cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Ахиллик

Ушбу канал С Абдулла номли 33 мфй нинг расмий канали булиб асосий максад махалладаги ижтимоий маънавий мухитни согломлаштириш. Оила аъзолари куни кушнилар махалладошлар орасидаги АХИЛЛИЛИКни янада мустахкамлаш

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
416
المشتركون
+424 ساعات
-67 أيام
-1430 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
ЎЗГАЛАР МУҲОКАМАСИНИ ҚЎЙИНГ! Кимдир сизни тақводор деб билади, кимдир фосиқ деб билади, кимдир эса осий-гуноҳкор деб... Аммо сизни энг яхши биладиган киши ўзингизсиз. Ўзгалар сизнинг Роббингиз билан алоқангиз қандайлигини билишмайди. Шундай экан, мақтовчилар сизни алдамасин, ёмонлайдиганлар сизга зарар бермасин... Аллоҳ таоло: "Инсон ўзига қарши ўзи шоҳиддир", дейди. Тоат ва маъсиятнинг орасида доим яшашнинг битта хатари бор. Сиз буларнинг қайси бирида умрингиз тугашини билмайсиз. Тоатларни қутилиб олиш учун эмас, ихлос билан қилишга ҳаракат қилайлик. Нафл ибодатларни обрўга эга бўлиш учун эмас, Аллоҳга яқинроқ бўлиш учун қилайлик. Зеро тоатга Аллоҳ эмас, биз муҳтожмиз... Асосий ташвишингиз кишиларнинг муҳаббатини жалб қилиш бўлмасин. Қалб ўзгарувчан бўлади. Бугун яхши кўрса, эртага ёмон кўриб қолиши бор гап. Ташвишингиз инсонларнинг Роббиси сизни қандай яхши кўради, шу бўлсин. Агар У сизни яхши кўрса кишиларнинг қалбини сиз томон йўналтиради. Ҳаромни ҳамма қилса ҳам ҳаромлигича қолаверади. Асосларингиздан чекинманг. Кишиларни қўйинг. Ҳисоб-китоб ўзингиз билан бўлади. Шунинг учун Аллоҳ буюрганидек истиқоматда бўлинг. Аллоҳ билан ўртангизда ҳеч ким билмайдиган яширин солиҳ амалларингиз бўлсин. Яширин гуноҳлар кишини ҳалок қилгани каби яширин тоатлар кишига нажот беради. Аллоҳдан сизга ҳам, ўзимга ҳам нажот, мағфират, раҳмат, муваффақият ва розилигини сўраб қоламан! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
463Loading...
02
Бошланган фазилатли Зулҳижжа ойи барчамизга, бутун мусулмон умматига хайр ва баракотга тўла ой бўлсин! 🕌 Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида бажариш яхши саналган солиҳ амаллар 🕋 Ҳаж ва умра қилиш. (йўлга қодир бўлса) 🔻Биррул волидайн - ота-онага яхшилик қилиш. 🔻Қариндош-уруғлар билан алоқани яхшилаш - силаи раҳм. 🔻Тавба қилиш ва истиғфор айтиш. 🔻Қуръон ўқиш билан машғул бўлиш. 🔻Қурбонлик қилиш (ҳайит куни, қурби етса) 🔻Садақа бериш, эҳсон қилиш. 🔻Намозларни ўз вақтида адо этиш. 🔹Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида нафл рўза тутиш ҳамда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтириш тавсия этилади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
1 26038Loading...
03
Аллоҳнинг сизу-биз учун берган яна бир янги Жумаси барчамизга қутлуғ бўлсин! Аллоҳ бу кунни, ҳар биримизга, оила аъзоларимизга, Муҳаммад Мустафо Саллаллоҳу алайҳи васалламнинг жамики умматларига хайирли, барокатли ва файзли қилиб берган бўлсин! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин! Ўтмишга саёҳат!
1 20439Loading...
04
Ғаминг давосин бандадан излама. Ўзга инсон сенинг қалбингни Яратгувчисидек билмайди. Қалбинг ташна бўлса уни фақат Қуръон билан суғор. Ўзини ёлғиз ҳис қилса уни Раҳмон зикри билан машғул қил. Аллоҳнинг марҳамати эшиги ҳар замон очиқдир. Сенинг қалбинг эшиги очиқми? Сен шунга боқ! Шамс Табризий Бу ёруғ оламда сенга қанчалик даражада яқин бўлса ҳам ҳаргиз бирор кимса сени Аллоҳ толодек тушуна олмайди. Чунки, қалбинг Аллоҳ таолонинг хузурида доимо очиқдир! Шундай экан, Аллоҳга мурожаат қилиб, сўзла ёки сўзлама Аллоҳ сени тушунади. Фаразан сен ўз нафсингни тушунмаётган бўлсанг ҳам тушкунликка тушма, чунки, Аллоҳ таоло сени тушунади! Шайх Мутаваллий Шаъровий Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин! Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин. Кун Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.
1775Loading...
05
🤲🏻ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб: — Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх: — Ота — онанг борми? — деб сўради. Шогирд йигит : — Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб: — Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим. Шогирд бошини эгиб: — Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди. Эй ота — онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ! Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра
20011Loading...
06
Ҳаp биp либоcнинг ўз шаpти боp. Агаp шу шаpтлаpга мувофиқ юpмаcанг, одамлаpга кулгу бўлаcан. Ҳаёт фақат жамият олдида эмаc, ёлғиз қолганингда ҳам кеpакли наpcадиp. Ҳамманинг айби ҳам, гуноҳи ҳам ўзи билан. Cен айб изловчи бўлма. Мукаммал бўлиш қийин ва абаcдиp. Аммо ҳаpакат қилиш қийин иш эмаc. Таъна инcоннинг ожизлигидан далолатдиp.. Инcон ўзи қандай бўлcа, бошқалаp ҳақида шундай фикpда юpади. АЁЛ фақат маъшуқа эмаc,балки Ҳақнинг нуридир! (МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН PУМИЙ)
1682Loading...
