cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Blogger Abdullayev

ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muhbiri @antikorruz Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
17 710
المشتركون
-26724 ساعات
+1227 أيام
+2 26730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Давлат Солиқ қўмитаси Чирчиқ шаҳар бўлими Солиқ назорати шўбаси бошлиғи Муҳриддин Тоиров ман билган солиқчилар ичида энг виждонли ва қонуний фаолият юритадиган кадр. Ушбу кадрга таниш-билиш деган тушунча бегана. Бир неча бор фаолиятига назар ташлаб кузатган эдим. Таниш-билиш аралаштирмоқчи бўлган шахслар ҳам ҳеч нарсага эриша олмаган. Айрим каттаконлар телефон қилиб ҳам ҳеч нарсани ўзгартира олмаган. Тўғрида қонуний фаолият олиб борган кадрни духини синдириб бўлмайди. Қонуний фаолият юритиш ҳам бир жасорат аслида. Қолаверса ушбу кадр Чирчиқ шаҳридаги ноқонуний фаолият юритган қанчадан қанча тадбиркорларга қонун нима эканлигини жарималар билан тушунтириб берган шахс. Бундай кадрлар бошқа ташкилотларда ҳам янада кўпайсин.
إظهار الكل...
Chirchiq city(@chirchikcity7) қурувчи ташкилоти 18-ёшдан 25-ёшгача бўлган ёш қизларни ишга таклиф этади. Ўзига қараб юрувчи, хушмуомала, талабчанлиги, ишга ўз вақтида келувчи, рус ва ўзбек тилида эркин мулоқот қилиши талаб қилинади. Қолаверса Омбор мудири лавозимига ҳам тажрибали ҳалол ва виждонли 40-ёшдан юқори бўлган инсонлар керак. Техник ходим лавозимига ҳам вакантимиз мавжуд. Биз томондан ойлик маош ўз вақтида берилиши, ишлаш иқтидори кучли бўлса бонус премиялар берилиши кафолатланади. Иш вақтида 09:00дан 20:00гача ишга олиш суҳбат танлови асосида амалга оширилади. Батафсил маълумот учун қуйидаги +998908085077 рақамига мурожаат қилинг. P.s: Чирчиқ шаҳридаги маҳалла еттилиги ўз ишсиз фуқароларига ушбу эълонни жўнатиб қўйса фуқароларидан кимдир ишга кириб олишига кўмак берган бўлар эди. 𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505 ©Blogger Abdullayev Obuna bo'ling https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
إظهار الكل...
Blogger Abdullayev

ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muhbiri @antikorruz Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot

Юрсанг саёқ - ейсан таёқ ёхуд Сув таъминоти Чирчиқ шаҳар филиалининг бошининг устида айланаётган қора булут қиссаси. Инсайдерларнинг хабар беришича шу кунларда Ўзсувтаъминот АЖ бошқарув раиси Чирчиқ шаҳар Маърифат маҳалласи ҳудудида жойлашган Очиқ сув ҳавзасига ташриф буюриши кутилмоқда экан. Инсайдерларнинг айтишича ташрифнинг сабаби давлат мулкининг талон-тарож қилинганлиги ва 5-та ишчи ходимларга Чирчиқ шаҳар жиноят ишлари бўйича суди томонидан қўлланилган маъмурий жавобгарлик Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича суди томонидан бекор қилингани юзасидан очиқ сув ҳавзасида жуда катта текширув ўтказилар экан. Ҳозирда кўплаб оддий ишчилар очиқ сув ҳавзасига ҳашар учун жалб этилган эмиш. Давлат мулки талон-тарож қилинди дейилган важлар пайдо бўлган вақтдаёқ Сув таъминоти Тошкент вилояти раҳбари Равшан Маякубов прокуратурага хат чиқариб прокуратурага топширган эди. Бежиз айтишмаган экан ёши улуғ қарияларимиз - емоқни қусмоғи бор деб... 𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505 ©Blogger Abdullayev Obuna bo'ling https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
إظهار الكل...
Blogger Abdullayev

ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muhbiri @antikorruz Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot

Photo unavailableShow in Telegram
Қачон муаммоларга қарши ошга боргандек бирлашамиз?
Ўзбекистон Республикасида истеъмол учун электр таъминотида аҳоли учун бир ойлик 200 кВт лимити камлик қилаётгани ва буни ортидан қийналаётганимиз ҳақида шунча жар солиб ҳеч нарсага эриша олмаябмиз. Шкаф ичидан чиққан бир ғалати Олим "колачи"ни текинга танилтириб берган бу халқ, 200 кВт бўйича чиқарилган постларни ҳам тренд даражасига чиқарганида ҳозир бу лимитдан халқ озор чекмаётган бўлар эди. Бирлик бўлмаса бари бефойда, ҳа айтганча, ушбу постим ҳам ҳеч кимга улашилмайди ва гуруҳларга тарқатилмайди. Афсуски оч қорним тинч қулоғим деган нақл билан яшамоқдамиз.
 Ачинарлиси шуки, бизларга фахш ишларни кўрсатиб берувчи "оналарига укаларидекман" мазмунидаги қўпол видеолар қизиқ, лекин 200 кВт муаммоси қизиқмасдек гўё... Зато Олим .....чи трендда
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Муаммолар ижроси қандайлигини оддий битта суръатда тушунтириб ўтилган.
إظهار الكل...
Йўлларимиз абгор ёхуд ҳаммасига ҳайдовчи айбдор...
Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахаматова қуйидагича таклифни илгари сурган: "Шу сабабли қонунчилигимизда белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан кўп катталикда ошириб юрганлик учун ҳеч қандай иккиланишсиз транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиш таклифини билдираман" - деб ижтимоий тармоқ орқали фикр билдирибди. Энди айнан шу депутатга савол: депутат бўлиб халқни қийнаётган азобларга малҳам бўлдимикан? Соатига 40 километр тезликдан оширган ҳайдовчини ҳайдовчилик гувоҳномасидан бекор қилишни таклиф қилган бу депутат йўлларнинг абгор ҳолатда эканлиги, ноқонуний радарлар кўплиги, йўллардаги отни калласидек бўлган ямаларни билмас экан-ми? Ҳайдовчиларга етарлича шароит яратмаган масъулларни саволга тутишга "духи" (қурби) етармикан? Ҳайдовчилар тўлаётган солиқлар йўлларга ишлатилганми йўқми шу саволни жавобини топганми? ИИБ ЙҲХБ ўзига тааллуқли бўлган масъулиятни эплай олмаётганини ўйлаб кўрганми? ЎзАвтойўл ташкилоти эса йўллардаги ямаларни бартараф эта олмаётганини ўйлаб кўрдимикан? Қанчадан қанча светофорлар носозлиги, пиёдалар йўлакчаларида етарлича шароит яратилмаганидан тортиб йўллардаги чизиқлар (полоса) қилинмаганлиги аксинча радар бор жойларда мавжуд эканлигини билар экан-ми?
Хуллас мана шундай депутатлар аслида халқни қийналишига сабабчи бўлмоқда. Амалдорларни айбини кўра туриб жим турган айрим депутатлардан келажак учун бир тузук таклиф чиқиши қийин масала бўлса керак.... 𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505 ©Blogger Abdullayev Obuna bo'ling https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
إظهار الكل...
Blogger Abdullayev

ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muhbiri @antikorruz Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot

