cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Ҳаётимсан шеърият

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоира Юлдуз Алимованинг ижод намуналари

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
235
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-37 أيام
+230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

- Сизларни деб кетяпман-ку, онажониси! Мендан хотиржам бўлинг, доим хаёлимда, қалбимда бўласизлар! - Майли, дадаси, - деди Нозила ўзини эркаланганмо тутаркан, эрининг ёқаларини тўғрилаб, елкасини силаб қўйди... – биз сизга ишонамиз, ортингиздан дуода бўламиз. - Шунинг учун, - давом этди Шаҳриёр, - эрта ё индинга у аёлга бориб келайлик. Кетишга тайёрланаман, Россиядаги бошлиқ ўрнимга одам олмабди, тезроқ боришим керак. У яхши одам, ҳалол ишлаганни, қадрлайди... Давоми бор
إظهار الكل...
Қўғирчоқ Ҳикоя 16-қисм Бўлган воқеалар, адашишлар ва автоҳалокат, докторнинг фаришталиги ва ўзининг бу ерни излаб топишда яхшилар ёрдам қилганини айтиб бераркан, уни ҳамма дуоларга кўмиб ташлади... Ҳалима уларни шоду хуррамлик билан кузатиб, ичкарига кирганда телефони жиринглади. - Онаси, - деди Шаҳриёр, - яхшимисан, ўғлимиз тузикми? - Вой, дадаси яхшимисиз?. Суюнчи беринг! - Суюнчи тайёр, нима янгилик? – унинг овозида жонланиш сезилди. - Катта янгилик! Юборган пулингиз топилди! - Йўғ-э?! Наҳотки?! - Мана, пул ҳозир қўлимда турибди, ишонмасангиз видеовизов қилинг... Бироз ўтмай экранда Шаҳриёр кўринди. Ҳалима эса пулни суюнчилар, кўзларидан дув-дув ёш тўкиларди... **** Шаҳриёр зудлик билан Россиядан келди ва ўғилчани олиб, эр-хотин Германияга учишди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Ўн кундан кейин Ўзбекистонга қайтишди. Снжарбек ўзини соғлом, бақувват сезар, кундан кунга юзи нақш олмадай қизариб борар, ота-онасининг кайфияти баланд эди. Авваллари гапиргиси келмай, кайфиятсиз юрган Санжарбек тинмай ота-онасини саволга тутар, кутилмаган гаплари уларни ҳаяжонга соларди. Уй-рўзғор ишларида онасига қарашар, ҳар доим шодон кайфиятда юрарди. Тузалиши учун Россияда ишлаб келган, боласи учун ҳамма нарсага тайёр отасини ҳам, меҳрини аямайдиган онажонини ҳам кундан-кунда яхши кўриб борар, умуман, аввалгига қараганда ҳаётга ва яшашга иштиёқи баланд эди. Мактабдаги ўқитувчилари ва ўртоқлари ҳам унинг ҳолатини сезишган, унга муносабатлари бутунлай ўзгариб борарди. Чоршанба куни эди. Ҳалима эрта уйғонди. Нонуштадан сўнг: - Дадаси! – деди унга қараб, жиддий оҳангда, - бир неча кундан бери миямда бир фикр айланиб юрибди. - Хўш қандай фикр? - қизиқсиниб қаради Шариёр. - Сиз туфайли боламиз соғайди, дарддан халос бўлди. Сизни тоабад дуо қиламан. - Яшанг, хотинжон! - Аммо пулимиз бегона қўлда кетиб, сиқилган кунларимиз, чин инсонийлигини кўрсатган аёлга миннатдорчилик бирдирсак, кўнглини кўтариб келсак, нима дейсиз?! Шаҳриёр аёлига қаради ва қалбини эзгулик рангидаги ёруғлик қоплади. - Яхши бўларди... - Аёл пулни топиб олган, ўз эхтиёжига ишлатвориши мумкин эди, тўғрими? - Бўлиши мумкин эди. - Аммо у Худони таниган инсон экан, пулни бизга топширди. Одамийлиги баҳосини олиши керак эмасми?! - Тўғри... Бир неча дақиқа жим қолдилар. Сўнг Шаҳриёр сукункатни бузди. - Онаси, мен Россияга кетиб, болаларимиз катта бўлгунча беш-олти йил ишлаб келаман! Рўзғоримизни бутлаймиз, балки бирорта машина олармиз! Нозила ҳайратда, неча кундан бери эри камгап юришининг сабаби шу экан-да! - Бундай режа қачон туғилди, дадаси? - Россияда юрганимда шундай одамларни кўп кўрдим. Оиласи фаровонлиги учун тинмай ишлаб, тўй ва машинага, орўзғорини