cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали Twitter: twitter.com/furqatsanayev Facebook: facebook.com/furqatsanaev/ Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
35 356
المشتركون
-6124 ساعات
-1687 أيام
-98730 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
❗️Ўткир диарея: Организмнинг сувсизланиши болаларда сурункали буйрак етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин (Давоми) Шаҳло Исамуҳаммедова, Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори: 👫 — Ўткир диарея, яъни ич кетиши кичик ёшдаги болаларда кўп учрайди ва улар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Aйниқса, камқонлик, рахит, йод танқислиги бўлган ўғил-қизларда хасталикка мойиллик кўпроқ кузатилади. 🔬 Касаллик бемор ҳолати ва организмга тушган микроб ёки вирус хусусиятига қараб енгил, ўртача ёки оғир, баъзан типик бўлмаган шаклда ўтиши мумкин. 🤒 Болаларда оғир кечиши сувсизланиш билан боғлиқ бўлиб, агар бола қусаётган, ичи 5-8 маротабадан кўп келаётган ва тана ҳарорати 38 дан юқори 39 гача кўтарилаётган бўлса, бу ҳолат унда жуда тез сувсизланишга олиб келади. Ўз вақтида унинг ўрни қопланмаса, фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз, ичаклар буралиб қолиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши, ҳатто, ўлим ҳолатига сабаб бўлиши мумкин. 🫙Бу касаллик, айниқса, гўдаклар ва 3 ёшгача бўлган болалар учун жуда хавфли. Аммо уни даволаш ва олдини олиш мумкин. Шу боис болаларда ўткир диарея кузатилса, тезроқ шифокор қатъий назорати остида танада йўқотилган сув ўрни ўз вақтида қопланса, организм яна нормал ҳолатига қайтади. 🌐 ЖССТ болаларда диареянинг хавфлилик даражасини билиш учун тўрт нарсага эътибор қаратиш зарур дея тавсия беради. Яъни, боланинг ҳолсизланиб қолиши, кўз атрофи ва қовоқларнинг осилиши ҳамда кўкариши, қорин соҳасида тери чимчиланса, тезда асл ҳолига қайтмаслиги, сув ичишни кескин рад этиши. Ана шундай ҳолатлар диареянинг оғир даражасидан далолат. Бундай вазиятда зудлик билан “Тез ёрдам” чақириб, болани шифохонага етказиш лозим. ‼️ Ёдда тутинг! Ичбуруғни даволашда ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўллаш асло мумкин эмас. Чунки бу ҳолат вазиятни янада оғирлаштириши ва ўткир диареяга дисбактериоз хасталиги ҳам қўшилиши мумкин. 👨‍👨‍👧‍👦 Шундай экан, ота-оналар ёз мавсумида болаларининг овқатланиш рациони, улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, яроқлилиги, хавфли бактерия ва вируслардан холилигига ҳамда фарзандлари озодалилигига ниҳоятда эътиборли бўлишлари керак. 🍲 Бунинг учун қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, қайнатилган сув ичиш, сабзавот ва мевалар, резаворларни ишлатишдан олдин қайнатилган сувда яхшилаб чайиш, иссиқ овқат тайёрлашда гигиена қоидаларига риоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, тез бузиладиган егуликларнинг яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари, хомашё ҳамда пиширилган таомларни алоҳида сақлаш лозим. 🥩🥚Шунингдек, гўшт, тухум ва денгиз маҳсулотларини яхшилаб қовуриш ёки қайнатиш, тез бузиладиган егуликлар ва тайёр таомларни музлатгичда сақлаш, янги пиширилган овқатни олдинги кун қолдиқлари билан аралаштирмаслик зарур. Агар пиширилган таом яна бир кун қолса, уни истеъмол қилишдан аввал иссиқлик билан ишлов бериш (қайнатиш ёки қовуриш) керак. 🪳Бундан ташқари, чивин ва суваракларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уйда доимо тозаликни сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, пишириш учун фақат янги маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2 75152Loading...
02
❗️Рақамлаштириш туфайли шифокор бор диққатини беморларни самарали даволашга қаратмоқда 🏥 Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятига рақамлаштириш тизимининг фаол татбиқ этилиши тиббиёт ходимларининг иш самарадорлиги ошиши ва беморларга қатор қулайликлар яратилишига хизмат қилмоқда. 🧑🏻‍💻 Марказда даволанмоқчи бўлган бемор ушбу тиббиёт муассасасига келмасдан туриб, мазкур тизим билан қамраб олинади. У уйида ўтириб ҳам, онлайн тизим ёрдамида аввалдан ташриф учун ўзи истаган вақт ва шифокорни танлаши мумкин. Ўтган йили ишга тушган ва 24/7 режимида ишлаб турган Call марказга қўнғироқ қилиш орқали бемор керакли маълумотларни олиб, шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилади. 👩🏻‍⚕️ Бунинг натижасида бемор ўзи учун қулай ва бўш вақтида аввалдан рўйхатдан ўтказилган тиббий карта орқали марказга ташриф буюриши мумкин. Қабулга олдин ёзилган бемор келганидан сўнг ҳеч қандай навбат кутмайди ҳамда уни кутиб олиш ва хизмат кўрсатиш учун алоҳида ходим бириктирилади. 📊 Шунингдек, беморлар рўйхатхонада тақдим этилган рақамлар орқали хоналарга кириши ҳам тартибга солинган. Тизим самараси ўлароқ, навбатлар сезиларли тарзда камайди ва хизмат кўрсатиш сифати янада ошмоқда. 🖥 Рўйхатга олиш, шифокорлар қабули, йўлланмалар бериш, ташхис қўйиш ва бошқа тиббий хизматлардан фойдаланиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилди. ✅ Бундан ташқари, марказнинг ҳудудий филиаллари томонидан бемор яшаб турган жойида сифатли хизмат кўрсатилиши таъминланган. Бу эса, ўз навбатида, беморнинг ортиқча оворагарчилиги ва қийинчиликларининг олдини олади ва қисқа муддатларда ўз ҳудудида хизматлардан фойдаланиш имконини яратади. 📌 Телетиббиёт даволаш тизимига ҳам жорий этилган бўлиб, бу марказ ва унинг ҳудудий филиалларида муассасанинг малакали шифокорлари ва чет эллик мутахассислар билан консилиум ўтказиш имконини беради. Тизим орқали шифокорлар муолажалардан аввал ва кейин беморнинг тери ҳолатини реал вақт режимида баҳолай оладилар. 📋 Эътиборлиси, марказдаги ушбу шароитлар тиббиёт туризмининг ривожланишига ҳам кенг йўл очмоқда. Жумладан, ўтган йили даволаниш учун 3,5 минг нафарга яқин чет эллик фуқаро келган бўлса, бу йилнинг биринчи чорагида ушбу кўрсаткич 800 нафарга яқинлашди. Бу рақамлар йил сайин ошиб бормоқда. 📈 Ахборот тизимларининг самарадорлиги туфайли вақт тежалиши ҳисобига шифокорлар иш юкламаси бир неча баробарга камайтирилди ва натижада беморларни кунлик қабул ҳажми 170 дан 300 тагача ортди. 💻 Электрон тизим тадбиқ этилишининг яна бир афзаллиги шундаки, қоғоз шаклидаги ҳисоботларнинг қарийб 95 фоизи рақамли шаклга ўтказилди. Молиявий ҳисоботлар, дори-дармон сарфланиши, тиббий муолажалар ўтказилишида “одам фактори” минималлаштирилди. ‼️ Ҳаттоки, бемор учун буюрилган дори-дармон ва кўрсатмалар ҳақидаги маълумотлар ҳам автомат равишда ҳамшираларга юборилади, улар эса ўз навбатида беморга керакли муолажаларни амалга оширишади. Бу эса тиббиёт ходимларининг вақтини тежаш, бор диққатини беморнинг самарали давосига йўналтириш, техник хатоликларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
3 92022Loading...
