Тошкент Бугун | Toshkent Bugun
⭐ Тошкент шахри ва барча туманлари бўйлаб энг оммалашган канал! 🗣Хабарлар, тезкор видеолар бўлса бизга ТЕЗ юборинг👉 @ToshkentAloqabot Реклама: @ToshkentPrice
إظهار المزيد📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Тошкент Бугун | Toshkent Bugun
تُعد قناة Тошкент Бугун | Toshkent Bugun (@toshkent_bugun) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 577 654 مشتركاً، محتلاً المرتبة 213 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 40 في منطقة Uzbekistan.
📊 مؤشرات الجمهور والحراك
منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 577 654 مشتركاً.
بحسب آخر البيانات بتاريخ 08 أكتوبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -15 491، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -8 104، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.
- حالة التحقق: غير موثّقة
- معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 7.10%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 6.41% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
- وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 41 405 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 37 355 مشاهدة.
- التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 1.
📝 الوصف وسياسة المحتوى
يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“⭐ Тошкент шахри ва барча туманлари бўйлаб энг оммалашган канал!
🗣Хабарлар, тезкор видеолар бўлса бизга
ТЕЗ юборинг👉 @ToshkentAloqabot
Реклама: @ToshkentPrice”
بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 09 أكتوبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.
Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган янги қарорга мувофиқ, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги талаб белгиланди: • Кредит ёки кафиллик шартномаларига асосан мижознинг топшириғисиз унинг барча банк карталаридан пул маблағлари ечиб олинаётганда, ҳисобварақларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) камида ярми миқдоридаги маблағ қолдирилиши шарт. • Бошқача айтганда, банк картадаги ҳамма пулни «нолга тенглаштириб» ечиб олишга ҳақли эмас — фуқаронинг бирламчи эҳтиёжлари учун ҳисобда камида 0,5 МҲТЭКМ миқдорида дахлсиз қолдиқ сақланиши керак. Қачон кучга киради? Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин амалга киритилади.✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
Дрон хавфи туфайли Москва аэропортлари чекловлар қўйди ва ўнлаб рейслар кечиктирилди ёки бошқа жойга кўчирилди. Ҳозирда беш мингдан ортиқ одам махсус рейснинг йўналишини реал вақт режимида кузатиб бормоқда ва у аллақачон бутун дунё бўйлаб энг кўп кузатиладиган учта йўналиш қаторига киради.✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
Йиллар давомида таълим тизими энг кўп танқид қилинадиган, аммо энг кам ҳимояланган бўғин бўлиб қолди. Турдимовнинг бошқарув услуби ва халқ орасидаги қатъий имижи биринчи навбатда соҳанинг йўқотилган вазнини, муаллим ва олимнинг жамиятдаги ўрнини қайтаришга хизмат қилади. —Ташқи аралашувларга нуқта қўйиш: Сир эмас, мактаб ва олийгоҳлар узоқ вақт давомида ҳар ким ўз манфаати ёки тадбири учун ишлатадиган «ёрдамчи куч»га айланиб қолган эди. Бундай тизимсизликни тўхтатиш учун ҳар қандай маҳаллий босим ва «тепадан» келадиган норасмий топшириқларга очиқчасига «йўқ» дея оладиган сиёсий ирода керак. —Босимларга муносиб жавоб: Ҳар қандай чуқур ислоҳот эски тизим манфаатдорларининг қаршилигига учрайди. Эркинжон Турдимов турли вилоятлардаги раҳбарлик фаолияти давомида мураккаб вазиятларда муросасиз қарорлар қабул қила олиши, коррупция ва бюрократияга қарши кескин позицияси билан танилган. Таълимга айнан шундай иммунитет зарур эди. Бугун таълим соҳасига шунчаки мутахассис эмас, тизимни ҳимоя қилувчи «қалқон» ва ўз сўзига эга қатъиятли ижрочи керак эди. Турдимов тайинлови — таълимни иккинчи даражали соҳадан давлатнинг ҳақиқий устунига айлантириш йўлидаги жиддий сигнал✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
Ўзбекистон Ҳамдўстликка иккинчи марта раислик қилади. Мамлакат илк бор 2020 йилда, коронавирус пандемияси даврида ушбу вазифани бажарган.✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
Қўмитага келиб тушган мурожаатларга кўра, айрим банкларда кредитнинг ойлик тўловидан ортиқча киритилган маблағлар асосий қарзни сўндиришга йўналтирилмай, транзит ҳисобварақларида қолиб кетмоқда. Натижада асосий қарз миқдори камаймайди ва унга фоиз ҳисобланиши давом этади. Қайд этилишича, айрим тижорат банкларининг кредит шартномаларида ортиқча тўланган маблағларни асосий қарзни сўндиришга йўналтириш мажбурияти аниқ белгиланган. Бироқ амалиётда ушбу талаб бажарилмаётган ҳолатлар учрамоқда. Шунингдек, банкларнинг мобил иловаларида кредит тўловларини бошқариш имкониятлари ҳам етарли эмаслиги таъкидланган. Қўмитага кўра, ортиқча тўланган маблағларни асосий қарзни сўндиришга йўналтирмаслик ва фоиз ҳисоблашни давом эттириш «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига зид. Банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга мувофиқ, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ойлик тўловдан ортиқча тушган маблағлар асосий қарзни сўндиришга йўналтирилиши керак. Бунда кредит суммаси қайта ҳисобланиши, банк дастурий таъминотидаги носозликлар эса қарз олувчининг мажбуриятлари ошишига сабаб бўлмаслиги лозим. Шу муносабат билан қўмита Марказий банкка иккита таклиф киритди: Низомнинг ортиқча тўланган маблағларни асосий қарзни сўндиришга йўналтириш тартибини белгиловчи 37-бандини амалиёт ва хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш. Кредитлар бўйича ҳисоб-китоблар, жумладан, муддатидан олдин сўндириш шартларини «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун каби қонунчилик ҳужжатларида белгилаш. Хорижий тажриба сифатида қўмита АҚШдаги айрим банклар амалиётини мисол келтирди. Уларда мижозлар мобил илова орқали «Principal Only» — «Фақат асосий қарз» опциясини танлаб, қўшимча маблағларни бевосита кредитнинг асосий суммасини камайтиришга йўналтириши мумкин. Шунингдек, Россия ва Қозоғистонда кредитларни қўшимча тўловлар ва жарималарсиз муддатидан олдин сўндириш имконияти мавжудлиги, Европа Иттифоқида эса қарз олувчилар кредитнинг қолган муддати учун фоизлар ва харажатларни камайтириш ҳуқуқига эга экани қайд этилган.✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
