cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

BILISHDAN BAXTIYORMIZ!!!

Fursat borida ilm o‘rgan! Ilm kerak bo‘lganda fursat topilmasligi mumkin⌛️. Millionlab qiziqarli faktlar taqdim etilib boriladigan kanal! Muxtor Mirzaqulovga murojaat va boshqa barcha ma‘lumotlar ushbu manzilda: https://t.me/muxtor_mirzaqulov_official

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 043
المشتركون
-224 ساعات
-67 أيام
-1530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Яхши ота-она бўлмоқчимисиз?Асабийлашманг. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади. ➖Алдаманг. "Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш у сизга ишониши ва талабларингизни осон бажариши учун муҳим. ➖Урманг. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш, ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда. ➖Ҳар нарсани ман қилаверманг. У мумкин эмас, бу мумкин эмас, "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. ➖Ёмон намуна бўлманг. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Хунук гапирма!" дея олмайсиз. ➖Айбингизни тан олишни билинг. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Батафсил 👉
إظهار الكل...
Шоссе Канададаги барча йирик шаҳарлар атрофидан ўтиб, уларни ўзаро боғлайди. Олтин йўл, Ҳиндистон Ҳиндистондаги йўлнинг номи аслида Тўрт томонлама олтин йўл бўлиб, уни қисқартириб Олтин йўл деб аташади. Бу йўл қурилиши 2001 йилда бошланган ва 2012 йилда фойдаланишга топширилган. Йўл тўрт қаторли қилиб қурилган. Унинг қурилишини тўртта компания амалга оширган ва ҳукумат қарийб 10 млрд доллар сарфлаган. Йўлнинг узунлиги 5 846 км. Йўлни Ҳиндистон транспорт вазирлиги қошидаги йўлларни назорат қилиш миллий бошқармаси назорат қилади. Олтин йўл Ҳиндистоннинг тўртта йирик шаҳри – Деҳли, Мумбай, Ченнаи ва Калкуттани ўзаро боғлайди. Хитой миллий шоссеси Хитой миллий шоссеси бошқа давлатлардаги узун йўллардан фарқли равишда тезюрар автомагистрал ҳисобланади. У Хитой шимолий-шарқидаги Тунцзян шаҳридан бошланади ва мамлакат жанубидаги Хайнан (Хайнан ороли) провинциясида жойлашган Саня шаҳригача боради. Хитой миллий шоссеси мамлакатнинг турли ҳудудларини ўзаро боғлайдиган 12 та йирик шосседан бири ва улар орасида энг узуни ҳисобланади. Шоссенинг узунлиги 5 700 км. Хитой миллий шоссесининг қурилиши бошқа магистрал йўллар билан бирга 2000-йилларда бошланиб, 2008 йилда фойдаланишга топширилган. 20-йўл, АҚШ 20-йўл деб номланадиган автомагистрал АҚШ шарқидаги Массачусетс штатида жойлашган Бостон шаҳридан бошланади. Мамлакатнинг ўртасидан ўтиб унинг ғарбий чеккасигача боради ва Орегон штатидаги Нюпорт шаҳригача давом этади. Бу йўл илк бор 20-аср бошларида қурила бошланган ва 1926 йилда фойдаланишга топширилган. 1940-йилларда кенгайтирилган ва 20-асрнинг иккинчи ярмида тўлиқ битказилган. 20-йил АҚШдаги йирик магистрал йўлларнинг энг узуни ҳисобланади. Унинг узунлиги 5 415 км (3 365 мил). Умумий ҳисобда 20-йўл ўн иккита штат ҳудудидан ўтади. 6-йўл, АҚШ Бу йўлни Америкада Республика буюк армияси шоссеси деб аташади. У жаҳонда саккизинчи ўринда, АҚШда эса 20-йўлдан сўнг иккинчи энг узун йўл ҳисобланади. Унинг узунлиги 5 158 км. 6-йўл ҳам 20-йўлга ўхшаб АҚШнинг шимоли-шарқий қисмидан, Массачусетс штатидаги Провинстаун шаҳридан бошланади. Сўнг 14 та штат ҳудудидан ўтиб АҚШ ғарбида жойлашган Калифорния штатидаги Бишоп шаҳригача боради. Бу йўлнинг Республика буюк армияси шоссеси деб ном олишига 1860-йилларда бўлиб ўтган фуқаролар уруши пайтида ундан Республикачилар армияси фойдалангани сабаб бўлган. 1920-30 йилларда йўл кенгайтирилиб, унга асфалт ётқизила бошланган. 1920-йилларда бу йўл Рузвелт шоссеси (Теодор Рузвелт шарафига), 1930-йилларда Мидленд-Трейл шоссеси деб номланган. Кейинчалик йўл миллий магистраллар рўйхатига киритилиб, унга олтинчи рақам берилган. 90-автомагистрал, АҚШ 90-автомагистрал ҳам худди 20-йўл ва 6-йўл каби АҚШ шарқидан ғарбигача чўзилиб кетган. Фақат мамлакатнинг марказий қисмидан эмас, шимолий қисми бўйлаб ўтади. Автомагистрал Массатусетс штатидаги Бостон шаҳридан Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳригача боради. Йўлнинг узунлиги 4 860 км бўлиб, унинг асосий қисми пулли. Бу йўлнинг айрим қисмлари 20-асрнинг биринчи ярмида, қолгани Иккинчи жаҳон урушидан кейин 1950-йилларда қурилган. 1985 йилда автомагистрал тўлиқ қуриб битказилган. 80-автомагистрал, АҚШ 80-автомагистрал ҳам АҚШнинг шарқий қисмларини ғарби билан боғлайди. У Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳридан бошланиб, Ню-Жерси штатидаги Тинек шаҳригача боради. Йўлнинг узунлиги 4 666 км. Бу йўл Америкада кўпроқ Христофор Колумб шоссеси номи билан машҳур. Машҳур сайёҳ шарафига унга норасмий тарзда шу ном берилган. 80-автомагистрали 1956 йилда қурила бошланган. Унинг сўнгги қисми, Солт-Лейк Сити яқинидан ўтган қисми 1986 йилда қуриб битказилади. Йўл жами 11 та штат ҳудудидан ўтади. АҚШдаги биринчи йўл – 19-асрда қурилган Линколн шоссеси 80-автомагистралининг бир қисми ҳисобланади.
