Психологдан маслахатлар!
الذهاب إلى القناة على Telegram
319
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-37 أيام
-1630 أيام
جاري تحميل البيانات...
القنوات المماثلة
سحابة العلامات
لا توجد بيانات
هل تواجه مشاكل؟ يرجى تحديث الصفحة أو الاتصال بمدير الدعم الخاص بنا.
الإشارات الواردة والصادرة
---
---
---
---
---
---
جذب المشتركين
أكتوبر '24
أكتوبر '240
في 0 قنوات
سبتمبر '24
+26
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '24
+51
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '24
+39
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '24
+47
في 1 قنوات
Get PRO
مايو '24
+56
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '24
+35
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '24
+56
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '24
+115
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '24
+277
في 0 قنوات
Get PRO
ديسمبر '23
+246
في 0 قنوات
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 06 أكتوبر | 0 | |||
| 05 أكتوبر | 0 | |||
| 04 أكتوبر | 0 | |||
| 03 أكتوبر | 0 | |||
| 02 أكتوبر | 0 | |||
| 01 أكتوبر | 0 |
منشورات القناة
Яшашинг, турмуш тарзингни бойларники билан солиштиришдан аввал, ибодатларингни тақводор инсонларнинг ибодатлари билан солиштир. Дунё ўтиб кетувчидир, охират эса боқийдир
| 2 | Мақсадга эришиш йўлида қилиш керак бўлган 5 қоида.
🔥Аниқлик
💥Мақсадингиз шунчалик аниқ бўлиши керакки, унга ўзингиз ҳам тушунинг ва нимага интилаётганингизни доим ёдда тутинг. Шунда қилаётган ишларингизда ўсиш бор ёки йўқлигини билиб турасиз.
🔥Қийинчилик
💥Мақсадингизга эришиш йўлидаги қийинчилик воз кечишга эмас, янада қизиқишингизни оширишга хизмат қилишига ишонинг.
🔥Ишонч
💥Кўзлаган натижангизга эришса бўладиган деб ҳисобланг ва ундан воз кечманг. Олға интилиш учун нега қаттиқ меҳнат қилишингиз кераклиги ҳақида сизни ишонтирувчи сабаблар топинг ва ёдда сақланг.
🔥Фикрлар
💥Қилган ишларингизга фикр билдиришлари йўлини изланг. Ўсиш ва тажрибангизни назорат қилинг, шунга қараб зарур бўлса, қийинчилик даражасини ўзгартириш мумкин.
🔥Мураккаб иш
💥Агар мақсадингизга эришиш ўта мураккаб бўлса, у ҳолда уларни қисмларга бўлиб амалга оширишга киришинг. | 187 |
| 3 | لا يوجد نص... | 148 |
| 4 | ДОНОЛАР БИСОТИДАН ҲИКМАТЛАР
1. Ишонч кучингга куч қўшади.
2. Ўзига ишонганни енгиб бўлмайди.
3. Нафрат жой олган кўнгилда муҳаббатга ўрин қолмайди.
4. Яхшини ёмондан ажратолмаган одам ҳар қадамда панд ейди.
5. Ҳаракат кишини мақсадга яқинлаштиради.
6. Дард мардни енголмайди.
7. Вақтни ўзингга бўйсундирмоқчимисан, бир дақиқани ҳам беҳуда ўтказма.
8. Дақиқа ҳам умрнинг бир зарраси.
9. Ўч олишга кетган вақт энг бемаъни вақтдир.
10. Кўнглида ёмонлиги бўлмаган киши ёмонни ўзига яқин тутмайди.
11. Ҳавас билан ҳасаднинг ораси бир қадам.
12. Иккилангандан таваккал қилган яхши.
13. Яхшининг қадрига етмаганнинг куни ёмонга қолади.
14. Меҳнатнинг роҳати бўлмаса ҳам самараси бўлади.
15. Қўлидан иш келадиган киши кўчада қолмайди.
16. Кишининг қайсарлиги ўзига қимматга тушади.
