cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Soyadagi siyosatchilar

مشاركات الإعلانات
3 202
المشتركون
-324 ساعات
-87 أيام
-6030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Қатағон даврларда! Амаким устоз Абдулҳамид Муҳаммад Турсун ҳикоя қиладилар: "Бобомиз мулла Турсунбой (менинг опоқдадамнинг дадалари, фамилиямиз шу кишига нисбат берилган. 104 га кириб вафот этганлар- Мубашшир Аҳмад) ҳунарманд косиб бўлиш билан бирга, собиқ иттифоқ даврида уйларида ёш болаларга Қуръондан таълим берганлар. Ўтган асрнинг етмишинчи йиллари уйдаги қироатхона фош этилиб, Турсунбой опоқдадани Ички ишлар бўлимига олиб кетишади. У кишини тергов қилган начальник: "Бобой, болаларга нима ўргатасиз?" дея сўрайди. У киши: "Уларга ўғирлик қилма, ароқ ичма, зино қилма, порахўр бўлма, ҳаром ема, одобли бўл, бошқаларга яхшилик қил!" деб ўргатаман", дейдилар. Шунда начальник индамай ёнидаги қўнғироқни босади ва кирган ёрдамчига: "Бобойни тез уйларига олиб бориб қўй", деб терговни тезда тугатади". "Шундай қатағон даврларда ҳам масъуллар бундай умуминсоний сифатларни қадрлаган"дея сўзларини тугатдилар амаким. © Устоз Мубашшир Аҳмад Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
إظهار الكل...

👍 24
00:07
Video unavailableShow in Telegram
27-июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни🖊 Шарафли касб эгаларини ушбу кун билан табриклайман. Қаламлари ўткир бўлиб, халққа хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчаманглар дўстлар📰 Халқ депутатлар Андижон шаҳар Кенгаши депутати: Жаҳонгир Жиянов Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
إظهار الكل...
3.02 KB
👍 7🔥 3
Янги Конституция билан қўриқланадигон хақ хуқуқлар қонун билан чекланмоқчи! Ота-она фарзанд туғулиши билан биринчи қиладиган ишларидан бири, илмли бир хофизи Қуръон кишини топиб фарзандига яхши ниятда гўзал исм қўйиб, қулоғига Aзон чақиртиради. Келажакда ватанига, миллатига, динига муносиб комил инсон бўлсин деб. Вақти ажалимиз етса, яқинларимиз яна ўша хофизи Қуръон кишини топиб келиб, Қуръон тиловати қилиб, маййит хаққига дуолар ўқиб, сўнгги манзилга кузатилади. Умр бўйи фарзандларимизни яхши ниятда тарбиялаб, ортимиздан дуолар қилиб, Қуръон тиловат қилсин деб тарбиялармиз. Лекин, сўнги воқеалар ривожи шуни кўрсатяпдики, Янги Конституциямиз билан қўриқланадигон хақ хуқуқлар қонун билан тақиқлаш тараддуди кўрилаётир. Катта эҳтимол ила тасдиқланди ҳам. Астағфируллоҳ. Яхшиям дунё тан олган алломаларимиз Муҳаммад ибн Исмоил Ал Бухорий ҳазратлари ҳамда Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари биздан анча олдин дунёга келиб, олтин меросларини қолдириб кетдилар. П/С: Илохим, илм олишга қарши кўтарган қўлларинг - уруғ авлодингни кафансиз кўмилишига сабабчи бўлсин! Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
إظهار الكل...

