cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

HASANA_UZ

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Фарғона тумани "Дамкўл " жомеъ масжидини расмий диний канали Масжид имоми Аҳмадалиев Ҳамидуллоҳ

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
229
المشتركون
-224 ساعات
-57 أيام
-330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
إظهار الكل...
Repost from Muslim.uz
03:05
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari #ashuro 🌙 1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
BIR KUNLIK KENGLIK+.mp424.94 MB
ДИНИЙ КИТОБЛАРНИ ТАҲОРАТ БИЛАН УШЛАШ КЕРАКМИ? #таҳорат ❓1323-CАВОЛ: Ҳозирги кунда Алихонтўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий" китобини ўқияпман. Ўқиётган вақтимда таҳоратли бўлишим керакми? Умуман Қуръондан бошқа шунақа динга оид китобларни ёки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини мутолаа қилганда таҳоратли бўлиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим китоби – мусҳафни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Қуръони карим ва тафсир китоблардан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз. Аслида ушбу масала катта уламолар ўртасида ихтилофли масала бўлиб, Имом Абу Ҳанифа диний китобларни таҳоратсиз ушлашни жоиз десалар, у зотнинг икки шогирдлари – Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар макруҳ амал дейишган. Аллома Ҳалабий Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини қуйидагича изоҳлаганлар: “Фиқҳ, ҳадис каби диний китобларни ушлаган киши Қуръон оятларини ушлаган ҳисобланмайди, чунки китобда келтирилган оятлар ундаги маълумотларга қўшилиб, унга тегишли бўлиб қолади” (“Шарҳул-муня” китоби). Мазҳабимизнинг кейинги давр фуқаҳолари ушбу масалада уч хил қарашни келтириб ўтганлар: 1. Диний китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ. Аллома Камол Ибн Ҳумом фуқаҳоларнинг сўзларини нақл қилиб, шундай дейдилар: قالوا: يكره مس كتب التفسير والفقه والسنن لأنها لا تخلو عن آيات القرآن، وهذا التعليل يمنع من شروح النحو. “Фуқаҳолар: “Тафсир, фиқҳ, ҳадис китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ, чунки ушбу китоблар Қуръон оятларидан холи эмас”, дейишган. Бундай сабаб келтириш наҳв (араб тили грамматикаси) китобларининг шарҳларини таҳоратсиз ушлашни ҳам ман қилади” (“Фатҳул Қодир” китоби). 2. Диний китоблардаги Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш макруҳ. Яна бир тоифа фуқаҳолар барча диний китобларни ушлаш жоиз, фақат оят ўринларини ушлаш ножоиз, дейишган. Масалан, “Мухтасарул Қудурий”га шарҳ ёзган Аллома Ҳаддодий шундай деганлар: أن كتب التفسير لا يجوز مس موضع القرآن، وله أن يمس غيره، وكذا كتب الفقه إذا كان فيها شئ من القرآن، بخلاف المصحف، فإن الكل فيه تبع للقرآن . яъни: “Тафсир китобларнинг Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш жоизмас. Китобдаги оятлардан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Шунингдек, фиқҳ китобларида Қуръон оятлари бўлса, оят ўрнидан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Лекин мусҳафнинг ҳукми ундай эмас. Чунки мусҳафнинг ҳаммаси Қуръон оятларига мансуб ҳисобланади” (“Ас-Сирожул-ваҳҳож” китоби). 3. Тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз. Бу ҳақда машҳур фақиҳ Муҳаммад Мулла Хусрав шундай деганлар: ورخص المس باليد في الكتب الشرعية إلا التفسير яъни: “Тафсир китобларидан бошқа диний китобларни таҳоратсиз ҳолда қўл билан ушлашга рухсат этилган” (“Дурарул ҳуккам” китоби). Мазҳабимизнинг мўътабар манбаларида келтирилган ушбу уч хил қарашни синчковлик билан таҳлил қилган Аллома Ибн Обидийн тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз эканини мазҳабимиз қоидаларига мувофиқ экани ва далил жиҳатдан асосли эканини таъкидлаб, жумладан шундай хулоса қилганлар: الأظهر والأحوط القول الثالث أي كراهته في التفسير دون غيره لظهور الفرق فإن القرآن في التفسير أكثر منه فيغيره وذكره فيه مقصود استقلالا لا تبعا فشبهه بالمصحف أقرب من شبهه ببقية الكتب. яъни: “Бу масалада далили кучлиси ва эҳиётроғи – учунчи тоифа фуқаҳоларнинг қарашидир. Яъни, таҳоратсиз ҳолда тафсир китобларини ушлаш макруҳ, ундан бошқа диний китобларни ушлаш жоиз эканидир. Чунки диний китоблар билан бошқа диний китоблар ўртасидаги фарқ очиқ маълум. Зеро, тафсирдаги Қуръон оятлари бошқа китобларга нисбатан кўпроқ бўлиб, шу жиҳатдан фарқи катта. Қолаверса, тафсир китобларда Қуръон оятлари мустақил зикр қилинган, тобеъ шаклда эмас. Шунинг учун тафсирни мусҳафга ўхшашлиги бошқа китобларга нисбатан кўпроқ” (“Раддул муҳтор” китоби). Юқоридагилардан келиб чиқиб, таҳоратсиз ҳолда тафсирдан бошқа диний китобларни ушлаш ва мутолаа қилиш жоиз экани келиб чиқади. Шундай бўлсада, имкони бор киши диний китобларни таҳорат билан ушлаши – тақвога ва шариатни улуғлашга яқин экани жиҳатидан мустаҳаб амал саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
إظهار الكل...

