cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ISLOM TARIXI 🕋🕌-ILM KANALI.

Diniy savollar @SavollarMuslimUzBot Hamkor kanalimiz: @Moturidiy_Aqidasi Hamkor kanalimiz: @Tarixiy_Islomiy_Seriallar ☪ Islom Tarixi - Ilm Oshyoni ☪ Oyat☪ Hadis☪ Ulug'lar hikmati☪ Audio darslar☪ Videolar

إظهار المزيد
Uzbekistan77 973لم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
155
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Бир ота қизига китоб ўқишни одат қилдириш учун соврин бериб ўқитишни ўйлади. Бир куни қизига: "Қизим, сенга шу китобни бераман агар ўқиб тугатсанг, юз доллар оласан", деб китобни берди. Бу таклиф қизга жуда ёқди. Лекин афсуски, қизни китоб ўқишга ҳеч тоқати йўқ эди. У ўзича: "Энг яхшиси, мен бу китобнинг мазмунини интернетдан топиб, билиб оламан. Отам ўқидингми, деса китоб ҳақида гапириб бераман", деб ўйлади. Шундай қилиб интернетдан китоб ҳақида қисқача матн топди. Икки варақлик бу маълумотни яхшилаб ёдлади. Албатта, отаси сезиб қолмасин, деб бир ҳафта юрди. Бир ҳафтадан сўнг "Отажон, мен китобни ўқидим, энди 100$ ни берасизми?" деб сўради. Отаси қизидан китобдаги мавзулардан гапиришини сўради. Қизча жуда чиройлик қилиб отасига гапириб берди. Сўнг яна "Отажон, энди юз долларни берасизми?" деди. Аммо отаси қизига у ҳеч кутмаган жавобни берди: "Сен китобни ўқимабсан, агар китобни ўқиганингда ичидаги юз долларни кўрар эдинг..." Хулоса: Ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ҳаракат қилинг. Ҳар бир ёлғон гапингиз камида сизга юз долларга тушади. Лидерлар китобидан
إظهار الكل...
☝️Ота-боболаримиз уйланишдан олдин қиз билан учрашиб,муҳаббат қўйиб юришмаган❗️ Хозирчи ва уни оқибати нимага олиб келяпди❓ 🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад 📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг↙️ @ummatuz @muttaqiynuz
إظهار الكل...
InShot_20201219_214412493.mp44.23 MB
​​Маъноли ҳикоя Антропология фани олими Африканинг ибтидоий қабилаларидан бирида болалар билан қуйидагича ўйин ўйнади. Лаззатли мевалар солинган саватчани бир дарахт тагига қўйиб, уларга: "Сизлардан ким биринчи бўлиб, саватчага етиб келса, унинг ичидаги меваларни қўлга киритади", деди. "Бошладик" ишорасини берганда олим фавқулодда қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳи бўлди. Болакайлар ширин меваларга етишгунларича бир-бирларининг қўлларидан маҳкам ушлаб, баробар дарахт остига етиб келишганди. Ҳар бирлари ғолиб бўлиш имкониятига эга бўла туриб, нега бундай қилганлари ҳақида олим сўраганда, болакайлар таажжуб билан: "Қандай қилиб бошқаларимизнинг бахтсизлиги эвазига биримиз саодатли бўлишимиз мумкин?!" дея жавоб қилишди! Улар ўзларидаги қоида: "Биз бўлганимиз туфайли мен борман!" қоидасига мувофиқ иш тутишганди. Бу ибтидоий қабила, ўзини улардан афзал ва мутараққий билувчи жамиятлар йўқотиб қўйган саодат сиррига эга эди. Айман Ёғий @MubashshirAhmad
إظهار الكل...
НАФЛ РЎЗАНИ САХАРЛИККА ТУРМАСДАН ТУТИШ ҲАМ МУМКИНМИ? #рўза ❓589-CАВОЛ: Душанба, пайшанба кунлари рўза тутмоқчи бўлсам агар эрталаб саҳарликка туролмай уйқуда қолсаму, фақат ният қилиб ҳеч нарса емай тутсам бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Умумий ҳолда рўза тутмоқчи бўлган киши субҳидан олдин туриб, саҳарлик қилиб олиши мустаҳаб амал саналади. Набий алаҳиссалом ҳадисларидан бирида: “Саҳар таомидан кундузги рўзага, қайлула уйқусидан тундаги қиёмга қувват олинглар”, - деганлар” (Ибн Можа ривояти). Энди, бир одам уйқудан турди, эрталаб бомдодни ўқиди ва нонушта қилмоқчи бўлди-ю, турганидан бери ҳеч нарса емаганлигини эслаб, рўза тутгиси келиб қолди. Дарҳол ният қилиб нафл рўзани бошлаб юбораверса бўлади. Бу қоида бизнинг мазҳабимиздан ташқари Шофиъий, Ҳанбалий мазҳабларида ҳам шундай. Ҳанафий мазҳаби уламоларимиз инсон бундай ҳолатда катта чошгоҳгача ният қилиб олса бўлаверади, деганлар. Бунга Оиша онамиз разияллоҳу анҳонинг ҳадиси далил бўлган. Эрталаб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ейдиган бирор нарса борми?” деганларида, ҳеч нарса йўқлигини айтадилар. Шунда Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, мен рўза тутдим”, деб рўза тутишни бошлаган эканлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш▫️
إظهار الكل...
Дин ва ҳаётга оид саволлар

