cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

O'chirildi tark etin❗❗❗

______________________________________

إظهار المزيد
Uzbekistan22 914لم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
702
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Рамазон - Қуръон ойи. @Ahkamulquraan
إظهار الكل...
1.73 MB
Қуръонда баён услубининг гўзаллиги «Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!» (Муддассир сураси, 49-51-оятлар). Аллоҳ таоло бу оятда (ҳидоятга юрмай, ваъз-насиҳатлардан қочган, ҳамда) эслатма ва Қуръон эшитишдан юз ўгирадиган (гуноҳкорлар)ни шердан қочаётган ёввойи эшакларга ўхшатмоқда. ©arabicuz @Ahkamulquraan
إظهار الكل...
Said Axror: Кимда ким саҳарлик ёки ифторликга озиқ-овқати бўлмаса ёки шароити йўқ оилаларни билса бехижолат бизга мурожаат қилинглар. +998975932993 Озиқ-овқатлар етказиб берилади. Илтимос шуни тарқатиб юборинглар Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри берилади" деганлар
إظهار الكل...
ٱهْدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلْمُسْتَقِيمَ Бизни тўғри йўлга бошлагин. Коран 1:6
إظهار الكل...
Saxix Hadislar
Kanalga kirish
#Муҳим Рамазон Қуръон ойи. ҚУРЪОН БУЮК КАЛОМ. ©MEHROB_UZ @Ahkamulquraan
إظهار الكل...
Qur'on 0.mp43.10 MB
Bir Qurʼon oʻqituvchisining gapi: "Yosh bolalarni Qurʼondan onlayn darsga qabul qilishni soʻraganlarning aksari onalar boʻladi. Qabul boʻlib dars qilayotganlarning deyarli hammalarining oldida oʻtiradiganlar onalar boʻladi. Keyin ularning darsini tayorlatadigan, undan masʼul boʻladiganlar ham albatta onalar boʻladi." — Bu nima degani? — Bu: "..dindorini tanla, baraka topasan!", degani. ©aa_tahzan92 @Ahkamulquraan
إظهار الكل...
#ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқилишидир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) таровеҳ намози хусусида бундай деганлар: “Ким рамазон кечаларида туриб, ибодат қилиш суннатлигига ишониб, савоб умид этиб ибодат қилса, олдинги гуноҳлари кечирилади” (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган). ● “Таровеҳ” луғатда “ором олдириш, дам бериш” маъноларида келган “тарвеҳа” сўзининг кўплик шаклидир. Истилоҳда Рамазон ойида хуфтоннинг суннати ва витр намози ўртасида ўқиладиган намозга нисбатан ишлатилади. • Намознинг ҳар тўрт ракатидан сўнг тўхтаб, дам олингани учун “таровеҳ” деб ном берилган. • Таровеҳ намози йигирма ракат бўлиб, эркак ва аёллар учун суннати муаккададир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳдан савоб умид этиб, Рамазон намозини (таровеҳни) ўқиса, олдинги гуноҳлари кечирилади”, дея марҳамат қилганлар (Бухорий, “Салотут-таровеҳ”, 1; Муслим, “Мусофирин”, 174). • Қуръони каримни тўла ёд билмаган кишиларга Фотиҳа сурасидан сўнг Фил сурасидан бошлаб кичик сураларни қўшиб ўқиш тавсия қилинган. (“Зоҳидий ”). • Ҳазрат Умар халифа бўлгач, одамлар тарқоқ ҳолда таровеҳ намозини адо этаётганларини кўриб, бу намозни жамоат билан ўқишни яна жорий қилдилар. Ҳазрат Али ҳам: “Умар масжидларимизни таровеҳнинг файзи ила нурлантирганидек, Аллоҳ ҳам Умарнинг қабрини шундай нурлантирсин”, дея дуо қилиб, бу ишдан мамнун бўлганларини билдирганлар. Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон ва Ҳазрати Али даврларидан бошлаб, ҳозирги кунгача таровеҳ намози йигирма ракат ўқилади.✅ • Саҳобалардан ҳеч ким бунга эътироз билдирмаган, уламолар тарафидан ҳам шу шаклда ўқиш қабул қилинган. #Ҳукми • Рамазон ойида таровеҳ намозини ўқиш эркак ва аёлларга суннати муаккададир. • Таровеҳ намозини жамоат билан ўқиш суннати кифоядир. #Вақти • Таровеҳ намози хуфтон намозининг суннатидан сўнг витр намозидан олдин ўқилади. #Нияти • “Таровеҳ намозини (ё шу вақтнинг суннатини) юзимни Каъбанинг бир томонига қилиб, холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”, деб кўнглидан ўтказилади. Ракатлари сони Таровеҳ намози йигирма ракатдир. • Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Ҳар тўрт ракатдан сўнг, яъни икки саломдан кейин ҳамда