ar
Feedback
Mr Freeman

Mr Freeman

الذهاب إلى القناة على Telegram

Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

إظهار المزيد
2 554
المشتركون
-224 ساعات
-97 أيام
+2130 أيام
أرشيف المشاركات
Самарқанд шаҳрида исталган одамдан сўраб кўринг, сизга Корея, Европа, Исроилга ишга юбора оладиган “фирмалар”нинг манзилларин
Самарқанд шаҳрида исталган одамдан сўраб кўринг, сизга Корея, Европа, Исроилга ишга юбора оладиган “фирмалар”нинг манзилларини беради. Ҳаммаси офислар очволиб, ошкора фаолият юритади. Шулар ҳам қамалиши учун аввал бирорта “танк” ишдан кетиши керакми?

Шукуров анча вақтдан буён формадамас, футболчилик карьерасида ҳам фақат пасайиш кузатиляпти. ЖЧга умуман тайёрмас, захирада ў
Шукуров анча вақтдан буён формадамас, футболчилик карьерасида ҳам фақат пасайиш кузатиляпти. ЖЧга умуман тайёрмас, захирада ўтириб берса ҳам бўларди. Ўзи марказда иккита таянч ортиқча, Ҳамробеков бор, иккинчиси креатив ва тезкор, майдонни кўра оладиган бўлиши керак. Ёш Ҳолматов нега олинмаганини тушунмадим.

Ўзимиз айбдормиз шу ҳолатимизга. Энди булар чиқволиб хоҳлаган гапини гапираверишади.
Ўзимиз айбдормиз шу ҳолатимизга. Энди булар чиқволиб хоҳлаган гапини гапираверишади.

+5
Париждан олинган лавҳалар, футбол фанатлари уюштиришибди. Буни кўрган одам ПСЖ финалда йирик ҳисобда мағлуб бўлиб енгилибди, деб ўйласа керак🥴

Ўзимга доим шу саволни бераман

photo content

Мадвазир Озодбек Назарбеков Ўзбекистонни ривожланишини истамайдиган давлатлар борлигини таъкидлади. Вариантлар?

Ўзбекистонда ошдан кейин лағмончилар янги гиннес рекордини ўрнатишибди.

Оптик иллюзия

Нималар бўлаётганини билмайман-у, лекин, майли, баракасини бераверсин. Ёмғирдан маза қилиб олайлик)
Нималар бўлаётганини билмайман-у, лекин, майли, баракасини бераверсин. Ёмғирдан маза қилиб олайлик)

Яна бир СИ маҳсулоти. Есенин шеърини унинг овози билан қўшиқ қилдиришган. Буям ҳозир хитга айланган🥴 Сыпь, гармоника! Скука… Скука… Гармонист пальцы льет волной Пей со мною, паршивая сука Пей со мной Излюбили тебя, измызгали Невтерпёж! Что ж ты смотришь так синими брызгами? Или в морду хошь? В огород бы тебя, на чучело Пугать ворон До печенок меня замучила Со всех сторон Сыпь, гармоника! Сыпь, моя частая! Пей, выдра! Пей! Мне бы лучше вон ту, сисястую Она глупей Я средь женщин тебя не первую Немало вас Но с такой вот, как ты, со стервою Лишь в первый раз Чем больнее, тем звонче То здесь, то там Я с собой не покончу Иди к чертям К вашей своре собачей Пора простыть Дорогая… я плачу… Прости… Прости… Сергей Есенин

Топдим. СИ маҳсули экан. Ўзимам ўйловдим, бизикилар қўшиқни бунақа қилиб айтиши мумкинмас деб😁 https://youtu.be/YA8PBoIRkIg?si=6y1waX4Rtwntv2_E

Ҳозир қайси гастрономик кўча, ресторан ё кафеларга кирсангиз, бир ўзбек аёл хонанда томонидан куйланган қўшиқ янграяпти. Замонавий бит ва тембр, ашулани ўзи ҳам чет элникига ўхшаб кетади. Ким айтгани, қўшиқ номи нималигини билмайман. Сизларда бор бўлса улашворинглар, қидириб юрибман.