Photo unavailableShow in Telegram
#мазҳаб #иқтибос “Динда эргашиладиган мужтаҳид имомларнинг барчалари ҳақ ва тўғри йўлдадир. Агар бир юртда улардан бирининг мазҳаби кенг тарқалган ва ўша мазҳаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазҳабга эргашиши вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабнинг аҳкомларини билиш, воқиф бўлиш узрли бўлганлиги учун унга эргашмоқлиги жоиз бўлмайди”. ©️Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳмаҳуллоҳ 📚 “Эълоус-сунан” китоби (20-жилд, 290-саҳифа). Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
إظهار الكل...
03:05
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari #ashuro 🌙 1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
إظهار الكل...
BIR KUNLIK KENGLIK+.mp424.94 MB
Repost from Muslim.uz
01:06
Video unavailableShow in Telegram
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! ✅ Эслатма! Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади. https://t.me/muslimuzportal/38336?single Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
إظهار الكل...
Ashuro Kuni 2024 tg.mp49.48 MB
Repost from Muslim.uz
#Ғафлатда_қолманг! 🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! 📢 16 июль – сешанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58 🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57 🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56 🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🗣  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг: ▶️ БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ
🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути: 💬Тошкентдан олдин: Ангрен - 2/4,  Андижон - 9/14,  Хонобод - 12/16, Шаҳрихон - 8/13, Хўжаобод - 9/15, Наманган - 8/10, Поп - 4/7, Чортоқ - 10/10, Чуст - 6/9, Фарғона - 3/10, Риштон - 2/10, Қўқон - 2/9, Қува - 6/14. 💬Тошкентдан кейин: Бекобод - 6/(-2), Бухоро - 30/18, Газли - 30/20,  Ғиждувон - 22/16, Қоракўл - 33/21, Гулистон - 6/(-1), Сардоба - 6/0, Жиззах - 13/3, Зомин - 12/(-1), Фориш - 12/6, Ғаллаорол - 15/4, Навоий - 14/24, Конимех - 24/14, Нурота - 18/11, Учқудуқ - 13/6, Нукус - 31/43, Мўйноқ - 19/49, Тахтакўпир - 18/39, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 30/48, Самарқанд - 21/8, Иштихон - 19/7, Мирбозор - 21/9, Каттакўрғон - 20/8, Ургут - 19/3, Термиз - 23/(-3), Шўрчи - 25/(-4), Қарши - 28/7, Деҳқонобод - 27/2, Косон - 27/8,  Муборак - 28/10, Шаҳрисабз - 23/3, Ғузор - 28/5, Урганч - 35/35. 🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
06:32
Video unavailableShow in Telegram
#Долзарб #Видеолавҳа ⁉️ Мазҳабни маҳкам ушлаш ҳақида 🎙 Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
إظهار الكل...
6.21 MB
Repost from Muslim.uz
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
💬 Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланди. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
🤲 Ўқилиши: “Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий”. 🗣Маъноси: “Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин” (Тоҳа сураси, 25-оят).
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
🤲Ўқилиши: “Робби зидний ъилман”. 🗣Маъноси: “Роббим, илмимни зиёда қилгин” (Тоҳа сураси, 114-оят).
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
🤲Ўқилиши: “Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм”. 🗣Маъноси: “Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан” (Бақара сураси, 32-оят).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи”. 🗣Маъноси: “Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин”.
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан”. 🗣Маъноси: “Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман”.
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳлан”. 🗣Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. 📝 Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...

Photo unavailableShow in Telegram
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.