07
🌿Тақдиримни мен танламадим. 🍀Уни менга Раббим инъом этди. Яхшиман десам ёлғон бўлади. Ёмон десам эътиқодимга тўғри келмайди. Энг яхшиси шукр айтаман. Aлҳамдулиллаҳ. Шунда қалбим таскин топади. Дуоим аниқ, эшитувчи ҳам аниқ, қолгани тақдири илоҳий! Мавлоно Румий @ahillik33mfy
26110Loading...
08
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Бугун сокин осмону фалак, Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак! Мусулмонмиз бу бахтдир демак, Қадрдонлар Жума муборак! Яхши амал жаннатга йўлак, Савобларнинг совғаси бўлак. Чин юракдан билдирай тилак, ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! @ahillik33mfy
1708Loading...
09
Дунёда алданиш Дунёда алданиш Бир юрт подшоҳининг суюкли ўғли бор эди. Ягона ворис эди у. Шаҳзода яхши тарбияланган ва турли билимларни эгаллаган эди. Подшоҳ ўғлининг тўсатдан ўлганини туш кўрди. Хавотир билан уйгониб Худога шукрлар қилди. Бироқ кўнглига шубҳа оралади: «Агар ҳақиқатан ҳам ўлиб қолса, нима қиламан, тахтим вориси ким бўлади?» дея ўйлади. Ўғлини тезда уйлантиришга карор берди. «Ҳеч бўлмаса бир набиралик бўламан. У менга ворис бўлади». Фақир, лекин кўнгли бой бир дарвешнинг ойдек гўзал, хулқлик комила қизини ўғлига никоҳлади. Хотини: — Подшоҳнинг ўғли камбағал бир дарвешнинг кизи билан қандай турмуш қуради? Сеп қилиб бизга нима берадилар? деса, подшоҳ: — Пок бир кишига нисбатан камбағал дейиш хато. Унинг қалби бой, буни ҳам Аллоҳ беради, дея тўй ҳозирлигини бошлади. Не ҳолки, шаҳзода бу вақтда Қобилнинг бир сеҳргар хотини тузоғига илинган, унинг дардида ёниб куйиб, кўзи ёруғ дунёни кўрмаётган эди. Бечора шаҳзода ишқ оловида эриб тугаяпти, соҳиранинг сўзини асло икки этмас, товонларини ўпарди. Ишқ боис юзи сарғайган, эти суягига ёпишиб қолган эди. Подшоҳ чорасиз қолди. Ўғлини бу дарддан қутқариши учун мамлакатнинг барча табибларини чорлади, тонг отгунча Аллоҳга дуолар қилди. Шаҳзода эса ўтиндек ёниб, кундан кунга тугаб бормоқда эди. Охири саройга уста бир сеҳргар келди. У подшоҳга: Бу хотинга ҳеч ким бас кела олмайди. Шаҳзоданинг ҳолига ачиндим. Унга фақат мен бас кела оламан. Аллоҳнинг изни билан унинг сеҳрини бузиб ташлайман. Хотиржам бўлинг, деб ҳозирлик кўрди. Нима қилиш кераклигини сўзлади. Дарҳақиқат, қисқа бир фурсатда сеҳр бузилди. Шаҳзода ўзига келар келмас югуриб отасининг ҳузурига борди ва хижолат билан: «У кампир менинг ақлимни қандай олди?» деди. Подшоҳ севинч билан фармон берди. Тўй бошланди. Бу вақтда сеҳргар хотин аламидан ўлди. Шаҳзода никоҳнинг биринчи кечаси келинни кўриб лол қотди. Бу гўзаллар гўзалининг қаршисида ўзидан кетди. Бир йилдан сўнг подшоҳ гап орасида ўғлига: «Ўша аввалги севгилингни ҳеч эслайсанми?» деб сўраганда шаҳзода: — Ота, мен ҳозир бахт юртидаман. У алданиш юрти қудуғидан қутулдим, деб Яратганга шукрлар қилди. Google play'dan ko'chirib oling:Masnaviydan ibratli hikoyatlar https://play.google.com/store/apps/details?id=com.masnaviy.ibratli_hikoyalar
1424Loading...
10
- Кўнгил кетмоқ истаса, кетадиган йўл битмас. Кўз қарамоқ истаса, кўрадиган жой битмас. Инсон ўз ичидаги ғорга чекинишни хоҳласа, унинг учун ҳар ер зулмат бўлади. Мавлоно Румий
1392Loading...
11
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Хайрли тонг қадрлигим Юсуф алайҳиссаломга инилари мол - мулк жиҳатидан ҳасад қилишмади. Балки, муҳаббат сабаб ҳасадлари келди. Бундан маълумки, «ҚАЛБ»нинг ҳадяси, қўлнинг ҳадясидан қийматлироқдир. Ҳасад, гина - кудратдан холи муҳаббат ва фойдаларга тўла бир кунга «БИСМИЛЛАҲ» деймиз! Аллоҳ кунимизни хайрли, мусибатлардан йироқ, фойдаларга ва самимий муҳаббатга лиммо - лим қилсин!
26118Loading...
12
Қумнинг бир заррасиман, аммо бепоён чўлнинг дардини ортмоқлаб юрибман. Тупроқдан келдик, тупроққа кетармиз. Муҳими дунёда кирланмасликдир, кўнгилни пок тутмоқ, дилга кир юқтирмасликдир... Агар тақдир этса Аллоҳ - қўл ҳам олиб келар, ел ҳам олиб келар, сел ҳам олиб келар. Гар тақдир этмаса Аллоҳ - қўл ҳам олиб кетар, ел ҳам олиб кетар, сел ҳам олиб кетар.... Ҳаққа етмоқ истасанг, кўнгилларни қозонмоқни маслак айлагин, бунинг учун саройларда мармар бўлма, бир тупроқ бўлгинки, бағрингда гуллар етишсин... Унутма! Иймонда кетмоқ, жаннатга эришмоқ учун бир умр лозим, буларнинг баридан айрилмоқ, куфрда кетмоқ учун бир лаҳза кифоя. Мавлоно Румий
1272Loading...
