cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

@Мусулмонлар

Янгиликлар, Маърузалар, Кизикарли видеолар, Ибратли хикоялар ва ривоятлар.

إظهار المزيد
Uzbekistan58 206لم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
195
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

🌱🌱🌱🍃🌱🌱🌱 Ажиб бир бозорга кириб колибман, Манзара ёқимсиз, бекор кирибман. Излаган нарсамни эсдан чиқардим, Савдоси бошқача куриб йиғладим. МЕХР - ОҚИБАТни нархи осмонда, Уни хам топмадим, йуқмиш хеч кимда. ВИЖДОНни сурадим, нархи бир чақа, Дейдилар: керак-ку оз-моз чойчақа. ИНСОФни умуман топиб булмади, Баъзилар хаттоки уни билмади. Сочилиб ётибди хар хил китоблар, Ёнида яна куп бир хил ниқоблар. Қизиқиб сурадим... бу қандай китоб?! Енида турган бу кимларга ниқоб?! Айтдилар: Эй сайёх, сен кузингни oч, Бу юртдан тезроқ кет, вақт бор, тезроқ қоч. Китоблар... билсанг,бу " ЁЛҒОН" китоби, Ёнида шу юртнинг "дустлик" ниқоби. Салнари юрувдим, " НОМУС" бозори, Аёл хам, эркак хам унинг харидори. Сотувда турибди турли "УЙИНЧОК", Келинчак кийимли, хар хил куғирчоқ. Дейдилар: нархласанг арзон берамиз, Хохласанг, янгисин олиб келамиз. Оёғим остида узгача тупроқ, Дейдилар: сен билган ҚАДР булади. Шу "қадр" устидан хамма юради, Хароб бир куримсиз, тиланчилар куп. Номлари ажойиб айтдилар: ЮРАК, Турарлар бечоралар пана- панада. Сурашиб хар кимдан МЕХР садақа, "Дод" дедим, бу юртнинг бозори қурсин. Китоби, никоби барчаси куйсин, Оқибат - мехр хам одамда булсин. Юраклар ердамас, урнида турсин, Унутиб куймайлик биз ИНСОФ сузин. Умрингиз булсин, илохо, узундан-узун...... 👇👇👇 t.me/hhtsm @Мусулмонлар
إظهار الكل...
@Мусулмонлар

Янгиликлар, Маърузалар, Кизикарли видеолар, Ибратли хикоялар ва ривоятлар.

🌺🌺🌺🌺🌿🌺🌺🌺🌺 Олма ҳақида қисқа фактлар Олмани яхшиси пўстини арчмай ёйиш керак, фойдали моддалар унинг остида кўп бўлади. Пўстида ҳазмни яхшилайдиган фаол тўқималар мавжуд. Олмалар сувда чўкмайди, сабаби 20-25% ҳаводан иборат Олма уруғида ҳавфли модда амигдалин гликозиди мавжуд! Ошқозонда синил кислотаси ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунинг учун олмани уруғи билан истеъмол қилиш мумкин эмас. Статистикага кўра, ҳар икки мевали дарахтнинг бири олма ҳисобланади. Голландиялик денгиз саёҳатчилари Хитойда илк бора апелсинни кўриб, уни Хитой олмаси (апелсин (Apfel sine)) деб аташган эди. Агар ҳеч нарса ейишни истамасангиз Бирор тушкунликка тушганда ёки каттиқ чарчаган пайтда ҳеч нарса истеъмол қилишни хоҳламасангиз. Диетологлар олма танаввул қилишни маслаҳат беришади. Таъсири 15-20 минутдан сўнг билинади. Организмда иштаҳани очувчи механизм ишга тушади. Худди шу йўл фарзандларига ҳеч нима едира олмаётган оналар учун ҳам қўл келади. Қон тозаловчи Олма қонни холестерин ва бошқа зарали моддалардан тозалаш хусусиятига эга. Бундан ташқари қон томирларини мустаҳкамлайди. Ҳомиладор ва кам қонлиларга гемоглобин миқдорини ошириш учун олма ейиш тавсия қилинади. Қуйида касалликлари борлар эхтиёт бўлишлари керак Олманинг фойдали хусусиятлари кўп бўлгани билан барчага истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Ошқозон яраси, 12 бармоғли ичагида ва гастрит касали борларга нордон таъмли олма ейиши мумкин эмас. 👇👇👇 t.me/hhtsm @Мусулмонлар
إظهار الكل...
@Мусулмонлар

Янгиликлар, Маърузалар, Кизикарли видеолар, Ибратли хикоялар ва ривоятлар.

