ar
Feedback
Mr Freeman

Mr Freeman

الذهاب إلى القناة على Telegram

Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

إظهار المزيد
2 552
المشتركون
-224 ساعات
-97 أيام
+2030 أيام
أرشيف المشاركات
Ишдан кетганингда ўқувчиларинг сен ҳақингда шундай деб ёзишмаса, касбингни ўзгартириб ташлавер. Акамни ҳаётидан лавҳа)
Ишдан кетганингда ўқувчиларинг сен ҳақингда шундай деб ёзишмаса, касбингни ўзгартириб ташлавер. Акамни ҳаётидан лавҳа)

Қоил лекин, оператив ишлаяпсизлар. Каналларда “мажбурлаб юклатишди”, “мактабларда ҳам топшириқ беришди”, деб ёзилган изоҳларни барчасини шу 5-10 дақиқа ичида ўчиртириб ташапсизлар. Скрин олишгаям улгурмадим)

Инспектор ёрдамчилари: “Маҳалла тинчми? Ҳеч ким безовта қимаяптими?” Мен: “Йўқ, сизлардан бошқа ҳеч ким безовта қилаётгани йўқ”.

“Менинг инспекторим” деган янги илова аслида одамларни назорат қилиш, уларнинг аниқ жойлашув локациясини билиб туриш учун ишлаб чиқилган. Буни тушуниб бўлдик. Лекин, ҳар сафар бу иловани телимдан ўчириб қўйганимда, уйимга иккита инспектор югуриб келиб, уни яна қайта юклашимни илтимос қилиши энди ортиқча. Назорат қилмоқчи бўлсанглар одамга билинтирмай ва уни безовта қилмай, профессионаллик билан бажаринглар бу ишни. Ёки, бошқа эплайдиган ваколатли органларга топширинглар.

Сен: Нега Ўзбекистон Эрондаги уруш ҳақида расмий позиция билдирмаяпти? Ўзбекистон: https://t.me/AsanovBeyondFormat/5756

Uzbda bu robot lazgiga tushadi

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам зарбалар натижасида ҳалок бўлибди
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам зарбалар натижасида ҳалок бўлибди

@burchakostida каналида кечаги кун умумий кўришлар сони бўйича шахсий рекорд ўрнатилди — 3 млнлик қамров. Дунёда уруш бўлавер
@burchakostida каналида кечаги кун умумий кўришлар сони бўйича шахсий рекорд ўрнатилди — 3 млнлик қамров. Дунёда уруш бўлаверсин)

Эронга янги оятуллоҳ сайланаркан)
Эронга янги оятуллоҳ сайланаркан)

Эски ва янги авлод полиглотлари учрашиб қолишибди)

photo content

Италия футболи катта ислоҳотга муҳтож. Скуадра Адзурра жамоалари бу йил Еврокубокларда шармандали иштирок этди, миллий терма жамоанинг ўзи ҳам ЖЧдан қуруқ қопкетиши мумкин. Ўта секин темпда ўйналадиган 5-3-2 тактикаси ҳеч кимни ҳайрон қолдирмай қолди ҳозир. Италия эса замонга мослашишни истамаяпти. Мамлакат чемпионатига прогрессив иноватор мутахассисларни жалб қилиб, футболни замонга мослаштириш устида иш олиб бориш керак. Де Зерби, Клопп каби мураббийлар ҳозирда бўш, Гвардиола ҳам ёзда Ситидан кетиши мумкин. Англия бундан 10 йил олдин бажарган ишни Италия бугун амалга ошириши керак.

Youtube’да @burchakostida канал саҳифасини очгандик. Навбатдаги видеомиз остидаги изоҳлар бўлимига бир-биридан тажрибали ва и
+1
Youtube’да @burchakostida канал саҳифасини очгандик. Навбатдаги видеомиз остидаги изоҳлар бўлимига бир-биридан тажрибали ва интеллектуал геосиёсий шарҳловчилар келиб, мавзу бўйича ўзларининг ҳар томонлама ўрганиб чиқилган таҳлилий фикрларини ёза бошладилар.

Кремл етакчи тарғиботчиларидан бири — Маргарита Симонян
Кремл етакчи тарғиботчиларидан бири — Маргарита Симонян

