Mr Freeman
الذهاب إلى القناة على Telegram
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
إظهار المزيد2 550
المشتركون
-224 ساعات
-97 أيام
+2030 أيام
أرشيف المشاركات
2 551
Россия ҳукумати рус стендап соҳасидаги энг машҳур комиклардан бири – қозоғистонлик Нурлан Сабуровга мамлакатга киришни 50 йилга тақиқлаб қўйибди. Бошқа мамлакат фуқароси бўлгани учун енгил қутилибди, яқинда Россияда бир рус стендаперни қилган ҳазили учун 6 йилга қаматишганди. Шимолий Россия. Душанба.
2 551
Ҳеч кимдан сўрамай, кўчаларга автоматик равишда одамни идентификациялаштирадиган камераларни осиб қўйишни оқибати. Бу инсоннинг шахсий ҳуқуқларига дахл солиши етмаганидек, яна барча маълумотларни интернетга сиздириб ҳам ташлашибди.
2 551
Манчестер Сити январь ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказяпти экан. Топинглар-чи, ким ютади)
2 551
Time журнали ҳар сафар диктаторлар қулашидан олдин шунақа бош саҳифа билан чиқиш қилган экан
2 551
ИИВ тизимида қанчалик тозалашлар, кадрлар ўзгаришлари содир бўлмасин, барибир соқолга қарши варварча курашлар ҳеч ниҳоясига етмаяпти. Бугун Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида бир танишимни участковой масжидга чақиртириб, ўша ерда соқолини олдириб ташлабди. Бу ишни, шунчаки, соқол ўстириш мумкинмас, деб изоҳлашибди.
Қайсидир коммунистпараст қари амалдорнинг шахсий ташаббуси сабаб ҳар жума бутун тизимда сарсонгарчиликлар кузатилади. Оддий ходимлар ҳам ҳеч кимга кераги йўқ ишлар билан шуғулланишга, бунга ўз вақти ва давлат ресурсларини ажратишга мажбур бўлишади. Аслида, давлатга соқол қўйган одамдан кўра, ана шу соқолни олдириб ташлашни тўғри қарор деб ҳисобловчи, қонун ва шахсий дахлсизликка тупуриб қўйган бетайин мулозимлар кўпроқ хавф туғдиради. Чунки, одатда, қонунларни менсимайдиган, ҳокимият менинг қўлимда деб ҳисобловчиларнинг ичидан ўмарилган миллиардлар чиқиб келишини кўп бора кўрганмиз.
2 551
Россиянинг Самара вилоятида депутат ўз чиқишида Путинни 4 йиллик муваффақиятсиз уруш учун айбни ўз бўйнига олиб, истеъфога чиқишга, Россия Давлат Думасини эса Украинадаги урушни якунлаш учун қарор қабул қилишга чақирди. Шундай таҳликали замонларда ҳам бошини кундага қўйган қаҳрамонлар топилади.
Афсуски, битта қаҳрамонга мингта шоқоллар тўғри келадиган бугунги замон учун бу камлик қилади.
2 551
Ўтган мавсумнинг йил ўйини МЮ - Лион (5:4) бўлган эди. Бу сафар эса Бенфика - Реал М (4:2) йил ўйинига асосий номзод бўлиши аниқ.
Бир қатор беллашувлар орасидан айнан шуни томоша қилдим бугун, сезгандим шунақа бўлишини)
2 551
ИИВ давлат томонидан ажратиб берилган ресурсларни журналистларга қарши ов қилишга сарфламасдан реал муаммолар билан шуғулланса яхши бўларди. Сўнгги кунларда президент видеоселекторидан тарқалаётган хабарлар тизим қанчалик эскириб, чириб кетганлигини кўрсатиб бермоқда.
Масалан, бир ойча олдин Humans мобил иловасига уланган карталардан оммавий равишда тасдиқ СМС-кодисиз пул ечиб олингани тўғрисидаги хабарларга ҳалигача аниқлик киритилмади. Ушбу жиноятларни кимлар содир этгани ва жабрланувчиларга пул қайтариб берилгани ё йўқлиги борасида бирон бир маълумот мавжуд эмас. Булар фақат кино олиш билан банд.
2 551
Россия армиясига ёлланаётган хорижликларнинг қарийб ярми (42%) шартнома имзолангандан кейинги дастлабки тўрт ой ичида ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда Украинанинг “Хочу жить” лойиҳаси маълум қилмоқда.
Бу инфографика шуни кўрсатмоқдаки, Россия армияси чет эл фуқароларидан фақат “штурм гўшти” бўлиб беришлари учун фойдаланмоқда ва уларни атайлаб ўлим муқаррар бўлган вазифаларга жўнатмоқда.
2 551
– Катта бўлсанг ким бўласан?
– Ҳоким ўринбосари.
– У нима иш қилади?
– Билмадиму, лекин уйида 3 млн доллар пули бўлади-да…