03
❗️Ёз бошланди: Ўткир диареядан эҳтиёт бўлинг! 📌 Тўрт фасл тўкис бўлган юртимизда ёз мавсуми бошланмоқда. Табиийки, бу даврда турли витамин ва минералларга бой сархил мевалар пишиб етилади. Қолаверса, ушбу фаслда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Улардан бири — ўткир диареядир. 🚽 — Ўткир диарея – халқ орасида ичбуруғ, ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик бўлиб, ичак йўлларининг функционал бузилиши ҳисобланади, — дейди Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Шахло Исамухаммедова. — У ичакларни бўшатиш ва ичнинг суюқ ҳолатда келиши билан кечади. Ичнинг кунига 3-4 мартадан кўп келиши ўткир диарея дейилади. 🖇 Касалликнинг 2 та тури бор. Булар инфекцион ва ноинфекцион турлари ҳисобланади. Хасталик келиб чиқишига кўпинча гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Қолаверса, ичбуруғ ёзнинг иссиқ кунларида очиқ ҳавода қолган таом ва егуликлар, жумладан, сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш туфайли юзага келиши мумкин. 🧼 Шунингдек, болалар кўчадан уйга киргач ва таомланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишни унутади. Шу билан бирга, ҳўл мева-сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни яхшилаб чайиш ҳам кичкинтойларнинг доимо ҳаёлига келавермайди. Оқибатда оғиз орқали организмга тушган бактерия ва вируслар ичбуруғ, дизентерия, сальмонеллёз каби ўткир юқумли ичак касалликларини қўзғатади. ⏰ Яъни организмдаги бактерия ва вируслар ичак шиллиқ қаватини яллиғлайди ва улардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади. 🔬Қолаверса, ичбуруғ овқатдан заҳарланиш, шунингдек хатарли патологиялар, хусусан, сурункали гепатит, панкреатит ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларининг аломати бўлиши мумкин. 🍯 Бундан ташқари, айрим дори воситалари ҳамда сут ва сут маҳсулотларида бўладиган лактоза, табиий мева, асалдаги ва айрим ичимликларга қўшиладиган фруктоза углеводларини истеъмол қилиш ҳам ич кетишига сабаб бўлади. ‼️ Бўш, сувли ич келиши, унда қон бўлиши, қорин талвасалари, яъни ғуриллаши, оғриғи, дам бўлиши, юқори тана ҳарорати, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш кабилар касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади. (Давоми бор) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9 181121Loading...
04
Болалар миллий тиббиёт марказида байрам шукуҳи Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6 69721Loading...
05
❗️Имтиҳонсиз грант асосида талабаликка тавсия этиш бўйича тартиб белгиланди Президент фармонига кўра, имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка тавсия этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар Давлат комиссиясининг қарорига асосан таълим шаклидан қатъи назар, рўйхатдан ўтишда имтиёз амал қиладиган доирада танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар (ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда "Меҳрибонлик" уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган етим болалар, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) йигирма беш ёшга тўлмаган етим болалар бундан мустасно) улар учун ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида, танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этади. ✅ Алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда қатнашиб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтишда танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича умумий тартибда танловда иштирок этади. ♻️ Халқаро спорт мусобақалари ғолиблари жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишларига спорт турларининг соҳа бўйича мос келишига қатъий риоя қилинган ҳолда имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. ❌ Имтиёз билан давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентга ушбу имтиёздан такроран фойдаланишга рухсат этилмайди. 🚫 Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим тўлов-контракт асосида амалга оширилади, шунингдек, олий таълимнинг тегишли босқичига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талабага иккинчи марта таълимнинг ушбу босқичи учун давлат гранти ажратилмайди. Олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари ҳамда ҳарбий-академик лицейларга ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг ягона базаси ҳар йили 1 июнга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус ахборот тизимига киритиш орқали шакллантириб борилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6 58319Loading...
06
🗓1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ❗️ФАРЗАНДЛАРИ СОҒЛОМ ОИЛА БАХТЛИ БЎЛАДИ ✅ Ҳар бир ота-она фарзандини соғлом ва бахтли кўришни орзу қилади. Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган амалий ишлар эса буни тўлиқ таъминлашга қаратилган. Фарзандлар соғлом бўлиб улғайса, халқимизнинг эртанги куни ҳам фаровон бўлади. Тиббиёт ходимлари бу эзгу мақсад сари дадил бормоқдалар. 🖇 ССВ Матбуот хизмати юртимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил материални эътиборингизга ҳавола қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 68316Loading...
07
📌 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 👨‍👩‍👦‍👦 Ўзбек халқи — болажон халқ, бизда азалдан оила ва фарзанд қадри жуда баланд. Буни соғлиқни сақлаш соҳасидаги она ва бола саломатлигини асраш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 🏥 Бугун юртимизнинг барча шаҳарларида ҳам, чекка гўшаларида ҳам замонавий даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланган туғруқ мажмуалари, болалар шифохоналари тармоғи яратилган. 📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
11 30294Loading...
08
#матбуот_анжумани 📌 31 май — Бутунжаҳон тамакисиз кун муносабати билан бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администарцияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида “Фарзандларимизни ва келажак авлодни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қиламиз!” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. ❗️Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад — оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг тамаки ва электрон сигареталарни чекишнинг зарарли таъсири тўғрисидаги хабардорлигини ошириш. ✅ Анжуман давомида маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар томонидан дунёда тамаки чекиш билан боғлиқ вазият, шунингдек халқаро тажрибадан келиб чиқиб юртимизда ёшларни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар, мазкур йўналишда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг ижроси доирасида бажарилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 06819Loading...
09
#onlayn ❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилган “Фарзандларимизни ва келажак авлодни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қиламиз!” мавзусидаги матбуот-анжумани бошланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 2826Loading...
10
🏥 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида "Болалардаги жарроҳлик касалликларини ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар" мавзусида Ўзбекистон Республикаси болалар хирургларининг IV халқаро конгрессининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 📌 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, мамлакатмизнинг тегишли тиббиёт олийгоҳлари ва муассасалари мутахассислари, шунингдек АҚШ, Германия, Россия, Беларусь, Миср, Озарбайжон, Покистон каби хорижий давлатларнинг бир гуруҳ олим ва экспертлари иштирок этмоқда. ✅ Икки кун давом этадиган конгрессда болалар хирургияси, уроандрологияси, торакал жарроҳлигининг долзарб муаммолари ҳамда болалар саломатлиги билан боғлиқ бошқа қатор масалалар муҳокама қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9 07235Loading...
