cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

MA-News

Инсон ва сўз эркинлигига асосланган журналистика 👉 manewsagency.uz сайтининг расмий канали 👤 Админ: @MANewsAdmin

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 451
المشتركون
+124 ساعات
-257 أيام
-2130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

01:15
Video unavailableShow in Telegram
Францияда парламент сайлови натижаси эълон қилингач, намойишлар бошланди Сайловчилар сўл кучларнинг сайловдаги ғалабасини шундай нишонламоқда. Парламентдаги ўринлар қуйидагича тақсимланди: 🔸сўл партияларнинг “Янги халқ фронти” коалицияси – 183 та ўрин; 🔸Макроннинг “Биргаликда” коалицияси – 168 ўрин; 🔸Марин Ле Пеннинг “Миллий бирлашма” партияси – 143 ўрин. Франциянинг амалдаги бош вазири Габриэль Аттал истеъфога чиқишини маълум қилди. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
1111 @rt_russian.mp419.82 MB
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
СГБ билан Прокуратурани бир-бирига қарши қўйиш ҳаракати кетяпти шекилли… Тадбир билан қўлга олади, нариги томонда эса “шуми ҳолинг?” дейилади. Энди СГБ майдароқ балиқларга тадбир қилиб юровради, “шиппакдан баланд сакраш мумкинмасакан” деб. Коррупцияга қарши курашнинг ҳам лимити бор эканда, ўртоқлар. Билиб-билиб ишни қиловринглар.
إظهار الكل...
👍 7
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4 миллиондан ошди 2024 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 3 998 966 кишини ташкил қилганди. Орадан бир ой ўтиб, 1 июн ҳолатига пенсия олувчилар 4 008 597 кишига етди. Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4 млн кишидан ошди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди. Маълум қилинишича, 2024 йил 1 июн ҳолатига Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 млн 8 минг 597 нафарни ташкил қилган. 2024 йилнинг 1 май ҳолатига улар сони 3 млн 998 минг 966 нафар бўлган. Жорий йилнинг январ-май ойларида 124 184 нафар фуқарога янги пенсиялар тайинланган. Шундан 102 610 нафар фуқарога ёшга доир, 14 388 нафар фуқарога ногиронлик ҳамда 7 186 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
🎊🎉🪅 Бугун 8-июль "Халқаро оила, севги ва садоқат куни" нишонламоқда Оилавий ҳаёт ва яқинлар даврасидаги самимий мулоқот инсонга узоқ ва бахтли яшаш имкониятини беради - дейди олимлар. Ушбу ажойиб кунда ўз турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизни табрикланг. Янги турмуш қурганлар эса катта авлоддан оилани муқаддас билиб, уни сақлаб қолиш санъатини ўргансинлар Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
👍 3👏 3
Қирғизистонда чақмоқ уриши оқибатида 250 та қўй нобуд бўлди Ҳодиса кеча кечқурун Тон туманида юз берган, деб ёзди Sputnik Kyrgyzstan. Каналга уланиш👇👇👇 Telegram | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
