cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

buxoronoma1920 / Расмий канал

"Buxoronoma" газетасининг Telegram даги расмий канали

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
927
المشتركون
-524 ساعات
+107 أيام
+1930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Ўзгидромет 16 июнь кунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси18-23°, кундузи 33-38° бўлади. ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
إظهار الكل...
МАГИСТРЛАРГА ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ Бухоро муҳандислик-технология институтини жорий йилда 11 мутахассислик йўналиши бўйича 20 нафар магистр битирди. Куни кеча уларга дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда олий таълим муассасаси масъуллари, ота-оналар вакиллари ҳамда битирувчи талабалар иштирок этди. Маросимда институт ректори Садоқат Сиддиқова сўзга чиқиб, республикамиз раҳбарияти томонидан таълим соҳасини ислоҳ қилиш, халқаро стандартларга талабларга мос рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлашга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу магистрлик йўналишига ҳам тааллуқли. Институт раҳбари ёшлар фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб мавзуларда магистрлик диссертацияциясини муваффақиятли ёқлаганликларни қайд этар экан, уларни табриклаб, дипломларни топширди. – Бугунги кунда табиий ресурсларни асраш ва улардан самарали фойдаланиш республикамиздаги долзарб масала ҳисобланади, – дейди магистр Муҳриддин Савриев. – Мен ёқлаган диссертацияда Қашқадарё вилоятининг йирик саноат корхонаси ҳисобланган Шўртан газ-кимё мажмуаси цехларида чиқинди сифатида ажралиб чиқадиган иккиламчи ресурс хусусиятига эга “сариқ мой”ни чуқур қайта ишлашга бағишланган. Унда мазкур хомашёни буғлатилган ҳолда экстракциялашнинг технологик схемаси тавсия қилинади. Мазкур усулда олинган қолдиқ – мойсимон масса саноатнинг турли тармоқларида, хусусан, лaк-бўёқ ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бу бирламчи хомашёни тежаш, иқтисодий самарадорликка эришишга хизмат қилади. Мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда ҳам туризмни ривожлантиришга тобора катта эътибор қаратилмоқда. Бунда сайёҳликнинг янги йўналишлари ҳам салмоқли фойда келтириши мумкин. Шу ўринда магистрлар Ситора Бакиеванинг зиёрат, Юсуф Юсуповнинг спорт туризмлари тадқиқотларига бағишланган диссертацияларида илгари сурилган таклифлар соҳа мутахассисларини қизиқтириши, шубҳасиз. Қайд этиш лозим, аксарият магистрлик диссертациялари илмий ва амалий аҳамиятга эга. Қолаверса, улар фалсафа фанлари докторлиги учун илмий ишлар мавзусига айланади. Эркин ЁДГОРОВ, “Бухоронома” мухбири ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
ЁШЛАРГА ЗАРУР ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ Оила мустаҳкам ва бахтли бўлса, жамиятда осойишталик, меҳр-оқибат ва бахтиёрлик муҳити барқарор бўлади. Бухоро шаҳри ҳокимлиги, шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда вилоят скрининг маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ёш никоҳланувчилар учун ташкил этилган ўқувлар ана шу маслакка хизмат қилди. Тадбирда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази вакиллари, скрининг маркази акушер-гинекологи О.Комилова, шаҳардаги Ғафур Ғулом маҳалласи отинойиси Д.Мирова ҳамда мутасаддилар сўзга чиқиб, ёш келин-куёвларни ҳаётга тайёрлаш бўйича тегишли маслаҳат ва тавсияларни бердилар. Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Якунда уларга сертификатлар топширилди. Баҳодир ХОЛЛИЕВ, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази шифокори ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
إظهار الكل...
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
إظهار الكل...
ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА Вилоятимизда фаолият юритаётган гид-экскурсоводлар учун навбатдаги семинар ташкил этилди. Бухоронинг туризм салоҳиятини хорижий туристларга намойиш қилишда аниқ ва асосланган маълумотларни туристларга тўғри етказишда гид-экскурсоводларни тайёрлаш муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-9-сонли фармони 4б-иловаси 2-бандида сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш бўйича ўқитиш тизимини яратиш белгиланган. Бу борада, вилоят туризм бошқармаси ташаббуси билан, гид-экскурсоводлар учун малакали экспертларни жалб қилган ҳолда семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда. Семинар-тренинглар Бухоро тарихи хронологияси, археология, сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш, шунингдек, хориждан келадиган делегациялар билан ишлаш тартиби, иш фаолиятида янгича инновацияларни қўллаш мақсадида ташкил қилинган. Ана шундай семинарлардан навбатдагиси Бухоро археологиясига оид бўлиб, уни Ўзбекистоннинг таниқли археологи, археология фанлари номзоди Елизавета Некрасова олиб борди. Маълумот учун, “Бухоронинг меъморий атласи” – Ўзбекистон, хусусан, Бухоро тарихи ва археологиясини тадқиқ этишга бағишлаган ва у Тошкент реставрация институти олим-археологи Елизавета Некрасова томонидан тузилган. Нашр кенг китобхонлар доираси – сайёҳлардан тортиб архитектура соҳасидаги мутахассисларгача мўлжалланган. Атлас, Бухоронинг тарихий аҳамияти ва унинг шаҳарсозлик босқичлари ҳақида сўзлаб бериш билан бирга, қадимий шаҳарнинг буюклиги ва ранг-баранглигини яна бир бор таъкидлашга мўлжалланган. Худди шу мавзулар Бухоро вилоят Туризм бошқармасида ўтган семинар-тренингда муҳокама қилинди. Бухоро археологиясига оид қимматли маълумотлар археолог Некрасова томонидан тақдимот қилинди. Қолаверса, семинар сўнгида вилоят туризм бошқармаси ташаббуси билан, энг яхши 5-7-10 кунлик Бухоро бўйлаб маршрутлар тузиш бўйича гидлар ўртасида танлов эълон қилинди. Танлов сўнгида энг сара маршрутлар танлаб олинади ҳамда ғолиблар рағбатлантирилади. Энг яхши лойиҳа-маршрутлари жорий йилнинг октябрь ойига қадар кўриб чиқилади. Шунингдек, кун давомида ушбу мавзуга оид назарияни бириктириш мақсадида, Арк қўрғонига амалиёт – экскурсия ҳам ташкил қилинди. ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
إظهار الكل...
00:34
Video unavailableShow in Telegram
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
إظهار الكل...
1.mp413.12 MB
Photo unavailableShow in Telegram
* Эслатма Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 423- ва 440-моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим. Эслатиб ўтамиз, солиқ тўлаш мажбуриятининг бажарилиши кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган солиқ суммасининг 0,047% миқдорида пеня ҳисобланади. Солиқ кодекси 110-моддаси ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
إظهار الكل...
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Пенсия учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақими? Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун нима кераклиги маълум бўлди. Батафсил видеода ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
إظهار الكل...
PENSIYA UCHUN ISH STAJI MUHIMMI YOKI ISH HAQI Yutube.mp42.92 MB
* Жараён Вобкент тумани марказидаги Ёшлар боғида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят ва туман ташкилотлари билан ҳамкорликда “Табиатни биргаликда асраймиз!” шиори остида маданий-маърифий, тарғибот тадбири ўтказилди. ⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.