cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали

Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали Сайт: http://turakurgan.uz Telegram: t.me//turakurganaxborotxizmati Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/ Instagram Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
6 748
المشتركون
-624 ساعات
-227 أيام
-14230 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
Тўрақўрғон тумани прокурори А. Юсупов Ҳамид Олимжон маҳалласи ёшлари билан учрашди. Учрашувда йиғилганларга юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг қобилият ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Самимий ва кўтаринки кайфиятда ўтган мулоқот давомида ёшлар ва уларнинг ота-оналари томонидан тиббий ёрдам, кредит, бандлик масалалари бўйича таклиф ва муаммолар тингланди. Бундан ташқари, ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, бўш турган бино иншоотлардан самарали фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди. Шу билан бирга эҳтиёжманд оиланинг таъмирталаб хонадонида ҳомийлик асосида олиб борилаётган уй-жой қурилиши ишлари билан танишилди.
2632Loading...
02
#Истеъмолчилар_диққатига! Тўрақўрғон туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади Жорий йилнинг 27 июн, пайшанба куни соат 09:00 дан кеч соат 18:00 гача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш йиллик режасига асосан ва уларда содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида: 110/35/10 кВли "Оқтош" подстанциясидан чиқувчи Т-1 СШН-10 кВли электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида Ўзбекистон, Катта Қурама, Со=ибкор, Дукат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан ноқулайликлар учун узр сўраймиз! Тел: (69)-442-11-13
1 3827Loading...
03
Веселится молодежь Туракургана Мероприятия в рамках месячника молодежи прошли в Туракургане весело и непринужденно. https://www.nampravda.uz/obschestvo/veselitsya_molodezh_turakurgana.html
1 1750Loading...
04
Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов томонидан фуқаролар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб ҳал этиш мақсадида “Оқтош” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига жавоб олдилар. Шу каби фуқаролардан соғлиқни тиклаш, моддий ёрдам, суюлтирилган газ ва электр таъминотини яхшилаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Билдирилган масалаларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилмоқда. Ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
1 1863Loading...
05
Ноқонуний диний билим олишга интилманг Давлатимиз мустақил бўлгандан бошлаб юртимизда барча соҳалар қатори маънавий-маърифий, маданий ва диний соҳаларга ҳам юксак эътибор қаратилди. Динга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди, виждон эркинлиги қонун асосида кафолатланди. Халқимизга масжид, мадраса ва зиёратгоҳлар қайтарилди. Диний таълим олишни ҳохловчиларга қонуний равишда шароитлар яратилди. Бироқ, бу имкониятларни ҳис этмай, диний таълим олиш учун “ҳужра”ларни танлаётганлар ҳам учраб турибди. Айниқса, вояга етмаганларни бу йўлга жалб этилиши таассуфли. Ходимларимиз томонидан тезкор профилактик тадбирлар давомида ана шундай ҳолатлар аниқланди. Сарой МФЙда яшовчи ўрта маълумотли З. А, Катта Қўрғонча МФЙда яшовчи М.Ж.лар маҳалладошларига, “Озод” маҳалласида яшовчи Д. Р. эса 3 нафар мактаб ўқувчиларига хонадонидан жой ажратиб ноқонуний диний сабоқ берганлари аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шарифжон ГАИПОВ, Тўрақўрғон тумани ИИБ ТҚКБ бошлиғи, подполковник.
1 2196Loading...
06
Соғлом ҳаёт барчага керак Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида 26 июнь - халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан ҳамкор ташкилотлар биргаликда Исвахон МФЙ фаоллари иштирокида “Гиёҳвандлик - аср вабоси” мавзусида мулоқот ўтказилди. Гиёҳвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Мулоқотда бу иллатдан узоқ бўлиш бўйича аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш тадбирларини кўпайтиришга келишиб олинди.
1 3846Loading...
07
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги муассислигидаги газетанинг янги сони босмадан чиқди.
2 1766Loading...
08
Оила - муқаддас даргоҳ Ободон ва Озод МФЙда "Оила - муқаддас даргоҳ" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳаётхон Махмудова, Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаевалар таклиф этилди ва оилавий қадриятлар, ажримларни олдини олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди. Шу маҳаллалардан етишиб чиққан иқтидорли қизларнинг бадиий дастурлардаги иштироки барчага аъло кайфият улашди. айниқса, Дилшода Рустамжонова иштирокидаги ажойиб рақс давомли қарсаклар билан баҳоланди.
1 7932Loading...
