695
المشتركون
+324 ساعات
+67 أيام
+530 أيام
أرشيف المشاركات
695
Қурбон Хайити муборак бўлсин
Қалбингиз зиёга нурларга тўлсин
Чехрангиз шодликдан яйрасин, кулсин.
Бугун байрам экан ислом ахлига
Қурбон Хайит дўстлар муборак бўлсин.
Кечиринг кимдадир бўлса гинангиз
Файзу барокатга тўлар хонангиз
Дуода қўл очиб ота-онангиз
Қурбон Хайит дўстлар муборак бўлсин.
Шайтон аламидан тилин тишласин
Йўлига юрманг Сиз минг гиж-гижласин
Мусулмонмиз ахир эътиқод устун
Қурбон Хайит дўстлар муборак булсин.
Азон айтилганда жим қулоқ тутинг
Дунё ташвишларин бир зум унутинг
Яратган Эгамдан мархамат кутинг
Қурбон Хайит дўстлар муборак бўлсин.
Дунё лаззатидан кўтариб бошни
Аллохдан сўрайлик артиб кўз ёшни
Тўғри йўлга чорланг барча диндошни
Қурбон Хайит дўстлар муборак бўлсин.
Хайит байрамингиз муборак!
695
Арафа муборак бўлсин!
Арафа – бу шундай кунки, йил давомидаги барча кунларни маржон доналари деб тасаввур қилсак, бу кунни ушбу маржон шодасининг ўртасидаги дуру гавҳарига ўхшатилади. Бу кунни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг саҳиҳ ҳадисида шунда баён қилган:
«Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг наздида арафа кунидан кўра афзал кун йўқ. Дуонинг яхшиси арафа кунининг дуосидир». Аллоҳ бандаларининг дуосини қабул қиладиган ва уларни бандалик, дуо ва илтижо билан Ўзига юзланишлари учун рози бўладиган бундай кун йўқдир.