13
Вақт ўтиши билан шуни билдимки, ҳаётим мобайнида мен билан содир бўлган ҳар бир яхши ва ёмон ишларда Роббимнинг буюк ҳикмати бор экан... Аслида, Роббим, менга ўзимдан минг карра кўпроқ меҳрибон ва карамли экан... Ассалому алайкум Қадрдон. Бугунги кунингиз файзли ўтсин!
21710Loading...
14
КЎНГИЛ, келгин иккаламиз дардлашамиз, Ҳасратимни қоғозларга бергум ўраб, Фироқ деган пари билан қастлашамиз, Шеър битамиз риёларни қарғаб, қарғаб! КЎНГИЛ, келгин, иккаламиз йиғлашамиз, Меҳрнию . садоқатни алқаб -.алқаб. Кулиб туриб армонлардан сўзлашамиз, Юрак отлиқ мамлакатни зумда алдаб! КЎНГИЛ! Келгин иккаламиз тиғлашамиз, Йиртиқ бўлакларинг аста гулга белаб. Сен , мен демай бир биримиз сизлашамиз, Вақт ҳукмидан ўзимизга сабр сўраб! КЎНГИЛ! Келгин иккаламиз сирлашамиз, Қиров босган сочимизни зимда тараб! Сукунатни тинглаб бирга диллашамиз, Сукунат ҳам суҳбатлашсин сукут сақлаб! КЎНГИЛ! Келгин иккаламиз йиғлашамиз! Минг йилликдан қолган дардни гулга ўраб! Ассаламу алайкум кўнгли шаффоф қадрлигим.. Бугунги кунимиз хайрли бўлсин. Аллоҳим ҳаммамизни қалбимиздаги соф ниятларимизга етказсин.. Синов имтихонларидан офият ила ўтказсин... @ahillik33mfy
2197Loading...
15
ГАП КЎТАРИБ КЕЛСАНГ... Ривоят қилишларича, Ҳасан Басрий ҳузурига бир киши келиб, унинг таниши устидан арз қилди. Сиз ҳақингизда фалон-фалон деди, деб бир қанча нохуш гапларни етказди.Ҳасан Басрий суҳбатдошини саволга тутди: – Уни қаерда кўрдинг? – Ўзининг уйида, – жавоб берди хабаркаш.– Уйига нега бординг? – сўради олим. – Меҳмонга чақирганди... – Олдингга дастурхон ҳам ёздими? – суриштирди Ҳасан Басрий. Шунда ҳалиги одам иштаҳа билан тановул қилган ноз-неъматларини бирма-бир санаб берди.  Ҳасан Басрий унинг гапларини сабр билан тинг лади-да, сўнг шундай деди:– Ҳой яхшиликни билмайдиган инсон, ичингга шунча нарса сиғибди-ю, мен ҳақимда айтилган бир оғиз сўз сиғмай қолдими?!  Агар айтганларинг рост бўлса, ўша одамга тўрт гапим бор. Биринчидан, мен унга норозилик изҳор этиб ўтирмайман. Иккинчидан, кўнглимда унга гина ҳам сақламайман. Учинчидан, унга қарши бирор хатти-ҳаракат ҳам қилмайман. Тўртинчидан, Қиё мат куни унга даъвоим ҳам бўлмайди. Ана энди бор-да, унга шуларни етказиб қўй! Зеро, бир жойдан гап кўтариб келган одам уни ортига кўтариб кетишни ҳам билиши керак. Шу тарзда улуғ фақиҳ Ҳасан Басрий ғийбатчига чиройли ибрат кўрсатиб, чақимчилиги учун аччиқ сабоқ берган экан.
1533Loading...
16
Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди : - Синган кўнгил яна сева оладими ? Мавлоно жавоб берди : - Ҳа, сева олади!!! - Унда айтингчи, сиз синган пиёлада сув ичасизми? Мавлоно эса нимтабассум билан : - Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми ... Азизим, кўнгиллар синмасин. Севиб-севилиб, ардоқлаб-ардоқланиб юриш бахти доимо ҳамрох бўлсин. Ҳайрли кун азизларим!
2196Loading...
17
Ҳаёт, мени истаганингча ғам-ташвишга сол, шукримдан бир парча ҳам камайтира олмайсан. Нима бўлганда ҳам ғам - ташвишларим каби сен ҳам бир кун тугаб, битасан...! - Румий
1875Loading...
18
АЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? Эр қандай йўл тутади? Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига: - Яқинларимни, ака- укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди. Аёл норози оҳангда, хушламай: - Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар! - дебди. Эри: - Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... - дебди. Тонг отдибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келибди. Аёлидан: - Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? - деб сўрабди. Аёл: - Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар - ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, - дебди. Эр: - Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди. Аёл: - Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! -дебди. Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар - ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!... Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар. Отаси қизидан: - Куёвим қани? - деб сўрабди. Қизи: - Бироз олдин чиқиб кетувдилар... - дебди, зўрға. Отаси: - Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими, а? - дебди. Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади - ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?» Аёл эрига қўнғирок қилиб: - Нимага тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? - дея сўрабди. Эри: - Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? - дебди. Аёл: - Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон - бир тайёр таом келтира қоли-и-инг... - дебди. Эри: - Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига - устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз»! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қилақолинг! Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! - дебди. @Jaloliddinrumiyy🕊
1 09721Loading...