11
❗️ССВ: Беморларни оилавий шифокорлар орқали тиббиёт муассасаларига йўллаш тизими ташкил қилинади 🏥 Бундан уч йил аввал давлатимиз раҳбарининг алоҳида қарорлари билан тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғурта тизимига босқичма-босқич ўтиш ишлари бошланган эди. 💊 Жорий йил 21 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасига бағишланган йиғилишда бугун тиббиёт муассасалари етарлича рақамлаштирилмагани сабабли суғурта тизими тўлиқ ишламаётгани, шифокорларнинг аксарият вақти ҳисобот тўлдиришга кетаётгани таъкидланди. 💻 Шу боис эндиликда Тошкент шаҳрида соҳани рақамлаштириш бўйича намунавий тизим яратилади. Бунинг учун барча муассасалар янги компьютер ва техника воситалари билан жиҳозланиб, йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” тизимлари ишга туширилади. 🔬Шунга асосланиб, 2024 йил пойтахтимизда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади. Эътиборлиси, бу аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлиб, одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди. 📌 Тиббий суғурта доирасида: ✅ давлат томонидан аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситаларининг кафолатланган пакети жорий этилади; ✅ беморларни ўзлари бириктирилган оилавий шифокорлар орқали тор соҳа мутахассисларига ёки шифохоналарга йўллаш тизими ташкил қилинади. Бунда ушбу тартибга риоя қилинган ҳолдагина бепул тиббий хизматлар кўрсатилади; ✅ аҳолига кафолатланган пакет доирасида энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дори воситалари электрон рецепт асосида дорихоналар орқали бепул берилади; ✅ молиялаштиришнинг натижага асосланган усуллари (жон бошига ва даволанган ҳолатлар бўйича) жорий этилади; ✅ туман, вилоят ва республика даражасида даволанадиган касалликлар рўйхати белгиланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 48939Loading...
12
31 май — Бутунжаҳон тамакисиз кун ❗️Дунёда 37 миллионга яқин 13–15 ёшдаги ёшлар тамаки чекади 🚬Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказади. Ушбу оддий ҳақиқат ҳақида кўп бора эшитсак-да, афсуски, ҳозирги кунда бутун дунёда тамаки чекувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Айниқса, ёшлар орасида бу одатнинг кенг тарқалаётгани ачинарли. 🖇Шу сабабдан ҳам жорий йилда Бутунжаҳон тамакисиз кун махсус ёшларга мўлжалланган тамаки маҳсулотлари пайдо бўлишига чек қўйишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Бугун бутун дунёдаги ёшлар, сиёсатчилар ҳамда тамакига қарши курашиш соҳасининг фаоллари учун ушбу муаммони муҳокама қилиш платформасига айланади. Улар мамлакатлар ҳукуматларини ёшларни тамаки саноатининг турли найрангларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга даъват этадилар. 🧑🏻‍💼Мутахассисларнинг фикрига кўра, тамаки ишлаб чиқариш саноати вакиллари болалар ва ўсмирларга жозибали бўлиб кўринадиган маҳсулотларни яратаётгани ва реклама усулларини ўйлаб топаётгани ачинарли ҳолдир. Бунинг учун тамаки саноати ижтимоий медиа ва стриминг платформалардан кенг фойдаланмоқда. 🌐Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилади. ЖССТнинг Европа минтақасида эса 13–15 ёшдаги 11,5 фоиз ўғил болалар ва 10,1 фоиз қизлар (умумий ҳисобда 4 миллион нафар ёшлар) тамаки чекади. 🔻Тамаки таркибидаги никотин қарамликни келтириб чиқаради ҳамда унинг истеъмоли юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликлари, саратоннинг 20 дан ортиқ турлари ва бошқа кўплаб ногиронликка олиб келувчи хасталикларнинг ривожланиши учун асосий хавф омилидир. Ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одам тамаки истеъмоли оқибатларидан вафот этади. 👫Дунёдаги болаларнинг деярли ярми тамаки тутуни билан ифлосланган ҳаводан нафас олади ва ҳар йили 65 минг нафар бола атроф-муҳитдаги тамаки тутуни таъсиридан келиб чиққан касалликлардан вафот этади. Ҳомиладорлик пайтида чекиш эса чақалоқларда умр бўйи давом этадиган жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. 📈Баъзи маҳсулотлар, масалан, электрон сигареталар, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари ва никотинли снюслар ёшлар орасида тез оммалашмоқда. ЖССТ маълумотига кўра, Европа минтақасида 2022 йилда электрон сигареталарни 12,5 фоиз ўсмирлар ва бор-йўғи, 2 фоиз катталар чеккан. Шунингдек, дунёнинг барча ҳудудларида болалар ўртасида электрон сигаретани истеъмол қилиш кўрсаткичлари катталарникидан юқори. Айрим мамлакатларда электрон сигареталарнинг мактаб ўқувчилари орасида тарқалганлиги одатдаги сигареталарга қараганда 2-3 баравар юқори. — Ўзбекистонда халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ёшларни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қилиш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Хусусан, 2023 йил 24 майда Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши нафақат юртдошларимиз, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам мамнуният билан қарши олинди. Жорий йилнинг 18 майида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламенти тасдиқланди. Ҳозирда ваколатли органлар томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши чоралар кўрилиб, уларнинг зарари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 📊Мутахассисга кўра, сўнгги йилларда юртимизда чекиш кўрсаткичлари амалга оширилган чоралар туфайли пасайган, аммо аҳолининг заиф қатламларини муҳофаза қилиш учун яна қўшимча чоралар кўриш талаб этилади. 📌Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай тамаки маҳсулотларини чекиш соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантириб, бу зарарли одатдан йироқ бўлишга чақиради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
13 232126Loading...
13
❗️ Imtiyozga ega shaxslarga ularni davolash uchun sarflangan mablagʻ va dori vositalari haqida onlayn maʼlumot beriladi 👩‍⚕️Imtiyozga ega shaxslar tibbiyot tashkilotlarining ularga koʻrsatgan tibbiy xizmatlari, dori vositalari va tibbiy buyumlar uchun Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qoplangan mablagʻlar haqida toʻliq maʼlumotlarni onlayn tarzda olishlari va bu orqali jamoatchilik nazoratini oʻrnatishlari mumkin. 💻 Buning uchun my.gov.uz portaliga kirib, “Imtiyozli toifaga kiruvchi shaxsga elektron yoʻllanma asosida koʻrsatilgan tibbiy xizmatlar maʼlumoti”ni olishga soʻrov yuboriladi. 👨‍💻 Ota-onalar ham ushbu xizmat orqali farzandlariga koʻrsatilayotgan tibbiy xizmatlar haqida toʻliq maʼlumot olish imkoniyatiga ega. 💬 Xizmatdan foydalanish mutlaqo bepul! ▶️https://youtube.com/shorts/Y-wrDA-qLj0?feature=share @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 40924Loading...
