cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
10 909
المشتركون
+2724 ساعات
+597 أيام
+27730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Qalblardan so'rang 21-qism.mp327.81 MB
👍 12 5
ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИК Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар: "Мол жуда ширин нарса. Ким уни ўз ҳаққи билан олиб ўз ҳаққида сарфласа унинг учун мол жуда ҳам яхши ёрдамчи бўлади. Уни ҳақсиз олган киши эса худди еб-тўймас инсонга ўхшайди!". Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг "яхши ёрдамчи" деган сўзларига эътибор қилинг. Уни ёрдамчи демоқдалар. Яъни, мол василадир, ғоя эмас. У бир асбоб, маъбуд эмас. Бойлик ҳақорат эмас, аммо бойликнинг инсонни бошқариши ҳақоратдир. Пул топиш айб эмас. Аммо пулга хизматкор бўлиб қолиш айбдир. Абу Бакр розияллоҳу, Усмон розияллоҳу анҳу, Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳулар бой эди. Аммо уларнинг бойлиги қалбида эмас, қўлида эди. Улар бойликларини бошлари устида эмас, оёқлари остида қўйишган эди. Ҳақиқий бойлик бутун дунёни сотиб олишингиз эмас, аксинча, бутун дунё бир бўлиб ҳам сизни сотиб ололмаслигидир! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
إظهار الكل...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 33 17
ИМОМ ҲУСАЙННИ ЁЛҒИЗ ҚОЛДИРИШДИ! Муҳаррамнинг ўнинчи куни бизга ўзи билан ҳар йили умид билан бирга ғуссаларни ҳам кўтариб келади. Мана шу кунда Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг лашкарларини қандай ҳалок қилганини эслаймиз. Мусо алайҳис салом бошчилик у зотнинг қавмига нажот берганини ёдга оламиз. Шуни тушунамизки, Аллоҳ таоло золимларни куч-қувватга тўлган пайтида ҳалок қилишга қодир экан! Бу кунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли, тақводор, покиза ва шаҳид набиралари имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг сўйилганини эслаймиз. Бу тарихдаги энг жирканч кунлардан бири бўлган эди! Аммо Муҳаррам ойининг ўнинчи куни бу йил ўзгача келмоқда. Гўё унинг ҳодисалари кўз ўнгимизда такрорланаётгандек. Мен тарихдаги энг чуқур жароҳатни назарда тутмадим. Унинг сабабларига ҳам тўхталмайман. Ривоятларни бир-биридан ортиқ ёки кам деб солиштирмайман ҳам. Биз ҳаммамиз ихтилоф қилмайдиган натижанинг ўзи бизга етади. Натижа шу эдики Ҳусайн розияллоҳу анҳу бу кунда шаҳид бўлган эди! Ғазо бугун ҳар томонлама мазлум ҳолда шаҳид этилган Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. Ғазо кибру-ҳаво ва димоғдорлик учун жангга чиқмади. Балки, ўзидан зулмни даф қилиш учун жангга чиқди. Қўлидан келганича Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларини ислоҳ қилиш учун чиқди. Ғазо кўп томонлама Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. У ҳам бизнинг кўз ўнгимизда ёлғиз сўйилмоқда. Унинг қотили бизнинг қўшинимизни ҳар томондан ўраб олган. Ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаяпти. Ғазо кўп томонлама Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. У ҳам покиза, тоза. Биздан бирор киши уни динида айблай олмайди. Аммо бу бизнинг Ғазони ёнида туриб унинг бошини кесмоқчи бўлаётган Тел-Авивга қарши курашишга ундай олмаяпти. Ғазо кўп томонлама Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. Уни ҳам ёрдамсиз қолдирди бу уммат. Ёрдамсиз қолиш ҳақ устидаги инсонларга зарар бермасада, таъми жуда ҳам аччиқ. Ёрдамсиз қолдириш ёрдамсиз қолдираётганларга зарар беради. Ҳусайн розияллоҳу анҳу жаннатдадир. Ғазо ҳақни ғолиб қилмоқчи бўлаётган тоифадир. У душманининг адабини бермоқда. Уни кишилар ёрдамсиз қолдиришини минг тўрт юз олдин Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар. Бу хабар аслида хушхабар. Ёрдамсиз