إظهار الكل...
Панамерика шоссесидан Транссибир магистралигача – дунёнинг энг узун йўллари қаерда жойлашган? Бугун темирйўл ва ҳаво транспорти юксак тараққий этгани билан энг муҳим транспорт йўналиши автомобил йўллари бўлиб қолмоқда. Дунё бўйлаб йўловчилар ва юкларнинг асосий қисми автомобил йўллари орқали ташилмоқда. Автомобил йўлларининг мамлакат иқтисодиётида ўрни беқиёс. Шу сабабли ҳам аксарият давлатлар йўлларнинг сифатига жуда катта эътибор беришади. Ўзбекистон ҳудудидаги энг узун йўл Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов ҳисобланади. Кейинги ўринда М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўли. Бу йўл аслида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан бошланади ва унинг умумий узунлиги 1,5 минг км атрофида. Йўлларнинг собиқ иттифоқ давридаги номлари ва рақамлари фақат Ўзбекистонда сақланиб қоляпти. Атрофимиздаги бошқа давлатлар уларни қайта номлаган ва рақамлаган. Масалан, М-34 Тошкент-Душанбе йўлининг Тожикистондан ўтган қисми анчадан буён Душанбе-Хўжанд-Чаноқ йўли деб аталади. Шунингдек, Қозоғистон ҳам ўз ҳудудидан ўтган халқаро йўлларни мустақиллик йилларида тўлиқ қайтадан рақамлаб чиқди. Масалан, биз М-39 деб атайдиган Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Қозоғистон ҳудудидан ўтган қисмини қўшниларимиз А-2 (халқаро автомобил йўли) деб қайта рақамлашган. Ўзбекистон ҳудуди унча катта эмас, шу сабабли биздаги йўллар дунёнинг узун йўллари рўйхатига кирмайди. Бундай йўллар асосан катта ҳудудга эга бўлган Россия, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, Канада ва Аргентина каби йирик давлатларда жойлашган Панамерика шоссеси, АҚШ Панамерика шоссеси дунёдаги энг узун йўл ҳисобланади. Бу йўл Канададан бошланади ва Ғарбий яримшарда жойлашган 20 та давлат ҳудудидан ўтиб Жанубий Америкадаги Аргентинага боради. Ушбу йўл лойиҳаси 1923 йилда тайёрланган. Ўша пайтда АҚШда автомобил йўллари бирмунча ривожланган, бошқа давлатларда ҳам уларни қуриб, йўлларни бирлаштириш лозим бўларди. Асосий қурилиш ишлари Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланади ва йўлнинг Канададан Мексикагача бўлган қисми 1950 йилда фойдаланишга топширилади. Марказий ва Жанубий Америкадаги қисми эса АҚШ ёрдамида кейин қурилади. Ҳозирги кунда умумий узунлиги 48 000 километрга етадиган Панамерика шоссеси дунёдаги энг узун транспорт маршрути ҳисобланади. Шоссе 1, Австралия Шоссе 1 автомобил йўли Австралия қитъасини тўлиқ айланиб чиқади Гарчи Австралиядаги йўлнинг рақами 1 бўлса ҳам у дунёдаги биринчи рақамли йўл эмас. Мазкур йўл 20-асрнинг биринчи ярмида қурилган. Йўлнинг узунлиги 14 500 километрни ташкил этади. 1955 йилда унга миллий автомагистрал мақоми берилган. Йўлнинг давоми 1998 йилгача қурилган. Бу йўлдан ҳар куни бир миллион одам одам ўтиб қайтади. Шоссе 1 Австралия ҳудудининг четлари бўйлаб ўтган ва бутун қитъани қамраб олади. Шоссе 1 Австралиядаги барча йирик шаҳарларнинг ичидан ёки атрофидан ўтади. Фақат мамлакат шимолидаги Дарвин шаҳри йўлдан бироз четда қолади. Транссибир магистрали, Россия Транссибир магистрали Россиянинг энг ғарбий қисмида жойлашган Санкт-Петербургдан Узоқ Шарқдаги Владивосток шаҳригача боради. Бу йўлнинг узунлиги 11 000 км. Бу магистрал таркибига кирувчи йўллар турли йилларда қурилган. Санкт-Петербург атрофидаги йўллар 19-асрда, Сибир ва Узоқ Шарқдаги йўллар эса 20-асрнинг иккинчи ярмида қурилган. Сўнг бирлаштирилиб Транссибир магистрали номи берилган. Транссибир шоссеси таркибига жами еттита федерал магистрал киради. Улар орасида энг узуни Чита ва Хабаровск шаҳарларини боғловчи М-58 магистрал йўли ҳисобланади. Транс-Канада шоссеси, Канада Транс-Канада шоссеси қурилиши 1950 йилда бошланган ва 1971 йилда у фойдаланишга топширилган. Йўлнинг умумий узунлиги 7 821 км. Канадаликлар бу йўл қурилишига ўша пайтда 1 млрд доллар атрофида маблағ сарфлашади. Транс-Канада шоссеси мамлакат ғарбидаги Британия Колумбияси провинциясидан бошланади. Сўнг ўнта провинция ҳудудидан ўтиб Канада шарқидаги Нюфаундленд оролида жойлашган Сент-Жонс шаҳригача давом этади.