09
Тўрақўрғонда “Ёшлар куни” тадбирлари ғоят кўтаринки кайфиятда, файзли ўтди Эрта тонгдан бошланган спорт турлари кўринишлари бир-бирига ҳамоҳанг равишда маънавий-маърифий тадбирлар уланган ҳолда кун бўйи давом этди. Ва ниҳоят, кечки соатларда туман марказидаги Амфитеатр нафақат ёшлар, балки барча ёшдаги аҳоли вакиллари билан гавжумлашди. “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!”. Ўз номига муносиб равишда йигит-қизлар байрамни катта ютуқлар билан қарши олишди. Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуровнинг ёшларга табригида ана шу муваффақиятлар эътироф этилди. Байрам тадбирида тўрақўрғонлик санъат ғунчалари, ижрочи ёшларидан ажойиб бадиий дастур намойиш этилган бўлса, эл суйган хонанда Элёрбек Мелибоевнинг замонавий қўшиқлари барчани рақсга чорлади. Ёшлар куни тадбирлари давом этади.
1 89515Loading...
10
Ёш футболчилар ҳузурида Вилоятимизда ҳам миллионлар ўйини ҳисобланган футболни янада ривожлантириш, хусусан спортчиларга машғулотлар учун муносиб шароитлар бўйича самарали фаолият олиб борилмоқда. Натижада “Навбаҳор” мамлакатимизнинг кучли бешталик жамоалари таркибига кирди. Албатта, бу ютуқлар янги зафарларга чорлайди. Хусусан, ёш футболчилар билан ишлаш жамоа келажагини таъминлайди. Тўрақўрғон туманида жойлашган “Ёшлик” ўйингоҳи шу йилнинг январ ойида янги таъмирдан чиқарилиб, замонавий кўринишга келтирилди ва “Навбаҳор”нинг ёшлар жамоалари ихтиёрига топширилганди. Ўшанда вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон тумани ҳокими доимий улардан хабар олиб туришини айтиб ўтганди. Бугун, Ёшлар куни арафасида Аҳрорбек Мансуров сектор раҳбарлари билан ёш футболчилар ҳузурида кечки дастурхон атрофида йигитларнинг орзу-мақсадлари ҳақида мулоқот ўтказилди. Маълумот учун: бу ерда ҳозирда 25 нафар спортчилар маҳоратли мураббийлардан футбол сабоқларини олишмоқда.
1 5997Loading...
Тўрақўрғон тумани прокурори А. Юсупов Ҳамид Олимжон маҳалласи ёшлари билан учрашди. Учрашувда йиғилганларга юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг қобилият ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Самимий ва кўтаринки кайфиятда ўтган мулоқот давомида ёшлар ва уларнинг ота-оналари томонидан тиббий ёрдам, кредит, бандлик масалалари бўйича таклиф ва муаммолар тингланди. Бундан ташқари, ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, бўш турган бино иншоотлардан самарали фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди. Шу билан бирга эҳтиёжманд оиланинг таъмирталаб хонадонида ҳомийлик асосида олиб борилаётган уй-жой қурилиши ишлари билан танишилди.
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Истеъмолчилар_диққатига! Тўрақўрғон туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади Жорий йилнинг 27 июн, пайшанба куни соат 09:00 дан кеч соат 18:00 гача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш йиллик режасига асосан ва уларда содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида: 110/35/10 кВли "Оқтош" подстанциясидан чиқувчи Т-1 СШН-10 кВли электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида Ўзбекистон, Катта Қурама, Со=ибкор, Дукат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан ноқулайликлар учун узр сўраймиз! Тел: (69)-442-11-13
إظهار الكل...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Веселится молодежь Туракургана Мероприятия в рамках месячника молодежи прошли в Туракургане весело и непринужденно. https://www.nampravda.uz/obschestvo/veselitsya_molodezh_turakurgana.html
إظهار الكل...
👍 1
Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов томонидан фуқаролар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб ҳал этиш мақсадида “Оқтош” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига жавоб олдилар. Шу каби фуқаролардан соғлиқни тиклаш, моддий ёрдам, суюлтирилган газ ва электр таъминотини яхшилаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Билдирилган масалаларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилмоқда. Ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
إظهار الكل...