19
УЧ МУҲИМ НАРСА Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг: – қадамни; – қаламни; – қасамни. Уч нарсани пок тутинг: – танани; – кийимни; – хаёлни. Уч нарсани ишга солинг: – ақлни; – ҳимматни; – сабрни. Уч нарсадан парҳез қилинг: – гуноҳдан; – афсусдан; – фарёддан. Уч нарсани булғаманг: – қалбни; – тилни; – кўзни.
36315Loading...
20
Гўзал ёз тонги муборак бўлсин. Ассалому алайкум. Кулсанг ё йиғласангда ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йуқ ташвишларни елкангга ортмагин. Дунё озорлари чарчатсада ундан махзун бўлмагин. Мумкин Аллоҳ Унга илтижо килишингдаги сасингни эшитмоқ истагандир. Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин. Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан? Тилингдан олдин дилинг билан: "Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир... Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин... استغرالله العظيم الذى لا اله الا هو الحي القيوم و اتوب اليه Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан. @ahillik33mfy
1 03418Loading...
21
Media files
34410Loading...
22
Media files
43910Loading...
23
Шу шеърни бир эшитсангиз🌹 Ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишингиз ошади🌹 https://t.me/Mehrli_oqibat 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 👉 ✿︎ MЕХР ОҚИБАТ ✿︎
37719Loading...
24
Эътибор берганмисиз... Кунлар бир хил ўтмайди... Бир кун жуда қувонасиз, кайфиятингиз чоғ юради... Бир кун бесабаб маҳзун тортасиз, тушкунликка чўмасиз.... Бугун бахтлимисиз, Аллоҳга шукрона айтинг-ки, Аллоҳ уни зиёда этсин... Бугун маҳзунмисиз, Аллоҳга нисбатан гўзал гумон, гўзал ишонч, гўзал дуо қилингки, бу маҳзунликни сиздан тезроқ олсин... Лекин асло унутманг... Ҳеч нарса абадий эмас... Дардлар ҳам, инсонлар ҳам, ҳаёт ҳам... Ҳали яхши кунлар келади, ўз вақтида, ўз фурсатида, бир лаҳза ҳам кечикмай келади, ва бари унут бўлади... Ассаламу алайкум Хайрли тонг қадрлигим...
1 20239Loading...
25
ШИФОКОРЛАР НЕГА КЎП СУВ ИЧИШНИ ТАВСИЯ ЭТИШАДИ? #ЭНГ_КЎП_ТАРҚАТИНГ Соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак. Бу – шифокорлар тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув билан ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотиши олдини оламиз. Сувнинг вужудимизга фойдалари: – Танадаги ҳароратни мўътадиллаштиради. – жигар ҳамда буйракдаги заҳарли моддаларни ювади. – танани жароҳатлардан асрайди. – ҳужайра билан тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди. – тери ҳужайралари соғлом кўринишига ёрдам беради. Вояга етган инсон танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83 % и, тўқималарнинг 75 % и, миянинг 74 % и, суякларнинг 22 % и сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20 % и йўқолса, инсон ҳалок бўлади. Етарли миқдорда сув ичилмаса: – Мия секинлашиб, одам дангаса бўлиб қолади. – қон қуюлади. – қабзият юз беради. – пешоб сарғайиб кетади . "Бахтли ҳаёт сари" китобидан ✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик. ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
2567Loading...
26
Ризқинг сени ташвишга солмасин! - Доллар кўтарилди, нарх-наволар ошди. Лекин ризқимиз хар нарсага қодир, Раззоқ бўлган - ягона Зотнинг қўлидадир. - Салафларнинг бирига: Нарх-наволар кўтарилиб кетти, дейилганида. У киши: Истиғфор билан туширинглар, деган экан. - Бир Аъробийга: Бир бурда нон бир динор бўлибди, дейилди. Шунда у киши: "Аллохга қасамки, бу мени ташвишга солмайди. Агар буғдойнинг донаси бир динор бўлса хам, мен Роббим буюрганидек ибодат қилавераман, У эса Ўзи ваъда қилганидек ризқимни етказаверади", - деб жавоб берган экан. - Одамлар Салама ибн Дийнор рохимахуллохнинг хузурига келиб: "Эй Абу Хазим, кўрмайсизми, нарх-наволар кўтарилиб кетибди, дейишганида. У киши: Бу сизларни нега ташвишга солаяпти? Бизга арзончиликда ризқ берган Зот, қимматчиликда хам ризқ бераверади, - деб жавоб берган эканлар.
1572Loading...
27
Ахмоқлар билан тортишма. Чунки улар аввал сени ўзларининг даражаларига туширишади. Сўнгра у даражаларида тажрибали бўлганликлари сабаб сени енгишади! Марк Твен.
1463Loading...
28
Баъзида дардлар даво бўлиши мумкин... Сен билмайсан Аллоҳ эса билгувчидир... Кўзлар юмилди, юлдузлар сўнди, сиз эса ҳамон тириксиз! Шукр қилинг Қадрдон. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сиз ҳам ўтмишга ачинишни бас қилинг! Кунингиз хайрли ва файзли бўлсин азизлар!
1726Loading...
29
Энг чиройли амал - кечиришдир... Энг яхши ҳимоя - табассумдир. Энг зўр куч - ишончдир. Энг яхши совға эса - муҳаббатдир... Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг, зеро энг яхши жазо кечиримли бўлишдир...
18210Loading...
30
Ҳаёт — қадрингни билганлар билан яшамак қадар гўзал, қадрингга етмаганларга исроф қилмаслик қадар қимматлидир! © Махбубий Бошлаган яна бир янги кунингиз хайрли бўлсин Қадрдон! Ассалому алейкум! Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
23613Loading...
31
Media files
1 77441Loading...
32
Media files
2617Loading...
33
Media files
1582Loading...
34
Онаси оламдан ўтиб қолган болакай Онасининг кўйлагини хидлаб тинчланмоқда... Аллох хеч кимни Онасидан эрта айирмасин... https://t.me/uzbeku
33210Loading...