👍 17 6💯 3
03:25
Video unavailableShow in Telegram
Дониёр Ғаниев тўғри фикр билдиряпти. Диний таълим масаласида чеклаш билан масала ҳал бўлмайди. Қонун билан тартибга солинмас экан, ҳеч қандай натижа бўлмайди. Бирор нимани қора дейишдан аввал унинг оқ вариантини ҳам кўрсатиш керак. © adolat_kuychisi Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
إظهار الكل...
IMG_4623.MP410.66 MB
👍 34
00:55
Video unavailableShow in Telegram
Формадагиларга доим бир гапни таъкидлаб чарчамаслигимиз керак❗️ • Ҳеч қачон зулмга шерик бўлма! Гарчи тизим шунга мажбур қилаётган бўлса ҳам. • Зулмни сезган заҳотинг аризангни ёзиб кет! • Бу охиратинг учун қилган энг катта яхшилигинг бўлади."Формадан қарғиш ўтмайди" деган гап сафсата. Қарғиш ядро қуролларидан ҳимоя бункерларидан ҳам тешиб ўтадиган кучга эга! • Ишон, зулм қилмаслик учун формангни ечсанг, оч қолмайсан. Лекин оч қолишдан қўрқиб зулм қилсанг, аниқ хор бўласан. • Шу пайтгача бундан омонлик топганни кўрмадим. • Зулмга шерик бўлма!!! P.S.: Видеода зобит сургун қилинган ўз онасидан хабари бўлмай, учратиб қолгани тасвирланган. © adolat_kuychisi Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
إظهار الكل...
IMG_4602.MP42.85 MB
👍 26 4🔥 2💔 1
Якшанба бўлишига қарамай 3 сохатдан бери свет йўқ! Андижон шаҳар "Далварзин" МФЙ, худудидан бошқа худудларга қараганда кўп свет ўчади? Негалиги масъулларга аён. Қайси итти боласи светни ўчимоқда десам итларга хурматсизлик бўлмайдими дейишдан чарчамаймиз! Қишда светни светафор қилиб ташадилар ўртоқлар ёз ойидамиз. Якшанба куни бир дам олелик десак куни бўйи свет йўқ. Шамол бўлмаса ёмғир ёғмаёткан бўлса нима сабвбларга кўра свет ўчиряпсан қўлинг сингур дийишимизи кутяпсизларми? П/С: Африкадаям бунча кўп свет ўчиришмаса керак! Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
إظهار الكل...

👍 6 3 1
Қандай инсонни Бош прокурор бўлгани Мамлакат аҳолисига фойдалироқ? Мамлакатмизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Аммо амалда нима бўлаяпти? Куни кеча Ниғматилла Йўлдошев Бош прокурор лавозимига янги муддатга тайинланди. Мазкур тайинлов жараёнида фақат Сенатор, генерал-майор Қутбиддин Бурхонов аччиқ ҳақиқатни айтди: “Вилоят прокурорларининг аксарияти кабинетидан чиқмайди, жиноятчилик билан боғлиқ жойи (жиноятчиликни кўпайиши назарда тўтилган) сектор билан бўлиб қолиб, асосий иши қолиб кетмоқда” Лекин ўтган 5 йилда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилган ҳолатлар, яъни Ўзбекистонда яқинда очилган “Central Asia Energy” MЧЖга учта йирик корхоналар, яъни “Angren” va “Yangi Angren” иссиқлик электр станциялари ҳамда hamda “O‘zbekko‘mir” ишончли бошқарувга берилиб, Россиядан каррасига қиммат кўмир импорти оқибатида 1,5 ТРИЛЛИОН СЎМ зарар етказилганлиги тўғрисидаги маълумот юзасидан ўтказилган текшириш кенг оммага эълон қилинмаганлиги, бироқ битта шифокор ёки ўқитувчи адашиб бир неча юз минг сўм хизматига ноқонуний ҳақ олса бонг ўрилиши, айни пайтда Констиутцион ҳуқуқлари чекланиб, бирорта қотиллик жинояти содир эмаган, адвокатлари билан учрашаолмасдан, яқинларидан гигиеник воситалар олалмасдан етти ойдан буён чумилмаган, қошиқсиз қўлда суюқ овқатни истеъмол қилишга ва кун ёриғига чиқарилмасдан судда кишанда ўтиришга мажбурланаётганлар бўйича Прокуратура органлари Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасида белгиланган қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш каби асосий вазифаларини яна беш йил таъминлашни пайсалга соладими? Менинг шахсий фикрим, прокуратура органлари ходимлари томонидан оҳирги йилларда 90 минг АҚШ доллари миқдоридаги каби пора олишларига барҳам бериш мақсадида нисбатан ёш, прокуратура тизимини ислоҳот қилаоладиган шижоатли, бир нечта ХАЛҚАРО тилда бемалол сўзлашаоладиган, Юритимизда жадал суръатлар билан олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар негизида, авваламбор, Конституциямизда ва қонунларимизда белгиланган халқ манфаатларига хизмат қилаоладиган прокуратура тизимни шакллантираоладиган шахсни Бош прокурор этиб тайинлаш лозим.
إظهار الكل...
Davlat boshqaruvi