АКА СИНГИЛ СУҲБАТИ АКА: Жонимнинг бўлаги қоракўз синглим, Мехрибон, камсуқум, ширинсўз синглим, Яқиним, сирдошим, асл дўст синглим, Эшит илтимосим, ҳамда буйруғим: Улғайиб бўйларинг бўйимга етди, Ёшлигинг зўр келди, ўтди-ю кетди. Энди ҳаёлларинг орзу банд этди, Яхши юр, қаддимни эгиб қўймагин, Билмасдан балчиққа тегиб қўймагин! СИНГИЛ: Акажон ғоз юринг, хаддим биламан, Бошингизни эгиб нима қиламан, Сўзингиз қулоғимга жон деб иламан Тоғ каби виқорни эгмайман ака, Гул ўзим, тиканга тегмайман ака! АКА: Кўчага камроқ чиқ, бошда рўмолсиз, Пардозни еғиштир бўлмагин орсиз. Иснодга қолдирма юрайин доғсиз, Яхши юр қаддимни эгиб қўймагин, Билмасдан балчиққа тегиб қўймагин! СИНГИЛ: Бошимда рўмолим қўймайман ҳечам, Худо берган ҳусним етар шундоғам, Сизнинг орингизман биламан оғам. Тоғ каби виқорни эгмайман ака, Гул ўзим, тиконга тегмайман ака! АКА: Совчилар энг аввал зотим сўрайди, Қандай ҳурматда деб отим сўрайди, Арзимас гап сўз ҳам тўрдай ўрайди. Яхши юр қаддимни эгиб қўймагин, Билмасдан балчиққа тегиб қўймагин! СИНГИЛ: Кўнглингиз тўқ бўлсин уялтирмайман, Гап сўз тегадиган ишлар қилмайман, У қадар беномус, беор бўлмайман, Тоғ каби виқорни эгмайман ака, Гул ўзим, тиконга тегмайман ака! АКА: Гоҳида эшитаман айрим сингиллар, Акани бошини эгар енгиллар, Исноди акага қисилар тиллар. Жон синглим, ёлворай бизни ўйлагин, Билмасдан акангни тиғсиз сўймагин СИНГИЛ: Ғамхўрим бу ваъда сўзингиз қонун, Тушундим номусим номус сиз учун, Раҳмат айтасиз ҳам ўзимга бир кун. Тоғ каби виқорни эгмайман ака, Гул ўзим, тиконга тегмайман ака! Эй муслим биродар кўзларингни оч! Ўзинг ҳам бошқалар синглисидан қоч! Яхши амалларинг кўрсатар ривож, Сингиллар оримиз букиб қўйманглар! Кейинги ҳаётни тубдан ўйланглар! 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 👇👇👇 t.me/hhtsm @Мусулмонлар
إظهار الكل...
@Мусулмонлар

Янгиликлар, Маърузалар, Кизикарли видеолар, Ибратли хикоялар ва ривоятлар.