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ БОРАСИДАГИ ЭЪТИҚОДИМИЗ #ақида ❓588-CАВОЛ: Халқ орасида Исо алайҳиссалом ҳақида турли эътиқодлар юради, аслида бу борада мусулмон кишининг эътиқоди қандай бўлиши керак? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва расулидирлар. Аллоҳ таоло деди: “Эй аҳли китоблар, динларингизда ҳаддан ошманглар, Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқасини айтманглар. Масиҳ Исо ибни Марям Аллоҳнинг пайғамбари, Унинг Марямга ташлаган калимаси ва У яратган руҳдир” (Нисо, 171-оят). Одам алайҳиссалом ота ва онасиз туғилгани каби Исо алайҳиссалом ҳам отасиз туғилганлар. Оли Имрон сурасида бундай дейилган: “Исонинг Аллоҳ ҳузуридаги мисоли худди Одамники кабидир: уни тупроқдан яратиб, сўнгра: «Бўл!» деди ва у бўлди”. Исо алайҳиссалом қавмини ёлғиз Аллоҳга унга шерик қилмай ибодат қилишга чақирди. Қавмини соғлом ақида ва юксак ахлоқларга тарғиб қилди. Аллоҳ айтади: “Аллоҳ, албатта, менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигорингиздир. Унга қуллик қилинглар: тўғри йўл шудир!”. Исо алайҳиссалом Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлиб келиши ҳақида башорат берганлар. Қуръони каримда у кишининг номидан: “...ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун Аллоҳ сизларга юборган Пайғамбарман...”, дейилган. Исо алайҳиссалом хочга михланмади ҳам, ўлдирилмади ҳам, балки Аллоҳ уни ўз ҳузурига кўтариб олди. Аллоҳ таоло айтганидек “Эй Исо, Мен сени олувчиман ва Ўз ҳузуримга кўтарувчиман”, (Оли Имрон, 55-оят). Шунингдек, яна бир жойда марҳамат қилади: “Биз Аллоҳнинг пайғамбари Исо Масиҳ ибн Марямни ўлдирдик», дейишгани учун жазоладик. Ваҳоланки, уни ўлдиришмаган ҳам, осишмаган ҳам, уларга шундай туюлди. Талашиб-тортишганлар унинг тўғрисида шубҳада қолишган. Бу ҳақда маълумотлари йўқ, фақат гумонга суянишади. Уни ўлдирмаганлари аниқ! Балки Аллоҳ уни ҳузурига кўтарган, Аллоҳ буюк ва ҳикматлидир”. (Нисо, 157-158-оятлар). Охир замонда Исо алайҳиссалом қайтиб тушадилар ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариати бўйича ҳукм қиладилар. Хочни синдирадилар ва чўчқани ўлдирадилар ҳамда жизяни бекор қиладилар. Каззоб Дажжолдан интиқом оладилар. Сўнг Исо алайҳиссалом ер юзида вафот этиб, дафн қилинадилар. Қиёмат кунида барча одамлар маҳшарга ердан тирилтириб чиқарилгани каби у ҳам ердан чиқиб келади. Чунки юқорида айтилгани каби Исо алайҳиссалом ерга дафн қилинган бўладилар. Аллоҳ таоло айтади: “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”. (Тоҳа, 55-оят). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш▫️
إظهار الكل...
Дин ва ҳаётга оид саволлар

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

#суннат Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар». Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир". Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари ↪️ Каналга уланиш
إظهار الكل...
#РУҚИЯ Бу аудио сеҳр-жоду, кўз ва жин тегишига қарши умумий руқия. Ҳолид Ал Хибши 🌸🍃🌸 @qoriya_qizlarim 🌸🍃🌸 🍃🌸Eng sevimli insoningizga yuboring🌸🍃 https://t.me/joinchat/AAAAAFC98Im1fNbRZ98psg
إظهار الكل...
Умумий руқия.mp315.38 MB
“Shunday kishilarni koʻrdimki, sizlar dinor va dirhamlaringizga achinganingizdek, ular vaqtlariga achinadilar”. (c) Hasan Basriy rahimahulloh
إظهار الكل...
Agar biror mushkilotga duch keladigan bo'lsang, to'rt narsani esla: ① U Alloh taolo tomonidan taqdir qilinganligi; ② U vaqtinchalik ekanligini; ③ Agar sabr qilsang, xatolaringni o‘chirishligini; ④ U kelajakda senga yaxshilik bo‘lishligini. © Ahmad Iyso Ma'sroviy @Tarixiy_Islomiy_Seriallar
إظهار الكل...
🎙Қизиқ саволларга қизиқ Жавоблар. Дуо қилмасанг ҳам тақдиринга шу нарса ёзилганига ишонсенг Қорнинг очса ҳам ӯтиравер тақдирда қорнинг тӯйиш керак бӯлса ҳозир қорнинг тӯйиб қолади. Чанқаб турибсан крантда сув оқаябди олдига борме қӯявер❗️ 00:00 ●━━───── 16:06     ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻ ┅══════════┅ 👤🎙 Abdulloh Domla   🎤 ➖➖➖➖➖➖➖➖ 🅰 » @AbdullohDomla ☜ ┅══════════┅ 🅱 » @Ilmnuri  ☜️ ┅══════════┅ 🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸 Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ @Tarixiy_Islomiy_Seriallar
إظهار الكل...
5.69 KB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.