cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

UCHQUDUQ 24

UCHQUDUQ 24 каналига хуш келибсиз Учқудуқ туманига оид 📰 Янгиликлар, 📷 Фото, 🎥Видеолар 📝Мурожаатлар,Талаб ва Таклифлар, Бўш иш ўринлари бўлса админга юборинг. Adminlarimiz: @Karimova2585 @Mehriddin_MvS

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
9 459
المشتركون
-1024 ساعات
+827 أيام
+14930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!!! СПОРТСЕВАР АҲОЛИНИ ШАНБА ТЎГАРАКЛАРИМИЗГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ! Энди ҳар ҳафта шанба куни "Лочин" ўйингоҳида Учқудуқ аҳолисининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жисмоний фаолликларини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида, қуйидаги тўгараклар бепул ташкил этилади: 2024 ЙИЛ 4 МАЙ СОАТ 19.00! ✅футбол, ✅ воллейбол, ✅ стол тенниси, ✅шахмат-шашка ✅ Хотин-қизлар учун фитнес ва узоқ кутилган ✅Мотоцикл ва Картинг Ташкилотчилар: Шимолий кон бошқармаси ва "НКМК" жамғармаси "Учқудуқ" худудий бошқармаси Барчани таклиф этамиз!
إظهار الكل...
👍 4
Ҳурматли учқудуқликлар! Эндиликда Ойлик Коммунал тўловлар Кассалари янги манзилга кўчганлигини эълон қиламиз! "УЧҚУДУҚ" бош шоҳбекати қаршиси, "Ипотекабанк" қаторида. (Шу кунгача тўловлар Халқлар дўстлиги кўчасида жойлашган Ягона ҳисоб марказига келиб тўланаётган эди)
إظهار الكل...
🤔 3👍 1
👍 10 1
ЭҲСОНИНГИЗНИ ҚОН КАСАЛЛИГИ БИЛАН ОҒРИЁТГАН ОЗОДБЕККА БЕРА ОЛАСИЗМИ? Сиз расмда кўриб турган 2008 йилда туғилган қон касаллиги билан оғриган Аҳмедов Озодбек Анвар ўғлининг даволаниб оёққа туриши учун қўлдан келганча ёрдамингизни аямаслигингизни сўрар эдик. Ёнидаги унинг Онажониси. 😢Ўғли учун жонини ҳам беришга тайёр. Иккови ҳам ҳозир энг мискинлар. 😢Бири боласи учун куйса. Боласи Онаси учун куяди. Уларнинг дуоси эса сўзсиз ўтиши ҳақида впъдалар бор. Дилдан эҳсон қилишни истаганлар учун карта рақами 86 00 06 04 52 53 37 98 UZKARD Карта беморнинг отаси Boynazarov Anvar номида. АЗИЗ УЧҚУДУҚЛИКЛАРИМ! ОИЛАНИНГ ОИЛАВИЙ ИҚТИСОДИ ЕТМАЯПТИ, ОТАСИ ҚУРИЛИШДА ИШЛАГАНИ УЧУН ҲОЗИР МАВСУМИЙ ИШЛАРИ КАМ, БОЛАНИНГ ДОИМИЙ УКОЛ-ДОРИСИГА ЭСА ПУЛ КЕРАК, ЭҲСОННИНГ КАТТА -КИЧИГИ БЎЛМАЙДИ, КИМДИР 10  МИНГ  СЎМ БЕРСА ҲАМ ТОМЧИДАН ДАРЁ  ҲОСИЛ БЎЛАДИ, ШУГИНА БИР БОЛАНИНГ ЯШАБ КЕТИШИГА ҲИССА ҚЎШАЙЛИК🙏🙏🙏🙏🙏 👉https://t.me/Uchquduq_24
إظهار الكل...
👍 5
#strategiya #kutilgan_fursat 🌍 Ўзбекистон дунёнинг энг кўп турдаги доривор ўсимликларга эга мамлакатлари рўйхатида 2-ўринда турар экан. 🌿 Юртимизда мавжуд 1200 дан зиёд ўсимлик турининг 720 таси дориворлик хусусиятига эга. Аҳамиятлиси, ўзимизнинг «олтин томир» ўсимлиги дунёга машҳур женшен ўсимлигидан беш баробар кучли экан. Шундай қийматга эга бойликларимизни асраб-авайлаш ва кўпайтириш зарурати борми? 🌱 Албатта. Шу учун ҳам, 🍃 «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида (71-мақсад) доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар етиштириш ва кўпайтириш учун ҳар йили 25 минг гектар майдонда маданий плантациялар ташкил этиш вазифаси белгиланган. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati
إظهار الكل...
👍 7