35
​​​​ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАРДАН. •••Kамбағаллик бошига тушган бир бева аёл олти яшар ўғли билан бирга яшар, зўрға кун кечиришар эди. •••Бахтга қарши аёл бетоб бўлиб қолди, уйда на егулик, на дори дармон бор. Она соғайгунча ҳеч қаердан на пул ва на овқат келиши даргумон. •••Олти яшар ўғил онасига дори ва егулик топгани бозорга бориб, бироз тиламчилик қилиб, уни буни этагига зор нигоҳлари билан ёпишди. •••Ҳеч ким унга парво хам қилмасди. Кўз олдидан онажонисининг қийналаётгани кетмас, нима бўлсаям дори ва егулик олиб бориш учун аввал дорихонага кириб онасига врач ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди. ••• Дорихоначи дориларни болакайга тутқазиб,пулни беришни сўради. Болакайда пул йўқ, дориларни қучоқлаганча бор кучи билан дорихонадан чиқиб бозор оралаб қочди. ••○Дорихоначи "ўғрини тутинглар!" деб , бутун бозорга жар солиб, уни қувиб кетти. Шу пайт егулик сотиб ўтирган бир амаки болани тутиб олди. Дорихоначи келиб болакайни турта кетти. •••Ҳалиги амаки эса уни айириб,болакайдан нега бундай қилганини сўради. Болакай онаси бетоблигини ва унга дори дармон ва егулик кераклигини , пули йўқлигини айтиб ҳунграб йиғлаб юборди. •••Шунда сотувчи амаки қизига кассадаги пулни ва егулик олиб келишини буюрди. Дорихоначига дорини пулини тўлаб, егуликни болани қўлига тутқазиб , "тез бор онангни олдига ", деди. •••Йиллар ўтиб сотувчи амаки қариб, ишдан қолиб, оғир бетоб бўлиб шаҳар касалхонасига қизи олиб келди .Врачлар текшириб касали оғир ва жарроҳликни тезда ўтказиш кераклигини ва қанча пул кераклигини , эртагаёқ етказиб келишлиги шартлигини айтишди. •••Қиз бечора уйига қариндошлардан ёрдам сўрашу чун қайтди. Аммо улар айтган пулни тополмади. Кечаси билан Аллоҳга дуо қилиб чиқди. Эртасига касалхонага Аллоҳдан умид билан борди. ••••Не кўз билан кўрсинки отасини операция (жарроҳлик) қилишган , отаси у келганида хуши ўзига келганди. Қиз отасининг ҳаётга қайтганини кўриб хурсанд бўлди, аммо пулини кандай тўлашни, энди нима қилишни билмасди. Ҳамшираларни чақириб даволаш нархи ёзилган чекни қаердан олишни сўради. •••Ҳамшира бош врач ҳузурига киришлигини ўша ерда тўлайсиз , -деди. Қиз бош врачни олдига кирди ва пули йўқ бўлсаям қанча сарф ҳаражат кетганлигини сўради. Врач унга тўлов чекини тутқазди. •••Қиз чекни қўрқа қўрқа очиб қаради ва кўзларига ишонмай йиғлаб юборди. Чекда " 0000000000 доллар ва тўлов алла қачон ўттиз йил олдин тўланган " деб ёзилганди. ••• Бу бош врач ўша, ҳа, ўша болакай эди. Онасини ҳаётини сақлаб қолган инсонни унутмаган, яхшилиги ҳаққи ҳурматига яхши ўқиб катта врач бўлганди......
3416Loading...
36
ишнинг тасарруфи содир бўлади ва нафс олди-берди ҳамда эҳсон мақомида ўзига лойиқ бўлмаган ишни бажаргани учун ҳаё қилади. Бунинг ҳам икки сабаби бор: А) Биринчиси шу зикр қилганимиз, яъни ўз мақомига лойиқ бўлмаган тасарруф қилиши бўлса: Б) Иккинчиси бошқадан нарса сўрашда юзага келадиган ҳаёдир. Бунда у ҳудди тиланчига ўхшаб қолади. Ҳатто баъзи олийжаноб инсонлар бошқаларга бирор нарса бермоқчи бўлса ўзини беркитади. Чунки олувчига рўбарў келса, унинг мўлтираб турганини кўришдан ҳаё қилади. Бу маломат ҳаёси ҳам дейилади. Чунки бунда олувчи кишининг ҳижолатда қолиши берувчининг ҳаёсига сабаб бўлади. 10. Кишининг ўз нафсидан ҳаё қилиши; Бу шарафли, улуғ, азиз нафснинг ўз нуқсонига рози бўлишидан, яхши амаллардаги оз нарсага қаноат килишидан ҳаё қилишидир. Бунда кишининг ўзи ўзидан уялиб кетади. Гўё унда иккита нафс бор бўлиб, бири иккинчисидан ҳаё қилади. Мана шу ҳаё турларининг энг мукаммалидир. Чунки инсон ўзидан ҳаё қила олар экан бошқалардан ҳаё қилишга анча лойиқ бўлади. Ўзидан ҳаё қилмайдиганлар эса бошқалардан ҳеч қачон уялмайди!” Ибн Қаййим Жавзия раҳимаҳуллоҳ “Мадорижус соликийн”
1443Loading...
