cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Amuziyosi.uz | rasmiy kanal

Амударё тумани "Юсуф эшон" жомеъ масжидининг диний маънавий ва маърифий канали Мурожаат учун админ: @Amuziyo_admin

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 862
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-117 أيام
-5130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

03:05
Video unavailableShow in Telegram
#Ашуро 🌙 1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
إظهار الكل...
BIR KUNLIK KENGLIK+.mp424.94 MB
​​ДИНИЙ КИТОБЛАРНИ ТАҲОРАТ БИЛАН УШЛАШ КЕРАКМИ? #таҳорат ❓1323-CАВОЛ: Ҳозирги кунда Алихонтўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий" китобини ўқияпман. Ўқиётган вақтимда таҳоратли бўлишим керакми? Умуман Қуръондан бошқа шунақа динга оид китобларни ёки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини мутолаа қилганда таҳоратли бўлиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим китоби – мусҳафни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Қуръони карим ва тафсир китоблардан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.    Аслида ушбу масала катта уламолар ўртасида ихтилофли масала бўлиб, Имом Абу Ҳанифа диний китобларни таҳоратсиз ушлашни жоиз десалар, у зотнинг икки шогирдлари – Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар макруҳ амал дейишган. Аллома Ҳалабий Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини қуйидагича изоҳлаганлар: “Фиқҳ, ҳадис каби диний китобларни ушлаган киши Қуръон оятларини ушлаган ҳисобланмайди, чунки китобда келтирилган оятлар ундаги маълумотларга қўшилиб, унга манусуб бўлиб қолади” (“Шарҳул-муня” китоби). Мазҳабимизнинг кейинги давр фуқаҳолари ушбу масалада уч хил қарашни келтириб ўтганлар:    1. Диний китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ.    Аллома Камол Ибн Ҳумумон фуқаҳоларни сўзларини нақл қилиб, шундай дейдилар: قالوا: يكره مس كتب التفسير والفقه والسنن لأنها لا تخلو عن آيات القرآن، وهذا التعليل يمنع من شروح النحو.    “Фуқаҳолар: “Тафсир, фиқҳ, ҳадис китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ, чунки ушбу китоблар Қуръон оятларидан холи эмас”, дейишган. Бундай сабаб келтириш наҳв китобларининг шарҳларини таҳоратсиз ушлашни ҳам ман қилади” (“Фатҳул Қодир” китоби).    2. Диний китоблардаги Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш макруҳ.    Яна бир тоифа фуқаҳолар барча диний китобларни ушлаш жоиз, фақат оят ўринларини ушлаш ножоиз, дейишган. Масалан, “Мухтасарул Қудурий”нинг шориҳи Аллома Ҳаддодий шундай деганлар: أن كتب التفسير لا يجوز مس موضع القرآن، وله أن يمس غيره، وكذا كتب الفقه إذا كان فيها شئ من القرآن، بخلاف المصحف، فإن الكل فيه تبع للقرآن ا ه.    яъни: “Тафсир китобларнинг Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш жоизмас. Китобдаги оятлардан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Шунингдек, фиқҳ китобларида Қуръон оятлари бўлса, оят ўрнидан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Лекин мусҳафнинг ҳукми ундай эмас. Чунки мусҳафнинг ҳаммаси Қуръон оятларига мансуб ҳисобланади” (“Ас-Сирожул-ваҳҳож” китоби).    3. Тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.    Бу ҳақда машҳур фақиҳ Муҳаммад Мулла Хисрав шундай деганлар: ورخص المس باليد في الكتب الشرعية إلا التفسير    яъни: “Тафсир китобларидан бошқа диний китобларни таҳоратсиз ҳолда қўл билан ушлашга рухсат этилган” (“Дурарул ҳуккам” китоби).    Мазҳабимизнинг мўътабар манбаларида келтирилган ушбу уч хил қарашни синчковлик билан таҳлил қилган Аллома Ибн Обидийн тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз эканини мазҳабимиз қоидаларига мувофиқ экани ва далил жиҳатдан асосли эканини таъкидлаб, жумладан шундай хулоса қилганлар: الأظهر والأحوط القول الثالث : أي كراهته في التفسير دون غيره لظهور الفرق ، فإن القرآن في التفسير أكثر منه فيغيره، وذكره فيه مقصود استقلالا لا تبعا ، فشبهه بالمصحف أقرب من شبهه ببقية الكتب.    яъни: “Бу масалада далили кучлиси ва эҳиётроғи – учунчи тоифа фуқаҳоларнинг қарашидир. Яъни, таҳоратсиз ҳолда тафсир китобларини ушлаш макруҳ, ундан бошқа диний китобларни ушлаш жоиз эканидир. Чунки диний китоблар билан бошқа диний китоблар ўртасидаги фарқ очиқ маълум. Зеро, тафсирдаги Қуръон оятлари бошқа китобларга нисбатан кўпроқ бўлиб, шу жиҳатдан фарқи катта. Қолаверса, тафсир китобларда Қуръон оятлари мустақил зикр қилинган, тобеъ шаклда эмас. Шунинг учун тафсирни мусҳафга ўхшашлиги бошқа китобларга нисбатан кўпроқ” (“Раддул муҳтор” китоби).    Юқоридагилардан келиб чиқиб, таҳоратсиз ҳолда тафсирдан бошқа диний китобларни ушлаш ва мутолаа қилиш жоиз экани келиб чиқади. Шундай бўлсада, имкони бор киши диний китобларни таҳорат билан ушлаши – тақвога ва шариатни улуғлашга яқин экани жиҳатидан мустаҳаб амал саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. t.me/Amuziyosiuz
إظهار الكل...