14
📌 Бугун пойтахтимизда Учинчи халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади. ✅ Икки кун давом этадиган мазкур нуфузли тадбир доирасида мамлакатимиз ҳамда қатор хорижий давлатларнинг 200 дан ортиқ соҳа мутахассислари, хусусий сектор вакиллари, эксперт ва олимлар соҳанинг энг долзарб масалаларини муҳокама қилишмоқда. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 06417Loading...
15
Учинчи халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади 📌 Бугун пойтахтимиздаги "InterContinental Tashkent" меҳмонхонасида Учинчи халқаро фармацевтика форумига старт берилди. 🌏 Тадбирда мамлакатимиз тегишли вазирлик ва давлат идоралари масъуллари, шунингдек Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларусь каби қатор хорижий давлатларнинг фармацевтика соҳасидаги етакчи компания ва ишлаб чиқарувчилари, дистрибьюторлари, соҳани тартибга солиш ва лиценциялаш бўйича мутахассислари — жами 200 нафардан ортиқ киши иштирок этмоқда. ✅ Анжуман доирасида фармацевтика соҳасини минтақавий ва халқаро даражада ривожлантириш ва бу борада аниқ стратегиялар ишлаб чиқиш, инвестициявий имкониятлар, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қўшма корхоналарни ташкил этиш, дори воситаларини стандартлаштириш ва маҳсулот сифатини назорат қилишни такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинмоқда. 👉БАТАФСИЛ👈 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 09513Loading...
16
❗️Бу йил бакалавриатга кириш имтиҳонлари икки босқичда амалга оширилади Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади. Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади. 📌 Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни икки босқичда амалга оширилади. ✅ Биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. ✍🏻 Бунда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ягона касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари тегишли вазирликлар (идоралар) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади. ✅ Иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 45848Loading...
17
#онлайн 📌 Саноқли дақиқалардан сўнг пойтахтимиздаги “Inter Continental Tashkent“ меҳмонхонасида Учинчи халқаро фармацевтика форуми бошланади. 🌏 Мамлакатимиз, шунингдек Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларусь каби қатор хорижий давлатларнинг фармацевтика саноатидаги етакчи ишлаб чиқарувчилари жам бўладиган мазкур форум соҳани минтақавий ва халқаро даражада ривожлантириш бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва стратегиялар ишлаб чиқиш учун муҳим майдон бўлиши кутилмоқда. ———————- 📌 Через считанные минуты в гостинице Inter Continental Tashkent в столице начнется Третий международный фармацевтический форум. 🌏 Ожидается, что данное мероприятие, на котором соберутся лидеры фармацевтической индустрии Узбекистана, Казахстана, Таджикистана, России, Беларуси и других стран, станет важной площадкой для обсуждения актуальных вопросов и выработки стратегий развития отрасли на региональном и международном уровне. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 81930Loading...
18
👨‍⚕️ Замонавий тиббиётни ривожлантириш нафақат инновацион ечим ва ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, балки самарали соғлиқни сақлаш тизимини яратиб, уни изчил такомиллаштиришга қодир бошқарув кадрларининг янги авлодини шакллантиришни тақозо этади. 🏥 Айни шу мақсадда шу йилнинг 3-7 июнь кунлари Республика ихитисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида Россия Федерацияси Олий иқтисодиёт мактаби ҳамкорлигида юртимизда илк бор “Соғлиқни сақлаш соҳасида менежмент” курслари ташкил этилади. ❗️ Ўқув курслари давомида олинган назарий билимлар мамлакатимизда тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва тиббиёт муассасаларида ишни тўғри ташкил этиш учун амалий воситаларни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 56510Loading...
19
👨‍⚕️ Развитие современной медицины требует не только постоянного внедрения инноваций, но и подготовки специалистов нового поколения – управленцев, способных создавать и совершенствовать эффективные системы здравоохранения. 🏥 Именно с этой целью с 3 по 7 июня этого года в Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре здоровья матери и ребенка совместно с Высшей школой экономики Российской Федерации впервые будут организованы курсы «Менеджмент в здравоохранении». ❗️ Главная цель этих курсов — подготовить настоящих лидеров и современных управленцев в медицине, поскольку именно являются ключом к построению качественного и доступного здравоохранения для всех! Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
7 98010Loading...
20
🏥 В 5-этажном корпусе Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи, созданном по инициативе главы государства, проводятся высокотехнологичные операции в области кардиохирургии, трансплантологии и нейрососудистой хирургии. 🔷 Центр установил сотрудничество со специалистами из Японии. На днях врач из этой страны посетил Узбекистан и вместе с нашими местными специалистами провел ряд уникальных малоинвазивных высокотехнологичных операций. 📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
7 4078Loading...
21
❗️Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 5 қаватли 75 ўринли биносида кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон томир хирургияси йўналишида юқори технологик амалиётлар ўтказилмоқда. 🧑🏻‍⚕️ Мутахассисларимиз Япониянинг етакчи клиникаси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, бош мия қон-томир тизими ва бош миянинг мураккаб касалликлари бўлган беморларга кўрсатиладиган тиббий хизматни ривожланган давлатлар даражасига кўтаришни мақсад қилишган. Натижада, ушбу жарроҳлик амалиётларига муҳтож бўлган беморлар чет элга чиқмасдан мамлакатимизнинг ўзида шифо топмоқда. 📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 10319Loading...
22
❗️Техникумларга танлов ОТМга қабул натижалари эълон қилингач амалга оширилади Президентнинг тегишли фармонига кўра, барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ёки техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини олий таълим муассасаларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 58821Loading...
23
❗️Ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган талабаларга таълим кредити кўпи билан умумий сумманинг 80 фоизи миқдорида ажратилиши кўзда тутилмоқда 📃 “Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари ажратиш тартиблари тасдиқланди. ♻️ Унга асосан, олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади. 📌 Таълим кредити олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида берилади. ✅ Олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3”дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади. 🚫 Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно. Бунда таълим кредити: 📌 ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда; 📌 профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади. ❗️ 2024/2025 ўқув йили бошлангунгача таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими (taʼlim-krediti.mf.uz) ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 11517Loading...
24
❗️В настоящее время около 2000 врачей-офтальмологов оказывают качественную медицинскую помощь населению нашей страны, более 120 из них имеют степени кандидатов и докторов медицинских наук. 📊 Всего в стране 180 офтальмологических клиник, из них 140 частные, где проводится более 160 тысяч хирургических вмешательств. Офтальмологи Узбекистана участвуют в различных международных научных конференциях. 🔷 Прошедшая в нашей столице международная научная конференция на тему «Инновационные технологии в офтальмологии» была посвящена обсуждению современных подходов к диагностике и лечению заболеваний глаз. 📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 0126Loading...
