cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

9991

إظهار المزيد
لم يتم تحديد البلدUzbek20 187الدين والقيم الروحية70 669
مشاركات الإعلانات
995
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-2757 أيام
-52130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Муваффаққият амалдорликда ёки мартабада эмас. Ҳақиқий ғолиблик борига қаноат қилиб, ҳаётидан мамнун бўлишликда... @Sabrli_qalblar_X06
إظهار الكل...
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: «Эй Расулуллоҳ, агар мен Қадр кечасига мувофиқ келиб қолсам нима деб дуо қилай? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳумма иннака афуввун тухиббул афва фаъфу анний» «Парвардигоро, Сен афв этувчисан, афвни яхши кўрасан, мени афв эт» денг, дедилар.📚 Бу улуғ кечаларни ғанимат билиб, унда мазкур дуони такрор-такрор қилмоғимиз даркор. Киши вақтидан унумли фойдаланмоғи лозим, нафс малолланувчидир, шунинг учун киши кечани малолланмасдан ўткизиши учун турли ибодатлар билан машғул бўлиши керак. Масалан: аввал намоз ўқисин, намоздан чарчаса, ўтириб қуръон тиловат қилсин, маълум вақт қуръон ўқигач, дуога қўл очиб, парвардигорга ёлборсин. @Sabrli_qalblar_X06
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Банда, агар гуноҳ билан, қариндош уруғлардан алоқани узиш билан дуо қилмаса ва шошқалоқлик қилмаса, унинг дуоси ижобат бўлаверади" — дедилар. Сўрашдики: "Ё Расулуллоҳ шошқалоқлик нима?" Шунда у зот: "Банда: Дуо қилаяпман, дуо қилаяпман, лекин, хеч ижобат бўлмаяпти" деб ноумид бўлади ва дуо қилишни тарк қилади. Мана шу шошқалоқликдир." — дедилар. Имом Муслим ривояти 📚 @Sabrli_qalblar_X06
إظهار الكل...
Агар бандада икки нарса ( намоз ва тил ) ислох килинса, колган хамма нарса солих бўлади. Юнус ибн Убайд рохимахуллох. @Sabrli_qalblar_X06
إظهار الكل...
ИСЛОМДА АЁЛ ЎРНИ. Эркак киши хотинига хиёнат қилса тошбўрон қилинади. Иккинчисига уйланса-ю адолат қилмаса маҳшарда бир томони ишламаган ҳолда тирилади. Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб уни бермаса ўғри ҳисобланади. Агар талоқ қилса аёлидан ҳеч нарса олмайди. Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткашдир. Уларни икром қилганлар олийжанобдир. Олти ойдан кўп эр ўз хотинини ташлаб қўйса аёлнинг ажралишга ҳаққи бўлади. Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди. Агар эр хотинига "сен менга онамнинг орқаси кабисан" деса унинг бўйнига  қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади. Агар эр хотинини ёмон кўрса сабр қилсин. Эҳтимол Аллоҳ унда кўп яхшиликлар яшириб қўйгандир. Агар эр хотинидан ажралса унинг фазлини унутишга ҳаққи йўқ. Агар эр хотинидан ажралса болаларини тортиб олмайди. Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса иккита ажр олади. Агар ман қилса эр ҳеч нарса қила олмайди. Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таомига, ичимлигига, кийимига ва уйига масъул. Хотиннинг эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлида жиҳоддир. Агар эр хотинини яхшиликка буюрса унга итоат қилади, агар гуноҳга буюрса 'Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ". Аёл учун Набий алайҳис салом бани Қайнуқога қарши урушганлар. """Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса шаҳид ҳисобланади.""" Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди. Бу исломдаги аёлни ўрни. @Sabrli_qalblar_X06
إظهار الكل...
Закот ҳақида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: وَيْلٌ لِلأَغْنِيَاءِ مِنَ الْفُقَرَاءِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، يَقُولُونَ: رَبَّنَا، ظَلَمُونَا حُقُوقَنَا الَّتِي فُرِضَتْ لَنَا عَلَيْهِمْ، فَيَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: وَعِزَّتِي وَجَلالِي، لَأُدْنِيَنَّكُمْ وَلأُبَاعِدَنَّهُمْ (رواه الإمام الطبرني) Яъни: “Қиёмат куни йўқсиллар сабабли бойларнинг ҳолига вой бўлади! Камбағаллар шундай дейдилар: “Парвардигоро! Бой кишилар Сен бизга ажратиб берган ҳақларимизни бермасдан бизга зулм қилдилар”. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Иззатим ва жалолим ҳаққи, сизни ўзимга яқинлаштираман, уларни эса узоқлаштираман” (Имом Табароний ривоятлари). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда эса, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ким бойлик жамғариб, унинг закотини адо этмаса, Қиёмат куни ўтдан тамға қилинади ва ёнбошига, пешонасига ҳамда орқасига босилади. Бу бир куни эллик минг йиллик кунга тенг бўлган кунда Аллоҳ бандаалари ўртасида ҳукм қилиб бўлгунига қадар давом этади. Сўнгра унга ё жаннатга бўлган ёки дўзахга бўлган йўли кўрсатилади”  (Муттафақун алайҳ). Шайтон закот берувчи кишига гўё молини қирқдан бирини берса, моли озайиб кетгандек туйилтириши мумкин. Бироқ молни фақирга бериш билан мол ҳаргиз камаймайди. Балки эгаси ўйламаган томонидан Аллоҳ таоло молини зиёда қилади. Бунга қўйидаги ҳадис яққол далил ҳисобланади: مَا نَقَصَ مَالٌ مِنْ صَدَقَةٍ قَطُّ (رواه الإمام الترمذي). яъни: “Мол-мулк садақа қилиш билан зинҳор камаймайди” (Имом Термизий ривоятлари). Аллоҳ таоло закот берувчиларнинг молларию жонларига барака бериб, ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин! @Sabrli_qalblar_X06
إظهار الكل...
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Фалончи аёл кечалари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутади. Бироқ тили ёмон, қўшниларига беҳаёлик билан озор беради», дейишган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда яхшилик йўқ, у дўзахда», дедилар (Ҳоким ривояти, саҳиҳ ҳадис). Бошқа бир саҳиҳ ҳадисда: «Маййитларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар, ёмонликларидан тилингизни тийинглар», дейилган (Ҳоким ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимда-ким бир кишини «кофир» ёки «Аллоҳнинг душмани» деса ва у бундай бўлмаса, айтгани ўзига қайтиб тушади» (Муттафақун алайҳ). Имом Заҳабий нинг "Гуноҳи кабиралар" китобидан. @Sabrli_qalblar_X06
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
© Ибн Абу Дунё «Рамазон фазилати» номли китобида шундай ёзади: «Зуҳрийдан ривоят қилинади: «Рамазондаги битта тасбеҳ бошқа ойдаги мингта тасбеҳдан афзалдир». 🔗 Улашинг: @Sabrli_qalblar_X06
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
•Ичингни ташингдан ҳам кўра кўпроқ покла, обод қил, чунки ташингни халқ (махлуқ) кўради, ичингни Аллоҳ (холиқ) кўради... @Sabrli_qalblar_X06
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.