cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Қўқон шаҳар «Зинбардор» масжиди

"Зинбардор" жоме Масжидининг расмий канали

إظهار المزيد
Uzbekistan88 116لم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
135
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Нажот топиш учун мазхабга эргашиш керак. Ушбу каналга уланиш учун куйидаги линкни босинг: t.me/yorqinjonfozil
إظهار الكل...
8.78 MB
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа ⁉️НАМОЗДАН КЕЙИН ОЯТУЛ КУРСИЙ ВА ТАСБЕҲЛАРНИ АЙТИШ, ЖАМОАТ БЎЛИБ ДУО ҚИЛИШ БИДЪАТМИ? 🎙Устоз Исҳоқжон домла ҳафизаҳуллоҳ Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
إظهار الكل...
InShot_20210516_023903227.mp445.35 MB
УЛАР ВАҚТДАН ЎТИБ КЕТИШГАН ⏱ Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган. ⏱ Имом Шофиъий Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилишган. ⏱ Имом Аҳмад кунда 300 ракаат намоз ўқир экан. ⏱ Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди. ⏱ Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди. ⏱ Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди. ⏱ Ибн Ҳазмнинг барча китоблари куяди. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди. ⏱ Имом Қатода бир туя китобни ёд олди. ⏱ Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади. ⏱ Ҳиндистон диёрида яшаган Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган. ⏱ Имом Аъзам 500 000 масалага фатво берган. 55 маротаба ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг маротаба Қуръонни хатм қилган. ⏱ Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750 000 ёки 1 000 000 ҳадисни ёддан билган. ⏱ Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битганлар. ⏱ Муҳаддислар султони Имом Бухорий илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида 16 ёшдан эндигина ошганди. Шунингдек, у зотнинг 63 йиллик умри давомида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам ортади. ⏱ Имом Бухорий 300 000 ҳадисни ёд билган. ⏱ Форобий жуда ёшлигиданоқ тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан кўп тилда мулоқот қила олган. ⏱ Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий ўзининг қисқа умри давомида 500 та китоб таълиф қилгани келтирилади. ⏱ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу кунда 12000 марта, Холид ибн Марвон эса 100 000 марта тасбеҳ айтар эди. ⏱ Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битганлар. ⏱ Имом Табарий 86 йил (224-310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.
إظهار الكل...
#Ибрат Абдураҳмон Судайс ёшлигида шўхлик қилса, онаси қўйидагича «дуойибад» қиларди: «Ҳа, Маккага имом бўлгур». (Суратда Масжидул ҳарам раиси ва имоми Абдураҳмон Судайс.) #Улашинг Каналга обуна бўлиш учун линкни босинг 👇 •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://telegram.me/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
إظهار الكل...
#Долзарб Жуда кўпчилигимиз ишлатадиган "Ин ша Аллоҳ" сўзини тўғри ёзишни ўрганиб олинг! Дўстларингизга ҳам улашинг, билмаганлар билиб олсин. AXBOROT | Расмий Канали👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
إظهار الكل...
2.08 MB
Кун_ҳадиси: عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْها، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «رَكْعَتَا الْفَجْرِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар». (Имом Муслим ривоят қилган). Каналга уланиш ⤵️ https://t.me/zaynulobidinmasjidi
إظهار الكل...
"ZAYNUL OBIDIN" MASJIDI

ҚЎҚОН ШАҲАР "ЗАЙНУЛ ОБИДИН" МАСЖИДИ ИМОМ-ХАТИБИНИНГ ДИНИЙ МАЪРИФИЙ РАСМИЙ КАНАЛИ

☝️Иш пайтида намоз ўқий олмаса гуноҳ йўқми? Кейинроқ ўқиб берса-чи? 🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ «ИБРАТЛИК» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👇👇👇👇👇👇 https://telegram.me/joinchat/Qy2lpld47t64f-1B
إظهار الكل...
1.93 MB
🍃🌹✔️ АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹🍃👈
👉 «ИБРАТЛИК» КАНАЛИ 👈
Исро кечаси Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Макка шаҳридан Қуддусга – Ақсо масжидига сайр эттирди. Бу ҳақида: “Ўз бандасини тунда Масжиди Ҳаромдан атрофини баракотли қилиб қўйганимиз Масжиди Ақсога оятларимизни унга кўрсатиш учун сайр эттирган Зот (ўзига нолойиқ сифатлардан) покдир” (Исро, 1). Исро кечаси Набий алайҳиссалом Маккадаги Масжиди Ҳаромдан чиқиб, фаришта Жаброил алайҳиссалом билан Қуддус шаҳрига бордилар. Масжиди Ақсода барча пайғамбарларга имомлик қилиб намоз ўқиб бердилар. Демак, Масжидул Ақсо Ислом динининг шиор маконларидан бири, икки қибланинг биринчиси, учта асосий масжидлар сирасидан, мусулмонларга тегишли муборак маскан. Ўз навбатида ушбу минтақада бошқа дин вакиллари учун ҳам табаррук ҳисобланган зиёратгоҳлар мавжуд. Шундай экан минтақада зўравонлик, жабру ситамга чек қўйилиши ҳамда бундан буён шафқатсизлик ва қон тўкилишига йўл қўймаслик жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Зеро, Ислом дини инсонларга озор беришдан қайтаради. Нафақат инсон зотига, балки, чумолига ҳам озор бериш, ҳаттоки, азият берувчи бирор сўз айтишдан ҳам қайтаради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳозирги қалтис вазиятда давлатлар, миллатлар ва элатлар ўртасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал этиш энг тўғри йўл, деб ҳисоблайди. Айни вақтда, мўмин-мусулмонларни мавжуд воқеликни Қуддусдаги вазият билан боғлаган ҳолда ноўрин баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқаришга, нотўғри хатти-ҳаракатларга даъват қилаётган фитналардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Таъкидлаш жоизки, Шарқий Қуддусдаги нотинч вазият барчамизнинг дилларимизни оғритди, руҳониятимизни маҳзун қилди. Бундай пайтларда мўминнинг мўминдаги ҳаққи дуо қилишдир. Зеро, дуо нажот ва қалқондир. Яратган Парвардигордан илтижо қилиб сўраймизки, бутун дунё, хусусан мусулмон оламида тинчлик ва офиятни барқарор этсин, Ер юзидаги барча мўмин-мусулмонларга омонлик, нусрат ва қалбларига сакинат ато этсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси №2 @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
إظهار الكل...

