cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Мен хам намоз укийман🕋

Каналимизда👇 1. Суралар 2. Намоз окишни органиш 3. Имомларнинг маслахатлари """Вакт берган зотга вактимиз болмаса узимизи Ким деб атаймиз""" Каналимиз очилган сана 16.08.2019...сохот...14:50... @Namooz

إظهار المزيد
لم يتم تحديد البلدلم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
1 230
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Каналга уланиш:⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAE9jmB4v9T6kFu4J4Q
إظهار الكل...
ЁТИШДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО. «Аллоҳим, ўзимни Сенга таслим қилдим. Юзимни Сен томонга қаратдим. Ишимни Сенга ҳавола қилдим. Умид қилган ва қўрққан ҳолда Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Туширган китобларингга ҳамда юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим» ҲАЙРЛИ ТУН! Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга уланиш:⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAE9jmB4v9T6kFu4J4Q
إظهار الكل...
#Қуръон_тиловати Каҳф сураси Абдулбосит қори Каналга уланиш:⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAE9jmB4v9T6kFu4J4Q
إظهار الكل...
#Қуръон_тиловати Сажда сураси Абдулбосит қори Каналга уланиш:⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAE9jmB4v9T6kFu4J4Q
إظهار الكل...
Каналга уланиш:⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAE9jmB4v9T6kFu4J4Q
إظهار الكل...
ИШОНМА! Баъзилар сени фақирлик айб эмаслигига, Аллоҳ таоло фақирларни кўпроқ яхши кўришига, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг фақир бўлганликларига, қаноат тугамайдиган хазина эканига, зоҳидлик фазилат эканлигига, тамаъ разолат эканига, фақирнинг сармояси ҳалоллик эканига, бойларнинг қонсўрар махлуқ ва афюн эканига ишонтирмоқчи бўлишади. Натижада сен фақирлигингга қаноат қилиб қоласан, эҳтиёжмандлигингдан лаззатланадиган бўлиб қоласан, заиф ва чорасизлигингга рози бўлиб қоласан. Улар сенга Усмон розиёллоҳу анҳу ва "машаққат қўшини" ҳақида, Талҳа розиёллоҳу анҳу ва унинг сахийлиги ҳақида, Зубайр розиёллоҳу анҳу ва унинг ерлари ҳақида, Абдурраҳмон ибн Авф розиёллоҳу анҳу ва унинг тижорати ҳақида, Саъд ибн Абу Ваққос розиёллоҳу анҳу ва унинг садақалари ҳақида айтишмайди. Улар сенга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг куфр ва фақирликдан Аллоҳдан паноҳ сўраганлари, юқоридаги қўл пастдаги қўлдан афзаллиги, кучли мўъмин кучсиз мўъминдан афзал экани ҳақида айтишмайди. Улар сенга фақирлик, муҳтожлик ва заифликнинг зарари йўқлиги ҳақида гапиришади. Чунки ана шунда сен улардан бир кунлик таомингдан ортиғини сўрамайсан, зулм ҳақида сўрайдиган даражага кўтарила олмайсан, ярангдан ва заифлигингдан сўрамайсан. Муҳаммад Ғаззолий Каналга уланиш:⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAE9jmB4v9T6kFu4J4Q
إظهار الكل...
Мен хам намоз укийман🕋

Каналимизда👇 1. Суралар 2. Намоз окишни органиш 3. Имомларнинг маслахатлари """Вакт берган зотга вактимиз болмаса узимизи Ким деб атаймиз""" Каналимиз очилган сана 16.08.2019...сохот...14:50... @Namooz