витр намозидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш миқдорича дам олинади. Дам олишда, истаса, тасбеҳ ё таҳлил айтади ё жим ўтиради. Тасбеҳ айтиш мустаҳабдир. • Таровеҳ намозининг ҳар икки ракатининг биринчи ракатида имом ва қавм сано ўқийди. Имом тааввуз ва тасмия айтади. Руку ва сужуд тасбеҳлари учтадан айтилади. Қавма ва жалсага риоя этиш суннатдир. Қироати Барча намозларда, жумладан, таровеҳ намозида ҳам қироатни тажвид талабларига мувофиқ қилиш фарздир. Қироатда овоз гўзаллиги эмас, унинг тўғрилиги муҳимдир. Шунинг учун қироатни тўғри қилувчи одам имомликка ўтказилади. • Таровеҳ намози давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. • Салаф уламоларимиз, Лайлатул қадр умидида Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси таровеҳида хатм қилишни мақбул кўришган. Бунинг учун Қуръони карим оятлари 540 рукуга тақсим этилиб, мусҳафларга белги қўйилган. • Барча намозлардаги каби таровеҳ намозида ҳам жамоатнинг кўплиги афзалдир. Шунинг учун имом таровеҳ намозида жамоат тоқатига мувофиқ миқдорда қироат қилиши лозим. Мутааххир уламоларимиз жамоат тоқатидан келиб чиқиб, таровеҳ намозида бир узун ё уч қисқа оят ўқиш мумкинлигига, яъни, Аср ва Ихлос каби сураларни ўқиш жоизлигига фатво беришган. Бу ўринда шуни таъкидлаш лозим: таровеҳ намозида, жамоатга малол келади, деган ўйда намознинг суннатлари асло тарк этилмайди. Саловот ўқилади. Саловатдан кейинги дуони ўқимаслик жоиз. • Рамазон ойи давомида витр намози таровеҳ намозидан сўнг жамоат билан ўқилади. @Ahkamulquraan
إظهار الكل...
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқилишидир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) таровеҳ намози хусусида бундай деганлар: “Ким рамазон кечаларида туриб, ибодат қилиш суннатлигига ишониб, савоб умид этиб ибодат қилса, олдинги гуноҳлари кечирилади” (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган). ● “Таровеҳ” луғатда “ором олдириш, дам бериш” маъноларида келган “тарвеҳа” сўзининг кўплик шаклидир. Истилоҳда Рамазон ойида хуфтоннинг суннати ва витр намози ўртасида ўқиладиган намозга нисбатан ишлатилади. • Намознинг ҳар тўрт ракатидан сўнг тўхтаб, дам олингани учун “таровеҳ” деб ном берилган. • Таровеҳ намози йигирма ракат бўлиб, эркак ва аёллар учун суннати муаккададир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳдан савоб умид этиб, Рамазон намозини (таровеҳни) ўқиса, олдинги гуноҳлари кечирилади”, дея марҳамат қилганлар (Бухорий, “Салотут-таровеҳ”, 1; Муслим, “Мусофирин”, 174). • Қуръони каримни тўла ёд билмаган кишиларга Фотиҳа сурасидан сўнг Фил сурасидан бошлаб кичик сураларни қўшиб ўқиш тавсия қилинган. (“Зоҳидий ”). • Ҳазрат Умар халифа бўлгач, одамлар тарқоқ ҳолда таровеҳ намозини адо этаётганларини кўриб, бу намозни жамоат билан ўқишни яна жорий қилдилар. Ҳазрат Али ҳам: “Умар масжидларимизни таровеҳнинг файзи ила нурлантирганидек, Аллоҳ ҳам Умарнинг қабрини шундай нурлантирсин”, дея дуо қилиб, бу ишдан мамнун бўлганларини билдирганлар. Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон ва Ҳазрати Али даврларидан бошлаб, ҳозирги кунгача таровеҳ намози йигирма ракат ўқилади.✅ • Саҳобалардан ҳеч ким бунга эътироз билдирмаган, уламолар тарафидан ҳам шу шаклда ўқиш қабул қилинган. #Ҳукми • Рамазон ойида таровеҳ намозини ўқиш эркак ва аёлларга суннати муаккададир. • Таровеҳ намозини жамоат билан ўқиш суннати кифоядир. #Вақти • Таровеҳ намози хуфтон намозининг суннатидан сўнг витр намозидан олдин ўқилади. #Нияти • “Таровеҳ намозини (ё шу вақтнинг суннатини) юзимни Каъбанинг бир томонига қилиб, холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”, деб кўнглидан ўтказилади. Ракатлари сони Таровеҳ намози йигирма ракатдир. • Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Ҳар тўрт ракатдан сўнг, яъни икки саломдан кейин ҳамда витр намозидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш миқдорича дам олинади. Дам олишда, истаса, тасбеҳ ё