cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ELTUZ

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

إظهار المزيد
Uzbekistan474لم يتم تحديد اللغةالأخبار والوسائط1 015
مشاركات الإعلانات
119 127
المشتركون
-21624 ساعات
+6007 أيام
+4 06930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

СПОРТ ВАЗИРЛИГИДА ПОРАХЎРНИНГ ИШИ “БЕШ” "Янги ташкил этилган Спорт вазирлигининг кадрлар бошқармаси бошлиғи Акмал Маҳаммадиев деган порахўрни тартибга чақириб қўйсангиз. Вилоят ҳокимлари, вилоят спорт бошқармаларидан спорт мактаблари, спорт ташкилотларида вакант бўлган раҳбар лавозимларига берилган номзодларга турли ўйинлар қилиб, пул олмагунча қўймаяпти. Қонундан гапирсангиз борми, орқангизни ковлаб, вазирга ёки ўринбосарларига кириб, “Хавфсизлик хизмати рухсат бермаяпти” деб тўхтатиб қўяди. Ҳозирда Спорт вазирлигида вазирнинг ҳам, ўринбосарларининг ҳам айтгани қолиб, Акмалнинг олдига кириб гаплашган одамнинг иши беш бўляпти. Ҳатто ҳар бир спорт ташкилотининг нархини белгилаб олган. Унинг турли ўйинлари оқибатида вилоят ҳокимлари билан Спорт вазирлиги раҳбарлари ўртасида зиддиятлар бўлмоқда." 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
إظهار الكل...
👍 34🤩 6 4 1😁 1🤬 1
🇺🇿 РАССОМ ТУЗ ЖУМА ВАЪЗИ: ЧАЛАСАВОД РАҲБАРЛАР БОТҚОҒИ 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
إظهار الكل...
👍 35🤬 4🔥 1
ТАДБИРКОРНИНГ ИШИНИ ҚИЙИНЛАШТИРАЁТГАН ҚЎҚОН ҲОКИМИ "Палма гуллари олами" МЧЖ раҳбари 2021 йил 20 апрел санасида 5 қаватли турар жой биноси қуриш учун 1000 m2 (10 cотих) ерга эга бўлди. Қарорни шу сана билан Қўқон ҳокими Маъруф Усмонов тасдиқлаган. Бироқ ҳоким ушбу ерни ўзига яқин киши номига қарор чиқариб ўтказиб берди. Бир қарашда бундай қилиш имконсиз, қарори чиққан ерни яна бошқа кишига расмийлаштириб бўлмайди. Лекин янги қарор эски сана билан чиққан, натижада ҳозир бир ернинг 2 кадастри бор, иккита рақам билан рўйхатдан ўтган. Қонунбузарлик ҳолати коррупция сабаб юзага келгани аниқ. Элтуз кўлидаги ҳужжатларга асосланиб бу ишга Қўқон ҳокимидан ташқари кадастр агентлиги бошлиғи Б.Эркабоев ва уй-жой коммунал хўжалиги бошлиғи Н.Аҳмедов ҳам алоқадор дея оламиз. Жойларда бундац таниш-билигчилик, бюрократик тартибсизлик ва коррупцион қонунбузарлик давом этар экан Ўзбекистон инвестор-тадбиркорлар учун ҳафвли қора ҳудуд бўлиб қолаверади. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
إظهار الكل...
👍 53 8🤬 8🔥 1😁 1
ШОВОТЛИК ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИДАН ТУХМАТ БИЛАН ФУҚАРО КРЕДИТИ УНДИРИЛДИ Хоразм вилояти Шовот тумани Қўшкўпир маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлган Жалолиддин Қурбоновдан фуқаронинг тадбиркорлик кредити ундирилди. Ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг асаларичилик бизнес режасини кредит учун маъқуллаб тавсия берган. Шундан сўнг банк ажратган маблағга тадбиркор фуқаро ва таъминотчи Аширов Шуҳрат ўртасида асалари оиласи етказиб бериш ҳақида шартнома тузилди. Бироқ Аширов Шуҳрат шартнома шартини бажармади, пули тўлаб қўйилган асалари оиласини тадбиркорга етказиб бермади. Иш судга оширилиб Аширов Шуҳрат қамалди. Лекин кредит тўлаш мажбурияти ҳоким ёрдамчисига юкланди. Шовот ИИБ терговчиси Қудрат Бобожонов босим ўтказиб ҳоким ёрдамчиси Жалолиддин Қурбоновни кредит тўлашга мажбурлади. "Мен кредит ажратишга масъул эмасман, банк ва тадбиркор ўртасидаги воситачиман. Кредитга тавсиянома бераман холос, ҳеч қандай моддий манфаатим йўқ. Бу жиноят ишида фақат гувоҳ бўлишим мумкин эди. Лекин жиноятга шерик сифатида кредит епишни менга юклашди", дейди ҳоқим ёрдамчиси Жалолиддин Қурбонов. Элтузга етиб келган далилларга кўра терговчи "суддан кейин пулингни ундириб оларсан, ҳозирча кредитни сен тўлаб ёп" деб ҳоким ёрдамчисига буйруқ берган. Ҳоким ёрдамчиси банкка берган тавсияномаси сабаб кредит учун жавобгар бўлиши ҳеч қайси қонунда кўзда тутилмайди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
إظهار الكل...
👍 68😱 9😁 7🤬 5 4🤯 1
ЗАРБДОР МФЙНИНГ ЁЗИЛМАГАН ҚОНУНЛАРИ Наманган шаҳри, Зарбдор МФЙ ҳудудида хоҳлаган фуқаро истаган йўналишида савдо-сотиқ билан шуғулланиши мумкин. Бунинг учун маҳалла инспектори Ҳабибуллога биринчи ойда 500 000 сўм, кейинги ойлардан эса $100 миқдорда кўрмана бериб турса бўлгани, олам-гулистон. Бу инспекторнинг орқасида ишонган тоғи бор эмиш. Ўйлаймимзки, бу хабар ижтимоий тармоқларга тарқалгач, инспектор тадбиркорларни хонасига чақиртириб “Ҳеч қандай даъвойим йўқ, ҳеч кимга ҳеч қандай пул бермаганман” деган мазмунда ариза ёздириб олса керак. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
إظهار الكل...
👍 40🤬 26 6🤔 1
“ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ” ҚУРИЛИШ ФИРМАСИНИНГ НАЙРАНГЛАРИ Суратдаги домни 2020-йилда “Юсуф Хос Ҳожиб” қурилиш фирмасидан сотиб олганмиз. Ўшандан бери на асфальт, на ёзги ҳожатхона, на болалар майдончаси ва на автотураргох қурилгани йўқ. Кўп маротаба қилган мурожаатларимизга қарамай, ҳокимият ҳам, прокуратура ҳам ҳеч қандай чора кўрмади. Домимизга тегишли бўлган техник ертўлани эса қурувчи 7 000 АҚШ долларига сотувга қўйганини айтган ва бизга фойдаланишга бермайди. Яқинда эса ертўлани яшаш учун хонадон сифатида сотиб юбормоқчи ҳам бўлди. Ижтимоий тармоқларга бу маълумот тарқагач, жарима тўлаш билангина кифояланиб қолди. “Қўлларингдан нима келди? “Тепада” танишларим бор, хоҳлаганимни қиламан”, дея устимиздан кулди ҳам. Бунинг устига ертўлани сотмоқчи бўлганда баъзи қисмларини бузган ва улар таъмирталаб ҳолатга келиб қолганига қарамай, тўғирлаб қўймади. Ҳужжатларда эса ҳаммаси рисоладагидек тарзида кўрсатилади. Ҳатто сувни ҳам насос орқали торттириб, пулини ўзимиз тўлаймиз. Шунча пул тўлаб умуман шароити йўқ уйда яшаш одамга алам қиларкан. Юқори ташкилотлар эса қачон қарамай қурувчининг ёнини олгани-олган... 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
إظهار الكل...
👍 61🤬 24😁 10 4🤔 1🎉 1
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми? Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи? https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали. Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади. Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз. Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг. Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
إظهار الكل...
Eltuz portali

