cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Amu-Qashqadaryo ITHB

©Amu-Qashqadaryo irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining telegram kanaliga xush kelibsiz !!! ☎️ Bog'lanish uchun: 75-226-14-88, 75-226-23-48, 📩 E-pochta: [email protected]

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
688
المشتركون
+124 ساعات
+87 أيام
+1930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

СЕМИНАРДА АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ Бугун Касби туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари учун семинар ташкил этилди. Семинарда ижро интизоми, юридик хизмат ва тизим ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш масаласи муҳокама этилди. Мавжуд бўш ўринларга иқтидорли ёшларни таклиф этиш ҳамда “устоз-шогирд” анъаналарини давом эттириш лозимлиги таъкидланди. Ходимларга “Ijro.Gov.uz” дастуридан фойдаланиш бўйича керакли тавсиялар берилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида” ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси юзасидан бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Аму -Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
إظهار الكل...
👍 1
#ёшлар_келажагимиз ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Э.Хуррамов талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Очиқ мулоқотда Қарши ирригация ва агротехнологиялари институтининг 22 нафар талабалари қатнашди. Ушбу талабалар айни пайтда бошқарма ва унинг ҳузуридаги объектларда амалиёт ўташмоқда. Амалиётчиларга, бошқарма бошлиғи Э.Хуррамов иш фаолияти ҳақида тушунчалар бериб ўтиб, муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев ташаббуслари билан мамлакатимиз сув хўжалиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб берди. Бу жараёнларда соҳа мутахассисларининг, айниқса, ёш кадрларнинг иштироки, касбий ва илмий салоҳияти муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, тизимда ёш мутахассисларга яратилган шарт-шароит ва имкониятлар хусусида атрофлича тушунчалар берилиб, ишга қабул қилиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди. Очиқ ва самимий учрашувда ёшлар соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Kun_hikmati Insonni yo so‘zlash uchun yaxshi so‘zi yoki sukut saqlay oladigan odobi bo‘lsin. ✍️ Jaloliddin Rumiy ▶️ https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
إظهار الكل...
👍 1
01:18
Video unavailableShow in Telegram
#жараён Аму-Қашқадарё ИТҲБ бўлим бошлиқлари Акбар Каримов ва Алишер Каримовлар томонидан "Яккабоғ" гидроузелида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва етказиб берилган сувни ҳисобини юритиш мавзусида семинар ўтказилди. Унда “Оқсув”  ИТБ ҳамда Яккабоғ  “Сув етказиб бериш хизмати”  давлат муассасаси ходимлари иштирок этди. Дастлаб қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5-январь кунидаги ПҚ-№-5-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Шунингдек, Яккабоғ  “Сув етказиб бериш хизмати”  ДМ томонидан қарор ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Хусусан, истеъмолчилар билан сув етказиб бериш шартномалари   тузилганлиги ҳамда уларга юридик хулоса олинганлиги,  олди-берди журналлар ва далолатномаларнинг тўғри юритилиши кўриб чиқилиб, зарурий тавсиялар берилди. Истеъмолчилар кесимида етказиб берилган сувни ҳисоботини ҳар ой якуни билан туман солиқ органларига  тақдим қилиб бориш бўйича масъул ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди. https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
إظهار الكل...
👍 2
“ЧИМҚЎРҒОН” СУВ ОМБОРИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги “Чимқўрғон”сув омборида Аму-Қашқадарё ИТҲБ, Қашқадарё вилоят сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошқармаси ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Мазкур ўқув машқи табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш мақсадида ташкил этилди. Тадбирга Қамаши тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман тез тиббий ёрдам маркази, Миллий гвардия туман бўлими, “Чимқўрғон” сув омбори ходимларидан иборат 55 нафар ходим ҳамда 5 та махсус техника жалб этилди. Шунингдек, ушбу сув омборида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун керакли техник жиҳозлар ва асбоб-анжомлар захираси яратилганлиги ҳам ўрганилди. Батафсил👈 https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
