cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Bektosh Khatamov

Do not prepare to live a life, just live it. Advokat xizmati: +998935096663 Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot instagram.com/bektosh.khatamov

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
12 102
المشتركون
-1624 ساعات
-577 أيام
-34230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Давлат олийгоҳларида бюджет тақсимоти қандай ишлаши тўғрисида батафсил содда тилда тушунтириб бердим. Мана бу 👉 видеони 👈 томоша қилиб тушуниб олишингиз мумкин. @bektoshkhatamov
إظهار الكل...
👍 13👎 2👏 1
Режалаштирилмаган ишлар режалаштирилган муаммоларни олиб келади. Бенжамин Франклин. ——- Муаммолар гирдобида қолишни истамасангиз, доимий равишда ишларингизни режалаштириб боринг. @bektoshkhatamov
إظهار الكل...
👍 60🔥 10 4👏 2😁 1
Эронда нималар бўлмоқда? Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ҳалок бўлгани тасдиқланди. 15 соат давом этган қидирув ишлари тўхтатилди. Вертолёт қулашидан ҳалок бўлганлар: 1️⃣Эрон Президенти Иброҳим Раиси 2️⃣ Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён 3️⃣ Табриз Жума Имом Оятуллоҳ Али Ҳошим 4️⃣ Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Рахмати. Вице-президент Муҳаммад Мухбар Эрон президенти в.б. бўлди. Мухбар келаси икки ой давомида ҳокимиятни бошқаради ва мамлакат конституциясига мувофиқ 50 кун ичида янги президентлик сайловлари ўтказилади. ———- Баъзи манбаларга кўра Эрондаги ушбу ҳолат Исроил учун қўлай вазиятни юзага келтирмоқда. @bektoshkhatamov
إظهار الكل...
👍 36😢 28😱 9😁 4🎉 3 1
Repost from Allaev Uz
СОТИШ ҲАЁТ ТАЛАБИДИР Савдо сайёрадаги ҳар бир инсонга таъсир қилади. Сотиш, кўндириш, савдолашиш ҳамда ишонтириш қобилиятингиз бўлиш-бўлмаслиги ҳаётингизнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатади ва қанчалик яшаб қолишингизни белгилаб беради. Ҳаётда лавозим ва унвонингиз, компания ёки жамоадаги ўрнингиздан қатъи назар, қачондир, кимнидир ишонтиришга тўғри келади. Сайёрадаги ҳар бир инсон ҳар куни сотиш билан шуғулланади. Ҳеч ким бундан мустасно эмас. Сотиш шунчаки касб ёки ҳунар эмас; у ҳар бир шахснинг тириклиги ва саломатлиги учун ўта муҳимдир. Ҳаётда муваффақиятингиз даражаси ўзингиз ишонган нарсаларни бошқаларга сотиш қобилиятингизга боғлиқ! Бошқалар билан савдолашиш ва кўндиришни қай тарзда уддалашингиз муҳим. Ўзгаларга ёқиш, сизга ишлашлари ва манфаати тегиши учун таъсир ўтказиш хусусияти яшаш даражангизни белгилаб беради. Сотиш шунчаки касб эмас – у ҳаёт тарзидир! Сотиш (изоҳли луғатга кўра) – бошқа одамни ишонтириш ёки таъсир қилиш йўли билан ҳаракатга ундаш ёки кўндириш жараёни. Бу кимга тегишли эмас? “Сотиш” деганда мен кўндириш, ишонтириш, савдолашиш ёки ўз фикрингизни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнларни назарда тутаман. У баҳслашиш, келишув, товар ва хизматларни айирбошлаш, бирор қизни учра- шувга кўндириш, хонадон сотиш ёки сотиб олиш, шахсий бизнес учун банкдан кредит олиш, бошқаларни фикрингизни қўллаб қувватлашга ундаш ёки мижозни маҳсулотингизга жалб этиш кабиларни ўз ичига олади. Кўпчилик бизнес ёки якка тадбиркор омадсизликка юз тутишининг асосий сабаби маблағ етишмовчилиги деб ҳисоблайди. Хато! Аслида бизнес касодга учрашининг бош сабаби таклифлар етарлича тез ва катта ҳажмда сотилмаганидир. Натижада сармоя тугаб қолади. Ҳеч қайси тадбиркор сотиш деб аталувчи энг муҳим таркибий қисмни тушунмай туриб янги бизнесга асос солмайди! Ҳаётда рўй берадиган ҳар қандай ҳолатни олсак ҳам, ишонч билан айтишим мумкинки, у ёки бу томон натижага таъсир қилишга уринаётган бўлади. Мисол: гольф ўйинчиси коптокни қисқа масофадан чуқурчага тушириши керак. У коптокни секин уради ва уни чуқурчага тушириш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Ўйинчи коптокка гапиради, қўли билан ишора қилади ва ҳатто секингина дуо қилиши ҳам мумкин. Рақиби эса уни кузатиб туради ва бунинг аксини қилади. Бу ҳолат ҳар биримиз натижа учун уринишимизга мисол бўлади. Ҳаётингизда рўй бераётган воқеаларга қанчалик таъсир қилишингиз муваффақият даражасини белгилайдиган омилдир. Тақдири илтимос, орзу, дуо ёки умидга боғлиқ бўлмаган инсонлар ишонтириш, кўндириш ва савдолашиш санъатини эгаллаши керак. Кимлигингиз ёки фаолиятингиздан қатъи назар нимадир сотасиз. Ўзингизни савдогар деб аташ-атамаслигингиз муҳим эмас. Чунки сиз кимгадир ёки кимдир сизга нимадир сотади. Иккала ҳолатда ҳам, томонларнинг бири натижага таъсир қилишга уринади. Якунида ё сизнинг, ё унинг айтгани бўлади. Ҳар қандай фикр алмашиш ёки мулоқот жараёнида сотиш бўлади – ҳеч қандай истисносиз. Буни истаганча рад қилишингиз мумкин, аммо бу – факт. Сиз савдогарсиз ва бу билан ҳамиша шуғулланасиз. Ишонтириб айтаманки, уйғонгандан то уйқуга кетгунга қадар кўзланган натижага эришиш учун ҳаракат қиласиз. “Савдогар” унвонингизнинг йўқлиги ва бу иш учун ҳақ олмаслигингиз фақат техник масала, холос. Сиз барибир савдогарсиз – тўлов эса турли кўринишларда бўлади. © Грант Кардоннинг "Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли" китобидан @allaevuzb
إظهار الكل...