- Диндан ўзингга мос жойини топиб олибсанми? Аёлларимиз гердайиб уйида ўтирсин яхшиси! “Виқор билан уйингизда ўтиринг” деган жойини унутиб қўйдингми? Эркагинг бўлмаса, ёки қариндош эркагинг бўлмаса, кўчага чиқиш ҳаддан ташқари зарурат бўлиб қолса, зудлик билан бориб кел, ўшандаям ҳижоб ўраб чиқ демоқчидир балки? Бизникилар марожнахўрликкаям ҳижобда чиқиб кетяптику! Дадаси бор, акаси бор, марожнани уйига оборса бўлмайдими? Модомики, ҳижобларкансан, аввал ҳижоб қачон керак, аёл қайси ҳолларда кўчага чиқишига изн борлигини ўрганишинг керак бўлади. Кунда кўчада сайр қилиб, кийим ичида қомати кўринадиган ҳижобни кийгандан киймаган яхши эмасми? - Эрон сайловчилари шунақа мантиқсиз ишларни деб дунёвийлик тарафидаги одамга овоз беришибдида демак а? - Ҳа! - Худога шукрки, бизда динни тушунишда ва амал қилишда бундай мантиқсизлик йўқ, бўлмайдиям! Эронни ички ишларига эса аралашмаймиз. - Балосан тирранча! - Фаластинда нима гаплар энди? Исроил қатлиомни давом эттирадими? - Қатлиом давом этяпти. Лекин Исроил аскарлари ҳам қириляпти. Ҳар куни 3-4 та аскар йўқ. Исроил аскарлари чарчашди. 9 ойдан бери жанг. Охири ҳукуматга гапиришни бошлашди. Бунақада бўлмайди. Ўзи тинч аҳолини ўлдириб кечаси билан босинқираб чиқяпмиз. Бир тарафдан Ҳамас қўрқуви бўлса. “Ҳеч бунақа уруш бўлмаганди, қачон музокара қиласизлар” деворишди. Чарчадик уйга кетиш керак деб йиғлашдиям шекилли... - Жа устидан куласиза Исроилни? - Устидан чичиш ҳам кам уларни! Фаластин халқига зулм қилиб юрибдими бемалол лаънатлаб юравер. Уруғи қирилсин ҳаммасини! - Музокара қиладиган бўлишдими? - Нетеняҳу розиман девордию. Тўғриямда! Қачонлардир айтгандик унга, Ҳамас бир ғоядир ва сиёсий ғоялар ҳарбий куч билан йўқ қилинмайди. Бунда бошқа альтернатив ғояни яратасан ва қориштириб юборасан. Шу йўл орқали назоратга оласан. Уруш қанча чўзилмасин фойдасиз! Янги авлод нафрат билан улғаяди ва келгусида янгича урушлар бўлаверади. Бундан кимга фойда? Аксига олиб Ливан чегарасидаям жиддий муаммоси бор. Бундай пайтда сиёсий ечим керак бўлади. Ҳадеб аскарларга суяниб қолинмайди. - Уруш тугайдими энди? - Гапни бўлмай эшитсангчи! Ҳам аскарлар чарчашган, ҳам чегарада муаммо, ҳам халқаро ҳамжамият “бас қил!” деб турибди. Устига маҳаллий аҳоли намойишлар ўтказиб турибди. Бу иттан тарқаган эса қатлиомни тўхтатиш ё тўхтатмаслик ҳақида бош қотиряпти. Нимасини ўйлайди ҳайронман. Уруш тугайдими деяпсан, тугамайди. 3 ҳафталар беришяптию лекин ҳали бор тугашига. - Унда нима бўлади? - Бомбалашлар анча енгиллайди. Айниқса шифохоналарга, одамлар гавжум жойларга бомбалар ташлашяптику, шунақа ишлар тугайди. Рафоҳдан кетади Исроил армияси. Лекин фаластинликлар кирмайди у ерга, мисрликлар киради. Айтганча Филаделфи деган 14 кмлик йўл бор, ўша ердан ҳам Исроил аскарининг бир қисми кетади. Шимолдаги операциялар катта эҳтимол билан тугатилади. Чунки айнан Шимолда Исроил аскари кўп талофот кўряпти. Ғазо шимоли исроилликларга фалокат бўлиб қолган ҳозир. Хуллас, уруш тугамайдию лекин сустлаштирилади. Шу пайтгача бўлган хужумлардан Ғазо аҳолисининг ҳаёт тарзини қайта тиклаш учун 17 млрд доллар пул кетаркан. Бу Ғазо ҳудудини тиклаш учун эмас. Инсонларга ёрдам. Тиббий, озуқавий, кийим-кечак кабиларни айтяпман. - Йўғе?
إظهار الكل...