إظهار الكل...
👍 1
“ДЎСТЛИК” ЁРДАМЧИ НАСОС СТАНЦИЯСИДА БЎЛИБ ЎТГАН СЕМИНАР БАРЧА УЧУН ФОЙДАЛИ БЎЛДИ Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ташаббуси билан Ғузор туманидаги “Дўстлик” ёрдамчи насос станциясида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда бошқарма бошлиғи  Э.Хуррамов, бўлим бошлиқлари ҳамда тумандаги насос станциялари ходимлари иштирок этди. Дастлаб қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5-январ куни қабул қилинган ПҚ-5-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Семинарда  электр энергия лимитига қатъий риоя қилиш, қувват тежамкор қурилмаларга алоҳида эътибор қаратиш, техника хавфсизлигига риоя қилиш бўйича тушунчалар берилди.  Қатнашчилари насос станциянинг ёрдамчи хўжалиги билан танишдилар. Айни пайтда бу ерда 50 сотих майдонда помидор, 2 сотихли иссиқхонада лимон етиштирилмоқда. Шунингдек, 50 бош қуён, 10 бош қўй ва 2 бош чорва моллари ҳам парваришланяпти. Албатта ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш орқали ходимлар моддий рағбатлантирилаётганлиги раҳбарият томонидан эътироф этилди.
إظهار الكل...
👍 1
«ИЖРО ИНТИЗОМИ - САМАРАДОРЛИК ОМИЛИ» Жорий йилнинг 16 - май куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ҳисоб палатаси билан биргаликда «Ижро.гов.уз» электрон тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида ЗООМ платформаси орқали семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу семинарда Аму-Қашқадарё ИТҲБ ва тизим ташкилотларининг ижро интизоми бўйича масъул бўлган 22 нафар ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони билан мамлакатимизда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва қонунчилик ҳужжатлари ижросини ташкил этишнинг ягона ва узлуксиз тизими яратилган. Семинарда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ҳудудларда ижросини ташкил қилиш, электрон тизимни бошқа автоматлаштирилган ахборот тизимларига интеграция қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
إظهار الكل...
👍 4
08:32
Video unavailableShow in Telegram
Suv xo'jaligida zamonaviy boshqaruv tizimini joriy etish #16may #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
إظهار الكل...
👍 1
ЯККАБОҒ ТУМАНИДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ  ✅ Яккабоғ тумани “Ж.Михлиев” ҳудудидаги “Ризо ота” фермер хўжалигининг 20 гектарли ғалла майдонида ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилган.  Бугун ушбу ғалла майдонида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 🟢 Семинарда сув хўжалиги ходимлари, фермерлар ва  кластер корхоналари вакиллари иштирок этди. Қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди. 🔰Мазкур амалий семинарда, сув таъминоти соҳасидаги долзарб лойиҳалар, шу жумладан, сувни тежашнинг илғор технологияларини жорий этиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, сув ресурслари сарфини ўлчаш усуллари ва  “Suvkredit.uz" платформаси бўйича батафсил тушунчалар берилди.  ✍️ Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
إظهار الكل...
#ёрдамчи_хўжалик_қўшимча_даромад Косон туман “Сув етказиб бериш хизмати”  давлат муассасаси томонидан ёрдамчи хўжаликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти. Айни пайтда ДМ маъмурий биноси  ва сув хўжалиги объектларида чорвачилик, қуёнчилик ва паррандачилик йўлга қўйилган. Шунингдек, каналлар муҳофаза майдонларида сувчилар томонидан  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилмоқда. “Сув етказиб бериш хизмати”  давлат муассасаси директори Ш.Дониёров бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш орқали ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ёрдамчи хўжалик ҳисобидан сувчилар учун дастурхон ташкил этилиб, палов тарқатилди. https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
إظهار الكل...
أرشيف المشاركات