#ИШ бор Узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган ФОТОВИДЕО студияга чаққон ва виждонли ишчи керак. Талаб этилади: Компьютерда ишлай олиш.(бошқа программалар иш жараёнида ўргатилади.) Ойлик маош: Ишбай Иш вақти: 8.00 -18.00 гача Мурожаат учун: 99-360-33-89
إظهار الكل...
👍 5
#Жавоблар ❤️ Қизил. Сиз ўта қайсар одамсиз. Олдингизга бирор мақсад қўйсангиз, сизни ҳеч ким тўхтата олмайди. Одамлар билан муносабатларда сиз уларга жаҳл билан босим ўтказиб, ҳаддан ошасиз. Баъзиларга нисбатан жудаям хушмуомаласиз. Дўстларингиз сизнинг тўғрисўзлигингиз ва ҳақиқатни тик айта олганингиз учун ҳам ҳурмат қилишади . 💙 Мовий. Сиз олижаноб ва мулойим инсонсиз, романтик ва хаёлпараст деса ҳам бўлади. Сиз орзулар билан яшайсиз. Экстримал вазиятлар сизни қўрқитади. Яқинларингизнинг тинчлиги, тотувлиги ва уларга бўлган меҳрингиз - орзуларингизнинг бир қисми. Атрофингизда бўлаётган муаммоларга эътиборсиз муносабатдасиз. Тўғриям қиласиз! Ақлли инсонлар атрофдагиларнинг муаммоларини ўзига юқтириб ўтирмайди. 🤎 Жигарранг. Сиз жиддий ва меҳнаткаш инсонсиз. Сиз белгиланган қоидаларга амал қилишни ёқтирасиз, тартибни бузишни ёқтирмаслигингиз, масъулиятни ҳар доим зиммангизга олаверишингиз - ўта одобли ва тартибли эканлигингизни кўрсатади. Эҳтимол,сизда мослашувчанлик етишмасдир. Жудаям кўп фантазияларга берилманг, айниқса ҳамма одамларгаям ишониб қолманг. Фикр юритинг, фикр! 💚 Яшил. Сиз ижодкор инсонсиз. Ғаройиб нарсалар, ақл бовар қилмас ҳодисалар сизнинг диққатингизни тортади. Атрофингиздаги одамлар сизнинг зукколигингизга, қизиқишингиз, фикрларингизнинг кенглигига ва дидингизга ҳайрон қолишади. Айниқса, вазиятдан ўтаям чиройли ечим билан чиқа олишингиз таҳсинга лойиқдир. Худди шундай давом этинг! 🤍Кулранг. Ҳамманинг яхшилиги ва поклигига ишониш - бу сизнинг ўзига хос хусусиятларингиз. Албатта, бу ўзингизга бўлган ишончдан далолат беради. Сизнинг камгаплигингиз ҳам яна бир яхши хусусиятингиздир. Ишонч ва камгаплик. Жудаям чиройли ҳолат. Сизга ҳавас қилишади. 🖤Қора. Вазминлик ва хотиржамлик сизнинг совуққон ақлингиздан далолат беради. Шунча кучни қаердан олгансиз? Албатта, сизни кучли қилган ҳаёт зарбаларидир. Ўзингизни жуда ҳурмат қиласиз. Ўзингизни кимлигингизни ҳатто ўзингиз ҳам тушуна олмайсиз. Сиз жуда катта куч соҳиби ёки соҳибасисиз. Қўрқув ҳисси сизга бегона!
إظهار الكل...
👏 12😁 4👍 3
#Психологик_тест "Кўприк" 👣 Ушбу расмда бир-бировлари томонга ўта олмаётган болалар тасвирланган. Сув устида кўприк расмини чизинг ва болаларга ёрдам беринг. ❔Кўприк қайси рангда бўлишини истайсиз? 🫥Қизил 🫥Мовий 🫥Жигарранг 🫥Яшил 🫥Кулранг 🫥Қора @Ruhiybarkamollik  🌐Instagram
إظهار الكل...
👍 9
Ҳурматли Абдиахат Абдусамадович! Бугунги таваллуд кунингиз муборак бўлсин! Сиздек илмли, саховатли, оилапарвар, дўстлари ва яқинлари учун доимо кўмакка тайёр, меҳрибон инсон билан биргаликда меҳнатт қилиш биз ҳамкасбларингиз учун фахрдир! Ёнимизда Сиздек дўст ва ҳамкасбнинг борлиги қандай бахт! Сиз қадрдонимизнинг бугунги шукрона кунингиз бахонасида Сизга қалбимиздаги энг яхши ва самимий тилакларимизни билдирамиз. Уч Алпомишларнинг бахт ва роҳатлари, кексалик гашти, узоқ умр насиб этсин. Касбий фаолиятингизда ҳамиша омад ҳамрох бўлсин. АЛЛОҲ икки дунё саодатига ноил қилсин Сизни! Ҳамкасбларингиздан!
إظهار الكل...
👍 14
إظهار الكل...
👍 5