إظهار الكل...
Ular, ko’pincha arpa uniga xurmo qo’shib non pishiradilar, xurmo shirasidan shinni, ba’zan «asal» ham tayyorlaydilar, xurmo daraxti barglaridan pishiq va qayishqoq savatlar, bo’yralar to’qiydilar, tolasidan esa turli arqonlar eshadilar. Keksa xurmo daraxtlari quriganida ulardan qurilish materiali sifatida foydalaniladi.   Xurmoning navlari juda ko’p: ayrimlari juda quruq, boshqalari juda shirali bo’ladi. Chetga chiqariladigan xurmolar, odatda, bir haftagacha ildizida quritiladi. Ular sekin-asta turshak bo’la boshlagach, uzib olib yashiklarga, ayrim hollarda maxsus qoplarga joylab Yevropa, Amerika va boshqa mamlakatlarga yuboriladi. Қuritilgan xurmo bir necha yilgacha aynimaydi. Xurmo, asosan, Afrikaning shimoli va Osiyoning janubi garbidagi mamlakatlarda yetishtiriladi.
إظهار الكل...
Kokos yongogining sirti dagal jigarrang toladan iborat bo’lib, bu tolalardan arqon eshiladi, cho’tka qilinadi, dagal palos, savat va boshqa narsalar to’qiladi. Yongoqning pishiq, zich po’chogidan turli idishilar tayyorlanadi.    Kokos yongogi dumbulligida ham, pishganida ham iste’mol qllinadi. Yongoq dumbul vaqtida juda ko’p miqdorda «kokos suti» beradi. Yongoq uzib olingach, tepasi o’tkir pichoq bilan cho’rt kesib tashlanadi va ichidagi rangsiz, nordon, muzdek «kokos suti» ichiladi. Bu suyuqlik to’yimli bo’lib, chanqoqni tez bosadi. Kokos yongogi pishganida «suti» kamayadi, po’chogining ichida yogli va oqsilli magiz hosil bo’ladi. Yongoq magizi kopra deb ataladi. Uni yeyish mumkin. Ko’pincha u po’chogidan ajratib olib quritiladi va undan kokos yogi olinadi.  Bu yog xo’jalikda iste’mol qilinadi. Undan margarin olinadi, qoldigi esa sovun tayyorlashda ishlatiladi. Kopraning kunjarasi molga beriladi. Kokos palmasining gullari tilib qo’yilsa, kuniga uch litrgacha shira oqib chiqishi mumkin. Bu shiradan qand, sharob tayyorlanadi.   Kokos yongoqlarini terib olish oson ish emas, uni faqat mutaxassislar tera oladi. Kokos palmasining mustahkam yogochi - tengi yo’q qurilish materiali, barglari esa tombop materialdir. Ular kulbalarning tomiga yopiladi; barglaridan savat, bo’yra to’qiladi, shlapa va zontik yasaladi. Yosh barglar sabzavot o’rnida ovqatga ishlatiladi. XURMO  Afrika shimolidagi vohalarda yashaydigan xalqning asosiy non-nasibasi xurmo hisoblanadi. Ular jazirama issiq kunlarda xurmo daraxti soyasidan bahramand bo’lishadi.   Xurmo daraxli shu yerlik xalqning ozuqaga, qurilish materiallariga, qisqasi, kun ko’rish uchun zarur narsalarga bo’lgan ehtiyojlarini qondiradi. Sahroyi Kabirning ayrim viloyatlarida xurmo (mevasi) hamon pul vazifasini o’tab kelmoqda.  Xurmo - parvarishtalab daraxt. Arab xalqida shunday bir naql bor: «Xurmo cho’l malikasi, uning oyogi suvda, boshi olovda». Xurmo uchun nam va salqin turpoq bilan birga jazirama issiq, quyoshli kunlar zarur. Unga shunday sharoit yaratib berilgandagina u kishilar mehnatini oqlaydi, ularga o’zining tilladek mevalarini in’om etadi.   Xurmo daraxti tanasidan o’sib chiqqan o’simtalarni olib o’tkazish yo’li bilan ko’paytiriladi. Shu tarzda ekilgan xurmo 4-5 yildan keyin hosil bera boshlaydi, 11 yildan keyin kamolga etadi. Xurmo daraxtining har bir tupi yiliga o’rta hisobda 40 kilogrammdan hosil beradi va taxminan yuz yilgacha hosil berib turadi. Ba’zi xurmolarning har tupidan 100 kilogrammgacha hosil olinadi.   Sahroyi Kabirda xurmo daraxti, odatda, aprel oyida gullaydi. Sugoriladigan yerlardan unumliroq foydalanish maqsadida ayrim hollarda xurmo daraxtlari orasiga o’rik, uning tagiga esa sabzavot ekinlari ekiladi.   Sahroyi Kabirda barcha xurmo daraxtlarining hosili tayin etilgan bir kunda terib olinadi. Yalpi terim «e’lon» qilinmaguncha hech kim o’zining shaxsiy mulki hisoblangan daraxtning bitta mevasini ham uzib ololmaydi - haqqi yo’q; xurmoni bevaqt uzgan kishi jazoga mahkum etiladi. Vohadagi tartib-qoida shunday. Қabila boshliqlari yoki mahalliy hokimlar hosil yigishtirib olinadigan kunni tayinlagach, bu haqda butun mamlakat bo’ylab xabar qilinadi. Belgilangan kuni hamma o’ziga tegishli xurmolarni bitta qo’ymay terib olishi shart. Terib olingan xurmolar xonalarning shipiga osib qo’yiladi. Xurmo osiglik holda bir necha oy, hatto yillab saqlanganida ham mazasini va xushbo’y hidini yo’qotmaydi.   Jazirama issiq kunlari cho’lda tangacha soya topilmaydigan kezlarda hamma o’zini xurmo soyasiga oladi. Cho’lda xurmo muqaddas mevadek aziz. Chaqaloqning beshigi, kelinchakning ro’moli xurmo bilan bezatiladi. Xurmo yaproqlari qadimgi Misrda o’ziga xos kalendar vazifasini ham o’tagan. Rosa bir oyda xuraio bargi qurib tushadi.   Xurmo mevasiga to’yimliligi jihatdan biron-bir meva teng kelolmaydi. Quritilib taxlangan xurmoni arablar «cho’l noni» deb atashadi. Xurmoning tarkibida 70% qand, bir foiz yog, 6% oqsil moddasi va turli vitaminlar bor. Arablar xurmodan har xil taomlar tayyorlaydi, turli tarzda ovqatga soladi.