АҚШ билан муносабатлар янги даражага чиқяпти
АҚШ билан муносабатлар янги даражага чиқяпти

Ўзбекистонда ҳам безори ўқувчиларни тартибга солиш механизми мавжуд. Шунчаки, айрим ўқитувчилар қонуний йўлдан бормасдан, энг
Ўзбекистонда ҳам безори ўқувчиларни тартибга солиш механизми мавжуд. Шунчаки, айрим ўқитувчилар қонуний йўлдан бормасдан, энг осон йўлини, яъни болани савалаб “тарбиялаш”ни танлашади. Ўз дангасалигингизни тизимни айблаб хаспўшлашга уринманг. Безори болаларга жаҳл қилиб, уларга бақирсангиз ёки куч ишлатсангиз, улар аксинча, бундан руҳланиб, ўз иши учун қўшимча рағбат олишади. Бола психологияси ҳақида кўпроқ ўқиш керак, бу ҳам алоҳида бир фан аслида. Болани қонуний йўллар билан қўрқитиб, унинг ота-онасини тарбияда қаттиққўлроқ бўлишга мажбурлаш орқали назоратда ушлаш мумкин. Сизлар учун мактабларга миллий гвардия ходимларини бириктириш бўйича алоҳида президент қарори имзоланган, қолаверса кўпгина мактабларда ҳозирда “огоҳлик тугмаси” қўйиляпти. Бир қизиқиб кўринглар-да, фойдали нарса.

Калтакланган болалар воқеаси ҳақида репортаж тайёрлашибди. Айтилишича, уларнинг биттаси ҳозирда оғир аҳволда шифохонада ётибди, ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Мактабгача ва мактаб вазирлиги болаларни дарс вақтида шўхлик қилиб, синфхонада бир-бирига сув сепгани учун уриб, ярим ўлик ҳолатига келтирган ўқитувчини оқлаётган бошқа педагоглар фаолиятини ҳам текшириб чиқиши керак. Зўравонликни оқлаётганларга бу тизимда жой йўқ.

Пенсионер чол эски чироқ топиб олибди. Ишқаласа, ичидан жин чиқибди. Жин: "Тила тилагингни, фақат абадий умр тилама!" деса, чол: "Пенсиямни пулини йиғиб, битта Cobalt олгунимча ўлмай турай", дермиш)

Қўшиқлар икки тоифага бўлинади: шунчаки, қулоққа ёқадиган қўшиқлар ва сен билан гаплашадиган қўшиқлар. Витас иккинчи тоифа вакили ҳисобланади. Унинг треклари одамни ўйлантириб қўяди, унинг кўнгли билан гаплашади. Витас айтган қўшиқлар маъноси юзаки бўлмаган, у одамнинг қалбидан жой топа олган. Гарчи хонанда ўзининг «Улыбнись» номли трекида одамларга яхши кайфият тилаб, уларни доим кулиб юришга ундаётган бўлса-да, асли олганда унда маъно бутунлай бошқача: Витас бу қўшиғида ичида тўла дард бўлатуриб ҳам, ҳаётда жилмайиб юришга мажбур бўлаётган одамларни тасвирлаб берган. У "Улыбнись, и тогда печаль пройдёт" деяпти-да, ортидан ичидаги бор дардини ташқарига бақириб чиқаряпти. Мана бу трек ҳам ўзгача: Қўшиқчи "Давние боли идут чередой, пусть собираются все" ("Эски дардларим бирлашиб, бир-бирин ортидан қад ростлаб келишмоқда") деганидан кейин операни "ёқади" ва айнан шу ерида сиз бутун ҳаётингиз давомида йўл қўйган хатоларингизни, сиз кўнглини оғритган инсонларни, сизнинг қалбингиз шикастланган дамларни бирин-кетин кўз олдингизга келтирасиз. Афсуски, вақтни қайтариб бўлмайди. Эски хатоларни тузатиб бўлмайди. Витас бақиряпти, қалбингиз бақиряпти... "Только я знаю как после меня станут ветра голосить..."