#Мақола Ғийбат нима? Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Уламолар ғийбатнинг чегараси борасида турли хил фикр билдирганлар. Имом Роғиб роҳматуллоҳи алайҳ: “Ғийбат бу бир инсон бошқа бир инсоннинг айбларини кераксиз ўринда зикр қилишидир”, деганлар. Имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳ: “Ғилбатнинг чегараси – сен биродарингни эшица унга ёқмайдиган нарса билан зикр қилиш”, деганлар. Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ эса “Ниҳоя” китобида шундай дейдилар: “Ғийбат – бир инсоннинг йўқлигида ёмонлик билан эсланиши. Гарчи ўша ёмонлик шу инсонда бўлса ҳам”. Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳ “ал-Азкор” китобларида Имом Ғаззолийнинг сўзларига мос равишда: “Ғийбат – кишини ундаги бир ёмон нарса билан зикр қилиш. Ўша ёмон нарса шахснинг баданида, динида, дунёсида, нафсида, қадди-қоматида, хулқида, молида, боласида, аёлида, қўл остидаги кишиларида, кийимида, ҳаракатида ёки унга тааллуқли бошқа нарсаларида бўлсин – фарқи йўқ. Шу ёмонлик лафз билан ифодаланадими, ишора биланми, ёки белги биланми , барибир, ғийбат бўлади”, деганлар. Ибн Тийн роҳимаҳуллоҳ: “Ғийбат бу бир кишининг орқасидан эшица унга ёқмайдиган нарса билан эслаш”, деганлар. Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Кўп фақиҳлар ўзлари тасниф қилган китобларда айтганлар: Илмни даъво қилучилардан бири айтади, солиҳларга мансуб фалончи айтади, каби эшитувчига гап нима ҳақида кетаётгани маълум бўлиб турадиган гаплар ҳам ғийбат сирасидандир”. Ғийбат фақат гап билан бўлмайди. Бир кишига бошқа бир киши ҳақида эшица унга ёқмайдиган нуқсонини феъл ёки ишора, белги, ёзув ёки шунга ўхшаш бошқа нарсалар билан тушунтириш, масалан, унинг юришига ўхшатиб юриб бериш, буларнинг бари ғийбатдир. Балки бу нарса тушунтириш ва тасвирлаш билан бўлгани учун ғийбатдан ҳам каттароқдир. Биз айтаётган ғийбат билан чақимчилик ўртасида ҳам фарқ бор. Бу ҳақда Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний шундай дейдилар: “Ғийбат билан чақимчиликнинг иккаласи бир нарса, ёки мутлақо бошқа-бошқа нарса эканида турли хил фикрлар бор. Бундай фикрларнинг ҳақиқатга яқинроғи уларнинг бошқа-бошқа нарса эканидир. Бу икки иллатнинг ўртасида умумий жиҳатлар ҳам, бир-биридан фарқли жиҳатлар ҳам мавжуд. Чақимчилик бир кишининг ҳолини унинг розилигисиз бошқа бир кишига ғаразли ниятда айтишдир. Ғийбат эса, юқорида айтиб ўтилганидек, кишини у рози бўлмайдиган нарсалар билан зикр қилиш. Чақимчиликда бузғунчилик қасд қилиниши билан ғийбатдан ажратилса, ғийбатда бундай нарса шарт эмас. Ғийбат гапирилаётган одам ўша пайтда йўқ бўлиши билан чақимчиликдан фарқ қилса, бундан бошқа нарсаларда чақимчилик билан ғийбат жуда ўхшашди. Кўп уламолар айтилаётган сўз ғийбат бўлиши учун гапирилаётган одам ўша ерда йўқ бўлиши керак, дейдилар. Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки ғийбат ҳам, чақимчилик ҳам жуда ката гуноҳ ва ҳаром амаллардандир. Ғийбатнинг ҳаром эканлигига Қуръони Каримда ҳам, суннатда ҳам, умматнинг ижмосида ҳам очиқ-ойдин далиллар бордир. Шундай экан, мўмин киши улардан ўз тилини сақламоғи лозимдир. Аллоҳ таолодан бундай ҳаром ишларни билиб-билмай қилиб қўйишдан паноҳ сўраймиз. “Офат-ул лисон” китоби асосида Марғилон шаҳар "Зайд ибн Хориса" жоме масжиди имом-ноиби Нуриддин Муҳаммаджон Каналга уланиш:⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAE9jmB4v9T6kFu4J4Q
إظهار الكل...
Мен хам намоз укийман🕋

Каналимизда👇 1. Суралар 2. Намоз окишни органиш 3. Имомларнинг маслахатлари """Вакт берган зотга вактимиз болмаса узимизи Ким деб атаймиз""" Каналимиз очилган сана 16.08.2019...сохот...14:50... @Namooz