إظهار الكل...
Agar harorat keragicha issiq, tuproq yaxshi bo’lsa, uni sugorib o’stirish ham mumkin.   Banan Osiyo, Afrika, Avstraliya, Markaziy va Janubiy Amerikaning issiq, nam sohillarida, tropik orollarida mahalliy xalq uchun oziqa sifatida qadimdan yetishtirib kelingan. Bu nozik meva XIX asrgacha chetga chiqarilmagan, shuning uchun mo’tadil o’lkalardagi odamlar bu mevadan bexabar bo’lganlar. XIX asr oxiri va XX asr boshlaridan banan boshqa o’lkalarga ham chiqarila boshlangan. Chetga chiqarish va ko’proq daromad olish maqsadida u tobora ko’plab yetishtiriladi, keyinchalik Markaziy va Janubiy Amerikaning Karib dengizi sohillarida ham ko’plab ekila boshlaydi. HIND XURMOSI   Hindistonda banan - hind xurmosi deb ataladigan ajoyib daraxt o’sadi. Banan daraxti yoshligida ingichka, nozik bo’ladi, lekin tez o’sib ulgayadi va juda ko’p shoxlaydi.   Shoxlaridan novdalar, o’ziga xos «ildizlar» o’sib chiqadi. Kokilga o’xshash novdalar yergacha osilib tushadi va yerga tekkan joyidan ildiz otadi. Bir necha yildan keyin uning o’zi ham rosmana daraxtga aylanadi. Shunday qilib, bir daraxt o’zidan ko’payib, juda katta maydonni egallaydi.   Hindistonning Kalkutta shahridagi bir tup banan ko’payib, hozir 1000 tup daraxtga aylangan va 1,2 gektar joyni egallagan. Bu daraxt hozir 200 yoshda. Banyanlarning shoxlari birbirlariga tutashib ketib, ulkan bir daraxtzorni eslatadi. Shuning uchun bananni «o’zi bitta, tanasi mingta daraxt» deb atashadi.   Shri-Lanka orolidagi mashhur bananning 1360 ta yo’gon va 3000 ta mayda tanasi bor deyishadi. Uning asosiy ona tanasining yo’gonligi 2 metrga boradi, boshqalarining yo’gonligi 1 metr. Bu antiqa daraxtning novdasimon o’sib chiqqan ildizlari nam havodan oziqlanadi; shunday ildizlari bo’lmasa hind xurmosi bunchalik ko’paymas edi. SEKVOYYA - ULKAN DARAXT   Sekvoyya Yer sharida faqat Serra-Nevadaning garbiy yonbagirlarida saqlanib qolgan. Agar bu daraxtni Yer sharida yashab o’tgan yashil mavjudotlarga qiyos qiladigan bo’lsak, uni yashil dinozavr deb atash mumkin.   Aytmoqchi, sekvoyya dinozavrlar bilan zamondosh hisoblanadi. Dinozavrlar ham, Yevropa va Osiyodagi sekvoyyalar ham qirilib bitgan. Muzlik bosmagan Kaliforniyadagina Yer sharidagi asosiy mo’jizalardan biri — sekvoyya bizgacha saqlanib qolgan.   …Ulugvor sekvoyyaning ming yillik qizgish tanalari uzoqdan xuddi tarashlangan dagal toshga o’xshab ko’rinadi. Ҳaqiqatda esa uning tanasi namatga o’xshash po’stloq bilan qoplangan, qo’lingizga govak va iliq tuyuladi.     Sekvoyya po’stlogining qaliinligi 60 santimetr, qo’l bilan bossangiz yumshoq, ushaladi. Ushalgan parchasi po’kakka o’xshaydi, ezsangiz bir siqim qizgish kukunga aylanadi. Po’stlogi bamisoli ko’rpa, daraxtni qattiq sovuqdan himoyalaydi. Sekvoyya po’stlogining bundan muhimroq xususiyati ham bor: issiqlik ta’sirini ichkariga o’tkazmaydi. Shunday bo’lmaganda o’rmonda chiqqan yonginlar sekvoyyaning uzoq yashashiga yo’l qo’ymagan bo’lar edi. Sekvoyya o’rmonlarida ko’p martalab yongin chiqqan… Bu yonginlarga uch yuz… besh yuz… to’qqiz yuz yil bo’lgan… Tanasining bir qismi kuygan sekvoyyalar ana shunday katta yonginlardan guvohlik berib turibdi. Bir katta sekvoyyaning o’zagi kuyganu, ammo u hamon yashafnoqda. Biz xuddi gorga kirgandek, qadimgi yonginda kuygan bir daraxtning kavagiga kirdik. Fonus yoqdik. Bu kavak bir xonali xonadoncha kelar edi.   Bir sekvoyyaning kavagiga garaj va savdo do’koni joylashgan (tomosha va reklama maqsadida), boshqa bir daraxt kavagini ayiqlar egallagan: ular shu kavakda qishlashar ekan.   Yonginlar sekvoyyalar uchun foydali, degan fikrlar ham bor: yongin pastda joylashgan barcha o’simliklarni kuydirib kulga aylantirgach, yerning shirasi faqat sekvoyyaga qoladi. Bundan tashqari yongindan keyin yer kul bilan o’gitlanadi. Sekvoyyaning uzoq umr ko’rishiga yana bir sabab shuki, uning yogochi chirimaydi; u xastalikni pisand qilmaydi. Uning yonidagi boshqa daraxt kasallikka chalinib qurib yotibdi, ammo sekvoyya xuddi sehrlab qo’yilgandek yashnab turibdi. Uning qizgish tanasi bo’gzidan tortib uchigacha toza va beg`ubor.