қолиш уларга зарар бермаслигини айтганлар Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам. Улар Аллоҳнинг амри келгунича боқий қолишади. Аммо ёрдамсиз қолдирганлар гуноҳкор бўлиб қолаверишади! Ғазо кўп томонлама Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. У ҳам оч ва чанқоқ ҳолда қатл қилинмоқда. Унинг фарзандларининг суяклари очликдан бўртиб чиққан. Қарияларнинг эса томоқлари сувсизликдан қуриб қолган. Аёлларининг ичаклари бўш! Ғазо кўп томонлама Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ўхшайди. Унинг адолатли муаммоси, буюк мақсади, шарафли ҳаракати ва улуғ жанги бор. У курашни Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ўрганган. Уни ўлдиришлари уёқда турсин, ҳатто ёрдамсиз қолдиришлари ҳам ақлига келмаган. Ғазо муаммолардаги адолат уни ёрдамсиз қолдиришдан маъсум эмаслигини англади. Тарихда бир марта содир бўлган ҳодиса яна такрорланиши мумкин экан. Шунинг учун кийими билан эмас, қиличи билан чиқди. Бизнинг гумонимизда унга ёрдам бермаслик ғолиб экан, унинг ўзига хос лашкари, иззатга чўмган қўшини бор. Ғазо Ҳусайн розияллоҳу анҳу каби ҳур инсонлар қатл қилинишини билганидан сўнг оёқларида тик туриб ҳалок бўлишни танлади. Уларга саломлар бўлсин! Эй Муҳаррам ойининг ўнинчисида Фиравнни ҳалок қилган зот! Ғазо аҳлини қатл қилаётганларни Ўзинг қатл қил. Ғазога қарши тил бириктирганларни Ўзинг қатл қил! Эй Мусо алайҳис саломга нажот берган Зот! Ғазо аҳлига нажот бер! Эй Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан биродарларини шаҳидлар буюги сафида ёзган зот! Ғазо аҳлини улар билан бирга қил! Бугун Ғазонинг ҳар-бир бўлаги Карбалодир! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
إظهار الكل...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 46 15
КЎНГИЛ ОЛИШ Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Сафийя бинт Ҳуяйй розияллоҳу анҳо онамизнинг ҳузурига кирганларида у йиғлаб ўтирган эди. Набий саллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: - Нена йиғлаяпсан? Сафийя розияллоҳу анҳо деди: -Ҳафса мени сен яҳудийнинг қизисан деб масхара қилди! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Сен пайғамбарнинг қизисан, амакинг ҳам пайғамбар, эринг ҳам пайғамбар. У сенга нимаси билан фахр қилади?! Маҳзунлик пайтида кишилар кўнглини олиш нақадар гўзал! Кишилар қалби нақадар шодланади бу билан! Аёллар қалби ниҳоятда нозик бўлади. Бир гап йиғлатса, биттагина гап саодатга кўмади. Ҳар бир аёлнинг замирида бир гўдак бўлади. Яъни, аёл худди гўдакдек таъсирчан бўлади. Аёлнинг ёши неччида бўлмасин, меҳрга, шафқатли қучоққа, унга ҳамдард бўладиган катта қалбга муҳтож бўлади. Унинг пешонасига лабингизла муҳр қўйинг. У сиз учун аҳамиятли эканини айтинг. Уни бағрингизга олиб сизга кераклигини, уни хор қилиб қўймаслигингизни айтинг. Унга: "Мен сен биланман, мен сен билан кучлиман, сен менга кераксан!" денг. Ана шунда бир неча сонияда унинг юзидаги маҳзунлик булутлари тарқаб нур сочганини кўрасиз! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
إظهار الكل...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 80 47
Qalblardan so'rang 20-qism.mp328.30 MB
👍 20 9
Photo unavailableShow in Telegram
БИР ОЯТ قَالَ سَآوِي إِلَىٰ جَبَلٍ يَعْصِمُنِي مِنَ الْمَاءِ ۚ Ҳуд сураси 43-оят У (ўғил): "Тоққа жойлашиб олсам, мени сувдан сақлаб қолади!", деди. Пайғамбар Нуҳ алайҳис саломнинг уйида тарбияланган ўғил кофир ҳолида тўфонда ҳалок бўлди. Фиръавннинг хонадонида тарбия топган болакай Мусо алайҳис саломнинг асоси денгизни иккига бўлинишига сабаб бўлди! Демак, қаерда яшашимиз эмас, қандай яшашимиз аҳамиятлидир! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
إظهار الكل...
