cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

Andijon viloyati Shahrixon tumani Gultepa jome' masjidi Imom-xatibi Abdulazizov Abdurahim rasmiy kanali✔️ Kanalimizda: 1-🔊 Audio ma'vizalar 2-🎬 Ibratli video va rasmlar 3-📖 Qur'on oyatlari 4-📚Hadislar Murojat uchun: @AbdulazizovAbdurahim

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 383
المشتركون
+124 ساعات
+47 أيام
+1730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

МЎМИНЛАР БИРОДАРДИРЛАР Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, мўминлар биродардирлар”, (Ҳужурот сураси, 10-оят). * * * Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўмин мўмин учун бир-бирини мустаҳкамлаб турадиган бинолар кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривояти). * * * Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мўминлар ўзларининг дўстликлари, бирликлари, меҳр-оқибатларида бир жасад кабидир. У жасаднинг бир аъзоси касал бўлса, бошқа аьзолар бедорлик ва иситма билан бир-бирларини у аъзога (ёрдам беришга) чақиришади”, (Муттафақун алайҳ). * * * Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Мусулмонлар бир киши кабидир, унинг кўзи оғриса, бошқа аъзолари ҳам оғрийди, боши оғриса, бошка жойлари ҳам оғрийди”, (Имом Муслим ривояти). •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
إظهار الكل...
#Эслатмалар. ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ. Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз. Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз. Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади. Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз. Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ѐзилади. Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз. Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ѐруғ кунларга етасиз. Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз. Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз. Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади. Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди. Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади. Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади. Дунѐда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб. Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди. Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади. Манба: Саловатлар ва Истиғфорлар📚 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
إظهار الكل...
Repost from Muslimun.uz
03:56
Video unavailableShow in Telegram
#Axborot_24 | OPPOQ EHROMLARNI O‘RAGAN ZIYORATCHILAR MAKKA SHAHRIGA YO‘L OLDI #28may #uzbekiston24 manba Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
إظهار الكل...
👍 2
Repost from Muslimun.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🌱 "Сиз бизга кераксиз” тадбири Сурхондарёда 🖥 БАТАФСИЛ  🌙 Туркияда Мовароуннаҳр алломалари меросига бағишланган халқаро анжуман ташкил этилди 🖥 БАТАФСИЛ  🇺🇿🇸🇦Ўзбекистон Саудия гуманитар ёрдам маркази билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда 🖥 БАТАФСИЛ  🕋 Макка шаҳрида ҳожилар билан суҳбатлар бошланди 🖥 БАТАФСИЛ  📊 Диний соҳа ходимлари фаолияти таҳлил қилинди 🖥 БАТАФСИЛ  🛫 Андижон вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланди 🖥 БАТАФСИЛ  🏆 Ўзбекистонлик қори халқаро мусобақада 3-ўринга сазовор бўлди 🖥 БАТАФСИЛ  🕌 "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжидига ташриф 🖥 БАТАФСИЛ  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
1
БИР СУҲБАТ Бир киши Ҳазратдан: «Намозлар нима учун бешта фарз қилинган?» дея сўради. Ҳазрат: «Бурнингиз нима учун белингизга эмас, балки юзингизга ўрнатилган?» деб жавоб бердилар. У киши: «Белда бўлса, хунук кўринарди», деди. Ҳазрат: «Ҳамманинг бурни белида бўлса, хунук кўринмас эди», дедилар. У жим бўлиб қолди. Камина(мен Шафеъ Усмоний) айтаманки: Ҳазрат қайта қайта айтардиларки: «Шаръий ҳукмларнинг кўплаб ҳикматлари маълумдир. Агар ҳаракат қилинса, яна зиёда маълум бўлиши мумкин». Чунончи Ҳазратнинг ўзлари мана шу мавзуда «Алмасолиҳул ақлийя фил аҳкомин нақлийя»деган ном билан алоҳида бир китоб ёзиб, нашр қилдилар. Лекин бундай деб айтардилар: «Аҳкамул ҳакиминнинг ҳукмларидаги сабаб ва ҳикматларни излайвериш банданинг ҳолига ярашмайдиган ишдир. Бунинг натижаси шу бўладики, у бирор ҳукмнинг ҳикматини билолмаса, унга амал қилиши оғир туюлиб қолади. Банданинг иши бандалик ва ҳукмга амал қилишдир. Одам ҳукмга амал қилишга ҳаракат қилавергани сайин шаръий ҳукмларнинг ҳикматлари унга очилиб бораверади». Бир маротаба шунга ўхшаш савол берилганида қуйидагича жавоб бердилар: «Бу ишнинг ҳикмати бизга маълум, лекин уни айтиб бериш сен учун зарарлидир. Чунки, шундай қилсак, сенга ҳар бир шаръий ҳукмни маслаҳат ва ҳикматини тадқиқ қилиб юравериш касали тегиб қолади. Натижада эргашиш ва амал қилиш деб аталмиш асл буйруқ қолиб кетади. Ҳофиз Шеърозий: مصلحت نیست که از پرده برون افتد راز ور نه در مجلس رندان خبری نیست که نیست Маслаҳат нестки аз парда бирун уфтад роз, Варна дар мажлиси риндон хабаре нестки нест. Маъноси: Сирни парда ортига чиқаришдан бирор фойда йўқ. Ва илло, риндлар (ошиқлар) мажлисида йўқ хабарнинг ўзи йўқ. "Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан. @m_roziqboy
إظهار الكل...
👍 3
БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР: Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим. © Цезарь ️Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз. © Уорен Бафет Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин. © Конфутсий ️Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг. © Брюс Ли ️Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак. © Бодо Шефер Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма! © Чингизхон ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
إظهار الكل...
00:36
Video unavailableShow in Telegram
1
Photo unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz
إظهار الكل...