cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

Chortoq tumani hokimligining rasmiy kanali Manzil: 161000, Namangan viloyati, Chortoq shahri, Istiqlol xiyoboni, 24-uy Murojaatlar uchun: 👉 @MurojatChortoq_bot @chorhokuzbot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 954
المشتركون
+724 ساعات
+317 أيام
-330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Наманган ТРК “Диёр янгиликлари”: Чортоқ туманида “Хотира ва қадрлаш куни” олдидан “Уч авлод учрашуви” маъанвий-маърифий тадбири ўтказилди
إظهار الكل...
💰 Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди 📝Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармони қабул қилинди.  ❗️ Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: ✅ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; ✅ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. ✅ Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2,5 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади. ☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271
إظهار الكل...
"Xotira va qadrlash kuni" oldidan Chortoq tumanidagi 50-maktabda "Xotira va qadrlash kuni"ga bag'ishlab seminar o‘tkazildi. Shoira Qodirova tomonidan 9-sinfda "Shu muqaddas vatanda azizdir inson" mavzusida ochiq dars tashkil etildi.
إظهار الكل...
#FUTBOL Chortoq tumanida mahalladagi 16-30 yosh toifasidagi yoshlar o'rtasida futbol bo'yicha "Davlat xavfsizlik xizmati" kubogi musobaqasining sektor bosqichiga start berildi. Chortoq tumanining 6 ta hududida o'tkazilishi rejalashtirilgan. Dastlab Koroskon hududidan musobaqaning keyingi bosqichida qatnashadigan jamoalar aniqlab olindi.
إظهار الكل...
#Об_ҳаво "Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 2 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 24-29° бўлади. Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 11-16° бўлади.
إظهار الكل...
Аёллар бизнесини ривожлантириш – долзарб масала Чортоқ туманида хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида тизимли иш ташкил этилмоқда. Хусусан, туман ҳокимининг ўринбосари Феруза Мансурова томонидан "Соз сой" маҳалласида  тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизлар билан мулоқот қилиниб, улар давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишлари юзасидан тавсия ва тушунчалар берилди.
إظهار الكل...
Чортоқ тумани ёшлари ўртасида ДХХ кубоги мусобақалари давом этмоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, спорт вазирлиги, маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда. "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур анъанавий мусобақанинг бу йилги мавсумида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол бўйича беллашмоқдалар. Саралаш босқичи баҳсларни "Наврўз" ва "Нурафшон" жамоалари бошлаб беришди.
إظهار الكل...
Ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишилди Чортоқ тумани “А.Навоий” МФЙ ҳудудида маҳаллий инвесторлар томонидан ташкил этилган "MAX IZMAILOV" МЧЖ  ўзининг "ECO MAX"  ёрлиғи билан ун маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Туркия технологияси асосида ишга туширилган янги тегирмон комплекси маҳсулот сифатининг юқори бўлишини таъминламоқда. Ун маҳсулотлари 25 ва 50 килогамм сиғимли қопларга қадоқланиб, сотувга чиқарилмоқда. Истеъмолчилар сифати хорижникидан қолишмайдиган арзон маҳаллий маҳсулотни афзал кўрмоқда. Чортоқ тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Нуриддин Камолов томонидан ўрганишлар давомида ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси билан танишилди. Шунингдек, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури иштирокчиси "Акмал Нозим Маҳмуджон" МЧЖ фаолияти ҳам ўрганилди.
إظهار الكل...
Сўнгги йилларда жаҳонда кузатилаётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ глобал муаммолар, афсуски, юртимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Рўй бераётган чанг-тўзонлар, ҳавонинг ифлосланиши, шунингдек, ёғингарчилик меъёрларининг бузилиши сўзимиз тасдиғидир. Экологик вазият яшил маконларни кенгайтиришни тақозо қилмоқда. Туман экология бўлими ҳамда ўрмон хўжалиги ҳамкорлигида чиқинди полигони атрофига манзарали дарахт кўчатлари эколмоқда.
إظهار الكل...
#FUTBOL Navbat - viloyat bisqichiga Ayollar o'rtasida futbol bo'yicha DXX kubogi musobaqasining Chortoq tumani bosqichi bo'lib o'tdi. Natijalar: 🥇Arbag'ish MFY 🥈Bog' MFY 🥉Oromgoh MFY Arbag'ish MFY yoshlari viloyat bosqichi yo‘llanmasini qo'lga kiritishdi.
إظهار الكل...