#Мақола Тиб илмининг аҳамияти Шариат инсон саломатлигига қаттиқ аҳамият қаратиб соғликни сақлашни вожиб қилган. Чунки, соғлик инсонга берилган омонатлар ичида энг қадрлиларидан саналади. Шунинг учун жамиятда табиб ва докторларнинг бўлиши энг муҳим ишлардан ҳисобланади. Ҳолатга қараб аҳамият ва зарурати ошиб бораверади. Тиббиётга беэътиборлик хатарли ишлардандир. Ушбу заруратни эътиборга олиб шариатимиз тиб илмини ўрганишга тарғиб қилган. Имоми Нававий роҳматуллоҳи алайҳ : “Ақлий илмларга келсак, улардан тиб ва ҳисоб китоблар каби баъзилари фарзи кифоядир” деганлар. (Ровдотут толибийн). Имоми Ғазолий ҳам тиб илмини фарзи кифоя деганлар. (Ровдотут толибийн). Тибнинг аҳмиятли эканлигига эътиборан мусулмонлар яшайдиган жамиятлар ҳам бунга қаттиқ аҳамият беришлари керак. Бу илм ҳам муслим ва муслималар зиммасига фарзи кифоядир. Бемор хожатманд ва дард аламдан қийналиб турганида бу илмга бўлган зарурат қанчалик юқори экани янада намоён бўлади. Қолаверса, Аллоҳ таоло “Зорият” сурасида وَفِي الأَرْضِ آيَاتٌ لِّلْمُوقِنِينَ 20. Ва ерда аниқ ишонувчилар учун оят(белги)лар бор. وَفِي أَنفُسِكُمْ أَفَلاَ تُبْصِرُونَ 21. Ва ўзларингизда ҳам бор. Кўрмаяпсизларми?! деб инсон ўзини яратилиши ва тузилиши ҳақида фикр қилишига чақирган. Инсон ер юзидаги энг улкан илоҳий мўъжиза ҳисобланади. Унинг ҳар бир аъзоси, бу аъзоларнинг вазифалари, ишлашини ўйлаб кўрган киши даҳшатга тушади. Лекин инсон ғофил, ўзининг қийматини ўзи билмайди. Ўзидаги сирлардан бехабар. Унинг жисми битмас-туганмас мўъжиза, жасади мўъжиза, руҳий ҳолати мўъжиза, ички ва ташқи оламлари ҳадсиз-ҳисобсиз мўъжизалардан иборат. Юраги ёки ўпкасининг ишлаши, кўзининг кўриши, қулоғининг эшитиши, димоғининг ҳид билиши, миясининг ўйлаши, руҳиятининг хурсанд ёки хафалик ҳолатлари – булар ҳаммаси эсли-ҳушли одамни ҳайратга солмасдан, Аллоҳнинг қудратига қойил қолдирмасдан иложи йўқ. Тиб илмини ўрганган инсон ушбу оятга тўлақонли амал қилганлардан ҳисобланади. Шунинг учун ислом уламолари шариат илмларидан ташқари тибни ҳам ўрганишга қаттиқ аҳамият беришган. Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ: “Мен ҳалол ва ҳаромларни илмидан кейин тибдан кўра шарафлисини билмайман” деганлар. Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ ўзлари тиб илмига моҳир бўлганлар. Имоми Суютий роҳматуллоҳи алайҳ Алманҳажун Набавий номли китобларида Имоми Шофеий замоналаридаги табибларнинг баъзилари: “Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ Мисрга келганларида у киши мен билан тибдан мунозара қилди. Шунда мен бу зот ҳаммасидан кўра тибни яхши билар экан деб ўйладим” деган. (Ҳолбуки у зот фиқҳда мужтахид мутлақ, ҳадис, тафсир ва бошқа илмларда ўз замонасида тенги йўқ олимлиги ҳаммага маълум ). Муваффақуддин Бағдодий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Имоми Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ шариат илмида улуғ мартабада ва моҳир эканлиги билан бирга тиб илмида ҳам тенги йўқ эдилар”. Каналга уланиш:⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAE9jmB4v9T6kFu4J4Q
إظهار الكل...
Мен хам намоз укийман🕋

Каналимизда👇 1. Суралар 2. Намоз окишни органиш 3. Имомларнинг маслахатлари """Вакт берган зотга вактимиз болмаса узимизи Ким деб атаймиз""" Каналимиз очилган сана 16.08.2019...сохот...14:50... @Namooz

Сенинг зикринг муштоқ учун энг яхши шаробдир, Барча шароблар Сенинг зикрингсиз мисли саробдир. Каналга уланиш:⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAE9jmB4v9T6kFu4J4Q
إظهار الكل...
Каналга уланиш:⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAE9jmB4v9T6kFu4J4Q
إظهار الكل...