👍 70 17
ТАТБИҚ Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўй соғаётган бир кишининг олдидан ўтиб қолдилар ва унга шундай дедилар: - Ҳой фалончи! Агар сут соғсанг қўйнинг боласига ҳам бироз қолдир. У энг яхши ҳайвонлардандир! Биз бир пайтлар, бундан минг тўрт юз йил аввал ҳайвонлар ҳуқуқини ўргатган кишиларимиз бугун бизга инсон ҳуқуқини ўргатмоқчи бўладилар. Бугун биз динимизга енгил қарайдиган бўлиб кетдик. Бобоси салла ўраганлар, соқол қўйганлар бугун атеист... Момоси паранжи ёпинганлар, бувиси рўмол ўраганлар бугун рўмолга қарши... Динимизни боболаримиз ва момоларимиз каби тутмайдиган бўлиб кетдик. Ўзимизча маданиятлимиз. Динни қолоқ дея бошладик. Ҳолбуки маданиятли ва илмли бўлиб битта нина ёки тўғнағич ясай олмаймиз. Уйда хотин-қизларимизга қиладиган муомаламизни ҳайвон ҳам қилмайди... Динимизни бир ҳайвонга берган эътиборига қаранг. Қуддус фатҳ бўлганида шаҳар калитини қабул қилиб олиш учун халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу билан битта туя ҳамроҳлигида йўлга чиқишди. Туяга улар навбат билан минишар, гоҳида минмасдан туя дам олиши учун уни етаклаб кетишар эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу туяга оддий бир ҳайвон деб эмас, сафар йўлдоши деб муомала қилмоқда. Бу дин татбиқ қилинганда нақадар гўзаллик касб этган! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
إظهار الكل...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 95 13👎 3
СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГ...! Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар: “Сизларнинг яхшиларинг менинг аҳлимга яхшилик қиладиганларингдир!”. Саҳобаларнинг яхшилари бу дарсни яхшилаб ёдлаб олишди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу девонлар ташкил қилганида кимга қанча маош бериш учун рўйхат тузди. Байтулмолдан энг баланд маошни мўъмина оналаримизга берди. Улардан Аллоҳ рози бўлсин! Ундан кейин Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оли байтларига, ундан кейин муҳожир ва ансорлардан Бадр жангига қатнашган катта саҳобаларга, ундан кейин фатҳдан олдин исломга кирганларга, ундан кейин бошқа саҳобаларга тайинлади! Мусулмонларга қаҳатчилик ва қурғоқчилик етганида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу улар билан ёмғир сўраш учун саҳрога чиқди. Олдига Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳуни чақириб дуо қилди: “Эй Роббим! Олдинлари Набиййингни васила қилиб ёмғир сўрар эдик. Бугун Сендан Набиййингнинг амакисини васила қилиб ёмғир сўрамоқдамиз!”. Саҳобаларнинг аҳли байтга бўлган муҳаббати мана шунақа эди. Ёлғон тарихларига ишонманг. Уларнинг эътиқоди бузуқлиги ҳақидаги бўлмағур ривоятларга ишонманг. Аҳли байтнинг ҳам саҳобаларни ёмон кўргани ҳақидаги гапларни тасдиқламанг. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу саҳобалар ичида энг бой саҳобалардан эди. У ўзининг бир боғини тўрт юз минг дирҳамга сотиб пулини мўъмина оналаримизга тақсимлаб берди. Бу пулнинг икки юз дирҳами закот нисоби бўлади. Умму Бакр бинт Мисвардан ривоят қилинишича, Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу бир ерини Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга қирқ минг динорга сотиб пулини Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тоға уруғлари Бани Зуҳрага ва мўъмина оналаримизга тарқатиб берди. Динор бу тилла танга. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу Мисвардан Оиша розияллоҳу анҳога насибасини бериб юборди. Оиша розияллоҳу анҳу сўради: -Буни ким бериб юборди? -Абдурроҳман! Оиша розияллоҳу анҳу деди: -Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга айтган эдилар: “Мендан кейин сизларга фақат собирлар меҳр кўрсатади! Аллоҳ Абдурроҳманни жаннатдаги салсабил суви билан сероб қилсин! Араблар айтганидек, вафо ноёб нарсадир. Асл инсонлар суюкли инсонлари вафот қилса улар яхши кўрганларни ҳам муҳофаза қилишади. Севган кишиларингиз сизга кимларни ташлаб кетганига эътиборлироқ бўлинг. Яқин дўстингиз вафот қилса унинг оиласидан хабардор бўлиб туринг. Уларга таянч бўлинг. Онангиз вафот қилганида унинг дугоналаридан хабар олиб туринг. Отангиз ўтиб кетганида унинг дўстларининг кўнглини олинг! Бир болакай ҳақида ўқиган эдим. У шундай ёзган эди: “Кичиклигимда отам ўтиб кетдилар. Велосипед сотиб олишни истар эдим. Аммо пулим йўқ эди. Онам отамнинг бир суратлари ортига: “Агар бирор нарсага ҳожат сезсангиз мана шу дўстимга қўнғироқ қилинглар!”, деб бир номерни ёзиб кетганларини айтиб қолдилар. Онам дардини бировга айтадиган аёл эмас эдилар. Аммо мен кичиклигим учунми, онамга билдирмасдан ўша номерга телефон қилдим ва дедим: “Сиз мени танимайсиз. Аммо отам суратлари орқасига: “Бирор нарсага эҳтиёж сезсангиз мана шу номерга телефон қилинглар!”, деб сизнинг номерингизни ёзиб кетган эканлар. Мен фалончининг ўғлиман. Велосипедим бўлишини истайман!”. Ўша куни қуёш ботмасидан у киши янги велосипед билан уйимизга келиб велосипедни берди. Сўнгра онамга бироз пул ҳам бериб деди: “Синглим! Хотиржам бўлинг, Аллоҳнинг изни билан ҳар ой сизларга шунча пул келиб туради!”. Мана вафо! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
إظهار الكل...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 77 15👎 1
ЎҒЛИМНИНГ ЎЛИШИНИ ИСТАР ЭДИМ! Муҳаммад ибн Халаф айтади: “Иброҳим Ҳарбийнинг ўн бир ёшли ўғли бор эди. Иброҳим унга қуръонни ёдлатди, фиқҳни ўргатди. Сўнгра сал вақт ўтиб ўғли вафот қилди. Мен унга таъзия изҳор қилиш учун келдим. Иброҳим менга деди: -Ўғлимнинг вафот қилишини истаган эдим! Мен дедим: -Эй Абу Исҳоқ! Сен дунё олими ва мусулмонлар фақиҳи бўлсанг. Қуръонни ёдлаган, фиқҳни ўрганган боланг ҳақида ҳам шундай дейсанми?! Иброҳим деди: -Ҳа! Туш кўрибман. Тушимда қиёмат қоим бўлган эмиш. Бир қанча болачалар қўлларида сув идиши билан кишиларга сув тарқатиб юришибди. Жуда ҳам иссиқ эди. Ўша болалардан бирига дедим: -Менга ҳам сув бер! Болача деди: -Сиз менинг отам эмассиз! Мен сўрадим: -Сизлар кимсизлар? Болача деди: -Бизлар дунёда эрта вафот қилган болалармиз. Оталаримиз ортда қолишди. Биз уларни бу ерда кутиб олиб сув бераяпмиз! Мен шунинг учун ўғлимнинг вафот қилишини истаганман!”. Аллоҳ бандаларини гоҳида мусибатга ҳозирлайди. Бу ҳам Унинг раҳматидандир. Ана шунда Аллоҳнинг қадари ва мусибатлари бандаларининг елкасига тушганида улар ўзларида сабр ва матонат топишади. Оддий кечаси кўрган тушлари билан, масжидда эшитган бир мавъизалари билан ҳаётга бўлган қарашлари ўзгаради. Кўчада бир воқеани кўриб ҳаётлари тубдан ўзгаради. Бир дўстим айтиб берган эди. У ошқозонидан шикоят қилиб шифохонага борибди. Ўзича: “Бало ҳам чўзилиб кетди, эй Роббим, қачонганча давом этади?!”, дебди. Сўнгра у ётган хонага кимёвий муолажа бериш учун бир беморни олиб киришибди. Уни вакцина кўринишида беришибди. Беморнинг ранги ўзгариб икки соатдан кейин ота-онаси кўтариб олиб чиқиб кетибди. Дўстим ўз ҳолатига шукр қилиб Аллоҳга ҳамд айтибди. Аллоҳ юборган рисолани фаҳмлабди. Бу дарс унинг