бутлашга пул топиб қайтганлар беҳисоб. Уларни ўзимча қўллаб-қувватладим. Тўғри қилишади. Мен олий маълумотли эмасман, ишга кирганим билан озгина ойликка тирикчилик ўтади холос, болаларни ўқитиб, олий маълумотли қилишни ният қилдим. Чет тилларини ўрганишсин, компютер техналогиялари билан қизиқишсин, Лозим бўлса ривожланган давлатларда ишлаб келишсин. Шу юртга, элимизга фойдаси тегадиган одамлар бўлишсин! Мен шуни ният қилдим. Шунинг учун сен болалар билан чиройли яшаб турсанг, мен бемалол ишлаб пул жўнатаман!! - Энди... энди беш-олти йил келмайсизми? - Нега келмай, ҳар йили бир келиб, сизларни кўриб, дам олиб яна кетаман. Ҳалима бироз ўйланиб қолди.Қандай изтиробларни кечираётгани, нималар ҳақида ўйлаётгани Шаҳриёрга қоронғи. - Болаларим, - деди у бироздан сўнг, - ота меҳрига қонмай ўсадими?! - Э, қизиқсан-а, хотинжон, икки-уч кунда бир телефонда гаплашамиз, ҳол-аҳвол сўрайман. Юриш-туриши, ўқишлари одоби ҳақида айтасан, ўзгаришлар бўлса, улар билан ўзим гаплашаман. Ҳозир онлайн тарбия берса ҳам бўлади-ку... - Шунақаю, аммо олдимизда бўлганингиз бошқача-да!... – деди аёл бироз уялганнамо. Шаҳриёр камтарин, ибо-ҳаёси жойида тарбия топган хотинини яхши кўрарди, ҳар доим ҳуорматини жойига қўйгани учун муносабатларига ҳеч қачон дарз кетмаган. Ҳозир унинг иягидан ушлаб ўзига қаратди.
إظهار الكل...
🥰 1
Ўткинчидир умр, гўё бир нафас, Йўлимизда  кўпдир тўсиқ, хору хас, Кўлмакка ҳеч кимса қилмайди хавас, Яшасанг денгиздай, тўлқиндай яша. Беш кунлик дунёда савоб учун шош, Ҳаёт баъзан оғу, баъзан тутар ош, Мевали дарахтга отилар кўп тош, Яшасанг чаман бўл, боғ бўлиб яша. Қўлин тут дўстларни, бўлгин мадори, Ширин сўзинг бўлсин малҳаму дори, Бандамас, кишининг Аллоҳдир ёри, Яшасанг қоямас, тоғ бўлиб яша. Бормоқдасан неча довонлар ошиб, Орзулар йўлида яша курашиб, Мансаб талашмагин, обрў талашиб, Ғам чекма, бир вақти чоғ бўлиб яша. Доим тинч, осуда урсин юрагинг, Йиқилсанг хеч кимга бўлмас керагинг, Эрта-кеч дуога кўтар билагинг, Бемормас, тансиҳат, соғ бўлиб яша. Сўз дедим, ёмондан орлаб яшагин, Раҳмонга дўст, шайтонни хорлаб яшагин, Қалбингга меҳрни чорлаб яшагин, Яшасанг юлдуздай порлаб яшагин, Юлдуз Сайид Мурод
إظهار الكل...
"Онамдай" 🖌 Юлдуз Алимова 🎙 Муаллиф
إظهار الكل...
2👍 1
Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат  улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор. Бу  ЯХШИ  СЎЗ  ва  МЕҲР. Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг...
إظهار الكل...
3
Қалб нима у? У қаерда? У этмикан, ё суяк! Тил учидан чиққан сўздан бўлар гоҳо минг бўлак! Гоҳ майсадек топталсаю, гоҳ дарахтдек қуласа, Сен уриб тур! Тўхтамай тур! Чидаб тургин, жон юрак! Қалб нима у? Қонми оққан? Ё узилган томирлар, Ё армону, пушаймонлар кўмилажак қабрлар?! Бунча қаттиқ оғримаса ••• Қалб
إظهار الكل...
1
Сиздан ортиқ дўст топмадим Ўстирдингиз  мени сийлаб, эркалаб, Яшадингиз қалбимга меҳр жойлаб, Қолардингиз кетсам йўлимни пойлаб Сиздан ортиқ дўст топмадим, онажон. Рўзғор дедим, бир иш дедим, бир болам, Йўлларимда ташвишлар бўлди олам, Йўқлигингиз энди кўп қилар алам Сиздан ортиқ дўст топмадим, онажон. Мен сабабли сочингизга тушди оқ, Мен гулладим, сизчи, тўкилган япроқ, Кўп бўлди дўстларим ёнимда, бироқ Сиздан ортиқ дўст топмадим, онажон. Сирларимни  кетди дўстларим сотиб, Ғанимларим кулди устимдан қотиб, Қадрингизни билдим энди йўқотиб, Сиздан ортиқ дўст топмадим, онажон. Яқинларим бўладилар баъзан ёт, Гоҳо синаб, букмоқ бўлади ҳаёт, Икки дунё мени азиз қилган зот Сиздан ортиқ   дўст топмадим, онажон.             Юлдуз Сайид Мурод
إظهار الكل...