👍 4
Умар разияллоҳу анҳунинг ўғли узук сотиб олиб, унга минг дирҳамга кўз қўйдирибди. Бу хабар Умар разияллоҳу анҳуга етиб боргач, ўғлига шундай деб хат ёзди: менга маълум бўлдики, сен узугингга минг дирҳамлик кўз қўйдирибсан. Шу узукни сотиб, пулига мингта очни қорнини тўйғизгин ва ўзингга темирдан ясалган узук олиб, унга "ўз қадрини билганга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин" деб ёзиб қўйгин. (Мавсуатул ахлоқ ваззуҳд варрақоиқ) https://t.me/Amuziyosiuz
إظهار الكل...
Amuziyosi.uz | rasmiy kanal

Амударё тумани "Юсуф эшон" жомеъ масжидининг диний маънавий ва маърифий канали Мурожаат учун админ: @Amuziyo_admin

👍 3
Ким ўзини дунёга бағишласа, дунё унга дафн қилиниши учун бир парча ер беради. Ким ўзини Аллоҳга бағишласа, Аллоҳ унга кенглиги осмонлару ерчалик бўлган жаннат ато этади. Имом Шаъровий. https://t.me/Amuziyosiuz
إظهار الكل...
Amuziyosi.uz | rasmiy kanal

Амударё тумани "Юсуф эшон" жомеъ масжидининг диний маънавий ва маърифий канали Мурожаат учун админ: @Amuziyo_admin

👍 2
Гуноҳлар осий банданинг бўйнига боғланган занжирдир. Бу занжирдан фақат истиғфор ва тавбагина халос этади. Ибн Жавзий - Аттазкира https://t.me/Amuziyosiuz
إظهار الكل...
Amuziyosi.uz | rasmiy kanal

Амударё тумани "Юсуф эшон" жомеъ масжидининг диний маънавий ва маърифий канали Мурожаат учун админ: @Amuziyo_admin

