cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Маҳмуджон домла 🌙

taklif murojaat uchun 992975257 @Muttaqiin_bot. Admin Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
426
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-17 أيام
-830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Эркаклар ичида даҳолари, шу билан бирга аҳмоқлари ҳам кўп учрайди. Аёлларда эса даҳолари нодир, шунингдек аҳмоқлари ҳам кам бўлади. Абдураҳмон Боний @MubashshirAhmad
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Охират тўғрисида дунёнинг мисоли, сизлардан бирингиз қўлини денгизга тиққанидек бўлади. Қарасинчи (қўли) нима олиб чиқаркин?!". Имом Муслим ривояти @MubashshirAhmad
إظهار الكل...
Бизнинг ичимизда ким Аллоҳга муҳтож эмас? Инсон туғилганда ҳам кўтарилган бўлади. Ўлганда ҳам қабрига кўтариб борилади. Туғилиш ва ўлим ўртасида тирик бўла туриб, бир кунда неча марта ўлади. Шоҳу подшоҳ ва императорлар қаерда? Улар ва мулклари осори атиқа, қазилмалар ва қумлар остидаги харобаларга айланди. Золим ва мазлум, иккови ҳам бир жойда узала тушган. Қотил ва қурбон ҳам худди шундай интиҳо топган. Ғолиб ва мағлуб баробар тупроқни ёстиқ қилиб ётибди. Ғурур тугади.. Қувват ниҳоясига етди. Чунки у ёлғон эди.. Бойлик кетди.. Бойлик йўқ эди, у уйдирма бўлган. Мустафо Маҳмуд, "Ислом недир?" китобидан @MubashshirAhmad
إظهار الكل...
СЕН АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ҚИММАТСАН! Саҳрода Зоҳир исмли бир бадавий яшар эди. У саҳродан Мадинага у-бу нарса олиб келиб сотар эди. Сўнгра аҳли-оиласига лозим бўлган нарсаларни Мадинадан олиб уйига қайтар эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни яхши кўрар, уни эркалаб, илтифот қилиб турар эдилар. Зоҳир қачон Мадинага келса Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга совға олиб келар эди. У саҳрога қайтаётганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кузатиб қўйиб бирор ҳадя бериб юборар эдилар. У ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: - "Зоҳир бизнинг саҳромиз, биз эса унинг шаҳримиз", дер эдилар. Яъни, у саҳродан бизга керакли нарсаларни келтиради, биз ҳам унга шаҳардан керакли нарсаларини бериб юборамиз, демоқчи бўлар эдилар. Зоҳир жуда ҳам бадбашара эди. Аммо унинг кўксида асал каби ширин қалби бор эди. Бир куни у матоларини сотаётганида ортидан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сездирмасдан келиб, ҳазиллашмоқчи бўлиб қучоқлаб олдилар. Шунда Зоҳир: - Ким бу, қўйиб юбор!-деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини танитиш учун ҳазиллашиб: - Қул сотиб оладиган кишиман, дедилар. Зоҳир таниб, ўзининг бадбашаралигига ишора қилиб деди: - Мен ўтмас молман-да, эй Аллоҳнинг Расули! Мени ким ҳам олар эди?! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Сен Аллоҳнинг ҳузурида қимматсан! Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
إظهار الكل...
Xatib.uz

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали

👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
11689. Ота-онангни сенга қилаётган дуолари сени ҳар куни (турли бало ва зиёнлардан) қутқараётган “яширин қўл” бўлиши мумкин. 🔹Изоҳ: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзанди учун қилган дуоси”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
👍 2
Ғазони эгалланиши бу Тури Синони эгалланиши дегани. Бунинг маъноси эса, Мисрни вайрон қилувчи бўронлар гирдобида қолдиришдир. Бунинг маъноси эса, Мисрга келадиган энг қулай йўлни ҳозирлашдир. Фаластин бепоён ислом диёрларининг бир бўлагидир. У ислом давлатининг ўзаги ҳисобланади. Унга ҳукмрон бўлиш Қоҳира, Димашқ ва Бағдодга йўл очади. Сўнгра ҳатто Макка ва Мадинага ҳам йўл очиши мумкин. Бу заминдан бир қаричини яҳудийларга беришга рози бўлишни исломни инкор қилиш ва ғарб истилосининг табиатини англамаслик деб номласак бўлади. Мусулмонларнинг мустамлакачилар исломни парчалаш учун чизиб берган чегара ортида бўйсуниб, бош эгиб ўтиришлари уммат учун энг катта хатардир. Бугун мусулмонлар ер юзида турли рангли байроқлар остида тарқалиб кетишди. Мусулмонлар жинси, ирқи, миллати қанақа бўлмасин мустамлакачиларга қарши уруш эълон қилиши керак. Қўлларига тушган қурол билан босқинчиларга қарши туришлари лозим. Иккита жаҳон урушида мусулмонлар ёлғончи иттифоқчилар ёнида жанг қилганларини унутмасликлари керак. Мусулмонлар бу урушлардан хорлик ва хиёнатдан бошқа нарсани ўлжа қилишмади. Қуруқ қўл билан уйларига қайтишди. Мусулмонлар олдида иккита йўл турибди: 1. Уйғониш 2. Ўлиш Шайх Муҳаммад Ғаззолий © Абдулқодир Самарқандий таржималари @MubashshirAhmad
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Бир киши бор эди, унга тикан кириб кетса: “Мен аниқ биламан, сен бир гуноҳим (сабабидан)сан. Чунки Роббим азза ва жалла асло менга зулм қилмайди”, дер эди”. Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан. ....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝑴𝑬𝑯𝑹 𝑴𝑼𝑯𝑨𝑩𝑩𝑨𝑻 Rasululloh sallollohu alayhi vasallamga muhabbatlilar... @Sahobalarr_hayotii
إظهار الكل...
Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб: "Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга: Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!". @Mubashshirahmad
إظهار الكل...
👍 1
Ҳаким Фейсбукий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Фейсбук саҳифаларида бир-икки соатини бемалол ўтказиб, Қуръон ўқишга келганда, икки саҳифадаёқ ёпиб қўйган кишини кўрсанг билгилки, у халқ билан улфат экан, Холиқ билан эмас. Чунки у уларнинг каломи, бу эса Унинг каломидир". @MubashshirAhmad
إظهار الكل...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳаж улуғ ибодат قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الحجَّاجُ والعمَّارُ وفدُ اللهِ، إن دعوه أجابهم، وإن استغفَروه غفَر لهم الراوي : أبو هريرة أخرجه ابن ماجة(2892 ) ، والطبراني في ((الأوسط)) (6311 🕋 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳожилар ва умра қилгувчилар Аллоҳ азза ва жалланинг меҳмонидирлар. Дуо қилсалар ижобат қилади, истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилади", дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти, Ибн Можа ва Табароний "Авсат"ида келтирганлар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
👍 2