Kishvar.uz | Расмий канал
الذهاب إلى القناة على Telegram
Вебсайт: Kishvar.uz Ӯзбекча: @kishvar24 Tожикча: @kishvartj Спорт: @kishvarsport Куннинг муҳим хабарлари, долзарб масалалар факат бизнинг каналда. Муаммо,таклиф ва мулоҳазалар учун: #Реклама_учун: ☎ +998 (99) 919 32 06 Telegram:
إظهار المزيد7 721
المشتركون
-424 ساعات
-1687 أيام
-79230 أيام
أرشيف المشاركات
Repost from Suxturizm.uz
+6
Сўхда йирик туризм мажмуаси барпо этилади
Президент кўрсатмасига асосан, Сўх тумани Ровон маҳалласидаги 176 гектар майдонда замонавий «БИРЛИК» туризм мажмуаси қурилиши бошланиш арафасида.
Вилоят ва туман раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида лойиҳанинг мастер-режаси муҳокама қилинди. Миллий ва замонавий архитектурани уйғунлаштирувчи ушбу мажмуа янги иш ўринлари яратиш ва ҳудуднинг туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Яқин кунларда Фарғона вилояти ҳокими Сўх туманига ташриф буюради. Ташриф доирасида ушбу мажмуа ва бошқа йирик лойиҳаларга расман старт берилиши кутилмоқда
Сўх туризми каналига обуна бўлинг👉 https://t.me/suxturizm
🌧 Ўзгидромет тўртта вилоятда сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
8–13 июль кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:
🔸Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
🔸Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
🔸Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
🔸Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳрида.
#Эълон
Бугун Сӯх тумани ҳокимлигида вилоят ҳокимининг биринчи ӯринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг соат 15:00да маҳаллий тадбиркорлар билан учрашуви ташкил этилади.
Шунингдек, туризм лойиҳаларининг тақдимоти ҳам бӯлиб ӯтади.
Шул сабаб, барча тадбиркорларимизни, хусусан туризм лойиҳаларини амалга татбиқ этиш истагида бӯлган маҳаллий тадбиркорларни соат 15:00да Сӯх тумани ҳокимлигига даъват этамиз.
Repost from "Joyida" informatsion dasturi | RASMIY
Tosh ustida ungan bog‘
🗓 07.07.2026
⏰ 15:00
📍 Farg‘ona viloyati
🌐 Telegram | 🌐 Instagram| 🌐 YouTube|⚙️ Joyida murojat bot
Repost from Farg‘ona TRK | Rasmiy kanal
🔴Farg'ona 24
07.07.2026
So'x tumanidagi togʻ etaklari mahalliy bogʻbonlar sa'y- harakati bilan yashil hududga aylantirilmoqda.
🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚|📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚|📱 YouTube|🎙Radio FM 90.8 |Facebook
+2
Сӯхнинг собиқ ҳокими фалсафа фанлари доктори бӯлди
Фарғона давлат университетида мустақил тадқиқотчи Усаров Фаррух Мадаминович “Ахборотлашган жамият шароитида жамоат хавфсизлиги концепциясини амалга оширишнинг ижтимоий-фалсафий омиллари” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Усаров Сӯх тумани ҳокими лавозимидан озод этилгач, яна Ички ишлар органига қайтиб, аввал вазирликда масъул вазифада ишлаб, сӯнгра вилоят Ички ишлар бошқармасига қайтди. Айни дамда мазкур соҳада раҳбарлик лавозимида ишлаб келмоқда.
#ТЕЗКОР
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги пунктларда чегара ходимларини қўлга олиш жараёни акс этган кадрлар намойиш қилинди
Операцияда 27 киши ушланган, улар коррупсияда гумонланмоқда. Видео бошида чегара ходимларининг ноқонуний равишда пул олгани кузатув камераларига тушиб қолган.
+1
📢 ДИҚҚАТ! ҚАБУЛ БОШЛАНДИ!
🎓 Сўх туман техникуми 2026–2027-ўқув йили учун 9-синф битирувчиларини ўқишга таклиф этади!
🗓 Қабул муддати: 2026 йил 1 июлдан 20 июлгача
📚 Таълим шакллари: ✅ Кундузги таълим ✅ Дуал таълим
📌 Қабул йўналишлари: 🚗 Автомобиллар сервиси (+ дуал) 🎨 График ва дизайн технологияси ⚡ Электобуслар, электромобиллар ва электроскутерлар сервиси 🧵 Мода ва тикув ишлаб чиқариш технологияси (+ дуал) 🛟 Қутқарувчи 🔌 Электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 🚜 Трактор ва агротехникалар машинисти (+ дуал) 🏢 Турар-жой инфратузилмаси сервиси, металлга қайта ишлов бериш
🌟 Афзалликлар: ✔️ Замонавий касб эгаллаш имконияти ✔️ Малакали устозлар ✔️ Кучли амалий машғулотлар ✔️ Дуал таълим шаклида таҳсил олувчи ўқувчиларга Базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1 баравари миқдорида стипендия тўланади.
📞 Мурожаат учун:
☎️ +998 88 630 82 40 +998 99 303 99 22
📍 Манзил: Сўх тумани, Гулистон маҳалласи, Бузургон кўчаси, 3-уй.
✨ Касбингизни бугундан танланг!
#Jinoyat_va_jazо
НАРКОФУРУШ "ДЕҲҚОН" ва "КЛАДМАН"ЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида ДХХ Тошкент вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари томонидан бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.
Батафсил видеода
🇷🇺 Россияликлар бензин тайёрлаш усулларини изламоқда
Россияликлар уй шароитида бензин тайёрлаш йўлларини оммавий равишда изламоқда. Сўнгги бир ой ичида бундай сўровлар сони уч баравар кўпайиб, 17 000 тага етди.