таҳлил айтади ё жим ўтиради. Тасбеҳ айтиш мустаҳабдир. • Таровеҳ намозининг ҳар икки ракатининг биринчи ракатида имом ва қавм сано ўқийди. Имом тааввуз ва тасмия айтади. Руку ва сужуд тасбеҳлари учтадан айтилади. Қавма ва жалсага риоя этиш суннатдир. Қироати Барча намозларда, жумладан, таровеҳ намозида ҳам қироатни тажвид талабларига мувофиқ қилиш фарздир. Қироатда овоз гўзаллиги эмас, унинг тўғрилиги муҳимдир. Шунинг учун қироатни тўғри қилувчи одам имомликка ўтказилади. • Таровеҳ намози давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. • Салаф уламоларимиз, Лайлатул қадр умидида Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси таровеҳида хатм қилишни мақбул кўришган. Бунинг учун Қуръони карим оятлари 540 рукуга тақсим этилиб, мусҳафларга белги қўйилган. • Барча намозлардаги каби таровеҳ намозида ҳам жамоатнинг кўплиги афзалдир. Шунинг учун имом таровеҳ намозида жамоат тоқатига мувофиқ миқдорда қироат қилиши лозим. Мутааххир уламоларимиз жамоат тоқатидан келиб чиқиб, таровеҳ намозида бир узун ё уч қисқа оят ўқиш мумкинлигига, яъни, Аср ва Ихлос каби сураларни ўқиш жоизлигига фатво беришган. Бу ўринда шуни таъкидлаш лозим: таровеҳ намозида, жамоатга малол келади, деган ўйда намознинг суннатлари асло тарк этилмайди. Саловот ўқилади. Саловатдан кейинги дуони ўқимаслик жоиз. • Рамазон ойи давомида витр намози таровеҳ намозидан сўнг жамоат билан ўқилади.
إظهار الكل...
​​"Унинг дуоси ижобат бўлди..." Қуръонни кўп ўқиш инсонни ўзи билмаган, ҳис қилмаган ҳолида тарбиялайди. Ҳамда иймони зиёда бўлади. Қалби таскин топади, ҳаёти унумли бўлади, ризқи кўпаяди, маҳзунлиги камаяди, гапларида фасоҳат кўрина бошлайди, бекорчи сўзларни айтишдан ҳоли бўлади, лағв мажлисларини тарк қилади, нолойиқ амалларни қилишни тарк этади. Чунки унинг қалби Қуръон тиловати билан нурафшон бўлади ва ойдинлашади... Абу Абдуллоҳ ал-Халилий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади: "Менинг онамнинг бобоси, Муслиҳуддин номи билан танилган Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ҳанбалий 80 ёшигача ҳар икки кунда Қуръонни тўлиқ ўқиган ва саксон ёшдан ўтгач, уни ҳар куни бир марта хатм қила бошлаган". Абу Абдуллоҳ дейди: “Мен қўшнимиз Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ҳабазий ал-Мадинийнинг менинг бобом ҳақида айтганларини эшитдим: "У солиҳ ва адолатпарвар одам эди, Қуръонни кўп ўқийдиган, кўп вақтини масжидда ўтказган ва узрсиз жамоат намозини қолдирмаган". У (ал-Мадиний) яна шундай деган: "Муслиҳуддин 80 ёшга кирганида:" Мен Аллоҳдан менга 90 ёшгача умр беришини ва Қуръонни ҳар куни тўлиқ ўқишимга ёрдам беришини сўрайман", деган эди. Унинг дуоси ижобат бўлди ва у ҳар куни Қуръонни хатм қилди”. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Темирга сув тегса занглаганидек бу қалблар ҳам занглайди”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, унинг жилоси нима?” дейилди. У зот: “Ўлимни кўп эслаш ва Қуръон тиловат қилиш”, дедилар” (Байҳақий “Шуабул-иймон”да, Абу Нуайм “Ҳилйатул-авлийа”да ва Қузоъий “Муснадуш-шиҳаб”да ривоят қилган). Ёқуб Умар ©laa_tahzan92 @Ahkamulquraan
إظهار الكل...

Anas roziyallohu anhudan rivoyat qilandi : Paygambarimiz ﷺ namoz oqishdan oldin ho'l hurmo bilan og'iz ochardilar,Agar ho'l hurmo topa olmasalar,qurug'i bilan og'iz ochardilar.Agarda hurmodan biror turini topa olmasalar, bir yoki bir necha qutum suv bilan og'iz ochardilar. Abu Dovud va Termiziy rivoyat qilgan...🪐 🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷 Abu Hurayro roziyallohu anhudan rivoyat qilandi.: Rosululloh ﷺ aytdilar ..:: "Hurmo, mo'minning qanday ham yahshi saharligidir.. Abu Dovud rivoyat qilgan..💫 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 Jobirdan roziyallohu anhudan rivoyat qilandi..:: Rosululloh ﷺ : "Kim, SUBAHANALLOHI VA BIHAMDIHI"" desa , Jannatda bir Hurmo ekiladi; dedilar.. Imom Termiziy rivoyati..🌗
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.