إظهار الكل...
  Keksa daraxtlarning shox-shabbalari tepasida, juda balandda boshlanadi. Agar uning bahaybat tanasi bilan shox-shabbalarni bir-biriga taqqoslaydigan bo’lsak, xuddi katta kishining boshiga yosh bolaning do’ppisini qo’ndirib qo’ygandek galati ko’rinadi. Ming yashar sekvoyyalar bir-biridan ancha narida, siyrak o’sadi. Ularning yoniga borish uchun boshqa daraxtlarni, qalin o’tlarni, to’kilgan shox-shabbalarni yorib o’tishga to’gri keladi, ahyon-ahyonda ulkan «tosh»larni ham aylanib o’tish kerak bo’lib qoladi. Bizga toshga o’xshab ko’ringan narsalar aslida agdarilgan sekvoyya daraxtining tanalaridir. Agdarilgan sekvoyya chirimaydi, uning po’stlogi tushib ketadi-yu, ammo yogochi juda uzoq vaqtlargacha chirimay yotaveradi.   Qadimiy sekvoyyalarga borish uchun o’rmon ichidan yo’l ochilgan. Har bir daraxtning nomi bor. Ayrimlariga mashhur odamlarning nomi berilgan. Shuning uchun Magellan, Kopernik, Galiley, Kolumb nomi bilan ataluvchi sekvoyyalar uchrashiga taajjublanmasa ham bo’ladi. Qizil tanali bu daraxtlar mashhur odamlardan ham mashhurroqdir. «General Sherman» nomli daraxtni olaylik. Uning bo’yi 90 metr, yo’gonligi 10 metr, yoshi taxminan uch ming yil. Daraxtning ko’rinishi hundan 500 yil ilgari qanday bo’lgan bo’lsa, hozir ham shunday.      Yer sharidagi eng keksa daraxtlardan biri bo’lgan sekvoyyaning yonida kichik bir niholni qidirib topdik. Bu yosh nihol bundan besh yil ilgari shu ulkan sekvoyya urugidan unib chiqqan bo’lsa ajab emas. Uch ming yosh bilan besh yosh — ota bilan o’gil! «Ota bilan farzand» o’rtasida yosh jihatdan bunchalik katta farqni qayerda uchratish mumkin?! Modomiki sekvoyya uch ming yil yashar ekan, bu yosh niholning 5005-yildagi quyosh chiqishini ko’ra olishi ehtimoldan uzoq emas. o’sha vaqtga borib niholning qanday ko’rinishga kirishini oldindan tasavvur qilish mumkin-u, ammo 5005-yilda Yer sharida yashaydigan insonlar to’grisida taxminiy fikr aytish qiyin.   Sekvoyyalarning qulashi kam uchraydi. Shunday bo’lsada, 1953-yilda odamlarning ko’z o’ngida bir sekvoyya qulagan. Uning tanasiga «Bu daraxt 2415 yil umr ko’rgan» deb yozib qo’yilgan. Buning to’griligiga ishonish uchun sekvoyya tanasidagi yillik halqalarni sanab ko’rish mumkin.   Daraxtning qirqilgan joyiga insoniyat tarixidagi ayrim voqealar yozilgan. Mana shulardan ba’zilari:   «Eramizdan oldingi 323-yilda Iskandar Zulqarnayn vafot etgan. Buyuk sarkardaning jasadi asal to’ldirilgan bochkaga solinib, dafn etish uchun Osiyodan o’z yurtiga keltirilgan. o’sha yili sekvoyya 136 yoshda bo’lgan».   «Eramizdan oldingi 44-yilda Yuliy Sezar vafot etgan. o’sha vaqtda sekvoyya 400 yoshda bo’lib, tanasining yo’gonligi bir yarim metrga etgan».   «Eramizning 570-yili Muhammad sollallohu alayhi va-sallam — paygambar tugilgan. o’sha vaqtda sekvoyya 1032 yoshda bo’lgan».   1348-yilda Yevropada vabo tarqalgan, 1492-yilda Amerika «kashf etilgan» vaqtlarda sekvoyya necha yoshda bo’lganligi ham shu tarzda yozib qo’yilgan. Sekvoyya daraxtlari muhofaza qilinmoqda. 1890-yilda sekvoyyalarni muhofaza qiluvchi park - qo’riqxona tashkil etilgan. KOKOS PALMASI   Palmalarning turi juda ko’p, ammo eng ko’rkam palmalardan biri kokos palmasidir. Uning silliq tanasining bo’yi 30-40 metr, yo’gonligi 60 santimetr keladi.   Daraxtning uchidagina uzunligi 3-4 metr keladigan, patsimon 10-14 ta bargi bo’ladi. Boshqa ko’pchilik xurmolar tik o’sib ustunga o’xshab turadi. Kokos palmasining tanasi esa bir tomonga, ko’proq okean tomonga yonboshlab o’sadi. Bu palma barglari tapmoqlanib ketgan joyidan gullaydi, gullari mayda bo’ladi. Ammo mevasining kattaligi bolalar kallasicha keladi.   Uning mevasini «kokos yongogi» deb atash odat bo’lib qolgan. Bir dona mevasining diametri 18-20 santimetr, uzunligi 26 santimetr. Har bir kokos palmasi yiliga 20-25 tadan 60 lagacha yongoq beradi. Hosili biryo’la pishib yetilmaydi. Shuning uchun hosili yiliga 5-6 marta terib olinadi. Kokos palmasi ikki xil: erkak palma va urgochi palma bo’ladi. Faqat urgochi palma hosil beradi.