17. Бир сўз билан қолган кўнгилни минг сўз билан олиб бўлмайди.
18. Мардлик тилда эмас, дилда бўлади.
19. Бировни аҳмоқ қилган аслида ўзининг аҳмоқлигини кўрсатган бўлади.
20. Бировни айблаш ўзини оқлашдир. | 186 |
| 5 | لا يوجد نص... | 173 |
| 6 | Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Тонгда уйғонишнинг ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.
🍁Қалбингиз иймонга
🍁Уйингиз қувончга
🍁 Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин! | 306 |
| 7 | МАЪНАВИЯТНИНГ МЕЗОНИ БОРМИ?
1 - Салом беришни одат қилиш маънавиятнинг энг биринчи белгиси.
2 - болалар кўз ўнгида китоб ўқиётган ота - ота тасаввурининг шаклланиши.
3 - жамоат жойида тақиқланган ҳаракатларни қилмаслик.
4 - гуноҳ қилганида болани жеркимасдан, гуноҳи ёмон эканини тушунтира билиш.
5 - оилада тартиб - интизом ва саранжомликни таъминлаш. Ўз ўрнини, таом егандан сўнг идиш - товоқни йиғиштиришда, уйни тоза асрашда ибрат кўрсатиш.
6 - жаҳлни тия билиш.
7 - даврада довдир ёки маҳмадана бўлмаслик.
8 - ота - она ва устозлар дуосини олиб туриш.
9 - бировнинг вақтини беҳудага олмаслик.
10 - шошилиб, кўнгли истамаган маҳалда бировни (яна озроқ ўтиришга, овқат ейишга, гапиришга) қистамаслик.
11 - ёшга муносиб кийиниш.
12 - билмаган, кўрмаган нарса ҳақида гапирмаслик.
13 - ишга, айтилган жойга ўз вақтида боришни одат қилиш. | 165 |
| 8 | Жавоблар:
🍏 Олма
Ўлимдан жуда қаттиқ қўрқасиз. Балки ҳаёт билан видолашиш ўзингиз учун қўрқинчли емасдир, аммо яқинларингиз ҳамда оила а’золарингизни йўқотиш еҳтимоли сизни даҳшатга солади. Aйрим инсонлар болалик вақтларида ўзларининг яқинларини йўқотиб қўядиган бўлсалар, бутун умр ушбу кемтикни тўлдира олмай яшайдилар.
✅ Маслаҳат: Ҳаётингиз ҳамда миянгизни тушкунлик кайфияти билан тўлдирманг. Тақдир измини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Aммо, ўзгартириб бўлмайдиган табиат қонуни қаршисидаги қўрқув туфайли бутун умрни ҳавога совуриш мумкин.
🦋 Капалак
Сизнинг енг катта қўрқувингиз — ўз ичингизда. Ҳаётда ўта содиқ, ишончли ва меҳрибон инсонга айланишингиз мумкин, аммо сизни алдашларидан қаттиқ қўрқасиз. Зеро, бундай ҳолат ҳаётингизда аввал ҳам содир бўлган. Шу тариқа инсонларга бўлган ишончингиз йўқолган. Уларга нисбатан бўлган қўрқув ҳисси инсонлар билан ўзаро муносабат ўрнатишингизга ҳам ҳалал беради.
✅ Маслаҳат: Қўрқувнинг кўзига тик қаранг. Жасоратли бўлсангиз, муаммолар ҳам ўз-ўзидан ҳам бўлади.
🔪 Пичоқ
Сиз ҳаётда енг кўп касалликлардан қаттиқ қўрқасиз. Шу сабабли саломатлигингизга е’тибор қаратасиз, ўзингизни асраб-авайлашга ҳаракат қиласиз. Aммо, еҳтимолий ҳасталик ҳақидаги хаёллар умрингизни завол қилмаслиги керак. Йўқса, бу руҳий ҳолатингизга катта зарар йетказиб қўяди.
✅ Маслаҳат: Ёмон хаёллардан узоқроқ бўлинг, улар инсон организмига айрим касалликлару вируслардан кучлироқ та’сир кўрсатади.