2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Отаётган муродбахш тонг орзу - ниятларимизгага эшик очсин... Бир донишманддан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди: «Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир»
إظهار الكل...
3
Қўғирчоқ      Ҳикоя 15-қисм                      Заринанинг онаси катта тасодиф билан қўғирчоқ ичидан  чиққан пул ишламай қолганига ҳайрат ва таажжубда эди. Бир даста доллардан бир тийин ҳам ишламаса-я? Ахир, бундай амалиёт бир неча минг долларга қилинаётган вақтда докторнинг бир тийин ҳам олмагани кутилмаган ҲОДИСА эмасми?! У нега пул олмади? Ахир, бир неча йил олдин танишининг қизини умуртқаси синиб қолганда шаҳардаги доктор тузатиб бериш учун беш минг доллар сўрагани қулоқлари остида жаранглади-ку?! Жонлантириш бўлимида жон талвасасида инграётган беморга, яқинлари бирор нарса ваъда қилмагани учун   биттагина укол буюрмаган доктор ҳақида  ўтган ойда эшитди-ку?! Дорихона бошлиғи билан келишиб, беморларга бир дунё дори  ёзиб, бирортасини беморга ишлатмасдан дорихонага ўтказиб пул ишлайдиган врачни  ким билмайди дейсиз?! Автоҳалокатга учраб, оғир аҳволда келтирилган қизни  ҳаётга қайтарган врач “Бир тийин ҳам  пул олмайман, мен ўз вазифамни бажардим, дуо қилиб қўйсангиз бўлди!” деб турса, бу мўъжизанинг ўзи эмасми?”  Бу доктор эмас, ФАРИШТА! Ҳа, НАЖОТ ФАРИШТАСИ! Ҳар ҳолда бу тушим эмас, ЎНГИМ! - Бировнинг ҳалол пулини қизингга ишлатма деб, Худо фариштани учратди! – деган овоз келди. Ҳалима аввал овоз қаердан келганини билмади. Атрофга аланглади,  биров гапираётгандай туюлиб, илкис ортига ўгирилди. Ҳеч ким йўқ! Ўша овоз яна такрорланди. У энди Осмонга қаради. Осмондан ҳам эмас! Кўксидан, юрагининг қаъридан чиқаётганини сездию, бадани титраб кетди! Каравотга ўтириб, бошини чангаллади. Юрагига ёқимли ва  нурли бир туйғу қуйилар, вужудини боягина тарк этган куч-қувватни қайтара бошлади. Бу  -  виждон овози эканини англаркан, ўзини дадил тута бошлади. Аллоҳга минг-минг шукрлар келтириб,  юзидан нур ёғилиб турган, фариштаси бор, Худони таниган докторни  чин кўнгилдан дуо қилди...                                                        **** Кечга яқин қариндошлар бирин-кетин кириб келишди. Шошиб қолган Нозила  хурмо тагидаги каравотга ўтқазиб, чой қўйди, дастурхон ёзди. Укаси Акмалжон кириб келганда Шаҳриёрнинг катта акаси дастурхон четига бир даста пул қўйиб: - Кўнглимдан чиқариб, олиб келдим.  Боланинг амалиётига ишлатинг, келин!- деб турганди. Акмалжоннинг кўнгли ёришди. Сўнг у ҳам дастурхонга  тахлами бузилмаган пул қўйиб: - Бу мендан, опажон, жияним тузалиб қолса бўлди!” – деди. - Биз ҳам қараб турмаймиз, опажон! – деб яна икки киши пул қўйди. Нозила даста-даста пулларга қарадию,  юраги ҳаприқди. Ўксигандай кўзларирга ёш келди, йиғлаб юборди. - Вой, жонажонларим, сизларни ҳам овора қилдим. Борингизга шукр! Биз ҳам тўйларингизда яхши кунларингизда кор келайлик! Дув-дув тўкилган кўз ёшалри  яноқларини ювар,  ҳаяжони босилавермас эди. Кутилмаганда  ташқаридан  биров чақирди. Акмалжон қарагиси келди, аммо эшик яқинлиги учун овоз аёлники эканини билиб, опасини имлади. Бир неча минутдан кейин Ҳалима  қизалоғини еткалаб келган эркак-аёлни бошлаб кирди.  Улар Зарина ва унинг ота оналари эди! Ҳамма билан саломлашиб бўлгач, ота гап бошлади. - Гап-сўзларингизни эшитдик, жуда аҳил, бир –бирини қўллайдиган қариндошлар экансизлар, оқибатингизга қойилман! Аслида, Нозилахон ҳеч кимнинг ёрдамига мўхтож эмас! Амалиётга   пулни  Шаҳриёр ака жўнатганлар. Мана ўша пул. Қабул қилинг, Нозила опа! Кўзлари ҳайрат билан катта-катта очилган Нозила аёлнинг самимияти, тоза ниятини  сезиб уни бағрига босди...              Юлдуз Алимова             Давоми бор        
إظهار الكل...
2🥰 1