cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Rahimboy Jumaniyozov - Notiqlik san'ati akademiyasi

Notiq - Rahimboy Jumaniyozovning rasmiy kanali Murojaat uchun: 909946090

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 352
المشتركون
+6224 ساعات
+577 أيام
+13530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Ҳаётингизни яхшилашингиз учун 25 маслаҳат: 1. Роҳатланиш учун пулингизни аяманг; 2. Ёқдими — айтинг; 3. Бугун яшанг, чунки кеча ўтиб кетди, эртага келмаслиги мумкин; 4. Тушунарсизми — сўранг; 5. Агар учрашишни истасангиз — таклиф қилинг; 6. Бирор нарсани хоҳласангиз — сўранг; 7. Ҳеч қачон тортишманг. 8. Тушунарли бўлишни хоҳласангиз — тушунтиринг. 9. Агар айбдор бўлсангиз, дарҳол айтинг ва баҳона изламанг; 10. Ҳар доим ёдда тутингки, ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва бу кўпинча сизникига тўғри келмайди; 11. Аҳмоқлар билан гаплашманг; 12. Ҳаётда асосий нарса — бу севги, қолган ҳаммаси — беҳуда; 13. Инсоннинг барча муаммолари фақат унинг бошида; 14. Атрофимиздаги дунё на ёвуз, на меҳрибон, унга сизнинг борлигиниз ҳам йўқлигингиз ҳам аҳамиятсиз; 15. Ҳар қандай воқеадан завқ олишга ҳаракат қилинг; 16. Бошқа ҳаётга эга бўлмаслигингизни доимо ёдда тутинг; 17. Асло мижғов бўлманг; 18. Кўп телевизор кўрманг, акс ҳолда улоқчага айланасиз; 19. Ҳеч кимга қарздор эмаслигингизни унутманг; 20. Унутмангки, ҳеч ким сизга ҳеч нарса қарздор эмас; 21. Сиёсат билан шуғулланманг, сиёсат одамларни ғазаблантиради; 22. Ҳаётда ҳар доим фақат ўзингизга ишонинг; 23. Ваъдаларга эмас, балки ҳис-туйғуларингизга ишонинг; 24. Агар кайфиятингиз ёмон бўлса, ўлганингизда, сизда шу ҳам бўлмаслигини ўйлаб кўринг; 25. Билингки, бугун сизнинг ҳаётингиздаги энг яхши кун.
إظهار الكل...
👍 8
Бенжамин Франклиннинг ўзини мукаммаллаштириш усуллари: 1. Тилни тий. Олдингга қўйган таомни ҳаммасини ема, думалаб қолгунча ичма. 2. Сукут сақла. Ўзинга ва бошқаларга фойда бўладиган гапни сўзла, фойда бўлмайдиган гапни гапиришдан сақлан. 3. Интизомга муҳаббат қўй. Ҳамма буюмларингни қўйиш учун жой, керакли гапни гапириш учун керакли вақт бўлсин. 4. Уддасидан чиқ. Бажарилиши керак бўлган ишни бажаришни ҳал қил. Ҳал қилдингми, ишни бажаришнинг уддасидан чиқ. 5. Бошқалар ҳақида қайғур. Фақат ўзингга эмас, балки бошқаларга ҳам фойда келтирадиган нарсаларни харид қил. Ҳеч нарсани бекорчи жойларга ишлатма. 6. Меҳнатсеварлик. Вақтни бекор ўтказма, ҳар доим фойдали иш билан машғул бўл, ҳар қандай бекорчи ишдан нари бўл. 7. Очиқкўнгиллик. Тили бошқа, дили бошқа бўлишдан сақлан. Ҳар доим дилингда ўйлаганингни гапир. 8. Тўғрисўзлик. Ҳеч қачон одамларга ёмонликни раво кўрма ва уларни хафа қилма. 9. Кечиримлилик. Сенга етказилган озор учун ҳеч қачон кек сақлама, ҳаттоки улар хафа бўлишга арзисалар ҳам. 10. Озодаликка риоя қил. Уйингда ҳам, либосингда ҳам кирлик бўлишига йўл қўйма. 11. Ҳотиржамлик. Бўлар бўлмасга хавотирланаверма. 12. Ақл билан иш қил. Кўп изланишдан тўхтама. Кўп китоб мутолаа қилиш, наслни соф табиатли инсонлар билан давом этишини таъминлайди.
إظهار الكل...
👍 5
Қўлга киритилган нарсанинг лаззати, қадри ўша нарсага етишмоқ учун тортилган йўл заҳмати билан ўлчанади. Чўлнинг чангини ютмаган, тил ва лаблари чўл қуёшида қуриб-қақшамаган замзамнинг лаззатини билмайди. Умр бўйи Каъба хаёлини қурмаган, Каъба қадрини ҳис этолмайди. У ҳолда аввал ёнгин ки, сув сени қондирсин. Оч қолгин ки, нон тамоғингда бир лаззат бахш этсин. Соғингин ки, топганингда ҳақиқатдан уни топган бўлгин... ✍️Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
إظهار الكل...
👍 3
Таниқли нотиқ қўлида янги 20 долларликни тутганча навбатдаги семинарини бошлади. Одамлар билан тўлган хонада у "Ким шу 20 долларни хоҳлайди?" деб савол берди. Талабгорлар қўлларини кўтаришди. У пулни ғижимлади, сўнгра яна сўради: "Ким шу 20 долларни хоҳлайди?" Яна қўллар кўтарилди. У пулни полга ташлаб, оёғи билан босиб ташлади. Кейин яна қўлига олиб саволини такрорлади: "Ҳали ҳам бирор ким шу 20 долларни хоҳлайдими?" Яна талабгор қўллар кўринди. Шунда нотиқ деди: "Бугун биз жуда қимматли сабоқ олдик. Мана шу 20 долларлик пулни нима қилсам ҳам, уни олиш учун талабгорлар топилди, чунки у қийматини йўқотмаган". P.S.: Одамзот ҳам ҳаёт йўлларида кўтарилади, тушади. Бироқ одамгарчилиги борларгина ўз қадрини сақлаб қола олади. Қайси лавозимда, қандай ҳолатда бўлишингиздан қатъи назар одамгарчилигингизни унутманг!
إظهار الكل...
​​Бу ҳаёт қонунидир, йиғлама! Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса, йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди. Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам, йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда. Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам, йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас. Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам, йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт. Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам, йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин!
إظهار الكل...
👍 6
إظهار الكل...
Davlat boshqaruv akademiyasida o’quv seminar