🪱 Қурт
Суратда биринчи бўлиб қуртни кўриш — арвоҳлардан қаттиқ қўрқишга ишора қилади. Бу қўрқув болалигингиздаги хотиралар билан бевосита боғлиқ. Сизни нафақат руҳлар, балки қоронғулик ҳам даҳшатга солади.
✅ Маслаҳат: Руҳий жиҳатдан ҳам улғайишингиз керак. Aслида бу қўрқув фақатгина миянгизда. Унга асир бўлишни бас қилинг. | 158 |
| 9 | ИЧКИ ҚЎРҚУВНИ AНИҚЛОВЧИ РУҲИЙ ТЕСТ
✅ Суратга назар ташланг ва унда биринчи бўлиб нимани кўрганингизни белгиланг:
1. Олма
2. Капалак
3. Пичоқ
4. Қурт | 161 |
| 10 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ўзимизни куч-қувватимизсиз янги тонг неъмати ила ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Саломатмисизлар, азизлар?
Аллоҳим вақтингизга барака бериб, кўзлаган ишларингизга улгуриб, амал саҳифангиз хайриятлар ила тўлишини тилаймиз. | 275 |
| 11 | لا يوجد نص... | 190 |
| 12 | АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКОТУХ
ЖУМА ТОНГИ муборак бўлсин
Яратгам эгам барчамизни мехрдан, барокатдан, бенасиб қилмасин..Икки дунёда юзимизни ёруғ қилсин. Инсонларда ўзаро меҳр-шафқат, жигарлар орасида силайи раҳм устивор бўлсин.
Дуогўй оналаримиз саломат бўлсинлар. Бугун онасининг зиёратига ошиққанлардан Аллоҳ рози бўлсин. Ҳар бир аёл солиҳ-солиҳа фарзандларини дини Исломга, юртига хизмат қиладиган қилиб тарбияласин.
Тинчлик, офият, саломатлик, бахт, омад ёр бўлиб, Ўзининг ризолиги учун хизмат қиладиган кун тилайман | 382 |
| 13 | ҲАЁТИЙ ҚИССА
(Албатта ўқинг!)
Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.
Қиссадан таъсирланган бўлсангиз:
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг!
Умму Амина таржимаси. | 400 |
| 14 | Бахтни ҳис этиш учун ғам-ташвиш чекиб кўриш керак.
– Ютуқни қўлга киритиш учун муваффақиятсизликни бошдан ўтказиб кўриш керак.
– Яхшиликни ажратиб олиш учун ёмонликка назар солиб кўриш керак.
– Ғалабани ҳис этиш учун мағлубиятга учраб кўриш керак.
– Ҳузур - ҳаловатни ҳис этиш учун оғриқни тотиб кўриш керак.
Демак, ҳар бир неъматнинг қадрига етиш учун ундан маҳрум бўлиб кўриш керак.
Улар бўлмаганида ҳеч нарсанинг қадр - қимматини ҳис этмаган бўлар эдик. | 199 |
| 15 | لا يوجد نص... | 147 |
| 16 | Инсонлар борки,
Ҳаётларимизга келиб, кетадилар...
Қайси биридир ўз ортидан ҳеч бир из қолдирмайди.
Қайси биридир руҳимизни енгилгина бағрига босади.
Қайси биридир ўз ортидан ғам қолдиради...
Инсонлар борки,
Ичимизга яхшигина суқулиб кирадилар.
Охири дамгача у ерда қолишини истаймиз...
Баъзилари сароб кабидир.
Йўқлигида уларнинг хаёллари биз учун ҳақиқатдир...
Инсонлар борки,
Сув каби азиз, сув каби сокин...
Сўзлашганимизда қалбимизга сув каби, қон каби, жон каби, жонон каби оқиб кирадилар...
Инсонлар борки,
Нури сўнган юлдуз каби чорасиздирлар.
Қўлларингни очдингми, қалбингни нурга тўлдирадилар...
Инсонлар борки,
Совуқ деворлар каби, табассумнинг тафтини билмайдилар.
