cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Oybek Abdulhayev

Kanalda:Yoshlar ishlari agentligining Toshkent tumani Yoshlar ishlari bo'limi tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar, yangiliklar hamda loyihalar kun davomida joylab boriladi!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
420
المشتركون
-224 ساعات
-317 أيام
-21730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Toshkent tumani Maktab va maktabgacha ta'lim bõlimiga qarashli 11-umumiy õrta ta'lim maktabida"ILM SAODAT KALITI"shiori ostida "Sõnggi qõnğiroq" tadbiri bõlib õtdi.Tadbirda MMTB Kasaba uyushmalari raisi A.Zakirov, "Iftixor"mahalla raisi D. BEKJONOV, maktabimiz ustozlari, o‘quvchilarning ota-onalari ishtirok etishdi.    Tadbirning ochilish qismida O’zbekiston Respublikasi Prezidentining bitiruvchi o‘g‘il-qizlarga tabrigini Toshkent tumani MMTB Kasaba uyushmalari raisi A.Zakirov o‘qib eshittirdi. O‘quvchilar tomonidan ijro etilgan she‘r va raqslar tadbir ishtirokchilariga ko‘tarinki kayfiyat baxsh etdi.Namunali xulqi, a'lo baholarga o‘qigan o‘quvchilar va ota onalari  " Maqtov yorlig‘i", "Tashakkurnomalar"bilan taqdirlandilar. Shuningdek, 2023-2024 o‘quv yili davomida o‘zining ilm salohiyatini o‘quvchilarga beminnat berganliklari, fidokor va jonkuyarliklari uchun ustozlarimiz maktab rahbari tomonidan "Tashakkurnoma" bilan taqdirlandi.
إظهار الكل...
Ўз аҳамиятини йўқотиб борадиган касб ва лавозимлар рўйхати шакллантирилади Президент фармони 2024 йил якунига қадар меҳнат бозорида кутилаётган ўзгаришларни илмий тадқиқ қилган ҳолда, ўз аҳамиятини йўқотиб борадиган ҳамда янги пайдо бўладиган касблар (лавозимлар) рўйхати, уларга қўйиладиган малака талаблари ва компетенциялар шакллантирилади. 2025 йил 1 майга қадар жамланган маълумотлар асосида “Ўзбекистон янги касблар атласи” электрон платформаси яратилади ҳамда ҳар йили янгилаб борилади. Масъуллар — Бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги. Telegram | Instagram | Facebook
إظهار الكل...
“Аввал тест, сўнг танлов” тамойили жорий этиладиПрезидент фармони 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказиади. Бунда: ▪️абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади; ▪️давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ягона касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари тегишли вазирликлар (идоралар) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади; ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади; иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди; ▪️2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади; ➖ барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини олий таълим муассасаларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди. Telegram | Instagram | Facebook
إظهار الكل...
Президент фармони: 2025 йилдан бошлаб давлат буюртмаси параметрлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан шакллантириладиган олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда 4 йиллик давр учун тасдиқланади. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир таълим йўналиши бўйича олий таълим ташкилотининг умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотасининг улуши таълим соҳалари (бакалавриат таълим йўналишлари) кесимида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади. Telegram | Instagram | Facebook
إظهار الكل...
Президент фармони: 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади. Бунда: ➖ таълим гранти биринчи курсда олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади; ➖ таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида олий таълим ташкилотлари томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади; ➖ таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади; ➖ ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилади; ➖ таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Telegram | Instagram | Facebook
إظهار الكل...
Президентнинг "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йили қабулидан бошлаб: давлат буюртмаси параметрларини давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади; давлат гранти квоталарининг олий таълим ташкилотлари кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook
إظهار الكل...
Президент фармони: Магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар қуйидаги даражаларда талаб этилади: ➖ хорижий тиллар йўналишлари бўйича – камида С1 даражасида; ➖ гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича – камида В2 даражасида; ➖ бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича – камида В1 даражасида. Telegram | Instagram | Facebook
إظهار الكل...
Президент фармони: 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотлари талабаларига давлат грантини ижтимоий-рағбатлантирувчи грант ва таълим гранти шаклида ажратилади. Бунда: ижтимоий-рағбатлантирувчи грант қонунчиликда белгиланган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ва мақсадли қабул доирасида талабаликка қабул қилинган талабаларга, шунингдек, тармоқ ва соҳаларнинг, давлат органлари ва ташкилотларининг грантлари соҳиблари учун ажратилади ➖ таълим гранти давлат буюртмаси параметрлари доирасида олий таълим ташкилотига қабул қилинган талабалар учун ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook
إظهار الكل...
❗️Абитуриентлар диққатига: Олий таълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 5 июнидан бошланади — Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook
إظهار الكل...
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари мақсадли қабул буюртмачилари ҳисобланади ҳамда кадрларга бўлган ўз эҳтиёжларини Давлат комиссиясига тақдим этади Президент фармони Мақсадли қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилган фуқаро билан манфаатдор туман (шаҳар) ҳокимлиги, соҳавий давлат органи (ташкилоти) ва олий таълим ташкилоти ўртасида тўрт томонлама шартнома тузилади. Бунда талабани иш билан таъминлаш ва унинг ўқишни якунлагандан сўнг муайян ҳудудда (ташкилотда) ишлаб беришини мониторинг қилиш кадр буюртмачиси зиммасига юкланади. Telegram | Instagram | Facebook
إظهار الكل...