cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ОЛТИНКЎЛ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ |Matbuot xizmati

Олтинкўл туманида рўй бераётган жамият, иқтисодиёт, илм-фан, маданият, спорт, технологияларга оид энг сўнгги хабарлар. 2021/©

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 829
المشتركون
-124 ساعات
+327 أيام
+1730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Вилоят ҳокими билан учрашув •••••••••••••••• Вилоятимизда гулчилик ва шунингдек, турли хил манзарали кўчатлар етиштириш билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар ҳамда Андижон вилояти ҳокимининг учрашуви бўлиб ўтади. Юқоридаги йўналишларда якка тартибда ва оилавий тадбиркорлик тарзида фаолият юритаётган фуқароларни мазкур учрашувга таклиф этиб қоламиз. Учрашув 11 май, шанба куни соат 10:00да “Ипак йўли” Ўзбекистон-Хитой эркин иқтисодий саноат зонасида бўлиб ўтади. Манзил: Андижон тумани, “Терактаги” маҳалласи. Мўлжал: Андижон шаҳри ва Асака тумани оралиғидаги йўлда. Саҳифаси: @sh_abdurahmonov
إظهار الكل...
👍 2
Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл элита уруғчилик” фермер хўжалигида уруғлик пахта майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув семинар ўтказилади. Кун тартибида кўрилган асосий масала уруғлик пахта хомашёсини жамғариш мақсадида уруғлик ғўза майдонларига холисона баҳо бериш ҳамда апробация тадбирларини сифатли ўтказиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар кенг муҳокама қилинди. Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
إظهار الكل...
👍 5
Республика ишчи гуруҳи Олтинкўл туманидаги ўз иш фаолияти давомида 1-сектордаги Чунтак МФЙда хонадонларда қўшимча даромад топишнинг бошқа манбаларидан унумли фойдаланиш ҳамда томорқа хўжалигининг йўлга қўйилганлиги билан танишдилар. Айниқса, ўрганилган хонадонлардаги гулчилик соҳаси иссиқхонада етиштирилган помидор ва бодиринглар Олтинкўллик миришкор деҳқонлар ишларига муносиб баҳо бердилар. Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
إظهار الكل...
👍 4👎 1 1
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Андижон вилояти, иқтисодиёт ва молия органидан мурожаат қиляпмиз. Вазирлигимизга бизга умуман алоқаси бўлмаган қуйидаги "Қуёш панеллари" бўйича жадвал сўраб хуноб қилмоқда. Қачонгача молия органлари ўзига тегишли бўлмаган ишлар билан шуғулланади?” сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан Олтинкўл туман Иқтисодиёт ва молия бўлими қуйидагиларни маълум қилади: Бугунги кунда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан электр энергиясини тежаш мақсадида “Яшил энергия”га ўтиш бюджет ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ва қўшимча манбалар хисобидан тежамкор Қуёш панеллари ўрнатилган. Бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш мақсадида ушбу ўрнатилган қуёш панеллари бугунги кундаги ишлаш ҳолати бюджетдан электр-энергияси учун ажратилган маблағлардан қанча иқтисод қилинаётганлиги юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда ҳудудий электр тармоқлари Улуғнор туман бўлими ходимлари билан биргаликда таҳлил ва мониторинг ишларини амалга оширилмоқдалар. Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
إظهار الكل...
👍 1
АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ Бугун сектор раҳбарлари Темирхўжа хамда Қайрима маҳаллаларида учрашув ўтказдилар. Учрашувда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам қатнашди. Учрашув аввалида туман ҳокими мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан туман секторларида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Маҳаллаларда аҳолига ўз-ўзини банд этиш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилган имкониятлар батафсил тушунтирилиб, мавжуд бўш иш ўринлари тақдим этилди. Шунингдек, кредит олиш истагидаги фуқароларга банк ходимлари бириктирилиб керакли тушунчалар берилди. Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
إظهار الكل...
Бугун туман ҳокими Отавуллохон Расулов тумандаги экспортёр корхоналар билан танишиш мақсадида тумандаги “MARK FORMELLE IT” МЧЖда бўлиб, корхона раҳбарлари билан корхонанинг экспорт фаолиятини кенгайтириш борасида режалари билан танишди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, корхонада тайёр трикотаж маҳсулотлари мато тўқиш, бўяш ва гул босиш фаолияти олиб борилиб, ҳозирда 1000 нафарга яқин ишчи ҳодимлар ишлаб келмоқда. Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Белоруссия ва Ўрта Осиё давлатларига экспорт қилинмоқда. Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
إظهار الكل...
👍 7👎 1
Кейинги учрашув Сектор раҳбарлари маҳаллаларга бориб иш билан банд бўлмаган аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказишмоқда. Бугун сектор раҳбарлари Шарқ юлдузи, Қўшкўприк, Мамаюсуфчек маҳаллаларида учрашув ўтказди. Туман раҳбарлари маҳаллаларда аҳолига ўз-ўзини банд этиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва томорқадан унумли фойдаланишлари тушунтирилмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожланишига хизмат қилмоқда. Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
إظهار الكل...
👍 4
Уйшин, Сувюлдуз, Қашқар, маҳаллаларидаги учрашувдан фото лавхалар Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
إظهار الكل...
👍 1
أرشيف المشاركات