cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

Chortoq tumani hokimligining rasmiy kanali Manzil: 161000, Namangan viloyati, Chortoq shahri, Istiqlol xiyoboni, 24-uy Murojaatlar uchun: 👉 @MurojatChortoq_bot @chorhokuzbot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 039
المشتركون
-724 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
+6930 أيام
أرشيف المشاركات
01:52
Video unavailableShow in Telegram
Чортоқ тумандаги 22-сонли МТТ да «Хайр боғча,салом мактаб» мавзусида маданий тадбир ўтказилди. Тадбирда боғча тарбияланувчилари томонидан Ватан,Она,Устозни мадх этувчи шеьр қўшиқлар ижро этилди.
إظهار الكل...
22-mtt.mp424.31 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Chortoq tumanining ayrim hududlarida elektr ta’minotida vaqtinchalik uzilishlar bo‘ladi Joriy yilning 8 iyun, shanba kuni "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ “Namangan hududiy filiali”ning elektr qurilmalari va tarmoqlarini joriy ta’mirlash yillik rejasiga asosan va ularda sodir bo‘lishi mumkin bo‘lgan avariya holatlarining oldini olish maqsadida "Chortoq" nimstansiyasidan chiquvchi f-10 kVli "Farg'ona" havo tarmog'ida rejali joriy ta’mirlash ishlari olib boriladi. Buning natijasida shu kuni soat 09:00 dan 18:00 ga qadar, tumanining "Do'stlik", "Zafar Diyor", "O'zbekiston", "Xayirli", "Sohibkor", "Keskanyor" mahalla fuqarolar yig‘inlarining bir qismida iste’molchilarga elektr energiyasini yetkazib berilishida vaqtinchalik uzilishlar sodir bo‘ladi. Yuqoridagilardan kelib chiqib, iste’molchilardan keltiriladigan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz! “Ishonch telefoni” 694121105 "Chortoq" TET
إظهار الكل...
Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ҳал этилди Чортоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Маматвалиев томонидан таълим тизимидаги муаммолар ва долзарб масалаларни ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Жумладан, 28-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаролар томонидан таълимни ривожлантириш бўйича таклиф, мутахассислиги бўйича таълим муассасасига ишга жойлашиш  ва фарзандини таълим муассасасига жойлаштириш билан боғлиқ 8 нафар фуқаролар томонидан мурожаат қилинди. 6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, 1 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 1 та мурожаат кўриб чиқиш учун расмийлаштирилди. Ечими ўрганиш ва маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.
إظهار الكل...
Чортоқ тумани "Тўпқайрағоч" маҳалласидаги "Ферузабону" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳозирда 45 нафар тарбияланувчиларни ўз бағрига олган. Туман ҳокими бугунги ўрганишлари давомида ушбу мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлди. Фаолият билан танишиб, тадбиркор томонидан билдирилган таклифлар ўрганилди.
إظهار الكل...
Чортоқ туманидаги "Тўпқайрағоч" маҳалла фуқаролар йиғинида Нўъмонжон Нарзуллаев "Кексалар маслаҳат гуруҳи" раиси сифатида фаолият юритади. Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров маҳаллада олиб борган бугунги ўрганишлари давомида отахон билан дилдан суҳбатлашди. Маҳалла масъуллари иштирокидаги мулоқотда “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, жиноятчилик ва ажримларнинг олдини олиш, ҳашарлар уюштириш орқали кўчалар ва қабристонлар ободлигини таъминлаш каби масалалар ҳақида сўз юритилди.
إظهار الكل...
Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими "Тўпқайрағоч" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган хотин-қизларни касбга ўқитиш маскани билан танишди. Фаолиятни кенгайтириш билан боғлиқ мурожаат юзасидан таклифлар билдирилди. Ҳозирда бу ерда маҳалла аёллари малакали мутахассислар томонидан тикувчилик йўналишида машғулотлар ўтилмоқда. Албатта, касб ўрганаётган хотин-қизлар чекка ҳудудда шундай шароитлар яратилганидан хурсанд.
إظهار الكل...
Сайёр қабул – аҳоли билан фаол ва очиқ мулоқот Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, аҳоли билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида маҳаллаларда секторлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Чортоқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Илҳомжон Саттаровнинг “Тўпқайрағоч” маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари иштирокида ўтказган сайёр қабулида ҳам бир қатор мурожаатлар кўриб чиқилди. Тиббиёт, мактабгача таълим ташкилоти очиш, ички йўлларни асфальтлаш, ишга жойлашиш каби масалалар ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, имконият даражасида амалга ошириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ содир этилган жиноят муҳокама қилинди. Бу каби жиноятларнинг салбий оқибатларидан хулоса чиқариш кераклиги тўғрисида барчага, кўчабошилар ва фаоллар орқали тарғибот қилиниши тушунтирилди.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!! Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги номзодларнинг таклиф ва истакларига биноан, бугун, 2024 йил 7 июнь куни соат 14.00дан 18.00га қадар бепул ўқув - амалий семинар ўтказилади. Иштирок этишни хохлаган фуқароларни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалида кутиб қоламиз!
إظهار الكل...
Мактабгача таълим эртанги кун пойдевори Эртанги кун эгалари бўлмиш болажонларга ҳар жиҳатдан муносиб шароит яратиш масаласи бугунги кун сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова томонидан "Дўстлик" маҳалласидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари директорлари билан ўтказилган учрашувда ҳар қандай жамият учун коррупцияга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бири эканлиги хусусида сўз юритилди.
إظهار الكل...
Саноат зонаси ўрганилди Кичик саноат зоналари ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, энг асосийси, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Жумладан, Чортоқ туманидаги “Тинчлик” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасига мебелсозлик, тикувчилик, қандолатчилик, металга ишлов бериш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишдаги 27,65 млрд сўмлик 31 та лойиҳа жойлаштирилади. Бугунги кунда 12 та лойиҳа ишга туширилди. Қолган 19 та лойиҳанинг 10 тасида қурилиш ишлари давом этмоқда. Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров бу ерда бўлиб, масъуллар ва лойиҳа ташаббускорлари билан мулоқот қилди. Муаммо ва таклифлар тингланди. Қурилиш ишларини тезлаштириш, йўл инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан боғлиқ вазифалар ижроси юзасидан кўрсатмалар берилди.
إظهار الكل...
Юртимизда ёшларни касбли, ҳунарли, ишли бўлишлари учун кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ёшлар бандлик дастури ҳамда деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдонлари ажратилишидан ҳам айнан шу мақсад кўзланган. Чортоқ туманида бу борадаги ишлар ўрганилиб, назорат қилиб борилмоқда. Бугун туман маҳаллалар уюшмаси бошлиғи М.Неъматиллаев "Соҳибкор" маҳалласи ёшлари билан айни шу масалада суҳбатлашди.
إظهار الكل...
"Давлат хизматчиларида креатив фикрлаш — даврнинг муҳим талаби" мавзуси бугунги сиёсий-маърифат соати машғулотларининг марказидан жой олди. Иштирокчилар юртимиз ва хорижда рўй бераётган муҳим мавзулар, Президентимиз иштирокидаги асосий тадбирлар тафсилоти, "Жадид" газетаси шарҳи, "Маҳалладан гапирамиз" ҳамда "Мутолаа вақти" рукнлари билан таништирилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган ўқувларда Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этиб келишмоқда.
إظهار الكل...