Ниғматилла Йўлдошев Бош прокурор лавозимида қолди @davlat_boshqaruvi

👍 15👏 1
Repost from N/a
00:14
Video unavailableShow in Telegram
Кун исиган вақтда яқин дўстлар билан шундай жойда ўтиришга нима етсин! 😌 Ким билан ўтиришни хоҳласангиз, ўзига юбориб қўйинг ) 🎭 https://t.me/+rRKxMQUkzqNlZDgy https://t.me/+rRKxMQUkzqNlZDgy
إظهار الكل...
1.48 MB
👍 7😍 3
Миб суд чиқарган қарорларни ўқимайдими ёки бу ерда бошқа ишлар бўляптими? Жорий йилнинг 07 июнь куни каналимизда “Ҳабарнома юборилганига 20 кундан ошиқ вақт ўтган. Лекин мол-мулклар электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилмаган!” номли хабар жойлаштиргандик. Мазкур хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 31.05.2024 йилдаги ажримига кўра, 25.10.2023 йилдаги ажримдаги“....“Султон хаус” МЧЖга тегишли бўлган, Андижон шаҳар, А.Навоий шоҳ кўчасида жойлашган 57-манзилдаги катлава, ҳозирги кунда кимни эгалигидан қатъий назар, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш учун белгиланган тартибда хатланиб, савдога чиқариш чораларни кўриш” ҳақидаги қисми чиқарилиши кўрсатилган. Шунга кўра, объект электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилмаганлиги маълум қилган. Куни кеча, Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси биносига бориб расмий муносабатда келтирилган жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 31.05.2024 йилдаги ажрими билан танишдик. Мутахасислар билан суднинг ажрими билан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати берган баёнот суд ажрими билан тўғри келмаслиги кўринди! Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 31.05.2024 йилдаги ажримига кўра 11.09.2023 йилдаги ижро варақаси бўйича ажрим чиқарилган. Лекин негадур Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати нима учун ва қайси асосларга кўра 25.10.2023 йилдаги ажримдаги деб баёнот бераёткани бизга қоронғу? Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан Суд қарори билан 106 нафар фуқаролар фойдасига хатланган объект электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилмаганлиги бўйича Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси маъсулларига кимдур чора кўрадими? Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 25.10.2023 йилдаги ажримига асосан етказилган зарарларни ўрнини қоплаш мақсадида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш учун белгиланган тартибда хатланиб, савдога чиқариш чораларни қачон кўриши бизга ҳалигача қоронғу ва мавҳум. Soyadagilarga ham ulashing ❗️ 📌 https://t.me/Soyadagi
إظهار الكل...

👍 7 3
Photo unavailableShow in Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Жорий йилнинг 07 июнь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Soyadagi siyosatchilar” каналида “Ҳабарнома юборилганига 20 кундан ошиқ вақт ўтган. Лекин мол-мулклар электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилмаган!” номли хабар жойлаштирилган. Мазкур хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. Иш ҳужжатларига кўра, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 25.10.2023 йилдаги ажримига асосан етказилган зарарларни ўрнини қоплаш мақсадида Андижон шаҳар, А.Навоий шоҳ кўчасида жойлашган 57-манзилдаги катлава, ҳозирги кунда кимни эгалигидан қатъий назар, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш учун белгиланган тартибда хатланиб, савдога чиқариш чораларни кўриш белгиланган. Ижро ҳаракатлари давомида Андижон шаҳар, А.Навоий шоҳ кўчаси 57-манзил (ҳозирги 61а)да жойлашган “EGE CIZGE INSHAAT” МЧЖ га 100 % ҳуқуқдаги улуши асосида тегишли бўлган 3000 кв.метр. ер майдони ўрамида жойлашган “Катлава” қисми 4.434.051.000 сўмга баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдо марказига юборилган. Бироқ, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 31.05.2024 йилдаги ажримига кўра, 25.10.2023 йилдаги ажримдаги“....“Султон хаус” МЧЖга тегишли бўлган, Андижон шаҳар, А.Навоий шоҳ кўчасида жойлашган 57-манзилдаги катлава, ҳозирги кунда кимни эгалигидан қатъий назар, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш учун белгиланган тартибда хатланиб, савдога чиқариш чораларни кўриш” ҳақидаги қисми чиқарилиши кўрсатилган. Шунга кўра, объект электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилмаганлиги маълум қилинади. ✅Telegram | ✅Facebook
إظهار الكل...
3
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.