cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Qiziriqmuslim

Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатишдир! Савол ва таклифлар учун: @abduhalilabdunazarov

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 493
المشتركون
-124 ساعات
-97 أيام
-6030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

08:51
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 😎 СЕН ЭНГ УЛУҒ ШАҲАРСАН 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @qiziriqmuslim
إظهار الكل...
👍 1
00:21
Video unavailableShow in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. ☪️Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) #ЖУМА MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
🌙🕋✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🕋✨ 🌸•🌹Қалбимиз тўрида иймон 🌹•🌸порласин 🌸•🌹Мусулмон халқини Аллоҳ 🌹•🌸асрасин 🌸•🌹Бу ғариб қалбимиз нурларга 🌹•🌸тўлсин 🌸•🌹Жума аёмингиз муборак бўлсин! 🌸•🌹Ҳафтанинг муборак кунида 🌹•🌸азизлар, 🌸•🌹Қалбингиз иймон нурига 🌹•🌸тўлсин. 🌸•🌹Меҳрибон онажон, қадрли 🌹•🌸отам, 🌸•🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌸•🌹Яратган Роббимга ҳамду 🌹•🌸санолар, 🌸•🌹Унинг Расулига бўлсин 🌹•🌸дуолар. 🌸•🌹Исму амалингиз Жаннатда 🌹•🌸турсин, 🌸•🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин! 💌Қалбингизга яқин инсонларга улашинг! 🌟🌙 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!! БИРИНЧИ БЎЛИБ ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ТАБРИКЛАНГ🌹 @qiziriqmuslim
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#Жума_тонгида ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. @qiziriqmuslim
إظهار الكل...
👍 3 1🕊 1
00:44
Video unavailableShow in Telegram
🌙 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".
☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. #juma #salovat #duo MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
👍 2
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ҲАЖ БИЛАН ЖАННАТГА ЭРИШАЙЛИК!
🗣Бугун, 30 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳридаги “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасидаги зиёратчиларимизга ҳаж фазилати ҳақида мавъиза қилдилар. Муфтий ҳазратлари ўз сўзларида Ҳақ таолонинг чақириғига лаббай, дея ҳаж ибодатига миллиардлаб мусулмонлар ичидан бу муборак диёрга келган ҳар бир киши Раҳмоннинг меҳмони экани, бу улуғ мақомга муносиб бўлиш ва бу табаррук заминда Расулимиз алайҳиссаломнинг юрганларини ҳис қилиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратдилар.
📿Шунингдек, бўлғуси ҳожилар ниятини тўғри қилиши муҳимлиги, бор куч-қувватни ҳаж ибодатини мукаммал адо этишга қаратиши, сафарда бўладиган машаққат ва қийинчиликлар ҳам гуноҳларга каффорат бўлиши, шу боис уларга эътибор бермаслик, балки зикру салавотларни кўпайтириш ҳар жиҳатдан фойдали эканини қайд этдилар. 🧎‍♂️ Суҳбат давомида Масжидул Ҳарамда ўқилган бир ракат намозга 100 минг ракатнинг савоби берилиши, шу маънода ҳар қандай савоб ва гуноҳ амалнинг даражаси шунга мос бўлиши, шу боис имкон қадар яхши амал қилишга ҳаракат қилиш лозимлигини айтиб ўтдилар. Ҳар бир зиёратчининг олий мақсади ҳажжи мабрурга эришиш, яқинлари, она юрт ҳаққига кўп дуолар қилиш зарурлигини шаръий далил ва ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб бердилар. ❔Шу кунларда Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда уламолар, имом-хатиблар ва элликбошилар томонидан ҳаж ибодатига оид илмий-маърифий суҳбатлар ҳамда савол-жавоблар давом этмоқда. 🤲 Учрашув якунида ҳамюртларимизнинг ҳажлари мабрур бўлиши ва элу юртимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
01:05
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #тўпиқ #аврат 🎙Оёқнинг тўпиқдан паст қисми авратми? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 😎 OBUNA BO'LING▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 5-МАСАЛА: “Икки кўзи кўр ёки бир кўзи кўр ҳайвонни қурбонлик учун сўйилмайди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Туя, қорамол, қўй ва эчкиларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик учун сўйилса, жоиз бўлаверади (“Ал-Ҳидоя” ва “Ал-Фатово Оламгирийя” китоблари). Озғин қўй сўядиган жойгача юриб бора олса, қурбонликка ярайди. Юриб бора олмаса, қурбонликка сўйилмайди. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
إظهار الكل...
👍 1
​​НЕГА ЖАННАТДА МАЙ ИЧИШГА РУХСАТ ЭТИЛГАН? #ақида #ҳалол_ҳаром ❓1277-CАВОЛ: Нега бу дунёда май (маст қилувчи ичимлик) ичиш мумкинмасу, нариги дунёда ичиш мумкин? Нега бу дунёда тақиқланган бўлса, у дунёда тақиқланмаган? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳисоб-китобдан кейин жаннат аҳли жаннатга киргач улардан имтиҳон ва синов кўтарилади. Уларга Аллоҳнинг розилиги ва раҳмати бўлади ва Аллоҳ таоло уларга турли ноз неъматларини сероб қилади. Шу жумладан дунёда ҳаром қилинган баъзи нарсаларни сабр ва тоату ибодатларига мукофот ўлароқ жаннатда ҳалол қилади. Масалан, олтин ва ипак дунёда эркаклар учун ҳаром қилинган. Жаннатда эса барчага бирдек ҳалол қилинади. Ҳудди шунингдек, охиратда жаннатда май ҳам бўлади. Аммо жаннат майи билан дунёдаги майнинг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Дунё майи одамни маст қилади, ақлни кетказади, ичишга ёқимсиз бўлади, бошни оғритади, қайт қилдиради, бавлни кўпайтиради, ва уни ичган одам алжираб гапиради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни ёмонликларнинг онаси (асоси) деб айтганлар: الخمر أم الخبائث، فمن شربها لم تقبل صلاته أربعين يوما، فإن مات وهي في بطنه مات ميتة جاهلية. яъни: “Май ёмонликларнинг онасидир. Уни ичган кишининг қирқ кунлик намози қабул бўлмайди. Қорнида май бўлган ҳолда ўлган киши жоҳилият ўлимида ўлим топган бўлади” (Имом Табароний ривояти). Аммо жаннатдаги май эса ярқираб жиловланувчи оқ ранда бўлади, ичганда лаззатли бўлади, ақлни олмайди, ичган одам алжирамайди, бошни оғритмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло уни васф этиб, шундай марҳамат қилган: بيضاء لَذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ لَا فِيهَا غَوۡلٞ وَلَا هُمۡ عَنۡهَا يُنزَفُونَ “У оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир. Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар” (Соффат сураси, 46-47-оят). Бошқа оятда: يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسٗا لَّا لَغۡوٞ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمٞ “Улар (жаннат аҳли) унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ” (Тур сураси 23-оят.) Бошқа бир оятда эса: مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ فِيهَآ أَنۡهَٰرٞ مِّن مَّآءٍ غَيۡرِ ءَاسِنٖ وَأَنۡهَٰرٞ مِّن لَّبَنٖ لَّمۡ يَتَغَيَّرۡ طَعۡمُهُۥ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ خَمۡرٖ لَّذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ عَسَلٖ مُّصَفّٗىۖ وَلَهُمۡ فِيهَا مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ وَمَغۡفِرَةٞ مِّن رَّبِّهِمۡۖ كَمَنۡ هُوَ خَٰلِدٞ فِي ٱلنَّارِ وَسُقُواْ مَآءً حَمِيمٗا فَقَطَّعَ أَمۡعَآءَهُمۡ “Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр (шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?" (Муҳаммад сураси, 15-оят). Жаннат шароби дунёдаги шаробдан топиладиган барча салбий сифатлардан холидир. Номи бир хил экани уларнинг жинси ҳам бир хил эканини ифода қилмайди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бир нарсани ҳалол қилиш ёки ҳаром қилиш бу фақат Аллоҳ таолонинг ҳукми ва иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло ҳар қандай ҳукм жорий қилар экан, бандалар ўша ҳикматни билиш ёки билмаслигидан қатъий назар албатта, унинг ортида ҳикмат бор. Дунё ва охиратни бир-бирига қиёслаш тўғри бўлмайди. Чунки, бу дунё имтиҳон дунёси. Охират эса жазо ва мукофот дунёсидир. Аллоҳ таоло дунёда ҳалол ва ҳаромга боғлиқ ҳукмларни бандаларнинг синови учун жорий қилган. Бандадан талаб қилингани эса унга итоат қилишдир. Аллоҳга иймон келтирган банда эшитдик ва итоат қилдик, дейди. Ўзига зулм қилувчи бандалар эса эшитдик, лекин итоат қилмаймиз, дейди. Зеро Аллоҳ таоло қилган ишларидан сўралмайдиган зот. Бандалар эса сўралувчидирлар. لَا يُسۡـَٔلُ عَمَّا يَفۡعَلُ وَهُمۡ يُسۡـَٔلُونَ “У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар” (Анбиё сураси, 23-оят). Тавфиқ Аллоҳдан. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
إظهار الكل...