ҚУДДУСДАГИ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ МУНОСАБАТИ #МУНОСАБАТ #ҚУДДУС Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин. Тинчлик буюк неъмат, инсон ҳаётининг бирламчи шарти. Шунинг учун ҳам қадимдан барча халқлар тинчликни асраш учун моли-ю жони билан курашиб келган. Аммо воқелик тинчликни кўплаб мамлакатлар учун ҳали ҳануз орзу бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда. Ҳозирда мамлакатлар осойишталигига рахна солувчи омиллар турлича, давлатлар ўртасидаги низоли вазиятлар, миллий ва этник қарама-қашиликлар ва ҳакозо. Бугунги кунда дунёнинг айрим давлатлари амалга ошираётган турли ниқоблар остидаги зўравонлик, қўпорувчилик ва босқинчиликка асосланган ҳатти-ҳаракатлар ҳеч бир меъёрга тўғри келмайди. Давлатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг умумэътироф этилган умуминсоний қоидалар ва халқаро ҳуқуқий нормалар асосида ташкил этилиши тинчлик ва барқарорликнинг энг муҳим шартидир. Бугунги таҳликали даврдаги шундай ҳолатлар ҳар бир ақли расо кишидан доимо огоҳлик ва хушёрликни, содир бўлаётган ҳодисаларга зийрак кўз билан қарашни талаб этади. Тинчлик, омонлик ва хотиржамлик шунчалик улуғ неъматки, унинг қадрини фақатгина шу неъматдан, Худо сақласинки, маҳрум бўлганларгина тўлиқ англайди. Ким ўлур ҳолатга етса, ул билур жон қадрини. Йўқса, шинам кўчаларда бамайлихотир юриш қаёқда? Она-Ватан бўйлаб ҳатто ярим кечада бўладими, ўз қишлоғидами, юртининг хоҳлаган гўшасида бўладими ҳадиксиз юриш қаёқда эди? Бу бебаҳо неъматнинг улуғлигиданки, ҳазрат Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида қайта-қайта таъкидлаганлар. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллалоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб: ‒ Эй, Аллоҳнинг Расули, дуоларнинг қай бири афзалроқ? – деб сўради. – Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўра, – жавоб бердилар жаноб Сарвари коинот саллалоҳу алайҳи ва саллам. Иккинчи куни келиб яна: – Эй, Аллоҳнинг Расули, дуоларнинг қай бири афзалроқ? – деб сўради. – Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўра, – жавоб бердилар яна. Учинчи куни келиб яна: – Эй, Аллоҳнинг пайғамбари, дуоларнинг қай бири афзалроқ? – деб сўради. – Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўрайвер. Бас қачонки сенга дунё ва охиратда афв ва офият берилса, батаҳқиқ нажот топибсан – жавоб бердилар жаноб Сарвари коинот саллалоҳу алайҳи ва саллам (Имом Термизий ривояти). Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Шарқий Қуддусдаги мўмин-мусулмонлар учун энг табаррук минтақада нотинчликлар давом этаётганидан жиддий ташвишдадир. Жаҳон ҳамжамияти Фаластин-Исроил муаммосини халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, тинч йўл билан ҳал этилиши зарурлигини бот-бот таъкидламоқда. Зеро, Ислом дини – аввало, тинчлик ва дўстликка, аҳиллик ва бирдамликка ҳамда бағрикенгликка даъват этади. Ал-Ақсо масжиди Ислом дини манбаларида келтирилган уч муқаддас масжиддан биридир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: “Уловлар фақат учта масжид томонгагина жиҳозланади: Масжиди Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва Масжиди Ақсо”. Қуддус шаҳрида жойлашган муқаддас макон – Масжиди Ақсо ёхуд Байтул Мақдис Маккадаги Масжидул Ҳаромдан кейин қурилган энг қадимги масжид. Ушбу табаррук масканлар мўмин-мусулмонлар учун доимо азизу мукаррамдир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни аввал Масжидул Ақсо томонга юзланиб ўқидилар. Ўн уч йиллик Макка даври тўлиқ шундай ўтди. Мадина шаҳрига ҳижрат қилганларидан кейин ҳам мазкур масжид қиблаликда давом этди. Фақат ўн олти ой ўтибгина қибла Макка шаҳридаги Ҳарам томон ўзгарди. Манбаларда қайд этилишига кўра, уни Одам алайҳиссалом барпо этган. Замонлар ўтиб эса Иброҳим алайҳиссалом уни қайта тиклаган. Кейин Исҳоқ ва Ёқуб алайҳиссаломлар унга масъул бўлдилар. Сўнг Сулаймон алайҳиссалом томонидан масжид янгидан қад ростлаб ҳозирги кўринишга келди. №1 @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
إظهار الكل...
НАМОЗ ЎҚИНГ ЕРТАГА КЕЧ БЎЛИШИ МУМКУН! Солиҳон Домла Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.(Роҳман - 60). Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ 🤲 AXBOROT | Расмий Канали👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
إظهار الكل...
3.84 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.