Photo unavailableShow in Telegram
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Чирчиқ шаҳар бўлими жонсиз ташкилот. Бутун шаҳарга атиги учта ходим мавжуд. Қуриб нобуд бўлган дарахтлар синиб электр симлари устига тушаётгани ва ушбу муаммони бартараф этиш учун кимнидир нобуд бўлган дарахт босиб қолиши ёки осилиб турган электр симлари тўк уриб ўлдириши кутмоқдами? Аслида эса жонсиз ташкилот қилиб қўйилгандек гўё. Ушбу суръатдаги ахлатни эса ташлаган айрим бефаросатларга айтарли гапим уйингни сувараклар босиб кетсин. Экология эса уйғонсин, бу ишларга экология курашиши ҳам керак аслида...
إظهار الكل...
"Танка"сиз ҳам буюк бўлиш мумкин..(ми?) От ўрнини той босади дейдилар. Бирор раҳбар лавозимга янги келса, авваламбор унинг оиласи, қайси ташкилотда қандай ишлар қилганига эътибор қаратиш керак. Сабаби оддий - қон-қонга тортар экан. Раҳбар дегани қонун бузувчи, қўпол ва маданиятсиз бўлиш керак эмас! Давлат ташкилотларининг айрим ҳодимлари учун яхши ҳамки "Больничный" деган вазият бор экан, бўлмаса нима ҳам қилишарди?! Коррупцияга барҳам бериши керак бўлган раҳбарни ўзи коррупцияни ривожлантириб юбориши эса ачинарли ҳолат. Шу кунгача ҳеч кимга ишонмадим, ҳеч кимни "танкам" демадим, барчасига ўз кучим ва ўз "духим" билан эришдим. Бу дунёда "танкам" бор деб қутураётганларни ҳолига маймунлар йиғлайдиган кунлар ҳали олдинда. Қолаверса "танкам" деб юрадиганларни "танкаси" рухсат берсагина ҳожатхонага кирса керак деб ўйлайман. Ўз кучига ва ўз "духи"га ишонмаган кадрларни лидер деб аташ ҳам аслида аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Мансаб ва тобут орасидаги йўл бир қадам. "Болничный" очиб оладиган даражада қўрқоқ бўлсанг нима қиласан кариллаб?! 𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505 ©Blogger Abdullayev Obuna bo'ling https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
إظهار الكل...
Blogger Abdullayev

ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muhbiri @antikorruz Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot

Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлади. Улардан бири шу ишни тергов қилган терговчи. Кунуз манбаларига кўра, ҳозирда терговчи қамоққа олинган. Иш юзасидан беш йигитга турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Уларнинг 3 нафари вояга етмаган. Ҳозирда ушбу вояга етмаган қизни яна уч йигит зўрлагани ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505 ©Blogger Abdullayev Obuna bo'ling https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
إظهار الكل...
Blogger Abdullayev

ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muhbiri @antikorruz Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot

Ёшлигимда мактаб йилларида илм олмаганимга афсусланаман. Ҳозирги ёшларга эса кўпроқ илм олиши ва ўз билимини юксалтириш кўпроқ изланишларини маслаҳат берардим. Биз ўқиган йилларда битта дарс 45-дақиқа давом этар эди ҳозир қанча вақт давом этишини билмадим. Шу 45-дақиқа фўрма сўралиши ва давомат билан ўтиб кетар эди. Тўғриси мактабга нима учун борганимизни ҳам англамай қолар эдик. Азалдан фўрма ва давоматга эътибор қаратмай таълим сифатига эътибор қаратилганида бугунга келиб минглаб қудратли ва иқтидорли ёшларга эга бўлар эдик-ми?! Лекин минг афсуслар бўлсин-ки, фўрма сўраш ва давомат қилиш ҳали ҳамон сақланиб қолган. Бу билан ёшлар онгида фўрма кийиб давомат учун борсак бўлди деган тушунча ривожланади худди биз каби. Шу учун ҳам бугунга келиб хусусий таълимни афзал билишмоқда. 𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505 ©Blogger Abdullayev Obuna bo'ling https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
إظهار الكل...
Blogger Abdullayev

ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muhbiri @antikorruz Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot

اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.