25
❓Болаларни профилактик эмлашга қандай тайёрлаш керак? 📌 Эмлаш — бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик самарали чора бўлиб, инфекция ўчоқларини жиловлаш ва бартараф этишда асосий восита ҳисобланади. 💉 Шу боис юртимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган бўлиб, унга кўра, болалар 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали эмланади. ❓Хўш, бу жараёнга улар қандай тайёрланади? Бола вакцина олгач, нималарга эътибор бериш лозим? 🖇 Шу каби саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова жавоб берди. 👩🏻‍⚕️ — Вакцина олишга кўрсатма ёки қарши кўрсатмаларни фақат шифокор аниқлайди. У эса эмлаш масаласини ҳал қилиш, айнан қайси вакцинани олиш, болани бу жараёнга тайёрлаш ва ундан кейинги кузатув бўйича ота-оналарга керакли тавсиялар беради. 🍝 Яъни, шифокор боланинг сурункали касалликлари, аввалги эмлаш препаратларига реакциялари ёки асоратлари, дори воситаларига ва озиқ-овқатларга аллергик реакциялари ҳақида қисқа сўров ўтказади. Шунингдек, суҳбат давомида бола организмининг ўзига хос хусусиятлари (чала туғилиши, туғилишда олган жароҳатлар, талваса), юқумли касалликлар билан оғриган беморлар билан мулоқотда бўлган ёки бўлмаганлиги ҳамда энг сўнгги эмлашдан кейин қанча вақт ўтгани аниқланади. 🦠 Агар бола тана ҳарорати кўтарилиши билан кечувчи ўткир юқумли касалликлар (шамоллаш, ангина, бронхит, грипп, зотилжам) билан оғриган бўлса, қоидага мувофиқ ушбу муолажа у соғайгунга қадар қолдирилади. Шу билан бирга, боланинг аллергик реакцияси бўлса, шифокор билан аввалдан зарур қўшимча чоралар тўғрисида маслаҳатлашилади. 🍱 Вакцина олишга бир неча кун қолганда ёки эмлашдан кейинги илк кунлари болага янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини бериш мумкин эмас. Агар кичкинтой кўкрак сути билан озиқлантирилса, она ўз рационига янги егуликларни киритмагани маъқул. 🏥 Эмлашдан кейин одатда шифокор ёки ҳамшира ота-оналарга эмлаш хонасидан узоқ бўлмаган жойда 30 дақиқа кутиб ўтиришларини тайинлайди. Бу фарзандни тинчлантириш ҳамда вакцинага нисбатан реакцияси бўлган ҳолларда унга керакли ёрдам кўрсатиш учун зарур. 🤒 Шунингдек, мутахассис зарур ҳолларда болага қанча дозада тана ҳароратини туширувчи воситалар бериш мумкинлиги ва қандай белгилар кузатилганда, шифокорга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида маълумот беради. 🫙 Эмлашдан сўнг болага кўпроқ суюқлик ичириш лозим. Бунинг учун газланмаган сув, аччиқ бўлмаган чой, мойчечак дамламаси тавсия этилади. Бироқ шарбатлар мумкин эмас. Чунки бу ичимлик вакцинадан кейин организмнинг қарши курашини кучайтириб, унга кўникишини узоқлаштиради. Қолаверса, вакцина олгач, (одатда 3 кун) одамлар йиғиладиган жойларга бориш, кўпчилик билан мулоқот қилиш тавсия этилмайди. Айниқса, эмлангандан сўнг болани йўтал, акса уриш, ич кетиши каби юқумли касаллик белгилари бўлган одамлар билан мулоқотда бўлишининг олдини олиш зарур. ‼️ Болага кўпроқ вақт ажратиб, биргаликда ўйнаш, эмлашдан кейин унинг таомланиши ва қорни тўқлигига эътибор бериш керак. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12 947145Loading...
26
🏥 В настоящее время Бухарский областной детский многопрофильный медицинский центр оказывает 24 вида специализированной медицинской помощи проживающим в области более 600 тысячам детей. 🔬 Здесь налажено проведение большинства сложных хирургических вмешательств при различных тяжелых заболеваниях. К примеру, в прошлом году в центре было проведено свыше 3300 операций, из которых 653 - высокотехнологичные, в том числе лапароскопические, торакоскопичексие и нейрохирургические. 🔶 Примечательно, что почти все эти хирургические вмешательства выполняются малоинвазивным методом, благодаря чему период реабилитации маленьких пациентов в больнице сократился с 10-15 до 4-5 дней. 📹 Подробнее о деятельности данного медицинского учреждения можно узнать из данного видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 3377Loading...
27
❗️Тиббиёт йўналишида магистратура учун В2 даражасидаги тил сертификати талаби ўзгаришсиз қолди Президентнинг тегишли фармонига кўра, магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар бўйича тартибга қисман ўзгартириш киритилди. ✅ Унга кўра: 📌 хорижий тиллар йўналишлари бўйича – камида С1 даражасида; 📌 гуманитар, биологик ва турдош фанлар (хусусан, тиббиёт), математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича – камида В2 даражасида; 📌 бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича – камида В1 даражасида тил сертификатлари талаб қилинади. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги ўқув йилларида ҳам тиббиёт йўналишида магистратура учун В2 даражасидаги тил сертификати талаб қилинар эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12 161199Loading...
28
📌 Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида икки томонлама битимлар, хусусан, соғлиқни сақлаш йўналишида муҳим келишувлар имзоланди. 🖇 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.Худаяров ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири М.Мурашко эришилган натижалар ва ҳамкорлик истиқболлари хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10 06240Loading...
29
🏥 Бугунги кунда Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази вилоятда истиқомат қилувчи 600 минг нафардан зиёд болаларга 24 йўналишдаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда. 🔬 Ҳозирда турли оғир хасталикларга чалинган жажжи беморларда кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари шу ернинг ўзида бажариляпти. Масалан, ўтган йил марказда 3300 дан ортиқ операциялар ўтказилган бўлса, шулардан 653 таси лапароскопик, торакоскопик, нейрохирургик ва бошқа турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётларидир. 🔶 Энг муҳими, ушбу операцияларнинг аксарияти кам инвазив усулда бажарилиб, бунинг натижасида беморларнинг шифохонада реабилитация ўташ даври қисқарди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу марказ фаолияти ҳақида батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
11 95130Loading...