+3
Фарғонада бачадон бўйни саратонига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорлик муҳокама қилинди
Бугун Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалига Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) делегацияси ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад жамғарма ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида бачадон бўйни саратонининг олдини олиш ва уни эрта аниқлашга қаратилган янги лойиҳани амалга ошириш мақсадида вилоятда олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишишдан иборат бўлди.
Меҳмонлар филиалдаги ПЦР ва суюқ цитология лабораторияси фаолияти, колпоскопик текширувлар ҳамда беморларни текшириш ва кейинги кузатув жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Ташриф якунида марказ мутахассислари иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, янги лойиҳани самарали амалга ошириш, аҳоли ўртасида профилактика ишларини кучайтириш ва халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакатнинг Боткен вилоятидаги “Қадамжой – автойўл” ва “Чашма-автойўл” назорат-ўтказиш пунктларида кеча, 5 июль куни кечқурун махсус операция ўтказиб, жами 27 нафар чегара пунктлари мансабдорини қўлга олди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар қилди.
Маълумотларга кўра, соат 19:00 атрофида Боткен вилояти Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошқармаси ходимлари “Альфа” махсус бўлинмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон билан чегарадаги 2 та назорат ўтказиш пунктида чегара хизмати, божхона хизмати ва ветеринария хизмати ходимларини коррупцияга алоқадорлик гумони билан қўлга олган.
Манбанинг маълумотига кўра, тинтувлар чоғида чегара хизмати ходимларидан 38,5 минг сом, 5 миллион 484 минг ўзбек сўми, шунингдек JAC-3202 русумли хизмат автомобилининг қутисидан яна 200 минг ўзбек сўми топилган. Ҳайдовчининг айтишича, ушбу маблағ автомобил учун ғилоф сотиб олиш мақсадида олдиндан алмаштирилган.
Шунингдек, Божхона хизмати ходимларидан 100 минг сом ҳамда АҚШ долларидаги пул маблағлари мусодара қилинган. Уларнинг миқдорига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Манбага кўра, “Чашма – автойўл” назорат-ўтказиш пунктининг яна икки ходимлари видеокузатув камераларида ноқонуний равишда пул олган ҳолда қайд этилган.
Боткен вилояти Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошқармасига “Чашма – автойўл” пунктидан 11 нафар, “Қадамжой – автойўл” пунктидан эса 16 нафар ҳарбий хизматчи, жами 27 киши ушланган. Шунингдек, икки дона АК-74 автомати, икки дона ўқдон ва 60 дона ўқ ҳам мусодара қилинган.
Тергов ҳаракатлари давомида ҳар икки назорат-ўтказиш пункти фаолияти вақтинча тўхтатилган. Манбаларнинг айтишича, шу вақтда навбатда тахминан 3 минг нафар фуқаро ва 400 та автомобиль туриб қолган. Кейинроқ “Қадамжой – автойўл” пункти орқали ҳаракат қайта тикланган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси махсус операция юзасидан ҳали расмий изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалрпоқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев иштирокидаги йиғилишда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда вакилларидан иборат 24 киши қўлга олинганди.
Repost from Kishvar.uz | Расмий канал
"НУРМАТ ШЕР ОТА СИҲАТГОХИ"
🙌🏼Бизниниг сихатгохда:
-Парафин
-Массаж
-Кедр бочкаси
-Физио терапия муолажалари
-Иссик минерал сувдан фойдаланган холда малакали шифокорлар томонидан даволанади
💦Минерал сувдан қуйидаги касалликларни даволашда фойдаланилади:
Ошқозон-ичак
Ўт қопи касалликлари
Асаб
Таянч- харакат органлари
Жигар касалликлари
Юрак қон-томир системаси
Нафас олиш системаси
Умуртқа
Ошқозон ости бези
Қалқонсимон без
Буйрак
Сийдик қопи
Бачадон
Простата бези ва бошқа касалликлар.
🏡Сиҳатгохимизда шинам хоналарда ётиб даволанишингиз мумкин.
🤳Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:
☎️+998941384488
☎️+998974152324
Фарғона вилояти. Олтиариқ т. Қизилтепа қишлоғи
📍MANZIL
TELEGRAM | INSTAGRAMRepost from "Joyida" informatsion dasturi | RASMIY
So‘xda chuqurlashtirilgan bepul tibbiy ko‘rik
🗓 03.07.2026
⏰ 18:00
📍 Farg‘ona viloyati
🌐 Telegram | 🌐 Instagram| 🌐 YouTube|⚙️ Joyida murojat bot
Repost from Farg‘ona TRK | Rasmiy kanal
🔴Farg'ona 24
03.07.2026
Soʻx tumanida tashkil etilgan chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikning ilk kunidayoq 100 nafardan ortiq aholi vakillari shifokorlar qabulida boʻlishdi.
🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚|📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚|📱 YouTube|🎙Radio FM 90.8 |Facebook
«Бу биз учун муҳим келишув» — Грузия Бош вазири Ўзбекистон билан стратегик шериклик ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи якунланди. Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе давлат раҳбарини аэропортда кузатиш вақтида журналист Жаҳонгир Олимовга интервью берар экан, ташриф натижаларини юқори баҳолади.
“Дунёда раҳбарлар танқислиги бор, аммо Ўзбекистонда буюк бир етакчи бор. У Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган раҳбар”, — деди Грузия Бош вазири журналистнинг саволига жавобан.
Ташрифнинг энг муҳим натижаси — Ўзбекистон ва Грузия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилгани бўлди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Ираклий Кобахидзе Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.