👍 1
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг вафоти Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуга суиқасд қилиниб, пичоқланганларида у кишига сут ичиришди. Сут биқинларидан оқиб чиқиб кетди. Шунда табиб: Эй, амирул муъминийн, васиятингизни қилиб қолинг, умрингиз оз қолди, деди. Умар ибн Хаттоб ўғиллари Абдуллоҳни чақирдилар ва: ҳузуримга Ҳузайфа ибнул Ямонни олиб кел, дедилар. Ҳузайфа ибнул Ямонга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мунофиқларнинг исмлари ёзилган рўйхатни берган эдилар. Рўйхатдагиларни фақат Аллоҳ, Расулуллоҳ ва Ҳузайфадан бошқа ҳеч ким билмас эди. Ҳузайфа Умар ибн Хаттобнинг ҳузурига келганда: Эй, Ҳузайфа ибнул Ямон! Аллоҳнинг номи билан сўрайман, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени исмимни ҳам мунофиқларнинг рўйхатида зикр қилганмидилар7-деб сўрадилар. Ҳузайфа индамай кўзидан ёш тўкди ва: Расулуллоҳ буни менга омонат қилганлар, сизга айтолмайман, ё Умар, деди. Умар яна: Худо ҳаққи сўраяпман, Расулуллоҳ мени исмимни ҳам ўшаларни орасида айтмаганмилар?? Ҳузайфа қаттиқ йиғлади ва: Фақат сизга айтаман ва бошқа ҳеч кимга айтмайман. Сизни исмингизни айтмаганлар, деди. Шундан кейин Умар ибн Хаттоб ўғиллари Абдуллоҳни чақирдилар ва: бу дунёда яна битта ишим қолди, дедилар. Абдуллоҳ: у нима иш эди отажон, деди. Расулуллоҳнинг ёнларига дафн этилсам эди, дедилар ва: эй, ўғлим: Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига боргинда: амирул муъминийн демагин, балки Умар сиздан изн сўраяпти. Сиз уйнинг эгасисиз, агар изн берсангиз икки биродаримнинг оёқлари остига дафн этилсам, деяптилар дегин. Оиша розияллоҳу анҳо: Ҳа, бу жойни ўзим учун олиб қўйган эдим, майли Умарга бераман, дедилар. Абдуллоҳ хурсанд бўлиб келди ва: отажон, Оиша рухсат бердилар, деди. Абдуллоҳ қарасаки Умар юзларини тупроққа босиб ётибдилар. Дарҳол бошларини кўтариб тиззасига қўйди. Умар ўғилларига қараб: нима учун юзимни тупроқдан олдинг? Отангни юзини тупроққа қўй, юзи тупроққа белансин. Эртага Раббиси Умарни мағфират қилмаса ҳолига вой бўлади, дедилар.  Умар ибн Хаттоб ўғли Абдуллоҳга васият қилиб вафот этдилар. Васият шу эдики, мени ювиб, Расулуллоҳнинг масжидларида жанозамни ўқиганингдан кейин Ҳузайфага қарагин. Балки у мендан истиҳола қилиб айтмагандир. Агар жанозамни ўқиса мени Расулуллоҳнинг ҳужраларига олиб боргин. Эшикни олдига борганда тўхтагин ва: Эй, она ўғлингиз Умар келди, дегин. Амирул муъминийн келди демагин. Балки, мендан ҳаё қилиб изн бергандир. Агар изн бермаса мусулмонларнинг қабристонига олиб бориб кўминглар. Абдуллоҳ отасининг жасадини Расулуллоҳнинг масжидларига олиб бориб жаноза ўқиди. Қараб турса Хузайфа ҳам келиб жаноза ўқидилар. Абдуллоҳ бундан хурсанд бўлди ва маййитни кўтариб Оишанинг уйига олиб борди. Эй, она! Ўғлингиз Умар келди, изн берасизми?-деди. Оиша: олиб киринглар, дедилар. Умар разияллоҳу анҳу икки биродарларининг ёнига дафн қилиндилар. Аллоҳ таоло Умар ибн Хаттобдан рози бўлсин. https://t.me/Amuziyosiuz
إظهار الكل...
Amuziyosi.uz | rasmiy kanal

Амударё тумани "Юсуф эшон" жомеъ масжидининг диний маънавий ва маърифий канали Мурожаат учун админ: @Amuziyo_admin

👍 3😢 1
Рост гапинг учун никоҳландинг Расулуллоҳнинг муаззинлари Билол ибн Рабоҳ ал-Ҳабашийнинг бир укалари бор эди. У Махзум қабиласидан бўлган бир аёлни яхши кўриб қолиб унга уйланмоқчи бўлди. Махзум қабиласи ўзини насл насабда юқори деб биладиган, Билол каби қуллардан куёв қилишга умуман рози бўлмас эди. Укаси шу аёлдан бошқасига уйланмайман, деб туриб олгани учун Билол разияллоҳу анҳу совчиликка боришга мажбур бўлдилар. Махзум қабиласининг катталарига бориб мақсадларини шундай баён қилдилар: Эй, қавм! Биз ўзингиз билганингиздек қул эдик, Аллоҳ таоло бизни қулликдан озод қилди. Залолатда эдик, ҳидоятига бошлади. Камбағал эдик, Аллоҳ бизни бой қилди. Мен мана шу укамга қизларингизни сўраб келдим. Агар никоҳланишларига рози бўлсангиз Аллоҳга ҳамд бўлсин, агар таклифимизни рад этсангиз Аллоҳ таолонинг ўзи бизга кифоя қилади. Махзум қабиласи Билолнинг совчилигини қабул қилдилар ва меҳмонларни иззат-икром қилиб: Расулуллоҳнинг муаззинларини хуш кўрдик, дедилар. Сўнгра қизларини никоҳлаб бердилар. Ака-ука меҳмондорчиликдан қайтаётганларида  ука акасини маломат қилиб: Эй, Билол! Нима учун уларга ислом динидаги мавқемизни, Расулуллоҳ билан бирга бошимиздан кечирганларимизни айтиб бермадингиз, деб таъна қилди. Шунда Билол разияллоҳу анҳу: Эй, бола, овозингни ўчир. Сени никоҳлаган нарса шу рост гапимиз бўлди, дедилар.  (Мавсуатул ахлоқ ваззуҳд варрақоиқ). https://t.me/Amuziyosiuz
إظهار الكل...
Amuziyosi.uz | rasmiy kanal