30
❗️ЖССТ: Пандемия сабабли ўртача ва соғлом умр кўриш кўрсаткичлари пасайди 🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзининг “2024 йилги Соғлиқни сақлаш бўйича жаҳон статистикаси” ҳисоботининг сўнгги нашрини эълон қилди. Унда COVID-19 пандемияси инсон туғилганда кутилаётган умр давомийлиги ва соғлом умр кўриш давомийлигининг барқарор ўсиш тенденциясини ўзгартириб юборганлиги қайд этилган. 🖇 Атиги икки йил давомида пандемия умр кўриш давомийлигини кўтариш бўйича қарийб ўн йиллик ютуқларни йўққа чиқарди. 2019 – 2021 йиллар давомида бутун дунё бўйлаб ўртача умр кўриш 1,8 йилга қисқарди ва 71,4 ёшни ташкил этди (яъни 2012 йилги натижага қайтди). Худди шундай, 2021 йилда глобал соғлом умр кўриш давомийлиги 1,5 йилга қисқариб, 61,9 ёшни ташкил қилди (2012 йил даражасига қайтди). 📓 2024 йил ҳисоботида, шунингдек, пандемиянинг таъсири бутун дунё бўйлаб нотекис сезилаётгани таъкиланади. ЖССТнинг Америка ва Жануби-Шарқий Осиё минтақалари, айниқса, кўп жабр кўрди. 2019 – 2021 йиллар оралиғида ўртача умр кўриш тахминан 3 йилга, соғлом умр кўриш эса 2,5 йилга қисқарди. Бундан фарқли ўлароқ, Ғарбий Тинч океани минтақасига пандемиянинг дастлабки икки йили энг кам таъсир кўрсатди, ўртача умр кўриш 0,1 йилдан камроққа, соғлом умр кўриш эса 0,2 йилдан кам бўлган кўрсаткичга қисқарди. 🦠 COVID-19 тез суръатда ўлимнинг асосий сабабига айланди ва 2020 йилда дунёда ўлимнинг учинчи, 2021 йилда эса ўлимнинг иккинчи сабаби бўлди. Бу давр давомида у деярли 13 миллион одамни дунёдан олиб кетди. Охирги ҳисоб-китобларга кўра, Африка ва Ғарбий Тинч океани минтақаларини инобатга олмаганда, COVID-19 ушбу икки йил ичида дунёдаги ўлимнинг асосий бешта сабабларидан бири бўлди ва Америка минтақасида ўлимнинг етакчи сабабига айланди. 📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида пандемиядан олдин ўлимнинг асосий сабаблари юрак-қон томир касалликлари ва инсульт, саратон, сурункали обструктив ўпка хасталиги, Альцгеймер ва бошқа турдаги деменция, шунингдек, қандли диабет каби ноинфекцион касалликлар бўлгани ва 2019 йилда улар барча ўлимларнинг 74 фоизини ташкил этгани таъкидланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10 00755Loading...
31
❗️Мутахассис: Абдоминал семизлик инфаркт ва инсульт каби жиддий хасталиклар хавфини оширади 📌 Ёш ўтган сари кўпчилик эркакларда қорин қўйиш, яъни абдоминал семизлик кузатилади. Бу эса нафақат ташқи кўриниш, балки саломатликка ҳам жиддий зарар етказади. Шу боис ундан имкон қадар тезроқ қутилиш лозим. ❓Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? 👩🏻‍⚕️ Ушбу саволга Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова батафсил жавоб берди. 🖇 — Қорин соҳасининг катталиги, яъни абдоминал семизлик – аёлларда бел айланасининг 80 см.дан, эркакларда 94 см.дан катта бўлиши, — дейди мутахассис. — Бу ҳолат ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Гормонал ўзгаришлар, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, ёшга доир ўзгаришлар ва ирсият каби омиллар бунга сабаб бўлиши мумкин. 🥙 Айниқса, абдоминал семизлик ривожланишининг асосий сабаби – истеъмол қилинган овқатдаги калориянинг сарф қилинадиган қувватдан кўп бўлишидир. 🌮 Маълумки, инсон ўзининг фаолияти учун овқат орқали қувват олади. Агар у етарлича сарфланмаса, истеъмол қилинган таом ортиқча ёғ тўқимаси кўринишида, аввало, қорин соҳасида йиғилади. Яъни, бу дегани, кўп овқат тановул қилиб, кам ҳаракат қилиш абдоминал семизликка олиб келади. 🏃🏻 Шу боис инсон қанчалик кўп калорияли овқат истеъмол қилса, шунчалик кўп жисмоний фаол бўлиши ва бу калорияни сарфлаши лозим. Акс ҳолда қорин қўйган эркакларда жисмоний фаоллик сусайиб, уйқу маромининг бузилиши, нафас қисиши каби муаммолар кузатилади. Бу эса юрак фаолияти билан боғлиқ ўзгаришларнинг бошланаётганидан дарак. 🔴 Қолаверса, бундай инсонларда: ✅ қандли диабет 2-тури; ✅ қонда липидлар ва холестерин миқдорининг ортиши; ✅ томирлар атеросклерози; ✅ бўлмачалар фибрилляцияси; ✅ қон томирларда тромблар ҳосил бўлиши; ✅ инфаркт ёки инсульт; ✅ артериал гипертензия (қон босимини ошиши); ✅ репродуктив функциянинг бузилиши (фарзандсизлик); ✅ саратон каби касалликлар хавфи юқори бўлади. 🏥 Шу боис улар, аввало, вазн ортиши сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиши лозим. Агар даволовчи мутахассис муолажа тартибини белгилаб, маълум турдаги препаратларни буюрса, кўрсатмаларга амал қилиш шарт. ‼️ Шунингдек, таомлар калориясини чеклаш, эрталабки бадантарбия машқларини бажариш, кунига 30-40 дақиқа пиёда юриш, ярим тайёр егуликлар, ёғли, қовурилган таомлар, ширинлик, спиртли ва газли ичимликлардан воз кечиш, кўпроқ тоза сув ичиш ҳамда мева-сабзавотлар истеъмол қилиш ҳам қориндаги ортиқча ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10 44167Loading...
32
❗️Давлат гранти квоталари бирор тиббий ОТМ учун эмас, тиббиёт йўналиши учун ажратилади Президент фармонига кўра, ҳудудлар, соҳалар ва тармоқлар, хусусан, тиббиёт йўналишининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун давлат буюртмаси параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари ажратилади. 📌 Бунда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари мақсадли қабул буюртмачилари ҳисобланади ҳамда кадрларга бўлган ўз эҳтиёжларини Давлат комиссиясига тақдим этади. ♻️ Ҳудудлар кесимида мақсадли қабул тегишли ҳудудда доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган абитуриентлар орасида танлов асосида амалга оширилади. Мақсадли қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилган фуқаро билан манфаатдор туман ёки шаҳар ҳокимияти, соҳавий давлат органи ва олий таълим ташкилоти ўртасида тўрт томонлама шартнома тузилади. 📈 Бунда талабани иш билан таъминлаш ва унинг ўқишни якунлагандан сўнг муайян ҳудудда ёки ташкилотда ишлаб беришини мониторинг қилиш кадр буюртмачиси зиммасига юкланади. 2024/2025 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим ташкилотларининг бошқа таълим шаклларига умумий қабул параметри кундузги таълим шакли учун белгиланган қабул квотасидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади. ❗️ Давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади. Яъни, энди давлат грантлари фалон университет учун берилмайди, балки йўналиш учун ажратилади. Бирор олий тиббий таълим муассасаси учун эмас, тиббиёт йўналиши учун грант берилиб, ушбу йўналишга ҳужжат топширган абитуриентлар орасида квота доирасида энг юқори балл тўплаганлари қабул қилинади. 🤷🏻‍♂️ Демак, бирор тиббиёт таълим муассасасида бошқа муассасадан кўра паст балл тўплаган талаба грантга ўқиши ҳолатлари энди бўлмайди. 📌 Режага кўра, давлат грантининг барча квотасини битта ОТМ олиб қўйишининг олдини олиш мақсадида уларга 50 фоизлик чеклов қўйилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9 75261Loading...