Билсалар ҳам севмайдилар...
Инсонлар борки,
Ҳаётларимизга келиб, кетадилар.
Қайси бирларидир зилзилалар билан кетадилар,
Қайси бирларидир чақмоқлар билан кетадилар…
Мен қолганлар тарафидаман.
Кетмаганларнинг садоқатини ва сабрини,
Қучоқлаб, қўйиб юбормаганларнинг тафтини севаман...
©Шамс Табризий | 187 |
| 17 | Болалар бахтиёрлигининг сирларидан бири шуки, улар келажак ёки ўтмишда эмас, ҳозирги вақтда яшайдилар.
Агар нимадандир ташвишда бўлсангиз, келажакда яшаяпсиз. Агар нимадандир хафа бўлсангиз, ўтмишда яшаяпсиз. Агар сиз хотиржам ва қалбингиз равшан бўлса, демак, ҳозирда яшаётган бўласиз. | 137 |
| 18 | АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ!
Бугунги пайшанба тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин.
Дастурхонингиздан қут барака аримасин, Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин.
Ғам-алам ҳамиша остонангиздан йироқ бўлсин.
Сизларга БАХТ, СОҒЛИК ВА ОМАД йўлдош бўлсин.
Кун мобайнида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин. | 251 |
| 19 | ҲАЁТИЙ ВОҚЕА
Мактабда ўқитувчилардан бири ўқувчилардан имтиҳон олишга қарор қилади. Энг яхши натижа учун мотивация бўлсин деб янги поябзал совға этилишини айтади.
Болалар хурсанд бўлиб, қунт билан ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида ҳамма ўз ишларини топширишади ва деярли барчаси мукаммал жавоб беришади. Ўқитувчи барчага ажойиб натижа учун, саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради ... Лекин ўқитувчи совғани кимга беришни ўйланиб қолади.
Шундай бўлса-да, у муносиб ечимни топади ... Ҳаммаси чин бўлиши учун у ҳар кимдан ўз исмини бир вараққа ёзиб, уни буклаб, бир қутича ичига солишларини ва бу қутичадан ўқитувчи биттасини олиб, номи чиққан ўқувчи ҳақиқий ғолибга айланишини эълон қилади.
Дарҳақиқат, ўқитувчи қутичанинг ичидан бир қоғозни чиқариб, ўқувчининг исмини ўқийди. "Вафаа Aбдел Карим" .. У мукофот соҳиби.
Қиз Вафаа ўқитувчи ва барча болаларнинг қарсаклари остида кўз ёшлари билан олдинга қадам қўяди.
У барчага миннатдорчилик билдиради ва ўқитувчисидан ўзи учун жуда зарур бўлган ушбу ажойиб совғани қабул қилиб олади.
У эски поябзал кийишдан чарчаган, ота-онаси эса жуда камбағаллиги сабабли янгисини сотиб олиб беришолмаган.
Ўқитувчи мамнуният билан уйига қайтади ... ва бу воқеани у эрига йиғлаб айтиб беради.
Эри бундай воқеани хотинидан эшитганидан жуда хурсанд эди ... Aммо кўз ёшларининг боисини тушунолмай ҳотинидан сўрайди.
Қутини очиб қарасам, не кўз билан кўрайки, ҳамма унинг исмини ёзган экан. Ҳар бир қоғоз варағида "Вафаа Aбдул Карим" номи бор эди. Барча болалар унинг аҳволини пайқашган эди ва бу қизнинг фойдасига ўқувчилар совғадан воз кечишган эди. | 307 |
| 20 | Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан: «Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
- Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!
Бу қисқа кечар умримиз йўлларида , ҳеч йўқ бир кўнгилни обод қилолсак, ортда қолаетган умр сонияларимиз бежиз кетмасди . Зеро - кўнгил ола билмоқлик ҳам гўзал ҳулқдан ва қалб тозалигидан нишонадир.
Қалбга яқинлар қуршовида ҳар кунингиз байрам бўлсин !! | 214 |