Shikoyat va arizangiz bo‘lsa, qisqa qilib tushuntiring. Faktlar, hujjatlar, audio va videolarni yo‘llang. Shaxsingizni hech qachon oshkor etmaymiz. Murojaat uchun: @eltuzportali_bot Elektron manzil: [email protected]

👍 55🤬 7 6😁 2
🔴НАМАНГАН ҲОКИМИ ГУЛ БАЙРАМИ УЧУН ТАДБИРКОРЛАРДАН МАЖБУРИЙ ПУЛ УНДИРМОҚДА "Ассалому алайкум! Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида гул байрами муносабати билан тадбиркорларга босим ўтказилмоқда. Ҳар бир тадбиркордан камида 20 миллион сўм, кўпи эса 100 миллион сўмдан гул учун пул маблағлари сўралмоқда. Ҳар бир "фрезер"га кунига 100 доллардан беради демоқда. Муҳтарам президентимизнинг бундан хабари борми? Бобур боғида "сезон" 3 ой давом этади. Дардимизни кимга айтайлик? Бобур боғини икки тадбиркор, Абдураҳмонов ва Шариповлар оиласи эгаллаб олган. Уларга ҳеч кимнинг гапи ўтмайди. Оддий одамларга босим бўлаверади. Уларни эса ҳеч ким текширмайдими?"
إظهار الكل...
🤬 116👍 62😁 14😱 14 7🔥 5🤔 2🤯 2😢 1
🔴Магистратурани битириб театрда 2.000.000 сўм ойлик олаётган ходим ҳасрати "Ассалому алайкум! Мен магистратурани битириб, ўтган йилнинг октябрь ойидан давлат театрида иш бошладим. Жамоа зўр, спектакллар яхши. Фақат ишимдан кўнглим тўлмайди. Чунки ойлик маошимиз 2 000 000 сўм (ундан ҳам кам). Кулгили-а? Хотиним ва 2 та болам бор. Қимматчилик пайтида бу ойлик маоши кимга етади? Маданият вазирлиги кунда тадбир ва мажлис қилиш билан овора. “Инсон қадри улуғланган юрт”да аслида мана бир ойлик тиним билмай ишлаган ҳаққимизнинг қиймати. Болаларнинг боғча пули ва еб ичишдан ортмайди. Бунақада қачон уй ёки машина оламан? Яқинда вилоятдан онам телефон қилиб, "Болам 3 ойдан бери уйга бир сўм пул бермадинг, сени шу ниятларда институтда ўқитганмидик? Шу эдими сен қилган орзуларинг?", деб гапириб қолди. На йиғлашни биламан, на кулишни. Ичим тўлиб кетгандан шуларни ёзишга жазм қилдим. Наҳотки мутасаддилар театр ходимининг ойлик маоши билан қизиқмаса? Ишимни яхши кўраман. Ташлаб кетолмайман, лекин сароб орзуларим ортида ҳам яшолмайман. Зора шу ёзганларим кимларнингдир виждонига тош отса. Тинимсиз қандайдир плагиат лойиҳалар, тадбирбозлик ва концертларга ажратилаётган маблағлардан театрнинг ишчиларига ҳам ажратилар... Балки яна ҳаммаси фақат қуруқ ваъдалар билан қолаверар. Нима бўлганда ҳам асл санъатни, яъни театр ва унинг ижодкорларини моддий тарафдан ҳам қўллаш керак, деб ўйлайман!"
إظهار الكل...
👍 250😢 43😁 20🤬 12 8🤯 6🤩 2
АНДИЖОН ИИБ ХОДИМЛАРИ ФУҚАРОЛАРНИ АСОССИЗ ҚАМАЯПТИ Элтузга етиб келган видео тасвирларда Андижон вилояти ИИБ ходимлари фуқароларни мажбуран бошқармага олиб кетишга уриняпти. Уларни қўлга олиш учун ҳеч қандай сабаб ёки шикоят мавжуд эмас. Фуқароларнинг "бизни нега қамамоқчисизлар ўзи? Ҳеч кимга зарар қилмай ишлаб ўтирибмиз. Айбимиз нима, бирор буйруқ ёки хат кўрсатасизми?" деган саволига ички ишлар ходимлари кулиб "очилмаган жиноий ишлар жуда кўп. Жиноятда гумон қиляпман. Ҳеч қандай хат, ҳужжат кўрсатишга мажбур эмасман. Сабабини тушунтирмайман," деб жавоб берган. Шунингдек, ИИБ ходимларидан бири фуқарони калтаклаб, агар видео ижтимоий тармоқда тарқалса қонунан жавоб берасан деб қўрқитган. Фуқаролар тўсатдан кишан кўтариб келган ИИБдан саросимага тушишди. Шунга қарамай ИИБ ходимини сўкиб, шахсини ҳақорат қилмади. Улар участкага нега боришлари кераклигини билмоқчи эди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
إظهار الكل...
🤬 132👍 60🤔 7 5😱 4😁 1