إظهار الكل...
  Baobabdan har xil dori-darmonlar ham tayyorlanadi. Uargining damlamasi bezgakka qarshi davo. Uning mevasidan ham dori tayyorlanadi. Yerli xalqlar chaqaloqni, baobab daraxtidek azamat bo’lsin, deb uning novdasi va ildizi qaynatilgan suvda cho’miltirishadi. Baobab — savannalardagi ajoyib daraxtdir. U dunyodagi bahaybat daraxtning ham eng ulkanidir. Ba’zan uni «o‘simliklar dunyosining begemoti» deb atashadi. Tanasi silliq po‘stloq bilan qoplangan baobab daraxtining bo‘yi 18-20 metr, tanasining aylanasi 45 metr keladi, diametri esa 10 metrdan ham ortishi mumkin.   Bu daraxt savannada ulkan posbondek qad ko‘tarib turadi, qurg‘oqchilik davri boshlanishi bilan barglari to‘kilib, qing‘ir-qiyshiq shoxlari yalang‘ochlanib qoladi. Maymunlar ko‘pincha baobab tanasida yashaganligi uchun u maymun daraxti ham deyiladi. Baobab daraxti 5000 yilgacha yashaydi. Lekin ba’zi bir olimlar bu fikrga shubha bilan qaraydi. Darhaqiqat, bu daraxtning yoshini aniqlash juda qiyin, chunki baobab tanasida boshqa daraxtlardagi singari yillik halqalar bo‘lmaydi. A.Rafiqov, H.Vahobov, A.Qayumov, Sh.Azimov "Amaliy geografiya" Gafur Gulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi Toshkent - 2012 BANAN   Banan issiq o’lkalarda o’sadigan baland bo’yli o’simlik bo’lib, uning mevasi «dondlar mevasi» deb yuritiladi. Bu o’simlikning balandligi 10 metr atrofida, tuproq ostidagi ildizpoya uning asosiy tanasi hisoblanadi. Ildizpoyadan yo’gonligi qalamdek keladigan juda ko’p uzun va qayishqoq ildizlar atrofga taralib ketadi. Bu ildizlar juda yashovchan. Uning bir bo’lagini, hatto biroz turib qolgan bo’lsa ham yeksan-giz, undan banan o’sib chiqadi. Shuning uchun banan urugdan emas, balki ildizda ko’paytiriladi. Madaniylashtirilgan bananlarning mutlaqo urugi bo’lmaydi.   Banan o’simligi tanasida o’ndan ortiq (hatto yigirmatagacha) uzun barglar osilib turganligidan u ko’rinishidan xurmo daraxtiga o’xshab ketadi. Barglarining ajoyib xususiyati shuki, jazirama issiq kunlari ular osilib tushadi, bargning chetki tomonidagi teshikchalar kichrayib, quyosh nurlari bargning yaltiroq parda bilan qoplangan ustki tomonigagina tushadi, shu tufayli o’simlik tarkibidagi suvning buglanishi kamayadi. Ob-havo nam va nisbatan salqin paytlarda bargning chekkasi tepaga qayriladi, bargning chetki tomonidagi teshikchalar kengayadi va namning buglanishi ortadi. o’simlikning mo’tadil rivoji shuni taqozo etadi.   Bu o’simlikning har tupi bir gulto’da bo’lib gullaydi va meva bir bosh banan tugadi. Bir bosh bananda 200-300 dona meva - «banan gujumlari» bo’lib, umumiy ogirligi 50-60 kilogramm keladi. Bir bosh bananning uzunligi 2 metrga borishi mumkin. Hosil pishib etilgach, poya sekin-asta quriydi, ammo ildizpoyadan yana juda ko’p novdalar shoxlab chiqadi. Ularning har biridan rosmana bir tup banan o’sib chiqib, ular ham hosil berishi mumkin. Shuning uchun bir marta ckilgan banandan bir necha o’n yil mobaynida hosil olib turiladi.   Tropik o’lkalarda o’simlikning vegetatsiya davri yil bo’yi davom etganligidan ildizpoyada turli «yosh»dagi bachkilarni qoldirib, bananzorlarda yil bo’yi uzluksiz hosil yigishtirib olsa bo’ladi. Shu tufayli banan plantatsiyalaridan katta daromad olinadi.   Banan mevalari o’simlik tanasida turib pishsa, mazasi o’zgaradi, xushbo’y hidi yo’qoladi, po’sti yorilib, magzi qushlar bilan hasharotlarga yem bo’lishi mumkin. Shuning uchun batian mevalari, odatda, pishib yetilmasidan, dumbulligida uzib olinib, pishib yetilguncha saqlanadi. Shunda meva tarkibidagi kraxmal qandga aylanadi, meva o’ziga xos maza, xushbo’y hid kasb etadi.   Banan o’simligi ekilib, 14-15 oy o’tgandan keyin hosil beradi. Banan odamlarga ma’lum bo’lgan madaniy o’simliklar ichida eng qadimgilaridan biridir. Bananning vatani - Osiyo.   Osiyoda banan juda qadimdan yetishtirib kelingan. Keyinchalik bu o’simlik boshqa joylarga ham tarqalgan, Amerikagacha yetib borgan. Banan issiq o’lkalardagina o’sadi. Havo harorati muttasil +20°C dan yuqori bo’lgan, ming millimetrdan ham ko’p yogin yog`adigan iqlimiy sharoit banan uchun juda mosdir.