37
• ҲАЁНИНГ ТУРЛАРИ - Ҳар бир диннинг ўз хулқи бор, Исломнинг хулқи эса ҳаёдир! (Ибн Можа ривояти. Ҳасан ҳадис) - Ҳаёнинг ҳаммаси ҳам яхшидир! (Бухорий ривояти) - Ҳаё фақат яхшилик келтиради! (Муслим ривояти) • Ҳаё бошингни паст тутишинг ва юзингни парда билан тўсишингина эмас, балки ҳаё Аллоҳ қайтарган ўринларда кўринмаслигингдир. • Ибн Қаййим айтади: - Ҳаё ўн хил турга бўлинади: 1. Жиноят ҳаёси; Одам алайҳис саломнинг ҳаёлари айни шу ҳаёдан эди. У зот жаннатда содир бўлган иш учун ҳижолат қилиб қоча бошлаганларида Аллоҳ таоло: “Эй Одам! Мендан қочаяпсанми?!” деб сўради. Шунда Одам алайҳис салом: “Йўқ, Роббим! Сендан ҳаё қиляпман!” деб жавоб бердилар. 2. Қосирлик ҳаёси; Аллоҳга кечаю кундуз тасбеҳ айтадиган ва ибодатдан ҳеч қачон чарчаб қолмайдиган Фаришатлар қиёмат кунида шундай дейишади: “Сени поклаб ёд этамиз! Сенга ҳақиқий ибодат қила олмадик!” 3. Улуғлаш ҳаёси; Буни маърифат ҳаёси ҳам дейилади. Банданинг ўз Робисидан ҳаё қилиши У Зотни таниши миқдорига кўра бўлади. 4. Олийжаноблик ҳаёси; Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб онамизни никоҳларига олганларида валима қилиб бердилар. Саҳобалар тўйда узоқ ўтириб қолишди. Шунда уларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бўлди энди, боринглар!” дейишдан ҳаё қилдилар. Мана шу олийжаноблик ҳаёси эди. 5. Ҳижолат бўлиш ҳаёси; Бунга Алий розияллоҳу анҳунинг Пайғамабаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан мазий масаласини сўрашга ҳижолат бўлганларини мисол қилиш мумкин. Чунки Алий у зотга куёв эдилар ва бу каби масалаларни Фотима қўл остларида бўлгани учун сўрашда ҳаё қилдилар. Мана шу ҳижолат ҳаёси дейилади. 6. Ҳақирлик, нафсини кичик кўриш ҳаёси; Бунда банда Роббидан ўз эҳтиёжларини сўрар экан ўзининг ожиз, фақир, муҳтож эканини изҳор қилади. Сўраётган нарсасига ўзини лойиқ деб билмайди ёки эҳтиёжини арзимайдиган нарса деб билиб, уни сўрашдан ҳаё қилади. Мусо алайҳис салом бир куни: “Роббим! Мен бу дунёда айрим нарсаларга муҳтож бўламан- у, лекин уларни Сендан сўрашга ҳаё қиламан!” дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй Мусо! Мендан ҳатто нонинг учун тузни ҳам, қўйинг учун ўт-емишни ҳам сўрайвер!” деди. Мана шу ҳақирлик ҳаёси дейилади. Бу ҳаёга икки нарса сабаб бўлиши мумкин: А) Сўровчи ўзини ҳақир кўриши ва гуноҳ хамда хатоларининг кўплигидан ҳаё қилиши; Б) Сўралётган Зотнинг улуғлигидан ҳаё қилиши. 7. Муҳаббат ҳаёси; Бу муҳибнинг маҳбубидан ҳаё қилишидир. Ҳатто муҳиб қалбига маҳбубининг хотири тушса у бўлмаса ҳам муҳибнинг қалби ҳаяжонга тушади ва бу унинг юзидан сезилади. Бунинг сабаби нима эканини била олмайди. Шунингдек муҳиб маҳбубига тўсатдан йўлиққанида қаттиқ ҳаяжонга тушганида ҳам шу ҳолат рўй беради. Бу ҳаяжон ва ҳаёнинг асл сабабини аксар инсонлар билишмайди. Шубҳасиз қалблар муҳаббатининг салтанати баданлар салтанатидан устун туради. Устингдан салтанат ўрнатганнинг кучи қаёқда-ю, қалбингдан урганнинг маҳобати қаёқда!? Шунинг учун ҳам подшоҳлар ҳар замонда муҳиблари кўп маҳбублардан хавотир қилишади. Маҳбубнинг олдида бош эгиб, унинг бир имосига жонини фидо қилиш учун тайёр турадиган муҳиблардан ажабланишади. Ҳудди шу муҳиб маҳбубини тўсатдан кўриб қолса, маҳбубнинг муҳаббати муҳибнинг қалбига ҳужум қилади ва уни ҳақиқий маҳобат ва ҳаё эгаллаб олади. Бир куни Ибн Таймия қоддасаллоҳу руҳаҳудан шу масала ҳақида сўрадик ва мен бунга ушбу жавобни айтдим. Шунда устозим ҳеч нарса демай, менга табассум қилиб қўйди! Муҳиб қалбини эгаллаб оладиган ҳаё ва унинг сабаби – яна Аллоҳ билади – бу салтанат ўзининг ҳайбати ва эҳтишоми ила қалбни хавфда тутиб туришидир. Мана шундан ҳаё юзага чиқади. Аммо маҳбубнинг йўқлигида бу ҳаёнинг ҳосил бўлиши унинг қалбини эгаллаб олган муҳаббатдандир. Маҳбубга бўлган муҳаббат уни қўрқувга солади, қалбида буюклашади ҳатто маҳбуб муҳиб билан доимо биргадек бўлиб қолади. 8. Бандалик ҳаёси; Бу ҳаё муҳаббат ва қўрқувнинг аралашмасидир. Бунда банда Роббига ибодат қиладию аммо кўнгли тўлмайди. Муҳаббати сабабли ибодат қилади, ибодатни қойил қила олмаганидан хавфсирайди. Мана шу ибодат бандада ўз Роббидан ҳаё қилишни келтириб чиқаради. 9. Шараф ва иззат ҳаёси; Бунда нафснинг ўз мақомидан кўра пастроқ
1893Loading...