👍 36🔥 5🤩 4
Photo unavailableShow in Telegram
“Маша ва айиқлар” учун сунъий интеллект ишлаган расм. Одамни психикасини бузиб юборади-эээ. Кимнидир хаёлига нимадир келди. @bektoshkhatamov
إظهار الكل...
😁 221🤔 15👎 9🤩 5👍 1🔥 1
Ҳа, айтганча, бир ярим ой олдин очган янги инстаграм аккаунтим обуначилари сони бугун 30 000 нафарга етибди, шундан фойдаланиб, барчангизга раҳмат деб қўймоқчиман, қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга ташаккурлар деб қоламан. Кимдир обуна бўлмаган бўлса, мана бу 👉 линк 👈орқали тезгина обуна бўлиб олинглар-а… @bektoshkhatamov
إظهار الكل...
👍 78 16👏 13😁 7
Муҳитда гап кўп. Атрофингизни қаранг, агар атрофингиздаги инсонлар кўпроқ китоб ўқиётган бўлса, катта эҳтимол билан сиз китобхонсиз. Агар сиз миллионерлар билан дўст бўлсангиз, катта эҳтимол билан сиз ё миллионерсиз, ё тез орада миллионерга айланасиз. Муҳит худдики вирусга ўхшайди, у одамни ичидан ўзгартириб боради, ҳар бир ҳаракатингизда ўзгариш ҳис қилишни бошлайсиз. Ёмон энергияга тўйинган одамлар албатта сизни ҳам ўша энергия билан тўйинтиради. Ижобий энергия манбаи бўлган одамлар эса сизни ва умуман дунёқарашингизни ўзгартириб юборади, уларнинг ҳар бир ҳаракатидан сиз илҳом оласиз, завқланасиз ва ўзингизни ижобий энергия билан тўйинтирасиз. Ижобий вирусни танлаш ёки салбий вирус томонда бўлиш албатта сизнинг хоҳишингиз, шунга кўра ҳаётингиз ҳам ўзгаради. Лекин умуман танламасликнинг иложи йўқ, сиз барибир қайсидир томонда бўласиз. @bektoshkhatamov
إظهار الكل...
👏 57👍 40 13🔥 9🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Anını yaşa, kendini yaşa! Ҳозир Туркиядаман, туркларда жуда бир яхши гап бор, ҳаётингни онини яша, яъни ҳозирги замон билан яша. Биласизми, вақт жуда тез ўтиб кетади, ҳаётингиз кўз очиб юмгунча ўтиб кетади, ёшликнинг ҳам, ўрта ёшни ҳам, қариликни ҳам ўз завқи ва даври бор. Лекин ҳар бир ондан завқ олиб яшай олганларгина чинакам ҳаётни яшайди, чинакам бахтни яшайди. Ўтган кунлар энди тарих, келажак эса мавҳум, жуда кўп инсонлар ўтган замондаги хатоларини эслаб сиқилишади, йўқотилган имкониятларини доимий равишда эслаб афсусланиб юришади. Миянинг яна бир бўлаги эса келажак ҳақидаги хавотирлар учун яшайди, эртага бундай бўлса, бундай бўлиб қолади, қора кунлар келиб қолса-чи, унақа бўлиб бўлиб қолса-чи деган хаёллар доимий равишда одамни эзилиб яшашига сабаб бўлади. Дўстим Бахтиёр айтганидек ҳаётингни онини яша, қолгани бекор. @bektoshkhatamov
إظهار الكل...
👍 119 17👏 12🔥 10🤩 1
Бизнес эгалари бизнесни ҳар бир авлодга мослаб қайта моделлаштириб чиқиши керак, акс ҳолда истеъмолчиларнинг талаблари шу даражада тез ўзгармоқда, бизнес унга мослашмаса, банкрот бўлиши аниқ. @bektoshkhatamov
إظهار الكل...
👍 61👏 8🔥 3 1🎉 1
Авлодлар тўқнашуви. 12.05.2024 Ростан ҳам умуман бошқа қадриятлар, одатлар, турмуш тарзига эга бўлган авлод етишиб келмоқда. @bektoshkhatamov
إظهار الكل...
😁 65😢 38👍 18🤔 9🤬 7👎 3 2