إظهار الكل...
  Bambuk pishiq va engil bo’lganligidan undan uylar, shiyponlar, ko’priklar, Har xil mebellar yasaladi. U vodoprovod quvurlari uchun Ham juda bop. Bambukdan turli savatlar, qutilar ishlanadi, qipiqlaridan presslab paloslar tayyorlanadi, tanasining ustki qavatidan pichoq va qayroq, tolali po’stlogidan esa ipak qogoz ishlanadi. Bambukdan xar xil musiqa asboblari yasaladi, bambuk bo’ginlarida to’planib qolgan moddadan chinni sanoatida foydalaniladi, suliga o’xshash donidan non pishiriladi, sarsabil mazasini eslatuvchi novdalari xar xil ovqatga ishlatiladi. Bambukni qaynatib yoki saryogda qovurib xar xil sho’rvalar, qaylalar pishiriladi, quritib yoki konservalab qishga olib qo’yiladi. Bambuk bargi aralashtirib pishirilgan jo’ja go’shti eng mazali ovqat hisoblanadi. BAOBAB   Baobab savannalarga xos ajoyib daraxtdir. U dunyodagi bahaybat daraxtlarning ham eng ulkani. Ba’zan uni «o’simlik dunyosining begemoti» deb atashadi.  Baobabning ko’rinishi juda galati; shuning uchun bo’lsa kerak, mashhur sayyoh D. Livingston uni to’ntarib qo’yilgan ulkan sabziga o’xshatgan. Afrikaliklardagi bir rivoyatda: «Kunlarning birida qudratli tangri baobab daraxtidan gazablanib, uni sugurib olgan-u, ildizini yuqoriga, shoxini pastga qaratib to’ntarib yana yerga suqib qo’ygan», — deyiladi.  Tanasi silliq po’stloq bilan qoplangan baobab daraxtining bo’yi 18-20 metr, tanasining aylanasi 45 metr keladi, diametri osa 10 metrdan ham ortishi mumkin.   Bu daraxt savannada ulkan posbondek qad ko’tarib turadi, qurgoqchilik davri boshlanishi bilan barglari to’kilib, qingir-qiyshiq shoxlari yalangochlarshib qoladi. Baobab daraxti uzoq — 5000 yilgacha yashaydi. Lekin ba’zi bir olimlar bu fikrga shubha bilan qaraydi. Darhaqiqat, bu daraxtning yoshini aniqlash juda qiyin, chunki baobab tanasida boshqa daraxtlardagi singari yillik halqalar bo’lmaydi. Keksa daraxtlarning o’zagi chirib qoladi, o’zaksiz baobab ichiga turli parrandalar, yovvoyi asalarilar in qiladi; u odamlar uchun ham boshpana bo’lib xizmat qiladi. Ayrim baobablarning ichiga 20-30 kishi sigishi, mashinalar uchun «garaj» vazifasini o’tashi mumkin.   Baobab daraxti goh «semirib», goh «ozib» turadi: yomgirli mavsumda suvga to’yingan baobab biroz «to’lishadi», qurgoqchilik mavsumida yana «ozadi». Baobab, odatda, suv yaqinida o’sib, ildizi tanasidan 100 metr nariga cho’zilib ketadi. Baobab daraxtining yogochi bo’sh bo’lib, o’zida ko’p nam saqlaydi. Uning tanasida jami 15 ming litrgacha suv to’planishi mumkin.   Yomgirli mavsum boshlanishi bilan baobab gullaydi. Gullari juda yirik bo’lib, diaffeetri 15-20 santimetrga etadi. Uning oppoq gullari tunda ochiladi, xushbo’y bo’ladi. Gullarini ko’rshapalaklarning bir turi changlatadi, tong otishi bilan bu gullar so’liydi. Baobab mevalari qurgoqchilik mavsumi boshlanishi oldidan etiladi. Bu paytda daraxtning mayda barglari to’kilib, bodringga o’xshash mevalari quruq shoxlarida osilib turadi. Uning mevasi ham, uragi ham iste’mol qilinadi. Mevasi biroz nordon, mazali, uzunligi 35 santimetr, yo’gonligi 17 santimetr keladi. Baobab mevasini maymunlar xush ko’rib yeydi. Maymunlar ko’pincha baobab tanasi ichida yashaganligidan uni «maymun daraxti» deb ham yuritishadi. Baobabning bargida suyakni mustahkamlaydigan modda ko’p bo’lganligidan fillar baobab barglarini ishtaha bilan yeydi.   Baobab daraxti va uning mevasi mahalliy xalq uchun katta ahamiyatga ega. Ular baobab mevasini ovqat o’rnida iste’mol qiladilar, yosh nihollaridan xushxo’r ichimlik tayyorlaydilar. Iki ichimlik chanqoqni tez bosadi. Yosh novdalar ovqatga ham ishlatiladi. Daraxt po’stlogi va bargidan tayyorlangan tolqon murch va tuz o’rnida iste’mol qilinadi. Baobab mevasidan xushbo’y moy olinadi, urugi qovurilib yeyiladi, bargi esa ovqatga ishlatiladi, yogochi va po’stlogidan qogoz tayyorlanadi, tola olinadi. Bu toladan arqon eshiladi, qop, baliq tutish uchun to’r va dagal mato to’qiladi. Baobab yog`ochidan laxta ham tilinadi, o’yib qayiq ishlanadi.
