Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 687
المشتركون
-324 ساعات
-27 أيام
+3830 أيام
أرشيف المشاركات
#Муфтийлар
🗣Ўзбекистон муфтийлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг энг шарафлиси Қуръони каримни ёд олганлардир”, деганлар.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 19-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 25-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:09
⏱️БОМДОД - 05:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:36
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:20
⏱️ШОМ - 19:21
⏱️ХУФТОН - 20:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
https://t.me/diyonatli
Намоз
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур” (Анкабут сураси, 45-оят).
- ризқни жалб қилади,
- саломатликни сақлайди,
- зарарни ҳайдайди,
- касалликларни йўқ қилади,
- қалбни мустаҳкамлайди,
- юзни оқартиради,
- нафсни шод қилади,
- дангасаликни ҳайдайди
- аъзоларга фаолллик беради,
- кўксни кенг қилади,
- қалбни мунаввар қилади,
- неъматларни муҳофаза қилади,
- ўч-ғазабни даф қилади.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Бас, қачон инсонга бирор зиён етса, бизга дуо қилур. Сўнгра, қачон Биз ўз томонимиздан унга бирор неъмат ато этсак, у, шубҳасиз, бу (неъмат) менга ўзимнинг билимдонлигим сабабли берилди», – дер. Аслида у синовдир. Лекин уларнинг аксарияти (бунинг синов эканини) билмаслар.
Зумар сураси 49 оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram#juma_suhbati
🗣 Мавзу: ҲАЛОКАТГА ЭЛТУВЧИ ГУНОҲЛАРДАН САҚЛАНИНГ
🎤Одилжон домла Саъдиллоев
– Бухоро шаҳри "Халифа Худойдод" масжиди имом-хатиби
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Исроф асосан учта кўринишда намоён бўлади:
1. Унинг энг ёмон кўриниши – мол-мулкни гуноҳ ишларга сарфлаш. Уламолар, гарчи арзимаган миқдор бўлса ҳам, гуноҳ йўлга сарфланган ҳар қандай мол-мулк исрофга киради, чунки бу ноўрин жойга сарфлашдир, деганлар.
2. Зарур ҳожатлар қолиб, зеб-зийнатга, дабдабага сарфлаш. Бунга фарзандларнинг озиқ-овқати, кийим-кечаги ва дарсликларига ҳожат бўлиб турганда эҳтиёж бўлмаган нарсаларни сотиб олиш каби ишлар киради.
3. Сарф-харажатларда мўътадилликдан чиқиб кетиш. Ўртаҳол киши кийим-кечаги ва тўй-хашамларига доимий равишда катта маблағ сарфлаши бунга мисол бўлади.
Шариат кўрсатмаси, ақл доираси ва одат чегарасидан чиқиб кетган ҳар қандай сарф-харажат исроф ҳисобланади.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 18-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 24-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:08
⏱️БОМДОД - 05:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:35
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:25
⏱️ШОМ - 19:23
⏱️ХУФТОН - 20:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Баъзилар Қуръон тиловат қилишнинг савоби марҳумларга етиб бормайди, бу иш бидъат, фақат дуо қилиш мумкин, демоқда. Шариатимиз бу ҳақда нима дейди?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда кўриш:
@FITRATUZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида юз берган кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Асиф Али Зардарий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
@fitratuz
Бу амал гуноҳ экани хаёлингизга ҳам келмаган
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳ айтар эдилар: "Уйда баъзи нарсалар умумий бўлади, улардан ҳамма фойдаланади. Фақат уларни ишлатиб бўлгач, тайин қилинган жойга қўйиш керак. Мисол учун чойнак, пиёла, совун...".
Ҳаммасининг тайин жойи бор. Шу ўринда муҳим гап бор — бу нарсаларни ишлатиб бўлгач, жойига қўймаслик гуноҳдир! Аммо биз бу гуноҳдан бехабармиз. Чунки ҳар куни такрорланавериб, одатий ҳолга айланиб қолган. Кимдир ўша керакли нарсани ишлатмоқчи бўлиб, топа олмаса, табиий, машаққат ва озор чекади. Бирор мусулмонга азият бериш эса, гуноҳи кабирадир.
Ҳеч биримизнинг хаёлимизга бу ишнинг ҳам гуноҳ экани келмаган бўлса керак. Биз нарсаларни жойига қўйишни динга алоқасиз, балки дунёга тегишли, уйни тартиблашга оид иш деб ўйлаб келганмиз.
Ёдда тутинг! Дин кўрсатмаси бўлмаган ҳаётнинг бирор гўшаси йўқ. Барчамиз холис қарайлик, шу нарсага эътибор берамизми, ўзгаларга азият етмаслиги учун умумий нарсаларни ишлатгандан кейин уларни тайин қилинган жойига қўямизми?
Аслида, бу нарсалар арзимагандек туюлади, лекин унга беэътиборлик сабабли гуноҳларга мубталомиз. Сабаби, биз динни тўла тушунмаймиз, унинг учун қайғурмаймиз, кўпчилигимизда Аллоҳ таолонинг ҳузурида туриш ҳисси йўқ. Иккинчи тарафдан, жоҳиллик ва бехабарлик ҳам анча урчиган.
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Muslim_podcast
📱 YOSHLARIMIZGA TAVSIYA: KIMLARGA ERGASHIB BO‘LMAYDI❓
🎙Ekspert: Аbduvohid domla Аxmadaliev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://www.youtube.com/watch?v=sXWvBUavx2M
🧐 @Muslim_Podcast_uz
🤪Facebook
🛍Instagram
🥺Telegram
😍YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! ✅
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Осмонлар ва Ернинг ғайбий сири (уларнинг илми) Аллоҳга хосдир. Барча иш Унгагина қайтарилур. Бас, Унга ибодат қилинг ва Унга таваккул этинг! Қилаётган ишларингиздан (эса) Раббингиз ғофил эмасдир.
Ҳуд сураси 123-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram🗣 Президент ташаббуси билан Ўзбекистонга муқаддас Каъба эшигининг ёпинчиғи келтирилди
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 @FITRATUZ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚАБРНИ ОЧИШ
CАВОЛ: Маййитни қабрга дафн қилишда тескари қилиб қўйилса, қабрни очиб, тўғрилаб қўйиш керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййит қабрга дафн қилингандан кейин қайта очишга шариатимиз рухсат бермайди. Фақат дафн қилинган жой бировнинг ери бўлиб, эгаси рози бўлмаса ёки маййитнинг кафани бировдан тортиб олинган бўлса, маййитни қабрдан чиқаришга рухсат берилган. Агар маййит дафн суннатларига амал қилинмасдан кўмилган бўлиб, лаҳад оғзига ғишт терилган, лекин ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, ғиштлар олиниб, маййитни суннатга мувофиқ қилиб қўйилади. Агар тупроқ тортилгандан кейин бу ҳолат маълум бўлган бўлса, қабр очилмайди, шу ҳолида қолдирилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
📹 ҚАЙНОНАНГИЗ-ОНАНГИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@FITRATUZ
#Ҳикмат
“Қалбга роҳат берадиган энг гўзал нарса ҳақида савол сўрашганида, “Мен билмайман”, деб жавоб беришдир”.
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