РУҲИЙ ТУШКУНЛИК ДАВОСИ 👉 Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг. Зеро бу, ўзингизга қарата ўқ узишдек гап. 👉 Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу нарса сизга янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради. 👉 Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин, эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг. Мухим ишларни кандай ажратасиз факат узингиз бажарадиган ишлар бирор киши билан бажарадиган ишлар сизни иштирокисиз хам бажарса буладиган ишлар сиз узингиз бажарадиган ишларни биринчи уринга куйинг ва бажаринг 👉 Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг. 👉 Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: “Шу нарса асабийлашишга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?” Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз, хотиржам баҳо беришга ундайди. 👇👇👇 t.me/hhtsm @Мусулмонлар
إظهار الكل...
МАЪРУЗА: УММАТЛАРИНИ ТАНЛАГАН МУХАММАД САЛЛОЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ. Жонимиз фидо бўлсин у ЗОТга. Ўқинг... Кўз ёшингизни яширолсангиз агар.... 👇👇👇 t.me/hhtsm @Мусулмонлар
إظهار الكل...
Yig_lab eshittim.mp33.75 MB
ХАР БИР ИШДА ХИКМАТ БОР.!!! Мен Аллохдан кеккайишимни қайтариб ол дедим, Ва У менга “йўқ” деди. У айтди, КЕККАЙИШ қайтариб олинмайди, Ундан ВОЗ КЕЧИЛАДИ. Мен АЛЛОХДАН менга САБР бер дедим, У менга “йўқ” деди. У деди, САБР – синовлар натижаси уни беришмайди, унга ЭРИШИЛАДИ. Мен АЛЛОХДАН менга БАХТ бер дедим, У менга “йўқ” деди У менга ШУКРОНАЛИКни беришини айтди. Шу билан бирга БАХТЛИ БЎЛИШИМ – бу менга БОҒЛИҚ. Мен Унга ОҒРИҚдан халос қил дедим, Ва АЛЛОХ менга “йўқ” деди. Қийноқлар кишини дунёвий ташвишлардан ажратади Ва УНГА ЯҚИН ҚИЛАДИ. Мен АЛЛОХДАН руҳий (маънавий) ЎСИШни сўрадим, У менга “йўқ” деди. У айтди руҳ ўзи ўсиши керак, У эса МЕВА БЕРИШИМ учун, мени кесиб туришини айтди. АЛЛОХДАН КУЧ сўрадим, Ва У мени чиниқтириш учун СИНОВЛАР жўнатди. Мен Ундан ДОНОЛИК сўрадим, Ва У менга бош қотиришим учун САВОЛЛАР жўнатди. Мен ЖАСОРАТ сўрадим, У менга ХАВФ-ХАВОТИРЛАР жўнатди. СЕВГИ сўрадим, У менга менинг ёрдамимга МУҲТОЖЛАРни жўнатди. Мен Ундан БАХТ-САОДАТЛАР, ЭЗГУЛИКЛАР сўрадим, У менга ИМКОНИЯТЛАР жўнатди. Мен МЕНГА КЕРАКЛИ ҲАММА НАРСАНИ ОЛДИМ. У менинг ДУОЛАРИМГА қулоқ тутди. 👇👇👇 t.me/hhtsm @Мусулмонлар
إظهار الكل...
@Мусулмонлар

Янгиликлар, Маърузалар, Кизикарли видеолар, Ибратли хикоялар ва ривоятлар.

04:21
Video unavailableShow in Telegram
👇👇👇 t.me/hhtsm @Мусулмонлар
إظهار الكل...
5_6181447752812083640.mp45.47 MB
Қазо намози 6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади. 1 кунда - 1 ойлик қазо намоз 12 кунда - 1 йиллик 1 ой 6 кунда - 3 йиллик 2 ойда - 6 йиллик 4 ойда - 10 йиллик 6 ойда - 15 йиллик Аввал бомдод намозидан бошлайсиз. Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз. Яъни 2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал 2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин 2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал 2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин 2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади) Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз. Чунки 6×5 = 30 бўлади 30 кун = 1 ой дегани эмасми?! Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг... 12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, у ёғи биизниллаҳ марра бизники бўлади. Пешинни 4 ракатдан 6 марта Асрни ҳам 4 ракатдан 6 марта Шомни 3  ракатдан 6 марта Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта Витрни 3 ракатдан 6 мартадан ўқиб чиқасиз ҳар 12 кунда. Алалоқибат, 72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз. Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз.Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли... Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз  қанчаси ўтиб кетмоқда.  Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир. Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин. Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин. ❗️бомдод бн аср намозларининг қазосини ўқийман деб, бугунги фарз бўлган намозни  қазо қилиб қўймайлик ёки намозимиз кароҳият(шомга 45 дақиқа) вақтига тўғри келиб қолмасин. Вақтини мўлжалга олиб эътибор беришимиз керак бўлади. 👇👇👇 t.me/hhtsm @Мусулмонлар
إظهار الكل...
00:08
Video unavailableShow in Telegram
«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар» •┈┈•🍂•┈┈•🍂•┈┈•🍂•┈┈• Яна бир сокин тонг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин 👇👇👇 t.me/hhtsm @Мусулмонлар
إظهار الكل...
data.mp42.81 MB
Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади". Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет --- Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш боис бўлади. 👇👇👇 t.me/hhtsm @Мусулмонлар
إظهار الكل...
@Мусулмонлар

Янгиликлар, Маърузалар, Кизикарли видеолар, Ибратли хикоялар ва ривоятлар.

اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.