👍 14🔥 9🤨 1
- Ле Пен бўлса Украинага қуроллар берилмас экан. Пул ҳам берилмас экан. Аскар ҳам юборилмас экан. Ёрдамлар тўхтайди деяпти. Агар урушни тугашини истасак Ле Пен бўлгани яхши. Лекин Ле Пенни ҳам йўлдан уришадида. Англияда Риши Сунакни олиб келишгани эсингда. Англияда яширин қашшоқлиқ авж оляпти деб бир айтгандик. Атайин бой одамни тепага олиб келишдики, ёрдам берар деб ўйлашди. Сунак эса тадбиркор, у ҳеч қачон фойда бўлмаса пулини тикмайди ҳам. Аксинча буджет пулларини Украинага юборишдан тўхтамади. ўзиникига тегингани ҳам йўқ. Англия эса бунга норози бўлди ва уни секингина ҳайдаб бошқасини келтиришди. Буниси ҳам Украинага ёрдам беришни ваъда бериб турибдида. Ҳой юртинг қийналишга юз тутди дейдиган одам йўқ. Мактабларда болалар оч қолишяпти ҳам. Овқатлар эҳсон тарзида тарқатилиш йўлга қўйилди Англияда. Лекин негадир ҳеч ким гапирмаяпти буларни. Англия яхшигина инфляцияни яшамоқда, кризис келган Европага дейдиган мухбирларинг йўқ санларни. - Франциядан Англияга нега ўтдиз? - Чунки ким қандай ваъда бериб келишидан қатъий назар Украинага ёрдам тўхтамайди демоқчийдим. - Ўзи мавзу Францияям эмасдику? - «Nazi-hunters» дейишадику. Шунақалардан бири Франциядаги сайловларда шунақа деб чиқди деяпман. Эсимга тушганда айтдимда.. Намунча сўроқладинг мени? - Кузатувчиларга тартибли қилиб тушунтиришимиз керак, ая? - Кузатувчиларингга ўзинг тушунтировр. - Ая, бошим оғриб кетди мен секин кетай. Салқинда уйга етволмасам бўлмайди. Сизга кинна кирган бўлиши керак. Гапиряпсиз ёзяпману эснаворяпман ҳам. - Кинначилик ҳам қиляпман дегин. Сарой журналистларини охири шуда! Бир умр хизмат қилишади, охирида кинналаб юришади. Кўрган кунинг қурсин сан маддоҳни! - Ая қўзғалманг, мен кетдим. Тутқанағиз бошланяптиёв. Эшикни ўзим ёпиб кетаман. - Харажатларни тахладингми? - Ҳаммасини жой-жойига қўйганман. - Бўпти борақол. .................................................. Бу Маҳалладаги Аёлларнинг 88 ёшли мустақил эксперти ая Ҳачча билан суҳбат эди. Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат! Ишониш ишонмаслик эса ўзингизга боғлиқ. Кампирчани мазаси йўқлиги ҳафта ҳушхабари бўлиб қолади.
إظهار الكل...
👍 52❤‍🔥 2🔥 2👌 1
- Ая Ҳачча! Ая Ҳаччаю! - Ким у? Келовриинг... - Ие тинчликмикан?.. Ассалому алайкум, ая Ҳачча. - Қуриб кетгур, санмидинг? Хириллаган овозингни ўзгартирмай чақир! - Нима бу ётиш, ая? Нима бўлди сизга? - Ҳайронман, сал маззам бўлмаяпти шу кунларда. - Одамни хурсанд қилманг эй... Майда-чуйда олиб келгандим. Чақирдим, индамадиз, секин кириб келоврдим. Нима бўлди сизга? - Ўтган куни Пошшохон наварасига тўй қилмоқчийди. Пахтасини совиб, кўрпасини қовиб берей дебман... Офтобга ёювдим, то йиғиштиргунча ҳол бўлмаса дегин. Аввалги куч қолмабди... Айвонга олгунча терлаб пишиб кетдим. - Шу офтобдая?! Тайёр кўрпачалар сотиляптику, ая. Ҳозир анча тузукмисиз? - Ҳаа, яхшиман. Қиладиган иш йўқ, белга дармон деб чўзилиб ётувдимда. Бу иссиқда салқинда ётишдан бошқасига ярамайман. - Ишга ярамасайиз ҳам гапга ярарсиз ахир? Тилиз зинғитдейку. Дунёда нима гаплар? Дунё қайси мавзуни гапиряпти энди? - Сан гўрсўхтани дастидан тинчгина дам ололмайман а! Нимани гапирарди?