👍 5
Б Е Ш   В А Қ Т   Н А М О З . Саҳар кечиб уйқудан агар, Оллоҳ учун этсанг саждалар, Жон чиқарда сени Азроил, Қийнамасдан жонингни олар. Қазо этма бомдод намозин, Оллоҳ сендан бўлади рози. Пешиндаги намоз ўн ракат, Машҳаргоҳда (сенга) этилар шавқат, Қийинчилик бўлганда агар, Ҳимоядир сенга муқаррар. Шул намозни дейман қолдирма, Ўз-ўзингни ғамга ботирма. Аср намоз бу ўрта намоз, Ўқиб олсанг бўлар жуда соз, Нур ёғилар кетади зулмат, Унутмагин сен буни фақат, Эринмасдан дарров ўқиб ол, Вақтинг ахир доим бемалол. Шом намози ракатидир беш, Тезроқ ўқи бўлмасидан кеч, Тўхтаб турар билгин бошқа иш, Вақти қисқа бўлиб қолар кеч. Муродларинг бўлсин ҳосил ҳа, У сиротда бўлар восила. Хуфтон намоз қоронғи тунда, Ўқи қазо қилмасдан кунда, Енгил бўлар ҳисобу-китоб, Жаҳаннамда тортмайсан азоб. Беш намоздан сенга бердим дарс, Оллоҳ этган бизлар учун фарз. Яна бордир ишрок ва зуҳо, Ўқи рўҳинг тинчдир мутлоқо, Ярим тунда ўқи таҳажуд Покланади бутунлай вужуд. Бўлмасада гар асосий фарз, Ўқий олсанг бу ҳам яхши дарс.... @qiziriqmuslim
إظهار الكل...
👍 20🕊 2