cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Mitti Ko'prik

Дунё адабиёти ва санъати саҳнасига Аъзам Обид билан. [email protected]

إظهار المزيد
Uzbekistan40 382الطاجيكية1 755الكتب16 407
مشاركات الإعلانات
630
المشتركون
-124 ساعات
-17 أيام
+1430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Эшитмадим деманглар! 2025 йил Ҳонгконгда бир ой яшаб, ижод этишни истайсизми? Ҳа, десангиз, қуйидаги эълон билан яхшилаб танишиб, 31 августгача ариза топширинг! Йўқ, мен чет элга чиқишга рухсат ололмайман, десангиз, унда эркинроқ, инглиз тили ўрган(аёт)ган шоир ё ёзувчи танишларга юбориб қўйинг! The International Writers’ Workshop (IWW) at Hong Kong Baptist University is proud to open applications for its 4-week Writers-in-Residence Programme in spring 2025. Our Writers-in-Residence Programme includes airfare, accommodation, and a per diem. 📆 Deadline for applications: 31 August 2024 📧 Contact: [email protected] http://iww.hkbu.edu.hk/
إظهار الكل...
👍 4
Бугун Ўзбекистон ҳақида "Тўртинчи устун" номли китоб ёзган, Ватанимиз, халқимизни жону дилдан севувчи болгариялик шоира, ёзувчи Мария Филипова туғилган кун. 3 йил аввал ўша китобини болгар тилида чоп эттирди, рус тилига ўгириб, яхши бир муҳаррир кўригидан ўтказди, аммо ўзбекистонликлар у китобни ўзбек тилига таржима қилишни ҳалигача пайсалга солмоқда. Маданият ва туризм вазирлиги, АОКА, Ёзувчилар уюшмаси бу китоб чиққанидан хабари бор, аммо уларнинг китобни ўзбекчага ўгириб чиқариш, ва ё у асосида фильм ишлаш учун маблағи ва ҳафсаласи йўқ. Бу ишни 3 йилдан бери ваъда қилиб юрганлар ҳам сувга тушгандай жимиб кетишган. Ҳар гал Мария билан гаплашсам, ёзишсам, шу китобини ўзбекчада кўришни ва тақдимотида қатнашишни катта орзусига айлантирганини айтади.Ўша китоб чиқса, ўзим етиб бораман Ўзбекистонга, дейди доим. Нега ўзингиз қилмаяпсиз таржимани ва чиқармаяпсиз, деб сўрайдиганларга жавобим: Камина бу асаридан аллақачон кичик парчалар таржима қилганман. Аммо ҳадеб қайсидир ташкилот, уюшма ё вазирликнинг ишини қилиб бериш устувор вазифам эмас, улар ҳам биринчи галда бажарилиши керак бўлган ишларни ўзлари қилишсин, мен тортқилаб, турткилаб тураман. Мария Ўзбекистонга икки марта келган, бегона эмас, мустақил "Чет эллик ёзвчи ва рассом резиденцияда" дастуримизнинг илк иштирокчиси бўлган. Унинг кимлигини ўзбекларга билганимча яхшигина таништирдим, қолганини давом эттириб кетишмаса, уят бўлар? Мария Филиповага эса соғлик, узоқ умр тилайман! Насиб этса, Ўзбекистонда кўришамиз! Ё ўзим яна Пловдивга бориб, хабар олиб қайтаман!
إظهار الكل...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Кеча Ҳонгконг халқаро адабиёт фестивали бир нечта суратимни юборибди. Шу кунларда қайси ўзбек адиблари хорижий сафарда? Чет элга чиқсангиз, адабий давраларга киришни ҳам режалаштиринг. Қайси давлатдан десангиз, яхши контект дўстлар топиб беришим мумкин.
إظهار الكل...
👍 4 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бу гапни ҳозир ким ҳам айта оларди? “Халқим оч юрган даврда ҳукуматдан мукофот олиш нолойиқ иш” (Рауф Парфи)
إظهار الكل...
😢 4😭 3
Photo unavailableShow in Telegram
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида кичкинтойларга атаб ёзганим, "Гулхан"да чиққан мана бу шеърлар эсимга тушиб кетди: Қушча Тезроқ учгин, эй қушча, Ёмғирда қолиб кетма! Тағин қуёш чиққунча Толиқиб, ҳориб кетма! Шамол эсмоқда дув-дув, Сув шилдираб оқмоқда. Бизникига кириб тур, Қара, ёмғир ёқмоқда. Ақлсиз жўжа Кир-чир жўжа кўзгуда Ўз аксин кўриб қолди. Жаҳли чиқиб бир зумда Кўзгуга қараб солди. “Нима бўляпти сенга?” – Сўради она товуқ. “Нега ўқраяр менга, Анови турқи совуқ?!”
إظهار الكل...
👍 2😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
Германия Президенти рафиқаси билан Тошкентга келган кун. Ёнимдаги машҳуримиз ким?
