cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Odiljon Tojiyev

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг расмий канали https://taplink.cc/odiljon.tojiyev

إظهار المزيد
Uzbekistan8 618لم يتم تحديد اللغةالمحتوى المحظور3 887
مشاركات الإعلانات
8 589
المشتركون
-1524 ساعات
+397 أيام
-19130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея билдирилган иддао “ўлим жазосини тиклаш керак” дегандек гап. Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман. Сабаби: Биринчидан, ўлим жазоси эҳтимолий нохолис ўтказилган тергов ёки нотўғри чиқарилган ҳукм таъсирида жазоланган бегуноҳ инсоннинг ҳаёти бутунлай йўқотилишига олиб келиши мумкин. Тарих тирик гувоҳ. Суд қарори қанчалик адолатли кўринмасин, йиллар ўтиб жиноятчи аслида умуман бошқа шахс бўлганлиги аниқланган кейслар жуда кўп. Мисол учун каннибал Чикатило. Уни қотиллиги деб бошқа инсон ўлим жазосига ҳукм қилинган. Иккинчидан, ўлим жазоси жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатмайди. Жиноятлардан тийиб турадиган самарали воситалардан бири жазонинг шафқатсизлигида эмас, муқаррарлигида намоён бўлади. Қолаверса, ўзга бир инсоннинг умрига нуқта қўйишга сабабчи бўлган қотилга ўлим жазосини берсак, ўша ваҳший кимсадан фарқимиз қолмайди. ☝️ Давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ, деб ўйлайман. Яшаш бу табиий ҳуқуқ! P.S. Ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини совға қилиш керак. Одилжон Тожиев
إظهار الكل...
👍 98👏 22👎 17🔥 9🤬 8 3😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун Саудия Арабистони Шўро Кенгаши “Саудия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Жабра бошчилигидаги делегация аъзоларини кутиб олдик. Ташриф доирасида Олий Мажлис палаталари раҳбарияти билан ҳам учрашувлар режалаштирилган. Учрашувларда парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, хусусан, дўстлик гуруҳлaри фaoлиятини янги босқичга олиб чиқиш, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, парламентарийлар ўртасида ишончли дўстлик атмосферасини яратиш, маслаҳатлашув учрашувларни доимий равишда ўтказиб бориш масалалари муҳокама қилинади. Мазкур ташриф икки томон учун ҳам самарали ва манфаатли бўлишига ишонамиз. Одилжон Тожиев
إظهار الكل...
👍 25🔥 7👏 4
#Ёшлар_куни Азиз ёшлар, Сизларни бугунги байрам – Ёшлар куни билан табриклайман! Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилайман. Одилжон Тожиев
إظهار الكل...
👍 11 3🔥 2😢 1
00:56
Video unavailableShow in Telegram
Жамиятимизда қонунийлик ва адолатни таъминлашдаги беқиёс хизматингиз учун ташаккур. Ўз сўзингизни баралла айтишда куч-қувват тилайман. Барча қалам аҳлига касб байрами муборак! Одилжон Тожиев
إظهار الكل...
+27 Iyun.mp416.79 MB
👏 10👍 6 6🤩 1
Ваъдага биноан "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилган "Парламент билимдони" танловининг ғолиблари бугун Қонунчилик палатасига келишди. Онлайн танловда муносиб даражада иштирок этган ёшларнинг кўзидаги қувончни кўриб, самимий мулоқот жараёнида билдирилган тиниқ фикрларини эшитиб, келажагимиз чин маънода билимли ёшлар қўлида эканлигини ич-ичимдан ҳис қилдим ва фахрландим. Қувонарлиси, ҳаётий тажрибаси катта бўлмасада, улар мамлакат миқёсида амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри таҳлил қила олаяпти, баҳолаяпти ва муаммоларга мақбул ечимларни таклиф қила олаяпти. Биз ҳам ўз навбатида парламент эшиги интилувчан, жасоратли, серғайрат, билимли ёшлар учун доимо очиқ эканлиги маълум қилдик.
Ёшларга маслаҳатим: билим олиш, ўз устингизда ишлаш, дунёқарашни кенгайтиришдан тўхтаманг.
Шундагина нафақат парламент ўтказадиган имтиҳонлардан, балки ҳаёт синовларидан мувафаққият ва ёруғ юз билан ўта оласиз. Одилжон Тожиев
إظهار الكل...
👍 18 10🤩 4
Ота-онанинг ўз фарзандига тарбия, жумладан шахсан ўзи диний таълим бериш ҳуқуқи дахлсиз   Куни кеча Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган бола ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси юзасидан ижтимоий тармоқлардаги айрим фикрларга кўзим тушди. Гап ўзи нима ҳақида бормоқда?