Амударё тумани "Юсуф эшон" жомеъ масжидининг диний маънавий ва маърифий канали Мурожаат учун админ: @Amuziyo_admin

Осмонни чанг ва ғуборлардан тозалаб турувчи юлдузлар ҳақида эшитганмисиз? Мисрлик олим доктор Мустафо Маҳмуд шундай дейди: Америка Қўшма Штатларининг НАСА ташкилоти ажойиб кашфиёт қилди. Гап юлдузларнинг портлаши сабабидан пайдо бўлган чанг ва тутунлардан осмонни тозалаб турувчи юлдуз ҳақида кетмоқда. Ҳа, ушбу юлдуз коинотдаги чиқиндиларни тамоман чанг ютгич каби ўзига сўриб, осмонни тозалаб турар экан. НАСА бу юлдузга "қора туйнук" дея ном қўйди. У кўзга кўринмайдиган бўлгани учун ҳам гўёки чанг-ғуборларни ютаётган туйнукка ўхшайди. Аслида эса, у юлдузларнинг бир туркуми саналади. У осмонда сузиб юради ва уни чиқиндилардан тозалайди. Буни қаранг ва Яратувчининг қудратига қойил қолиб "субҳаналлоҳ" денг. НАСА ташкилоти бу кашфиёти билан Қуръони Каримда ўн беш аср олдин баён қилинган ҳақиқатни очди. У ҳам бўлса Таквир сурасининг 15-16-оятлари маъноларидир. Оятда шундай дейилган:  فَلَاۤ اُقۡسِمُ بِالۡخُنَّسِ الۡجَوَارِ الۡكُنَّسِ "(Кундузи) махфий бўлувчи (кечалари) юрувчи, беркинувчи (юлдузлар) билан қасам". Оятдаги "хуннас" калимаси (кўздан ғойиб бўлувчи) маъносида бўлиб, уни кўриш имконияти йўқ эканлигини англатади. Шунинг учун ҳам кашфиётчилар уни юлдуз эмас, балки туйнук деб фаҳмлашган. "Алжавар" калимаси эса, (юрувчи) деган маънони англатиб, у ҳам бошқа осмон жисмлари каби осмонда сузиб юришини англатади. "Куннас" калимаси "кансун" (супуриш, тозалаш) маъноларини ҳам ифодалайди. Масалан, супургини араб тилида "микнаса", чанг ютгични эса, "каннаса" дейилади. Шу кунгача ёзилган тафсир китобларини қарасангиз "куннас" калимасига (беркинувчи) деб маъно берилган. Қуръони каримни замон тафсир қилади деганларида уламолар айнан мана шуни ирода қилган бўлсалар ажаб эмас. НАСА ташкилоти яна шуни аниқладики, "қора туйнук" Қуёшнинг ҳажмидан йигирма марта катта бўлиб, олдидан чиққан нарсани қолдирмай ютиб юборишга қодир экан.  Аллоҳ таоло: سَنُرِيۡهِمۡ اٰيٰتِنَا فِى الۡاٰفَاقِ وَفِىۡۤ اَنۡفُسِهِمۡ حَتّٰى يَتَبَيَّنَ لَهُمۡ اَنَّهُ الۡحَـقُّ‌ ؕ اَوَلَمۡ يَكۡفِ بِرَبِّكَ اَنَّهٗ عَلٰى كُلِّ شَىۡءٍ شَهِيۡدٌ Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга Унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!" (Фуссилат сураси, 53-оят) деганида нақадар Ҳақ эди. Раббимизнинг буюклиги ҳақида тафаккур қилинг ва қайта-қайта "субҳаналлоҳ" денг. t.me/Amuziyosiuz
إظهار الكل...
Amuziyosi.uz | rasmiy kanal