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ёнимдаги шоир Никола Мажиров, наригиси хорватиялик Марко. Никола македониялик, Европадаги шоирларнинг олди. Ижимоий тармоқларда саҳифаси йўқ, лекин жуда машҳур бу шоир. Электрон почтадан фойдаланади холос. 7 йил аввал 29 май куни мен Берлинда эдим. Никола анча йил аввал мен борган LCBда яшаган ва ўша кунларда у ҳам Берлинда экан. LCB сайтига кириб, қани ҳозирги резидентлар ким экан деб текширибди ва мени кўриб, роса хурсанд бўлибди. Марко Венада экан, кел, ўзбек шоир дўстим билан таништираман, деб чақирибди. Уч мамлакатнинг уч шоирини бирлаштирган эди ўша кун Берлин! Николанинг шеърий китоби Миллий кутубхонамизда ҳам бор, қизиққанлар бориб ўқишса, зўр бўларди!
إظهار الكل...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Дэн Брауннинг қайси асарини ўқигансиз? Уни Ўзбекистонга таклиф қиляпман. Келармикин?
إظهار الكل...
👍 7🔥 1🤩 1
Repost from Mitti Ko'prik
Давлат ташкилотлари триллионлаб маблағ талон-тарож қилаётган бугунги Ўзбекистонда кеча раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш ҳақида навбатдаги катта йиғилиш ўтказилибди. Айни пайтда бошқарувда ўтирган хонимлар ва жаноблар, сиз ростдан ҳам ўрнингизга ўзингиздан яхшироқ, тозароқ, халқпарварроқ бошлиқ келишини истармидингиз? Бошқача, соддароқ қилиб сўрай: сиз чиндан ҳам Ўзбекистоннинг ривожланишини хоҳлайсизми? Ўзбекистонда мактабни аъло баҳоларга тугатиб, тил билган, чет элларда таълим олган, илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганган, манфаатлар тўқнашуви нима эканини чуқур англаган, ўзи танлаган соҳани пухта ўзлаштирган ва, агар тўсиқсиз имкон берилса, шу Она Ватанни тараққиёт сари буриб юборишга қурби етадиган профессионал кадрлар жамоаси борлигидан хабарингиз борми? Ҳа, шундай жамоа бор! Ушбу жамоадаги кимдир Сингапур ё Япония, кимдир Германия, Буюк Британия ё АҚШ, кимдир Франция ё Туркияда ўқиган, яшаган, ишлаган. Улар ҳозир орамизда, ёнимизда, яъни Ўзбекистонда, улар ҳар бир вилоятда бор! Уларнинг сони тахминан 20 000 дан кам эмас, ёши 20 дан 50 гача. Ҳар бирининг ўзига ўхшаган ўртача 5 нафардан ҳамфикр ва ҳамкори бор десак, демак энг камида 100 000 кишилик катта жамоа бор! Уларни чет элда “эламник”лар (alumni) дейишади. Албатта, мен, масалан, энг нуфузли олийгоҳлардан бири саналган Гарвардни битириб, коррупция ботқоғига ботган ё қамоқда ўтирганларни назарда тутмаяпман, яъни чет элда илм ва тажриба орттирган ватандошларнинг орасида ҳам ўзгаролмаганлар, мақсади минг турли усул билан ноқонуний пул қилиш бўлганлар ҳам йўқ эмас. Аммо мен айтаётганим юқоридаги эламниклар жамоаси, агар бошқарувга жалб этилса, чиндан ҳам шу юртда катта ўзгариш қилишга қодирдир. Бизга чет эллик маслаҳатчи ва ё чет эллик ватандошимизни катта маблағ ва ойлик тўлаб олиб келиш шартмас. Чинакам ватанпарварларга ишлаш учун қонуний изн, тизим ва муҳит яратиб берилса бас. Президент жаноби олийлари, Сиз мен айтган жамоа билан бир мулоқот қилиб кўринг, уларни ҳам эшитинг, ҳаммасига тегишли қонуний шароит яратиб беринг. Аслида бу катта жамоанинг ҳар бир аъзоси Ўзбекистонда ўз уддасидан чиқиб юрибди: бири ўз мустақил ишини очган, бири халқаро ташкилотда ишлайди, бири қўшма лойиҳа қилган ва ҳоказо. Шуниси ҳам аниқки, улар Ватанимизда бошқарув тизими қандай ишлаётганини, умуман, сиёсий ва ижтимоий муҳит қандайлигини яхши билади. Агар тегишли қонуний кафолат ва шароит яратилмаса, уларни давлат ё бошқарув тизимидаги бирор ишга мажбурлаб кирита ҳам олмайсиз. Уларнинг баъзилари ҳозир давлат тизимида ҳам ишлайди, аммо жамоасининг аксари эски қолипдагилар ва юлғичлардан иборат. Энди постимнинг бошидаги саволимни яна ёзаман: Айни пайтда бошқарувда ўтирган хонимлар ва жаноблар, сиз ростдан ҳам ўрнингизга ўзингиздан яхшироқ, тозароқ, халқпарварроқ бошлиқ келишини истайсизми? Бошқача қилиб сўрай: сиз чиндан ҳам Ўзбекистоннинг ривожланишини хоҳлайсизми? Жавобингиз баралла “Ҳа!” бўлган кундан бошлаб, ўша мен айтган жамоага юзланинг! Уларни топиш осон, чунки улар орамизда, ёнимизда, шу ерда! Жавобингиз “йўқ” ё сукут бўлса, унда афсуски, кадрлар ҳақидаги гаплар ва йиғинлар яна минг йиллар, балки бошқарувга сунъий ақллар келгунча, давом этаверади, деб қўрқаман. Аъзам Обид
إظهار الكل...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Берлин девори соясида. 2017 йил 28 май
إظهار الكل...