор вазирлик, ҳокимлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг журналистлар ҳақидаги фикрларини ўрганди. ▶️ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек ХУДАЯРОВ бу ҳақда қуйидагича мулоҳаза билдирди: — Қайси соҳа бўлишидан қатъи назар, раҳбар учун журналист чинакам кўмакчи, холис маслаҳатгўй. Фаолиятингиздаги ютуқларни эътироф этиб, хато ва камчиликларни кўрсатиб берувчилар ҳам шулар. Мақсадимиз халққа хизмат қилиш, халққа яқин бўлиш экан, биз оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик ўрнатишимиз шарт. Фақат бу ҳамкорлик ахборот берувчи томонидан ҳам, уни ёритувчи томонидан ҳам холислик, адолат тамойилларига асослансагина, истиқболли бўлади. Мен жамиятдаги асосий муаммоларни кўрсатиб, уларнинг ечимини қидирадиган ва халқ дардини кўрсатиб берадиган журналистларни ҳурмат қиламан. Хусусан, тиббиёт соҳасидаги ҳаққоний камчиликларни ёритган соҳа вакиллари — биз учун яқин дўст. Камчиликларни барибир тўғрилашимиз керак. Чунки касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, газак олиб кетади. Менда принцип — шу. Албатта, камчиликни билганимиз яхши. Акс ҳолда, уни ҳал қилолмаймиз. Беморларга жони ачиб, мана шуларни кўрсатиб, тўғрилашга ундайдиган журналистлар бизларга фақат дўст, кўмакчи ҳисобланади. Ўз ишининг устаси бўлган, касбига ҳалол ёндашувчи, маслаги ва масъулияти ҳамда виждонини шахсий манфаатларидан устун қўядиган ОАВ ходимларига ҳамиша ҳурматим баланд. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
JURNALIST HAYP"CHI". AMALDORLARNING JURNALISTLAR HAQIDAGI FIKRI

Uzdiplomat.uzni ijtimoiy sohalardagi sahifalariga obuna bo'ling:Telegram:

https://t.me/uzdiplomat

Facebook:/uzdiplomat Instagram: / uzdiplomat.uz #uzbekistan #qudratxòja #jurnalist #journalism #amaldorlar

27 июнь  - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ЎТКИР ҚАЛАМ ВА ҚУДРАТЛИ СЎЗ ЭГАЛАРИГА ЭҲТИРОМ Ҳа, бугун мамлакатимиз бўйлаб, ижод аҳлининг касб байрами бўлмиш 27 июнь  -  Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Бугун Ўзбекистон  соғлиқни сақлаш  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашида Соғлиқни сақлаш тизимидаги газета, журнал ва ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бораётган ижод аҳлига эътбор ва эҳтиром кўрсатилди. Тадбирни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси  Фарҳоджон Ханапияев ижод аҳлини касб байрамлари билан самимий қутлади. Шунингдек, меҳнатлари таҳсинга лойиқ  соҳа ходимларининг хизмати нечоғлик машаққатли, масъулятли ва шарафли эканлигини эътироф этди. Байрам тадбири якунида ижод аҳлига Кенгаш раиси  Фарҳоджон Ханапияев Кенгаш томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғаларни топширди. Бундай эътибор ва эҳтиромдан мамнун бўлган қалам аҳли Кенгаш раиси Фарҳоджон Ханапияевга ўз мамнунликларини изҳор этдилар.
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.