Эронни гапиряпти. ШОСни гапиряпти. Европани гапиряпти. Сайловни гапиряпти. Гапирадигани билганини гапириб ётибди. - Ҳа шуларни бир чеккадан гапировринг унда. Эронда сайлов бўлибди? - Аввало, олдин айтган бир гапни эслаб қўяйлик: Дунё тартиби ўзгармоқда. Бу фақат давлатларнинг тараф ўзгартириши ёки белгилаб олиши эмас. Эътиқод масаласи ҳамдир. Олдинги суҳбатда Марказий Осиё эътиқод масаласига эътибор қаратмоқда дегандик. Бу сафар ҳам бироз шу мавзуга кирамиз. - Қайси маънода? - Одамлар Исломдан чарчашди. Аниқроғи, одамларни Исломдан бездириб юборишди. Исломдаги “чуқурлашманглар” деган тавсия унутилди. Шариатда “уялмасанг хоҳлаганинг қил" деган гап ҳам унутилди. 4 та сурани билган эса ўзини ақлли ҳис қиладиган ва ўзича даъват қиладиган бўлди. “Мен Аллоҳнинг буйруғи билан ҳукм чиқараман” дейишга ўтди. Қонунни, ҳуқуқни ўрганмай, шариат билан топшириқлар берадиган, қарорлар чиқарадиган бўлди. Бу аввалбошда дунёвий давлатлар раҳбарларига ёқмаган бўлса, бора-бора дунёвий ҳаёт тарзини истаган одамларга ҳам ёқмай қолди. Тақводорлардан қўрқадиган бўлишди. Ҳавотирланадиган бўлишди. Ваҳоланки, Исломни тарғиб қилиш қўрқув эвазига эмас, муҳаббат эвазига бўлиши керак эди. - Сал очиқланг шу жойини? - Даъватни қилишадида, амал қилмасанг жаҳаннамга тушасан, оловда куясан, қамчиланасан, фалон жойингдан осиб қўйишади каби таҳдидлар ва қаердасан, ҳозир бориб ўлдирамиз сани, қизингни аёлингни ундай қиламиз бундай қиламиз деган таъқиблар қила бошлашди. Бунинг ўрнига ҳушмуомаликни касб қилишганида, сал адашганни ҳақоратламай “ҳавотир олма, Аллоҳ меҳрибон, товба қилсанг кечиради, мана бу ишларни қилсанг жаннатларга кирасан, суюклиларинг билан мазза қилиб яшайсан” деб мукофотларни эслатиш йўқолиб қолди. Асосан қўрқитиш билан даъват бўлиши динга зид эди. Модомики, жаннат дўзахдан кўпроқ экан, мукофот ҳам кўпроқ эслатилиши керак эди. Доимий қўрқув ва динни ўзича тарғиб қилиш орқали одамларга босим охир-оқибат одамларни диндан бездириб ташлади. - Бу гапларни Эрондаги сайловга нима алоқаси бор ҳозир? - Эронда нима сабабдан 2 марта сайлов бўлди? - Билмасам... - Чунки сайловчиларнинг ярми ҳам боргани йўқ. 5 та номзоддан 4 таси Ҳоманий тарафдорлари эди. Асли туркий бўлган 5-номзодга эса эронликлар овоз бермаса керак деб ўйлашди. Аксига олиб айнан шу туркий номзод Эрондаги мавжуд тизимга қарши туришини маълум қилди. Сайловчилар “шу одамга овоз берайлик, бундай мутаассиб бошқарувдан зора қутулсак” дейишди ва иккинчи бор сайлов бўлганида кўпчиликлашиб бориб, Пизишкиёнга овоз беришди. Президент қилиб сайлашди ҳам. - Ийее...
إظهار الكل...
👍 24 4
- Мана шунақа, журналист... Узоқдан томоша қилиб кундалик кайфингни ўйлаб юрасан сан... Ҳеч кимга кўрсатмасин бундай қатлиомни. Дод дейсан, фарёд урасан, лекин эшитувчи йўқ. Гўёки бутун дунё сани устингга ҳар куни минглаб бомбалар ташлаётгандек. Урушни, қийноқни, зулмни ўз кўзи билан кўрган одамларгина муросасоз бўлишади. Тинчликпарвар бўлишади. Муроса қилишни истаган ҳар қандай одам ҳам қўрқоқ дейилмайди. Урушнинг, жанжалнинг оқибатларини кўриб ҳис қилгани учун ҳам тинчлик тарафдори бўлади. Ҳаётида ўқ овозини эшитмаган, қийноқ нималигини, зулм нималигини кўрмаган одам “кафанимиз елкамизда” дейиши кулгули... Унақалар