ёдида қолибди. “Унинг дарди қаерда-ю, менинг дардим қаерда. Қорнимда озгина оғриқ бор эди. Бу оғриқ кимёвий муолажа олдида ҳеч нарса экан!”, деб ўйлабди. Иброҳим Ҳарбий роҳимаҳуллоҳ ўғлига ўлимни орзу қиладиган даражада содда бўлмаган. Аммо Аллоҳ таоло унга қадар воқе бўлганида собит туришга ундайдиган рисолани туш кўринишида юборган. Иброҳим Ҳарбий роҳимаҳуллоҳ замонасининг энг фақиҳ олимларидан эди. Буюк луғат олими Саълаб айтади: “Мен Иброҳим Ҳарбийни эллик йилдан бери луғат ва наҳв мажлисларида кўраман!”. Абу Бакр Хатиб айтади: “Иброҳим Ҳарбий илмда имом эди, зоҳидликда пешво эди, аҳкомларни кўра билар эди, ҳадисларни ёд билар эди, иллатли ҳадисларни ажрата билар эди, адабиётда даҳо эди, кўп луғат соҳиби эди. Ғариб ҳадислар ҳақида ва бошқа мавзуларда китоблари ҳам бор. Асли Марвдан!”. Аллоҳнинг рисолаларига бепарво бўлманг. Аллоҳ гуноҳ қилганингизда қалбингизни безовта қилиб Ўзига қайтармоқчи бўлади. Олдингиздан жаноза ўтади, қайсидир оятни эшитасиз, уни худди ўзингизга нозил бўлгандек ҳис қиласиз, бир муносабат билан қайсидир ҳадисни эшитасиз, қайсидир беморни кўриб ўзингизни заифлигингизни ҳис қиласиз, дўстингиз хиёнат қилганида Аллоҳдан ўзга омонлик йўқлигини биласиз, суюкли инсонингиз ташлаб кетганида ҳамма ташлаб кетса ҳам Унинг сизни ташламаслигига ишонасиз. Булар аслида рисолалардир... Аллоҳнинг олдида нақадар фақирсиз! Аллоҳ нақадар сиздан беҳожат! Аммо сизни юқоридаги каби рисолалар билан Ўзига қайтармоқчи бўлади! Мана шу бахт! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
إظهار الكل...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

83👍 45
ГУРУҲ-ГУРУҲ БЎЛИБ! Имом ибн Жазарий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Устозларимдан бири айтиб берган эди. Ибн Қилол роҳимаҳуллоҳ кимга қироатларни ўргатса унга ижоза бермас, фақатгина бир миқдор пул эвазига ижоза берар экан. Бир киши узоқ диёрдан унинг олдига қуръон қироатларини ўргангани келади. Барча қироатларни ўрганиб бўлгач, устоздан ижоза беришини сўрайди. Ибн Қилол ундан пул сўрайди. Ҳалиги киши ниҳоятда фақир эди. Унга пулни тўлаш жуда машаққатли эди. Қалби синган холда ҳужрасига қайтиб келади ва ўша кеча нихоятда ғам ва ташвиш билан ухлайди. Тушида Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўради. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан ҳол сўрайдилар. У бўлган воқеани айтиб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дейдилар: "Хафа бўлма, зарари йўқ. Эртага унинг олдига бориб: "Гуруҳ-гуруҳ бўлиб!", дегин. Эртаси тонг отгач, шайхнинг олдига бориб бўлган воқеани гапириб беради. Шайх: "Эй болам! Тўғри айтдинг!", деб йиғлайди, қилган ишларига истиғфор айтади. Сўнгра қироат ўргатган шогирдларидан бундан кейин ҳеч нарса олмасликка аҳд қилади ва мусофирга ижоза беради. Шайхдан кишилар нима гаплигини тушумасдан тушунтириб беришини сўрашади. Шайх дейди: - Бир куни қуръон ўқиётган эдим. Аллоҳ таолонинг: "Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик....!", деган оятдан токи: "Улар Адн жаннатига кирадилар!", деган жойигача ўқидим. Ичимда улар жаннатга қандай кирар экан? Бирданигами ёки битта-биттами?-деб ўйладим. Сўнгра ухлаб қолибман. Тушимда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. У зот менга:"Гуруҳ-гуруҳ бўлиб!", дедилар! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
إظهار الكل...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

76👍 52
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.