"Хонамда ҳам, ётоғимда ҳам бир саволга жавоб изладим – муваффақиятнинг сири нимада?! Охири жавобни хонамдан топдим; – Қандил айтди: ҳиммaтингни баланд қил; – Дераза айтди: эртанг ҳақида фикр қил; – Соат айтди: вақтингни қадрла; – Кўзгу айтди: ўзингни ўнгла; – Эшик айтди: бор кучинг билан кириш; – Ер ҳаммасига нуқта қўйди: бошингни саждага қўй, зеро Раббинг сени зое қилмайди!" ©️IkromSharif
إظهار الكل...
👍 15🔥 2👏 1
— Энг доно ким? — Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши. — Энг яхши бойлик нима? — Ақл. — Қайси олов ўз ёқувчисини куйдиради? — Ҳасад ўти. — Қандай бино вайрон бўлмайди? — Адолат биноси. — Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин? — Сабрнинг. — Қайси нарсанинг охири аччиқ? — Шошқалоқликнинг. — Қайси дард бедаво? — Нодонлик.
إظهار الكل...
👍 20 1
Ота ўғлига: «Юрганингда қадамингни ўйлаб босгин», деди. Ўғли: «Отажон, аввало сиз эҳтиёт бўлинг, чунки мен сизнинг изингиздан боряпман», деди. СИЗ ЎЗИНГИЗНИ ИСЛОҲ ҚИЛИНГ, ЧУНКИ ФАРЗАНДИНГИЗ БАРИБИР СИЗГА ЭРГАШАДИ.
إظهار الكل...
👍 5
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР • Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз... • Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз... • Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз... • Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз... • Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз... • Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз... • Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз. • Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган  нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...
إظهار الكل...
👍 5
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.