ar
Feedback
Китоб тумани 96-мактаб (1-ДИМИ)

Китоб тумани 96-мактаб (1-ДИМИ)

الذهاب إلى القناة على Telegram

Қашқадарё вилояти ХТБ тасарруфидаги Китоб тумани1- давлат ихтисослаштирилган мактаб - интернати

إظهار المزيد
882
المشتركون
-124 ساعات
-37 أيام
-630 أيام
أرشيف المشاركات
photo content
+7

photo content
+9

Maktabimiz kutubxonisi fajliyatidan lavhalar...

photo content
+5

+9

photo content
+8

Туман Маданият саройида бўлиб ўтган "Янги Ўзбекистон - маърифатли келажак" номли қизлар форумида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, математика бўйича 20-Халқаро Жаутиков олимпиадасининг "Олтин медал" соҳибаси Мадина Суюнова иштирок этиб нутқ сўзлади ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

⚡️Ўзбекистонда телефондан кўп фойдаланадиган мактаб ўқувчилари қандай касалликлардан азият чекиши маълум бўлди Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида мобил телефонлардан кўп фойдаланадиган 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 900 нафар ўқувчи ўртасида сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда Санэпидқўмита хабар берди. Ушбу сўровномада уларнинг қандай касалликлардан азият чекиши маълум бўлди. Статистик маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, ўқувчилар орасида эндокрин тизим, овқатланиш ва метаболик касалликлар билан боғлиқ шикоятларга эга болалар ўртача 41 фоизни ташкил этади. Умумий касалланишнинг қиёсий таҳлилига кўра, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларда, рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларга нисбатан руҳий ва хатти-ҳаракатларнинг бузилиши билан боғлиқ белгилар кўпроқ учради. Скрининг сўровнома натижалари орқали аниқландики, текширилаётган болалар орасида асаб тизими касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган. Сўровнома натижаларига кўра, болалар орасида қон айланиш тизими, нафас олиш тизими касалликлари, шовқин ва қулоқ билан боғлиқ шикоятлар бор эканлигини аниқланган. Бундан ташқари, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчилар овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолардан 1,1 баравар кўпроқ шикоят қилган. Хусусан, ўқувчиларнинг 31 фоизи тиш оғриғи ва кариесдан шикоят қилган, бу рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларига нисбатан 6,4 фоизга кўпдир. Ойлик ҳисоблаш учун бот Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇 https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

Афғонистондаги туркманлар мактаби.... Тинч, осуда ватанимизда яшаб, тўқликка шўхлик қилиб, ўқишни истамай, дарсларга келмайдиган, парта ва стулларни синдириб, ўқитувчини менсимайдиган айрим қўштирноқ ичидаги ношукур ўқувчилар, кўриб хулоса қилинг. Шароити йўқ бўлса ҳам, илм ўрганишга қизиқиши бор болаларни кўриб, ўзингизга савол беринг,бугун бир кунлик дарсларингиздан нимадир ўргандингизми ёки шунчаки вақт ўтказиш учунгина мактабга келдингизми.....? ЎҚУВЧИЛАР, ВАҚТИНГИЗНИ БЕҲУДА САРФЛАМАНГ, УНДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИНГ!!!!! Келажагингиз ўз қўлингизда...

Xalqlar Do'stligi mahalla fuqarolar yig‘ini "Beshligi" blan hamkorlikda "O'quvchi yoshlar o‘rtasida huquqbuzarlik va jinoyachilikni oldini olish" mavzusida yig'ilish bo'lib o'tdi.

ҒАЙРАТ МАЖИД КИТОБЛИК ЕТУК ШОИРЛАРДАН. ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ БОШЛИҒИНИНГ ЎРИНБОСАРИ. КАМТАРИН ИНСОН. 2023 ЙИЛДА МАКТАБИМИЗГА КЕЛИБ, МАДИНА СУЮНОВАНИ "ЗУЛФИЯ" МУКОФОТИНИ ҚЎЛГА КИРИТГАНЛИГИ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТИБ, 100 ЛАБ КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИБ КЕТГАНЛАР. ЁШ ИҚТИДОРЛИ ЎВУЧИЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАШГАНЛАР ВА ШЕЪРИЯТГА ЯНАДА ҲАВАС УЙҒОТГАНЛАР.

📣 "Миллий танлов" платформасида йилнинг энг яхши шоирини аниқлашда иштирок этинг. 🔗 Ҳавола: https://milliytanlov.uz/vote/52
📣 "Миллий танлов" платформасида йилнинг энг яхши шоирини аниқлашда иштирок этинг. 🔗 Ҳавола: https://milliytanlov.uz/vote/52 •┈┈• ❀ 🇺🇿📚🇺🇿 ❀ •┈┈• Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. ⬇️⬇️⬇️ t.me/gayratmajidijodiykanali •┈┈• ❀ 🇺🇿📚🇺🇿 ❀ •┈┈•

photo content
+1

Мактабнинг 6-в синф ўқувчиси Равшанова Руҳшона "5 ташаббус" лоирасида ўтказилган стол тенниси мусобақасида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Китоб туман ҳокими Пардаев Ўктам Бердимуродич ва Ёшлар масалалари бўйича Шаропов Ойбек Олимович мактабга ташриф буюриб, олимпиада ҳамда кўрик-танлов ғолиблари, ўқувчилар билан учрашиб ўз фикр мулоҳазаларини билдирди