👍 4😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ноқонуний диний билим олишга интилманг Давлатимиз мустақил бўлгандан бошлаб юртимизда барча соҳалар қатори маънавий-маърифий, маданий ва диний соҳаларга ҳам юксак эътибор қаратилди. Динга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди, виждон эркинлиги қонун асосида кафолатланди. Халқимизга масжид, мадраса ва зиёратгоҳлар қайтарилди. Диний таълим олишни ҳохловчиларга қонуний равишда шароитлар яратилди. Бироқ, бу имкониятларни ҳис этмай, диний таълим олиш учун “ҳужра”ларни танлаётганлар ҳам учраб турибди. Айниқса, вояга етмаганларни бу йўлга жалб этилиши таассуфли. Ходимларимиз томонидан тезкор профилактик тадбирлар давомида ана шундай ҳолатлар аниқланди. Сарой МФЙда яшовчи ўрта маълумотли З. А, Катта Қўрғонча МФЙда яшовчи М.Ж.лар маҳалладошларига, “Озод” маҳалласида яшовчи Д. Р. эса 3 нафар мактаб ўқувчиларига хонадонидан жой ажратиб ноқонуний диний сабоқ берганлари аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шарифжон ГАИПОВ, Тўрақўрғон тумани ИИБ ТҚКБ бошлиғи, подполковник.
إظهار الكل...
👍 3😁 1
Соғлом ҳаёт барчага керак Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида 26 июнь - халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан ҳамкор ташкилотлар биргаликда Исвахон МФЙ фаоллари иштирокида “Гиёҳвандлик - аср вабоси” мавзусида мулоқот ўтказилди. Гиёҳвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Мулоқотда бу иллатдан узоқ бўлиш бўйича аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш тадбирларини кўпайтиришга келишиб олинди.
إظهار الكل...
👍 5
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги муассислигидаги газетанинг янги сони босмадан чиқди.
إظهار الكل...
👍 7 2
Оила - муқаддас даргоҳ Ободон ва Озод МФЙда "Оила - муқаддас даргоҳ" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳаётхон Махмудова, Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаевалар таклиф этилди ва оилавий қадриятлар, ажримларни олдини олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди. Шу маҳаллалардан етишиб чиққан иқтидорли қизларнинг бадиий дастурлардаги иштироки барчага аъло кайфият улашди. айниқса, Дилшода Рустамжонова иштирокидаги ажойиб рақс давомли қарсаклар билан баҳоланди.
إظهار الكل...
👍 3
Тўрақўрғонда “Ёшлар куни” тадбирлари ғоят кўтаринки кайфиятда, файзли ўтди Эрта тонгдан бошланган спорт турлари кўринишлари бир-бирига ҳамоҳанг равишда маънавий-маърифий тадбирлар уланган ҳолда кун бўйи давом этди. Ва ниҳоят, кечки соатларда туман марказидаги Амфитеатр нафақат ёшлар, балки барча ёшдаги аҳоли вакиллари билан гавжумлашди. “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!”. Ўз номига муносиб равишда йигит-қизлар байрамни катта ютуқлар билан қарши олишди. Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуровнинг ёшларга табригида ана шу муваффақиятлар эътироф этилди. Байрам тадбирида тўрақўрғонлик санъат ғунчалари, ижрочи ёшларидан ажойиб бадиий дастур намойиш этилган бўлса, эл суйган хонанда Элёрбек Мелибоевнинг замонавий қўшиқлари барчани рақсга чорлади. Ёшлар куни тадбирлари давом этади.
إظهار الكل...
👍 10
Ёш футболчилар ҳузурида Вилоятимизда ҳам миллионлар ўйини ҳисобланган футболни янада ривожлантириш, хусусан спортчиларга машғулотлар учун муносиб шароитлар бўйича самарали фаолият олиб борилмоқда. Натижада “Навбаҳор” мамлакатимизнинг кучли бешталик жамоалари таркибига кирди. Албатта, бу ютуқлар янги зафарларга чорлайди. Хусусан, ёш футболчилар билан ишлаш жамоа келажагини таъминлайди. Тўрақўрғон туманида жойлашган “Ёшлик” ўйингоҳи шу йилнинг январ ойида янги таъмирдан чиқарилиб, замонавий кўринишга келтирилди ва “Навбаҳор”нинг ёшлар жамоалари ихтиёрига топширилганди. Ўшанда вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон тумани ҳокими доимий улардан хабар олиб туришини айтиб ўтганди. Бугун, Ёшлар куни арафасида Аҳрорбек Мансуров сектор раҳбарлари билан ёш футболчилар ҳузурида кечки дастурхон атрофида йигитларнинг орзу-мақсадлари ҳақида мулоқот ўтказилди. Маълумот учун: бу ерда ҳозирда 25 нафар спортчилар маҳоратли мураббийлардан футбол сабоқларини олишмоқда.
إظهار الكل...
👍 4👏 1
أرشيف المشاركات
تسجيل الدخول والحصول على الوصول إلى المعلومات التفصيلية

سوف نكشف لك عن هذه الكنوز بعد التصريح. نحن نعد، انها سريعة!