إظهار الكل...
Osimliklar dunyosi  SHAKARQAMISH  Bengaliya — shakarqamish vatani hisoblanadi. Hozirgi vaqtda shakarqamish iqlimiy sharoiti qulay bo’lgan tropik va subtropik o’lkalarda ham yetishtiriladi.  Shakarqamish issiqlik va namni sevadi. U havosining harorati 23,5-27°C, yillik yogin miqdori 1500-2000 kilometr bo’lgan joylarda, xususan, issiq o’lkalarda daryolarning sohillarida yaxshi o’sadi.   Eramizdan oldingi 327-yilda Iskandar Zulqarnayn Hindistonga yurish qilgan paytlarida shakarqamishni «arisiz asal»  deb  atagan. aswift 1   Shakarqamish Osiyoning janubiy va janubi sharqiy qismida juda qadimdan ekib kelingan; Yevropaning janubida, dastlab Kipr orolida 1150-yildan ekila boshlagan. Taxminan 1400-yillarda Sitsiliya, Kalabriya va Ispaniya sohillariga, u yerdan Madeyra oroliga, keyinchalik Kanar orollariga yetib borgan. Ispanlar Antil orollari (Amerika qit’asi)ga shakarqamishni «Kanar qamish» nomi bilan olib borganlar. Keyinchalik bu o’simlik mazkur orollar iqtisodiyotida muhim rol o’ynaydigan bo’lib qoldi. Bir vaqtlar shakarqamishni mo’tadil iqlimli o’lkalarda yetishtirishga ham urinib ko’rilgan, lekin bundan natija chiqmagan.   Hozir shakarqamish, asosan, Vest-Indiya, Janubiy Amerikaning shimoliy qismida va Osiyoda yetishtiriladi. Afrikaning Angola, Kongo va Gvineya sohillarida ham shakarqamish ekilmoqda. Shakarqamish plantatsiyalari ulkan qamishzor - to’qayni eslatadi. Shakarqamish poyasining yo’gonligi 2 santimetrdan 5 santimetrgacha, balandligi 6 metr boladi, barglarining uzunligi esa 2 metrgacha boradi. Sargayib to’kilgan barglar o’rnida halqasimon iz qoladi. Oddiy qamish poyasining ichi bo’sh bo’ladi. Shakarqamish poyasi ichida esa shirin, shirali magiz bor. Hamma gap o’sha magizda.   Shakarqamishning guli jigaga o’xshaydi va uzunligi 50-80 santimetr keladi. Shakarqamish gullash oldidan yigishtirib olinadi. Ildizi yaqinidan kesilgan shakarqamishning tepasi olib tashlanadi, barglari tozalanadi. Shakarqamish tarkibidagi qand moddasi 20% ga etadi. Shakar va qand tayyorlashdan qolgan qoldigidan rom ichimligi ishlanadi.  VIKTORIYA REGIYA   Viktoriya regiya issiq va sernam sharoitda o’sadigan ko’p yillik ajoyib suv o’simligidir. Tabiatda shunday o’simlik borligini 1801-yilda aniqlangan.   Viktoriya regiyaning asl vatani — Janubiy Amerika. Bu o’simlik Amazonka va Orinoka daryolari havzalarida o’sadi. Uning bargi juda katta, diametri 2 metrga yaqin. Suv yuzida qalqib turadigan bargining shakli ulkan barkashni eslatadi. Bargning chetlari 5-10 santimetr kenglikda tepaga qayrilgan. Bargni yo’gonligi 5-10 santimetr keladigan tomir ushlab turadi. Viktoriya regiyaning bargi bolalarni, 50 kilogrammlik yukni, hatto yuziga bir tekis qilib sepilgan 75 kilogramm qumni ham ko’taradi.   Bu o’simlik avgust oyida gullaydi. Gulining eni 40 santimetrga yetishi mumkin. Guli uch kun yashaydi: har kuni kechqurun ochilib, tongda yumiladi. Gunchasi suv ostida bo’lib, ochilishiga yaqin suv betiga chiqadi. Guncha oq rangda bo’ladi. Birinchi kuni pushti rangda ochiladi, ikkinchi kuni gul to’q qizil rangda, uchinchi kuni esa och qizil rangda ochiladi. Gul barglari to’kilgach, gul bandi suv ostiga tushadi va mevasi suv ostida yetiladi. Yerli xalq bu o’simlikning mevasini yeydi. Viktoriya regiya urugdan ko’payadi. Uning normal o’sib rivojlanishi uchun suvning harorati +30° atrofida bo’lishi kerak. Bu o’simlik o’z vatanidan boshqa joylarda oranjeriyalardagina o’stiriladi. Moskva, Sankt-Peterburg va Toshkentdagi botanika boglarida bu o’simlik bor. BAMBUK   Bambuk - daraxtga o’xshash, lekin boshoqli o’simlik; uni daraxt deb bo’lmaydi, uning tabiati butunlay boshqacha.   Bambuk juda-tez o’sadi, bo’yi 38 metr, tanasining aylanasi 80 santimetrga boradi. Yosh bambuk besh-olti Hafta ichida 18 metr o’sishi mumkin. Bambuk kun sayin emas, soat sayin o’sadi, qulay sharoitda bir kunda yarim metrdan ortiq o’sishi mumkin.
إظهار الكل...