Амударё тумани "Юсуф эшон" жомеъ масжидининг диний маънавий ва маърифий канали Мурожаат учун админ: @Amuziyo_admin

👍 2🔥 1
Осмонни чанг ва ғуборлардан тозалаб турувчи юлдузлар ҳақида эшитганмисиз? Мисрлик олим доктор Мустафо Маҳмуд шундай дейди: Америка Қўшма Штатларининг НАСА ташкилоти ажойиб кашфиёт қилди. Гап юлдузларнинг портлаши сабабидан пайдо бўлган чанг ва тутунлардан осмонни тозалаб турувчи юлдуз ҳақида кетмоқда. Ҳа, ушбу юлдуз коинотдаги чиқиндиларни тамоман чанг ютгич каби ўзига сўриб, осмонни тозалаб турар экан. НАСА бу юлдузга "қора туйнук" дея ном қўйди. У кўзга кўринмайдиган бўлгани учун ҳам гўёки чанг-ғуборларни ютаётган туйнукка ўхшайди. Аслида эса, у юлдузларнинг бир туркуми саналади. У осмонда сузиб юради ва уни чиқиндилардан тозалайди. Буни қаранг ва Яратувчининг қудратига қойил қолиб "субҳаналлоҳ" денг. НАСА ташкилоти бу кашфиёти билан Қуръони Каримда ўн беш аср олдин баён қилинган ҳақиқатни очди. У ҳам бўлса Таквир сурасининг 15-16-оятлари маъноларидир. Оятда шундай дейилган:  فَلَاۤ اُقۡسِمُ بِالۡخُنَّسِ الۡجَوَارِ الۡكُنَّسِ "(Кундузи) махфий бўлувчи (кечалари) юрувчи, беркинувчи (юлдузлар) билан қасам". Оятдаги "хуннас" калимаси (кўздан ғойиб бўлувчи) маъносида бўлиб, уни кўриш имконияти йўқ эканлигини англатади. Шунинг учун ҳам кашфиётчилар уни юлдуз эмас, балки туйнук деб фаҳмлашган. "Алжавар" калимаси эса, (юрувчи) деган маънони англатиб, у ҳам бошқа осмон жисмлари каби осмонда сузиб юришини англатади. "Куннас" калимаси "кансун" (супуриш, тозалаш) маъноларини ҳам ифодалайди. Масалан, супургини араб тилида "микнаса", чанг ютгични эса, "каннаса" дейилади. Шу кунгача ёзилган тафсир китобларини қарасангиз "куннас" калимасига (беркинувчи) деб маъно берилган. Қуръони каримни замон тафсир қилади деганларида уламолар айнан мана шуни ирода қилган бўлсалар ажаб эмас. НАСА ташкилоти яна шуни аниқладики, "қора туйнук" Қуёшнинг ҳажмидан йигирма марта катта бўлиб, олдидан чиққан нарсани қолдирмай ютиб юборишга қодир экан.  Аллоҳ таоло: سَنُرِيۡهِمۡ اٰيٰتِنَا فِى الۡاٰفَاقِ وَفِىۡۤ اَنۡفُسِهِمۡ حَتّٰى يَتَبَيَّنَ لَهُمۡ اَنَّهُ الۡحَـقُّ‌ ؕ اَوَلَمۡ يَكۡفِ بِرَبِّكَ اَنَّهٗ عَلٰى كُلِّ شَىۡءٍ شَهِيۡدٌ Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга Унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!" (Фуссилат сураси, 53-оят) деганида нақадар Ҳақ эди. Раббимизнинг буюклиги ҳақида тафаккур қилинг ва қайта-қайта "субҳаналлоҳ" денг. https://t.me/Amuziyosiuz
إظهار الكل...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

Бандани Аллоҳ яхши кўришининг аломатлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Аллоҳ бундай дейди: "Ким Менинг валийимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам унга фарз қилган нарсаларимдан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлашмайди. Бандам Менга нафллари билан яқинлашаверади, ва ниҳоят, Мен уни яхши кўриб қоламан. Қачон Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, унга, албатта, беражакман. Мендан паноҳ тиласа, уни, албатта, паноҳимга оламан" (Имом Бухорий ривояти). "Риёзус солихийн мухтасар шарҳи" китобидан t.me/Amuziyosiuz
إظهار الكل...
Amuziyosi.uz | rasmiy kanal

Амударё тумани "Юсуф эшон" жомеъ масжидининг диний маънавий ва маърифий канали Мурожаат учун админ: @Amuziyo_admin

👍 7
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.