38
#Роббим_ила_сухбат Қаерга қочай бу фитнали дунёдан дедим:? 📖«Бас фақат Аллоҳгагина қочинг »деди (51)Зарият-50 Жуда ёлғизман дедим: 📖"Мен сенга жуда яқинман" деди (2)Бақаро-186 Мени кечирасанми дедим: 📖«Аллоҳдан бошқа гунохларни кечиргувчи йўқдир »деди (3)Оли Имрон-135 Қалбим оғриябди нима қилай дедим: 📖«Ва Роббинг учун сабр қил!» деди. (74)Мудассир-7 📖« Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлашла, четлаб тур.»деди (73)Музаммил-10
2658Loading...
39
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар: -Ортиқча мулойимлик заифликдир. – Ортиқча кулги енгилтакликдир. – Ортиқча роҳатланиш танбалликдир. – Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир. – Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир. – Энг қийин cўз комилликдир. – Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир. – Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир. – Энг улкан хазина фазилатдир. – Энг қаттиқ азоб виждон азобидир. – Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир. – Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир. – Бугунги кунингдан ибрат ол. – Ўтган кунингдан тажриба ол. «Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик» (Бақара сураси, 143-оят) Аллоҳ шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин! Кун хайрли бўлсин...
2928Loading...
40
“Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга таъсир этади. Гўзал ўйлагинки, гўзал яшагин.” Мавлоно Румий АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ Бугун 3 июнь, Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида. Қалбимиздагилар омон бўлсинлар! @ahillik33mfy
1574Loading...
ЎЗГАЛАР МУҲОКАМАСИНИ ҚЎЙИНГ! Кимдир сизни тақводор деб билади, кимдир фосиқ деб билади, кимдир эса осий-гуноҳкор деб... Аммо сизни энг яхши биладиган киши ўзингизсиз. Ўзгалар сизнинг Роббингиз билан алоқангиз қандайлигини билишмайди. Шундай экан, мақтовчилар сизни алдамасин, ёмонлайдиганлар сизга зарар бермасин... Аллоҳ таоло: "Инсон ўзига қарши ўзи шоҳиддир", дейди. Тоат ва маъсиятнинг орасида доим яшашнинг битта хатари бор. Сиз буларнинг қайси бирида умрингиз тугашини билмайсиз. Тоатларни қутилиб олиш учун эмас, ихлос билан қилишга ҳаракат қилайлик. Нафл ибодатларни обрўга эга бўлиш учун эмас, Аллоҳга яқинроқ бўлиш учун қилайлик. Зеро тоатга Аллоҳ эмас, биз муҳтожмиз... Асосий ташвишингиз кишиларнинг муҳаббатини жалб қилиш бўлмасин. Қалб ўзгарувчан бўлади. Бугун яхши кўрса, эртага ёмон кўриб қолиши бор гап. Ташвишингиз инсонларнинг Роббиси сизни қандай яхши кўради, шу бўлсин. Агар У сизни яхши кўрса кишиларнинг қалбини сиз томон йўналтиради. Ҳаромни ҳамма қилса ҳам ҳаромлигича қолаверади. Асосларингиздан чекинманг. Кишиларни қўйинг. Ҳисоб-китоб ўзингиз билан бўлади. Шунинг учун Аллоҳ буюрганидек истиқоматда бўлинг. Аллоҳ билан ўртангизда ҳеч ким билмайдиган яширин солиҳ амалларингиз бўлсин. Яширин гуноҳлар кишини ҳалок қилгани каби яширин тоатлар кишига нажот беради. Аллоҳдан сизга ҳам, ўзимга ҳам нажот, мағфират, раҳмат, муваффақият ва розилигини сўраб қоламан! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
إظهار الكل...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Photo unavailableShow in Telegram
Бошланган фазилатли Зулҳижжа ойи барчамизга, бутун мусулмон умматига хайр ва баракотга тўла ой бўлсин! 🕌 Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида бажариш яхши саналган солиҳ амаллар 🕋 Ҳаж ва умра қилиш. (йўлга қодир бўлса) 🔻Биррул волидайн - ота-онага яхшилик қилиш. 🔻Қариндош-уруғлар билан алоқани яхшилаш - силаи раҳм. 🔻Тавба қилиш ва истиғфор айтиш. 🔻Қуръон ўқиш билан машғул бўлиш. 🔻Қурбонлик қилиш (ҳайит куни, қурби етса) 🔻Садақа бериш, эҳсон қилиш. 🔻Намозларни ўз вақтида адо этиш. 🔹Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида нафл рўза тутиш ҳамда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтириш тавсия этилади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Аллоҳнинг сизу-биз учун берган яна бир янги Жумаси барчамизга қутлуғ бўлсин! Аллоҳ бу кунни, ҳар биримизга, оила аъзоларимизга, Муҳаммад Мустафо Саллаллоҳу алайҳи васалламнинг жамики умматларига хайирли, барокатли ва файзли қилиб берган бўлсин! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин! Ўтмишга саёҳат!
إظهار الكل...
00:28
Video unavailableShow in Telegram
Ғаминг давосин бандадан излама. Ўзга инсон сенинг қалбингни Яратгувчисидек билмайди. Қалбинг ташна бўлса уни фақат Қуръон билан суғор. Ўзини ёлғиз ҳис қилса уни Раҳмон зикри билан машғул қил. Аллоҳнинг марҳамати эшиги ҳар замон очиқдир. Сенинг қалбинг эшиги очиқми? Сен шунга боқ! Шамс Табризий Бу ёруғ оламда сенга қанчалик даражада яқин бўлса ҳам ҳаргиз бирор кимса сени Аллоҳ толодек тушуна олмайди. Чунки, қалбинг Аллоҳ таолонинг хузурида доимо очиқдир! Шундай экан, Аллоҳга мурожаат қилиб, сўзла ёки сўзлама Аллоҳ сени тушунади. Фаразан сен ўз нафсингни тушунмаётган бўлсанг ҳам тушкунликка тушма, чунки, Аллоҳ таоло сени тушунади! Шайх Мутаваллий Шаъровий Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин! Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин. Кун Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.
