cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌 🕋

Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
5 945
المشتركون
+324 ساعات
-1197 أيام
-26430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

#ибрат "Индамаслар оламин сайр айладим..." Аслида ҳар куни ўлимни эслаб туришимиз керак. Шунда иймонимиз янада мустаҳкамланади, ёмон ишлардан кўпроқ тийиламиз, бу дунёга ҳирс қўймаймиз! Кўп-кўп ўлимни эсланг!!! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR
إظهار الكل...
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
إظهار الكل...
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради: — Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар? — Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан. Гап молда эмас, муомалада. Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир. Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Тафаккур соҳили ва ибрат маскани: @HIDOYATLAR
إظهار الكل...
Қадимда бир шаҳарда бой савдогар яшарди. Бир куни шу савдогарнинг умри тугаб, вафот этибди. Унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам сафарда эди. Кишилар марҳумнинг ўғлини қидира бошлашди. Чунки, отасининг ёлғиз меросхўри шу йигит эди. Афсуски, шаҳарда бирор киши у йигитни қанақалигини билмасди. Орадан бир неча кун ўтиб, уч киши келди. Улар ўзларини вафот этган савдогарнинг мерос оладиган ёлғиз ўғли деб даъво қилишарди. Қози уларни қозихонага чақиртирди ва текшириш учун бир доска илиб, деворга вафот этган ўша тожирнинг номини илиб қўйди. Кейин қози бояги уч йигитга қараб: “Ким шу номнинг ўртасига мана шу ўқни теккиза олса, ўша йигит меросни олади” деди. Биринчи йигит қўлига ўқни олиб, зарб билан отди. Ўқ мўлжалга тегай деди. Кейин иккинчи йигит келди. У ҳам ўқни зарб билан отди. Ўқ аввалги йигитникидан кўра нишонга анча яқин борди. Навбат учинчи йигитга келди. У ўқни қўлига олганда қўллари титради, юзининг ранги сарғайди, кўз ёшлари оқиб тушиб, юзларини юва бошлади. У қўлидаги ўқни бир четга улоқтирди ва: “Мен отажонимнинг номларига бу ўқни отолмайман. Мен меросга бу йўл билан эришгандан кўра ўша меросдан маҳрум бўлишни афзал биламан” дея қичқирди. Шунда қози у йигитга қараб: “Эй йигит, вафот этган кишининг ҳақиқий ўғли ва шаръий меросхўри сенсан. Булар иккиси эса, муттаҳам ёлғончилардир” деди. P.S.: Асл фарзанд отасининг номига тош отишга ҳам ҳазар қилади! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
إظهار الكل...
🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ Ассалом Азизларим, меҳрибонларим! Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим! Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак! Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жона➖жонларим! Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз! Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз! Оила аталган нурли қўрғонда, Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз! Фарзандлар камолин кўриб яшангиз! Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз! Уйингиз тўрини нурга тўлдирган, Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз! Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин! Дераза ойнаси қиров бўлмасин! Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша, Хонтахта устига ғубор қўнмасин. Юз билан юзлашиб севиниб яшанг! Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг! Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар, Жаннат ифорига кўмилиб яшанг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
إظهار الكل...
1 май — Халқаро табассум куни... БИРГИНА ТАБАССУМ: • меҳр ва одамийлик калитидир; • зарари йўқ, лекин фойдаси кўп нарсадир; • уйда бахт, ишда муваффақиятдир; • берганни камбағаллаштирмас, олганни бой қилар; • ҳориган инсонга ҳордиқ берар; • умидсизга қувонч ва ҳаёт бахш этар; • сотиб ва ёхуд сўраб олинмайди; • муҳаббат кўпригини мустаҳкамлайди; • баъзан бир ҳаётни қутқаради, баъзида эса, урушни олдини олади; • садақа ўрнига ўтиб, савоб келтирар. Табассумга муҳтож одамга кўпроқ табассум ҳадя этинг! Табассум қилмаганларнинг эҳтиёжи эканини унутманг! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
إظهار الكل...
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним, АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонггингиз муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
إظهار الكل...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
إظهار الكل...
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор... Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин... Хайрли тун, қадрдон! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
إظهار الكل...
Катталардан илтимос! "Топганинг тўйга буюрсин!" деб дуо қилманглар! Шундоғам бутун умр ишлаб топганимиз тўйга кетиб, қолган умримиз қарз тўлаш билан ўтяпти. Менга бу дуо эмас, қарғишдек кўринади! Илтимос, дуо қилсангиз, "Топганинг Аллоҳ йўлига буюрсин" деб қилинг! Зора шунда фарзандлар илмли бўлиб, мискинлар оч қолмасдими, валлоҳи аълам! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
إظهار الكل...