❗️Ўткир диарея: Организмнинг сувсизланиши болаларда сурункали буйрак етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин (Давоми) Шаҳло Исамуҳаммедова, Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори: 👫 — Ўткир диарея, яъни ич кетиши кичик ёшдаги болаларда кўп учрайди ва улар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Aйниқса, камқонлик, рахит, йод танқислиги бўлган ўғил-қизларда хасталикка мойиллик кўпроқ кузатилади. 🔬 Касаллик бемор ҳолати ва организмга тушган микроб ёки вирус хусусиятига қараб енгил, ўртача ёки оғир, баъзан типик бўлмаган шаклда ўтиши мумкин. 🤒 Болаларда оғир кечиши сувсизланиш билан боғлиқ бўлиб, агар бола қусаётган, ичи 5-8 маротабадан кўп келаётган ва тана ҳарорати 38 дан юқори 39 гача кўтарилаётган бўлса, бу ҳолат унда жуда тез сувсизланишга олиб келади. Ўз вақтида унинг ўрни қопланмаса, фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз, ичаклар буралиб қолиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши, ҳатто, ўлим ҳолатига сабаб бўлиши мумкин. 🫙Бу касаллик, айниқса, гўдаклар ва 3 ёшгача бўлган болалар учун жуда хавфли. Аммо уни даволаш ва олдини олиш мумкин. Шу боис болаларда ўткир диарея кузатилса, тезроқ шифокор қатъий назорати остида танада йўқотилган сув ўрни ўз вақтида қопланса, организм яна нормал ҳолатига қайтади. 🌐 ЖССТ болаларда диареянинг хавфлилик даражасини билиш учун тўрт нарсага эътибор қаратиш зарур дея тавсия беради. Яъни, боланинг ҳолсизланиб қолиши, кўз атрофи ва қовоқларнинг осилиши ҳамда кўкариши, қорин соҳасида тери чимчиланса, тезда асл ҳолига қайтмаслиги, сув ичишни кескин рад этиши. Ана шундай ҳолатлар диареянинг оғир даражасидан далолат. Бундай вазиятда зудлик билан “Тез ёрдам” чақириб, болани шифохонага етказиш лозим. ‼️ Ёдда тутинг! Ичбуруғни даволашда ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўллаш асло мумкин эмас. Чунки бу ҳолат вазиятни янада оғирлаштириши ва ўткир диареяга дисбактериоз хасталиги ҳам қўшилиши мумкин. 👨‍👨‍👧‍👦 Шундай экан, ота-оналар ёз мавсумида болаларининг овқатланиш рациони, улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, яроқлилиги, хавфли бактерия ва вируслардан холилигига ҳамда фарзандлари озодалилигига ниҳоятда эътиборли бўлишлари керак. 🍲 Бунинг учун қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, қайнатилган сув ичиш, сабзавот ва мевалар, резаворларни ишлатишдан олдин қайнатилган сувда яхшилаб чайиш, иссиқ овқат тайёрлашда гигиена қоидаларига риоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, тез бузиладиган егуликларнинг яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари, хомашё ҳамда пиширилган таомларни алоҳида сақлаш лозим. 🥩🥚Шунингдек, гўшт, тухум ва денгиз маҳсулотларини яхшилаб қовуриш ёки қайнатиш, тез бузиладиган егуликлар ва тайёр таомларни музлатгичда сақлаш, янги пиширилган овқатни олдинги кун қолдиқлари билан аралаштирмаслик зарур. Агар пиширилган таом яна бир кун қолса, уни истеъмол қилишдан аввал иссиқлик билан ишлов бериш (қайнатиш ёки қовуриш) керак. 🪳Бундан ташқари, чивин ва суваракларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уйда доимо тозаликни сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, пишириш учун фақат янги маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...

👍 6🔥 1
❗️Рақамлаштириш туфайли шифокор бор диққатини беморларни самарали даволашга қаратмоқда 🏥 Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятига рақамлаштириш тизимининг фаол татбиқ этилиши тиббиёт ходимларининг иш самарадорлиги ошиши ва беморларга қатор қулайликлар яратилишига хизмат қилмоқда. 🧑🏻‍💻 Марказда даволанмоқчи бўлган бемор ушбу тиббиёт муассасасига келмасдан туриб, мазкур тизим билан қамраб олинади. У уйида ўтириб ҳам, онлайн тизим ёрдамида аввалдан ташриф учун ўзи истаган вақт ва шифокорни танлаши мумкин. Ўтган йили ишга тушган ва 24/7 режимида ишлаб турган Call марказга қўнғироқ қилиш орқали бемор керакли маълумотларни олиб, шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилади. 👩🏻‍⚕️ Бунинг натижасида бемор ўзи учун қулай ва бўш вақтида аввалдан рўйхатдан ўтказилган тиббий карта орқали марказга ташриф буюриши мумкин. Қабулга олдин ёзилган бемор келганидан сўнг ҳеч қандай навбат кутмайди ҳамда уни кутиб олиш ва хизмат кўрсатиш учун алоҳида ходим бириктирилади. 📊 Шунингдек, беморлар рўйхатхонада тақдим этилган рақамлар орқали хоналарга кириши ҳам тартибга солинган. Тизим самараси ўлароқ, навбатлар сезиларли тарзда камайди ва хизмат кўрсатиш сифати янада ошмоқда. 🖥 Рўйхатга олиш, шифокорлар қабули, йўлланмалар бериш, ташхис қўйиш ва бошқа тиббий хизматлардан фойдаланиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилди. ✅ Бундан ташқари, марказнинг ҳудудий филиаллари томонидан бемор яшаб турган жойида сифатли хизмат кўрсатилиши таъминланган. Бу эса, ўз навбатида, беморнинг ортиқча оворагарчилиги ва қийинчиликларининг олдини олади ва қисқа муддатларда ўз ҳудудида хизматлардан фойдаланиш имконини яратади. 📌 Телетиббиёт даволаш тизимига ҳам жорий этилган бўлиб, бу марказ ва унинг ҳудудий филиалларида муассасанинг малакали шифокорлари ва чет эллик мутахассислар билан консилиум ўтказиш имконини беради. Тизим орқали шифокорлар муолажалардан аввал ва кейин беморнинг тери ҳолатини реал вақт режимида баҳолай оладилар. 📋 Эътиборлиси, марказдаги ушбу шароитлар тиббиёт туризмининг ривожланишига ҳам кенг йўл очмоқда. Жумладан, ўтган йили даволаниш учун 3,5 минг нафарга яқин чет эллик фуқаро келган бўлса, бу йилнинг биринчи чорагида ушбу кўрсаткич 800 нафарга яқинлашди. Бу рақамлар йил сайин ошиб бормоқда. 📈 Ахборот тизимларининг самарадорлиги туфайли вақт тежалиши ҳисобига шифокорлар иш юкламаси бир неча баробарга камайтирилди ва натижада беморларни кунлик қабул ҳажми 170 дан 300 тагача ортди. 💻 Электрон тизим тадбиқ этилишининг яна бир афзаллиги шундаки, қоғоз шаклидаги ҳисоботларнинг қарийб 95 фоизи рақамли шаклга ўтказилди. Молиявий ҳисоботлар, дори-дармон сарфланиши, тиббий муолажалар ўтказилишида “одам фактори” минималлаштирилди. ‼️ Ҳаттоки, бемор учун буюрилган дори-дармон ва кўрсатмалар ҳақидаги маълумотлар ҳам автомат равишда ҳамшираларга юборилади, улар эса ўз навбатида беморга керакли муолажаларни амалга оширишади. Бу эса тиббиёт ходимларининг вақтини тежаш, бор диққатини беморнинг самарали давосига йўналтириш, техник хатоликларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...