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга кўра, боланинг умумий ўрта, ўрта махсус таълим олишини таъминлаш, унинг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланишига шароит яратиш ота-оналар мажбурияти ҳисобланади.
Бироқ, ҳозирги кунда болаларнинг ноқонуний диний сабоқ олишига, давлатнинг мажбурий таълим тизими таъсиридан четда қолишига ҳамда уларда бирёқлама дунёқарашва мутаассиблик кайфияти шаклланишига афсуски ота-оналарнинг ўзи сабабчи бўлиб қолмоқда. Хусусан, ноқонуний диний таълим бериш асосан ота-оналар ташаббуси билан “ҳужра” шароитида ташкил этилмоқда.
Охирги
5
йилда “ҳужра”да диний таълим олган
9 705
нафар бола аниқланган.
Аксарият ҳолларда ота-оналар ўз болаларини диний таълим бериш ҳуқуқи бўлмаган ташкилот ёки шахс ихтиёрига бир неча ойга қаровсиз ташлаб кетиши кузатилмоқда. Бу орада бола тўлақонли шахс сифатида ривожланиши учун зарур бўлган мухитдан узилиб қолмоқда. Айрим ҳолларда эса, бола тўғридан тўғри жисмоний, жинсий психологик тажовузга учраётганлигини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Шу муносабат билан болани бундай хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш мақсадида “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунда ота-оналар томонидан болани диний таълим бериш ҳуқуқи бўлмаган ташкилот ёки шахс ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслигикиритилмоқда. Энди қонун лойиҳасидаги умуман нотўғри талқин қилинаётган жумлаларга эътибор бериб ўтсак. Юқоридаги хатти-ҳаракат юридик тилда “болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилиш” деб баён қилинган. Қисқа қилиб айтганда ота-она боласини “хужрага” топширса жавобгар бўлади. Ҳужралар фаолиятит эса кўп йиллардан бери қонун билан қатъий таъқиқланган. Юқоридаги кафолатни бузганлик учун эса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида болани қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб қилганлик учун ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга жавобгарлик белгиланмоқда. Лекин бу нарса ота-онанинг ўз фарзандига диний сабоқ, таълим тарбия беришига умуман алоқаси йўқ. Чунки бу ҳар қандай ота-онанинг ўз фарзандини шахсан ўзи тарбия қилиш бўйича дахлсиз ҳуқуқи ҳисобланади. Одилжон Тожиев
إظهار الكل...
👍 16👎 8🔥 8🤔 4👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Хабарингиз бор, “Ёшлар ойлиги” доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар комиссияси, Парламент ахборот маркази ва "Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази" ННТ ҳамкорлигида “Парламент билимдони” танлови ташкил этгандик. Уч босқичда ўтказилган танловда парламент фаолияти ва сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган 14-18 ёш ва 19-25 ёш тоифасида 3109 нафар ёшлар қизиқиш билдирди. Ҳар бир босқичда энг кучлилар тест синовларида саралаб борилди. Якуний босқичга эса 30 нафар ёшлар ўтди. Якуний босқичда ҳакамлар томонидан давлат бошқаруви ва сиёсий-ҳуқуқий мавзуларда берилган саволларга энг тўғри ва тезкор жавоб берган 6 нафар ёшлар ғолиб деб топилди. Розия, Одина, Севинч, Элёрбек, Илҳом ва Сардорбек Сизларни чин қалбдан табриклайман! Яқин кунларда Қонунчилик палатасида учрашамиз. Танлов дипломи ва эсдалик совғалар ҳам кутмоқда 👍 Танловга ўз қизиқишини билдириб, иштирок этган барча ёшларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. P.S. Махсус бот орқали доимий тарзда билимларингизни синовдан ўтказиб бориш имкониятини қолдирдик. (Out of competition 😉) Одилжон Тожиев
إظهار الكل...
👍 15🔥 14 6🤩 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!!! Одилжон Тожиев
إظهار الكل...
👍 21 9👏 3
01:16
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 33 та лойиҳа танловини эълон қилибди. Жуда яхши ташаббус. ☝️ Танловга шу йилнинг 15 июнь кунидан старт берилади. Ғолиблар уюшманинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади. Қадрли ватандошлар, ушбу танловларда сиз ҳам фаол иштирок этинг. #Маҳалла_халқнинг_дарди_овози_дегани Одилжон Тожиев
إظهار الكل...
IMG_8364.MP46.53 MB
👍 16🔥 4👏 2🤩 2 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.