публикага ўйнаётган бўлади. Буталар ортида душман аскари томонидан зўрланаётган аёл, йўл бўйида боши олинган эркак, унинг устида чинқираётган болача... Ёрдам беролмайсан чунки сани тирноғингни битталаб суғуриб олишяпти... Тасаввур қилолмайсан уруш нималигини... “Кафаним елкамда” деганларга ишонма! Шунақаларни олдида битта ракета тушиб портласа кўриш керак кафани елкасида бўлармикин ёки кафанни ташлаб қочармикин? Уруш бу жуда аянчли ва жирканч иш. Мана нима учун ҳам “пиёлалар уришсин” деймиз. Сан ёшлар эса бунақа ишларни кўрмагансан, тўқликка шўхлик қилиб келажагингниям мамлакат келажагиниям расвосини чиқарасанлар! - Жуда қайғули ҳикоялариз борда, ая... - Лекин хурсанд бўлишимиз керак. Чунки энди-энди бир йўл кўринди. Шу пайтгача Исроил- Ғазо масаласида аниқ бир ечим берилмаётганди. Гўёки, дунё имконият бергандек: «мана санга катта ҳудуд, босиб олсанг босиб ол» дегандек. Вақт тугагач эса “бўлди тўхта энди, эплолмадинг” дегандек. Бу муддат ичида эса ўн минглаб болалар, аёллар, эркаклар қариялар ўлиб кетгани билан виждонсиз дунёнинг иши йўқ. - Ая, келинг мавзуни ўзгартирамиз. Юрак эзиляпти. Украина тарафларда нима гаплар? - Мавзуни ўзгартирамиз дейсану, барибир уруш бўлаётган жойларни сўрайсан. У ердаям бу ердаям инсонлар борлигини билмайсанми? Шунчаки мафкураси, шуури ўзгартирилган одамлар... Баҳбут тарафда урушлар авжида. Авдеевка қўлдан кетди. Часив яр қўлдан кетди. Ҳарков ракеталар ёмғири остида қолган. - Часив Ярда уруш бироз чўзилгандек бўлдими? Жа катта жоймаску? - Сан довдирга айтишмаган шекилли а? Часив Ярда НАТОнинг ҳарбий қароргоҳи бор эдику. Штаб дейишадими? Полша генералларидан бири ўша ерда эди. Искандер билан Кинжал ишлатилди эсингда бўлса. Ана ўша жойлар уруш бошқарилаётган жойлар экан. Часив Ярни қўлдан берсак уруш Киевгача етиб келади дейишгани бежизгамас шекилли... Россия бу ёғига шиддатли жанг олиб боряпти. Агар Ҳарков ҳам қўлдан кетса ўрислар Киевгача осонгина етиб олишади. - Одесса тарафларда бўлмайдими уруш? - Одессага борилади лекин Киевни тинчитиб қўя қолишса бўлдику. Қарорлар ўша ердан олиняптими? Демак ўша ерни бомбардимон қилиш керак. - Урушни таҳлил қилиш шартмас... Виктор Орбан Россияга борибдими? - Ҳа борди. Ажойиб одам шу Орбан. Доим ўз муносабатини айтиб келган. “Бу мени урушим эмас, мени қўшманглар” деб келган. Аввалроқ Зеленкий билан кўришганди. Ёқтирмайди Зеленскийни ёқтирмаса ҳам Зеленский яхши қабул қилди. Сабаби Орбан Европа Иттифоқининг мавсумий раҳбари бўлиши кутиляпти. Уларда ҳар 6 ойда ЕИ раҳбарлиги ўзгариб туради. 6 ой шундай бўлади. Қизиқ а? Зеленкийни ёқтирмайдиган одам ЕИда вақтинча раҳбар. Зеленкийга бориб тинчлик шартларини айтган бўлиши керак ва ундан асл мақсадини ўрганган бўлиши керак. Энг қизиғи Зеленскийга бориб тинчлик шартини беряпти. Зеленский чиқиб НАТОга аъзо бўлмаймиз деб расман баёнот беради. Иккинчидан Россия босиб олган ерлардан аскарларини олиб чиқиб кетади. Шу билан музокараларга ўтиш мумкин бўлади. - Зеленский шунга жаҳли чиқдими? - Албатта. Рад қилди. “Бунақада биз нега шунча пайт урушдик” деворди. - Виктор Орбан урушга аралашмайман деб туриб нега дабдурустдан Украинага бориб муроса қиласанми деяпти?
إظهار الكل...