إظهار الكل...
IMG_3360.MP42.58 MB
Photo unavailableShow in Telegram
🤲🏻ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб: — Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх: — Ота — онанг борми? — деб сўради. Шогирд йигит : — Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб: — Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим. Шогирд бошини эгиб: — Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди. Эй ота — онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ! Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳаp биp либоcнинг ўз шаpти боp. Агаp шу шаpтлаpга мувофиқ юpмаcанг, одамлаpга кулгу бўлаcан. Ҳаёт фақат жамият олдида эмаc, ёлғиз қолганингда ҳам кеpакли наpcадиp. Ҳамманинг айби ҳам, гуноҳи ҳам ўзи билан. Cен айб изловчи бўлма. Мукаммал бўлиш қийин ва абаcдиp. Аммо ҳаpакат қилиш қийин иш эмаc. Таъна инcоннинг ожизлигидан далолатдиp.. Инcон ўзи қандай бўлcа, бошқалаp ҳақида шундай фикpда юpади. АЁЛ фақат маъшуқа эмаc,балки Ҳақнинг нуридир! (МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН PУМИЙ)
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
🌿Тақдиримни мен танламадим. 🍀Уни менга Раббим инъом этди. Яхшиман десам ёлғон бўлади. Ёмон десам эътиқодимга тўғри келмайди. Энг яхшиси шукр айтаман. Aлҳамдулиллаҳ. Шунда қалбим таскин топади. Дуоим аниқ, эшитувчи ҳам аниқ, қолгани тақдири илоҳий! Мавлоно Румий @ahillik33mfy
إظهار الكل...
00:10
Video unavailableShow in Telegram
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Бугун сокин осмону фалак, Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак! Мусулмонмиз бу бахтдир демак, Қадрдонлар Жума муборак! Яхши амал жаннатга йўлак, Савобларнинг совғаси бўлак. Чин юракдан билдирай тилак, ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! @ahillik33mfy
إظهار الكل...
IMG_3490.MP410.10 KB
Дунёда алданиш Дунёда алданиш Бир юрт подшоҳининг суюкли ўғли бор эди. Ягона ворис эди у. Шаҳзода яхши тарбияланган ва турли билимларни эгаллаган эди. Подшоҳ ўғлининг тўсатдан ўлганини туш кўрди. Хавотир билан уйгониб Худога шукрлар қилди. Бироқ кўнглига шубҳа оралади: «Агар ҳақиқатан ҳам ўлиб қолса, нима қиламан, тахтим вориси ким бўлади?» дея ўйлади. Ўғлини тезда уйлантиришга карор берди. «Ҳеч бўлмаса бир набиралик бўламан. У менга ворис бўлади». Фақир, лекин кўнгли бой бир дарвешнинг ойдек гўзал, хулқлик комила қизини ўғлига никоҳлади. Хотини: — Подшоҳнинг ўғли камбағал бир дарвешнинг кизи билан қандай турмуш қуради? Сеп қилиб бизга нима берадилар? деса, подшоҳ: — Пок бир кишига нисбатан камбағал дейиш хато. Унинг қалби бой, буни ҳам Аллоҳ беради, дея тўй ҳозирлигини бошлади. Не ҳолки, шаҳзода бу вақтда Қобилнинг бир сеҳргар хотини тузоғига илинган, унинг дардида ёниб куйиб, кўзи ёруғ дунёни кўрмаётган эди. Бечора шаҳзода ишқ оловида эриб тугаяпти, соҳиранинг сўзини асло икки этмас, товонларини ўпарди. Ишқ боис юзи сарғайган, эти суягига ёпишиб қолган эди. Подшоҳ чорасиз қолди. Ўғлини бу дарддан қутқариши учун мамлакатнинг барча табибларини чорлади, тонг отгунча Аллоҳга дуолар қилди. Шаҳзода эса ўтиндек ёниб, кундан кунга тугаб бормоқда эди. Охири саройга уста бир сеҳргар келди. У подшоҳга: Бу хотинга ҳеч ким бас кела олмайди. Шаҳзоданинг ҳолига ачиндим. Унга фақат мен бас кела оламан. Аллоҳнинг изни билан унинг сеҳрини бузиб ташлайман. Хотиржам бўлинг, деб ҳозирлик кўрди. Нима қилиш кераклигини сўзлади. Дарҳақиқат, қисқа бир фурсатда сеҳр бузилди. Шаҳзода ўзига келар келмас югуриб отасининг ҳузурига борди ва хижолат билан: «У кампир менинг ақлимни қандай олди?» деди. Подшоҳ севинч билан фармон берди. Тўй бошланди. Бу вақтда сеҳргар хотин аламидан ўлди. Шаҳзода никоҳнинг биринчи кечаси келинни кўриб лол қотди. Бу гўзаллар гўзалининг қаршисида ўзидан кетди. Бир йилдан сўнг подшоҳ гап орасида ўғлига: «Ўша аввалги севгилингни ҳеч эслайсанми?» деб сўраганда шаҳзода: — Ота, мен ҳозир бахт юртидаман. У алданиш юрти қудуғидан қутулдим, деб Яратганга шукрлар қилди. Google play'dan ko'chirib oling:Masnaviydan ibratli hikoyatlar https://play.google.com/store/apps/details?id=com.masnaviy.ibratli_hikoyalar
إظهار الكل...
00:17
Video unavailableShow in Telegram
- Кўнгил кетмоқ истаса, кетадиган йўл битмас. Кўз қарамоқ истаса, кўрадиган жой битмас. Инсон ўз ичидаги ғорга чекинишни хоҳласа, унинг учун ҳар ер зулмат бўлади. Мавлоно Румий
إظهار الكل...
54565182_187381767156093_6662183394047475175_n.mp43.78 MB