🔥 4👍 3
❗️Ёз бошланди: Ўткир диареядан эҳтиёт бўлинг! 📌 Тўрт фасл тўкис бўлган юртимизда ёз мавсуми бошланмоқда. Табиийки, бу даврда турли витамин ва минералларга бой сархил мевалар пишиб етилади. Қолаверса, ушбу фаслда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Улардан бири — ўткир диареядир. 🚽 — Ўткир диарея – халқ орасида ичбуруғ, ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик бўлиб, ичак йўлларининг функционал бузилиши ҳисобланади, — дейди Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Шахло Исамухаммедова. — У ичакларни бўшатиш ва ичнинг суюқ ҳолатда келиши билан кечади. Ичнинг кунига 3-4 мартадан кўп келиши ўткир диарея дейилади. 🖇 Касалликнинг 2 та тури бор. Булар инфекцион ва ноинфекцион турлари ҳисобланади. Хасталик келиб чиқишига кўпинча гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Қолаверса, ичбуруғ ёзнинг иссиқ кунларида очиқ ҳавода қолган таом ва егуликлар, жумладан, сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш туфайли юзага келиши мумкин. 🧼 Шунингдек, болалар кўчадан уйга киргач ва таомланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишни унутади. Шу билан бирга, ҳўл мева-сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни яхшилаб чайиш ҳам кичкинтойларнинг доимо ҳаёлига келавермайди. Оқибатда оғиз орқали организмга тушган бактерия ва вируслар ичбуруғ, дизентерия, сальмонеллёз каби ўткир юқумли ичак касалликларини қўзғатади. ⏰ Яъни организмдаги бактерия ва вируслар ичак шиллиқ қаватини яллиғлайди ва улардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади. 🔬Қолаверса, ичбуруғ овқатдан заҳарланиш, шунингдек хатарли патологиялар, хусусан, сурункали гепатит, панкреатит ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларининг аломати бўлиши мумкин. 🍯 Бундан ташқари, айрим дори воситалари ҳамда сут ва сут маҳсулотларида бўладиган лактоза, табиий мева, асалдаги ва айрим ичимликларга қўшиладиган фруктоза углеводларини истеъмол қилиш ҳам ич кетишига сабаб бўлади. ‼️ Бўш, сувли ич келиши, унда қон бўлиши, қорин талвасалари, яъни ғуриллаши, оғриғи, дам бўлиши, юқори тана ҳарорати, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш кабилар касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади. (Давоми бор) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...

👍 19
01:29
Video unavailableShow in Telegram
Болалар миллий тиббиёт марказида байрам шукуҳи Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
👍 8🤩 1
❗️Имтиҳонсиз грант асосида талабаликка тавсия этиш бўйича тартиб белгиланди Президент фармонига кўра, имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка тавсия этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар Давлат комиссиясининг қарорига асосан таълим шаклидан қатъи назар, рўйхатдан ўтишда имтиёз амал қиладиган доирада танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар (ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда "Меҳрибонлик" уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган етим болалар, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) йигирма беш ёшга тўлмаган етим болалар бундан мустасно) улар учун ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида, танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этади.
✅ Алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда қатнашиб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтишда танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича умумий тартибда танловда иштирок этади. ♻️ Халқаро спорт мусобақалари ғолиблари жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишларига спорт турларининг соҳа бўйича мос келишига қатъий риоя қилинган ҳолда имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. ❌ Имтиёз билан давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентга ушбу имтиёздан такроран фойдаланишга рухсат этилмайди. 🚫 Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим тўлов-контракт асосида амалга оширилади, шунингдек, олий таълимнинг тегишли босқичига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талабага иккинчи марта таълимнинг ушбу босқичи учун давлат гранти ажратилмайди. Олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари ҳамда ҳарбий-академик лицейларга ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг ягона базаси ҳар йили 1 июнга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус ахборот тизимига киритиш орқали шакллантириб борилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...

👍 15🔥 1
🗓1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ❗️ФАРЗАНДЛАРИ СОҒЛОМ ОИЛА БАХТЛИ БЎЛАДИ ✅ Ҳар бир ота-она фарзандини соғлом ва бахтли кўришни орзу қилади. Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган амалий ишлар эса буни тўлиқ таъминлашга қаратилган. Фарзандлар соғлом бўлиб улғайса, халқимизнинг эртанги куни ҳам фаровон бўлади. Тиббиёт ходимлари бу эзгу мақсад сари дадил бормоқдалар. 🖇 ССВ Матбуот хизмати юртимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил материални эътиборингизга ҳавола қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
ФАРЗАНДЛАРИ СОҒЛОМ ОИЛА БАХТЛИ БЎЛАДИ

Ўзбек халқи — болажон халқ, бизда азалдан оила ва фарзанд қадри жуда баланд. Буни соғлиқни сақлаш соҳасидаги она ва бола саломатлигини асраш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли ва натижага йўналтирилган тадбирлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Бугун юртимизнинг барча шаҳарларида ҳам, чекка гўшаларида ҳам замонавий даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланган туғруқ мажмуалари, болалар шифохоналари тармоғи яратилган. Бирламчи бўғинда педиатрия Айтиш лозимки, оналар ва болалар ўртасида…

👍 6
03:26
Video unavailableShow in Telegram
📌 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 👨‍👩‍👦‍👦 Ўзбек халқи — болажон халқ, бизда азалдан оила ва фарзанд қадри жуда баланд. Буни соғлиқни сақлаш соҳасидаги она ва бола саломатлигини асраш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 🏥 Бугун юртимизнинг барча шаҳарларида ҳам, чекка гўшаларида ҳам замонавий даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланган туғруқ мажмуалари, болалар шифохоналари тармоғи яратилган. 📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
👍 8🔥 1🤩 1
01:46
Video unavailableShow in Telegram
#матбуот_анжумани 📌 31 май — Бутунжаҳон тамакисиз кун муносабати билан бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администарцияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида “Фарзандларимизни ва келажак авлодни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қиламиз!” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. ❗️Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад — оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг тамаки ва электрон сигареталарни чекишнинг зарарли таъсири тўғрисидаги хабардорлигини ошириш. ✅ Анжуман давомида маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар томонидан дунёда тамаки чекиш билан боғлиқ вазият, шунингдек халқаро тажрибадан келиб чиқиб юртимизда ёшларни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар, мазкур йўналишда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг ижроси доирасида бажарилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
👍 5🤩 2
#onlayn ❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилган “Фарзандларимизни ва келажак авлодни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қиламиз!” мавзусидаги матбуот-анжумани бошланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
👍 9🔥 3
01:45

👍 8🤩 2