👍 27 3
- Вай ғалча, ҳеч тушунмадингда... Ғарб борини Украинадаги урушга тикиб қўйибди. Ҳар бир жангдаги мағлубият Ғарбни саросимага соляпти. Пулларию ҳарбий техникаларни аямай беришяпти. Шунча сарф-харажат билан ҳам натижага эришолмаса, Украинадан кейинги давлатда қурол қолмайди. Европада қурол қолмайди. Украина 2-3 йилдан кейин таслим бўлса Европа 1 йилга бормай таслим бўлади. Кўриб турибсанку ўзи вазиятни ие. Путин бекорга “Байден яхши одам” деб кулиб қўймадими? Байденнинг бундай сиёсат олиб бориши фақат ва фақат Путинга фойда бўляптику. Қара, Россия тарафдагилар иттифоқлар тузишяпти, иқтисодий ҳамкорликлар қилишяпти, қандайдир ривожланишлар ҳақида ўйлашяпти. Ғарб тарафчи? Ҳарбий иттифоқлар тузиш ҳақида қайғуряпти. Яқинда Япония, Жанубий Корея, Австралия каби давлатлар билан НАТОга ўхшаш иттифоқ тузармиш. Арманистонда эса ҳарбий машғулотлар ўтказиляпти. - Хоп кейин нима бўлди? Орбан ҳақида гапирятувдиз? - Ундан кейин Орбан Кремлга борди. Путин билан ҳам гаплашди. - Нималарни гаплашган? - Омма учун бериладиган ахборотларнинг ҳаммасига ишонма. Чунки ҳаммасини очиқ айтишмайди сиёсатчилар. НАТО томонидан элчи бўлиб борган бўлиши мумкин ва урушни қандай тарзда тўхтатиш ҳақида фикрини ўргангандир. Лекин Европанинг бошқа давлатлари бундан асабий. Орбан Европа номидан эмас ўз давлатининг номидан борган ва ҳар қандай қарор ўз давлати учундир деб муносабат бериб қўйишди ҳам. Аслида, ҳаммаси ҳавотирда. Часив Яр кетди, Россия урушдаги устунлигини қайта қўлга олди. Америкадаги ҳарбий сиёсатчилар ишлар режадагидек кетмаётганидан ҳавотирда. Демакки, кимдир ташаббусни қўлга олиши ва таваккал ўртага тушиб гаплашиши керак. - Нега айнан Венгрия? - Чунки Венгрия ҳам туркий давлатлар бирлигига аъзо давлат. Россия эса туркийлар билан имкон қадар яхши муносабатдалигини ҳамма билади. Шунинг учун ҳам Путин уни яхши қабул қилади. Ўз навбатида Орбан ҳам оммага чиқиб Путин яхши одам деб қўяди. Нималар гаплашилганини кейинроқ биламизда. Лекин бир нарса аниқки, Россия хотиржам урушни давом эттирмоқда. Ўта совуққон. - Мигрантларга қарши текширувлар давом этяптийкан? - Эшитдим. Текширувга сабаб бошқа экан. Баъзи мигрантлар вақтида Россия фуқаролигини олишган. Биласан агар фуқаролигини олсанг ўша давлатнинг қоидасига бўйсунишинг керак бўлади. Россия урушга кирган, унинг фуқароси эса урушга бормайдими? Бориши керак! Қонун шунақа! Кредит олиш осон, яшаш осон, патент шартмас ва ҳоказо сабаблар билан фуқаролигини олганлар кўп. Россия эса иш бунақа бўлмайди деяпти. Фуқароликни бердик, энди ватанинг шу ер. Шундай экан қани кетдик урушга деяпти. Ўрислар урушадию фуқароликни олган мигрантлар урушмайдими? Украинада урушасан деб овлаб юришибдику, Россияда ҳам шундай тадбирлар бўлиб турибди. 3-4 юз минглаб россиялик урушда юрибди, мигрант ҳам бориши керак деворишди. - Овчилар дейсизми? - Санга тушунтириш осон бўлиши учун айтдим. Украинадаям Россиядаям борда бунақалар. Урушга бормайман деганларни мажбурлашади. Ҳарбий хизмат мажбурийдир деган қоида бор. Урушдан олдин, урушдан кейин, уруш пайтида ҳар хил овчилар бўлади. Айтайлик, 2-Жаҳон урушидан кейин нацист овчилари бўлган. Уруш тугаган, лекин алам тугамаган бўлади. Шунда овчилар нацистларни излаб топиб ўлдиришади. Айтганча Фарнцияда шунақа овчилардан бири кечаги кун яҳудий озчиликка мурожаат билан чиқдику. - Францияда? - Сайлов кетяптику у ерда ҳам. Макрон билан Ле Пендан қайси бири олади эртага ҳал бўлади. Лекин ўша овчилардан бири ўз тарафдорларига юзланиб “овозингизни Ле Пенга беринглар” деворди. Ле Пен тарафдорлари эса фашизмни қўллайдиганлар. Ғалати ишлар. Фашизмни тарафдорларига овоз бериш керак деб чиқяпти. - Сайлов ўйинлари доим тушунарсиз бўлган. Бизга қайси бири бўлгани яхши?
إظهار الكل...
👍 24
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.