Кеча қараганимда, Тухел сўровномада катта фарқ билан яққол етакчи эди, бугун Нагелсман уни қувиб ўтибди. Қизиғи шундаки, бу икки мураббийнинг ҳозирда иш жойлари аниқ. Тухел яқинда Англия футбол федерацияси билан шартномани узайтирганди, унинг ёзда жамоани тарк этиши амримаҳол. Юлиан Нагелсманнинг ҳам Германия билан 2028 йил ёзигача шартномаси бор. Агар терма жамоа уни шу ёзда бўшатиб юбормаса, унинг ўзи жамоани тарк этмаса керак (агар клублар ўртасидаги футболни соғиниб қолмаса). Юқоридаги вариантлар ичида Гласнер ва Де Зерби МЮ учун реалроқ вариант бўлиб турибди. Австриялик мутахассис ёзда Кристал Пэласдан кетишини расман эълон қилган, Де Зерби эса ҳозирда ишсиз. Аммо ҳар икки номзод “қизил иблислар” учун унчалик мос эмас: Гласнер “қизил иблислар” Аморим даврида эзилган ўша 3-4-3 схемасига содиқ, италиялик мутахассис эса ўзининг қизишқон ва сабрсиз характери туфайли катта жамоаларни бошқаришга ҳали тайёр эмасдек кўринади – унинг мураббийлик даврида Марсел футболчилари ўртасида икки марта муштлашувлар рўй берди, Де Зербининг ўзи эса оғир вазиятда жамоадан қочиб кетиш йўлини танлаши унинг Брайтон ва Марселдаги фаолияти кўрсатиб берди, МЮдек катта клуб босимига чидаб беролмаса керак. Эмери, Ираола, Конте каби вариантлар ҳам қизиқ, менимча, МЮ раҳбарияти истаса, улар дастлабки уринишдаёқ таклифни қабул қилишади. Аммо, ҳар уччала вариант ҳам саволлар туғдиради: Эмерининг катта клубларда муваффақиятга эришолмаслигини ПСЖ ва Арсеналдаги фаолияти исботлаб берган; Ираола ҳали хом, номдор жамоаларда ишлаб кўрмаган; Конте бир-икки мавсум учун ажойиб вариант, аммо манчестерликлар раҳбарияти унинг оғир характерини кўтаришига тўғри келади. Шунингдек, бу ерда яна бир вариант ҳам мавжуд: Луис Энрике. МЮ босслари уни жамоада кўришни орзу қилишади. Аммо ПСЖ раҳбарияти учун Энрике асосий фигура, унинг кетказилиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бироқ, мавсум якунида парижликларнинг бу қатъияти ўзгариши ҳам мумкин: ПСЖ аллақачон мамлакат кубогидан чиқиб кетди, ЕЧЛда ҳам мағлубиятга учраса, бунинг устига чемпионатда пешқадамликни асосий рақобатчиси Лансга бой берса, Ал Ҳелайфининг у ҳақидаги таассуроти ўзгариб қолиши ҳеч гапмас. Бу ҳам ёзда аниқ бўлади. Симоне Индзаги варианти жуда қизиқ. Сўнгги йилларда италиялик мураббийлар мактабидан порлаб чиққан мутахассис. Унинг нафақат кучли натижалари, балки ўзига хос тотал футбол ўйин услуби ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортди. Лекин, у ҳам ҳозирда банд: саудияликлар уни қувиб юборишмаса, Индзагининг ўзи МЮга ўтиш учун миллионлардан воз кечиш қарорини қабул қилиши қийин. Бир нарса аниқ – МЮ босслари катта номни исташмоқда. Уларга соврин ёки совринлар ютган обрўли мураббий керак. Шахсан мен, МЮ бирон бир тажрибали италиялик мутахассисни тайинлаши керак, деган фикрдаман. Италиялик мутахассислар доим ўз жамоаларига АПЛни ютиб беришган: Анчелотти, Конте ва Сарри Челси билан, Манчини Манчестер Сити билан, Раньери Лестер билан бу ишни уддалашган. Агар МЮ мақсади зудлик билан чемпионликни қўлга киритиш бўлса, унда Италиядан бирон бир мураббийни олиб келишлари керак. Гасперини, Спалетти, ёки Конте жуда яхши вариант. Гасперининг гегенпрессинги бутун Европада ном қозонган, ҳужумкор ўйини эса нафақат мафтункор, балки натижадор ҳам. АПЛда Клопп шу услуб билан муваффақият қозонган эди, МЮ ҳам Гасперини билан уриниб кўрса бўлади. Унда ҳозир Рома раҳбарияти билан келишмовчиликлар мавжуд, МЮ бундан фойдаланиб қолиши мумкин. Спалетти ҳам яхши номзод: бу мутахассиснинг ўзига хослиги шундаки, у муаммоли жамоаларни қабул қилиб, даров ўйин сифати ва натижаларни яхшилаб беради. Бу кўникмалар билан мақтана оладиган яна бир италиялик мураббий бор — Антонио Конте. Ўз фаолияти давомида 4 та клуб билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган уникал мутахассис, унга имконият берилса, МЮни ҳам шоҳсупага олиб чиқа олади. Сиз ҳам ўз вариантингизни ёзиб қолдиринг. Кимни МЮ бош мураббийи сифатида кўрмоқчисиз? Реал ҳаётда бу хоҳишларингиз юз берадими, йўқми, билмадим-у, лекин мен FIFAда буни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўраман)

Fifa26 да карьера қилиб, Youtube’га жойлаштирмоқчиман. Манчестер Юнайтедни кейинги мавсумда ким бошқаришини истардингиз? Шунга мос тактика танлайман.
Anonymous voting

Помирча рокнрол☀️🏞️