ar
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 598
المشتركون
+524 ساعات
-67 أيام
+830 أيام
أرشيف المشاركات
#Аудео #Маъруза ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА Абдул Хамид домла Маликов, Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook | Youtube | Telegram | Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

🪴 Ота-онага яхши муносабатда бўлинг:
«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).
#ota_ona #yaxshi_soz #kun_hikmati ✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

АВВАЛ ИФТОРЛИК ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ШОМ НАМОЗИ ЎҚИЛАДИМИ? 🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси #Рамазон_саволлари #ramazon #рамазон MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 24-ФЕВРАЛ 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 24-ФЕВРАЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 25-ШАЪБОН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:45 ⏱️БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:04 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:35 ⏱️ШОМ - 18:13 ⏱️ХУФТОН - 19:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

#ijtimoiy 📹 ИСЛОМ ЕНГИЛИККА ЧАҚИРАДИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 23-ФЕВРАЛ 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 23-ФЕВРАЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 24-ШАЪБОН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:47 ⏱️БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:06 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:30 ⏱️ШОМ - 18:11 ⏱️ХУФТОН - 19:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

​​СОВҒАГА КЕЛГАН КИЙИМ ЎҒИРЛАНГАН ЭКАН #ҳалол_ҳаром ❓1544-CАВОЛ: Менга бир қариндошим янги кийим совға қилди. Бироз вақт ўтгандан кейин унинг эри бир қанча янги кийимларни ўғирлаб олиб келгани ҳақида эшитиб қолдим. Менга берилган кийимни нима қилсам бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ноҳақдан, эгасининг розилигисиз келган ҳар қандай нарсалар асл эгасининг мулки ҳисобланади. Уни ўз эгасига, йўқ бўлса, меросхўрларига қайтариш ва қилган гуноҳи учун астойдил тавба қилиш лозим бўлади. Агар сизга совға деб беришган кийим ҳақиқатдан ҳам ўғирлик орқали келган бўлса, эгасини суриштириб, топиб, қайтариб бериб қўйинг. Эгасини топишнинг ҳеч иложи бўлмаса, эгаси номидан камбағал кишига садақа қилинади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot 🌙 МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ✅Бугун, 21 февра
+9
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot 🌙 МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун, 21 февраль куни Баҳрайн қироллиги Манама шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этдилар.
💬 Тадбирни Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари очиб, ушбу ташкилотга аъзо уламолар томонидан бугунги кунда уммат бирлигини таъминлаш, муштарак мақсадларни амалга оширишда салмоқли ишлар қилингани тўғрисида сўз юритди. Сўнгра Кенгаш бош котиби, доктор Муҳаммад Абдуссаломнинг анжуманга доир ахбороти тингланди.
📝 Йиғилишда мусулмон уммати иттифоқлигини таъминлаш борасидаги мулоқот ва ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, мусулмонлар ўртасида адоват ва тортишувни ислоҳ қилиш учун диндор, илмли, зиёли қатлам билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик қилиш муҳим эканига урғу берилди. Кенгаш аъзолари томонидан Қуръони каримдаги “Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса, Роббингизман. Бас, Менгагина тақво қилинг” (Мўминун, 52) ва «Албатта, мўминлар биродардирлар...» (Ҳужурот, 10) ояти карималари мазмун-моҳиятини бутун умматга етказишга алоҳида эътибор қаратилди. Мўътабар уламолар, мазҳаб имомлари бошлаган йўлни давом эттириш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ролини ошириш орқали аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш, уларнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрнини кучайтириш, ёшларга замонавий билимлар бериш, ёш авлод ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар ҳам кун тартибида бўлди.
💬 Шунингдек, ҳадиси шарифларда келтирилганидек, бирдамликда барака борлиги, уммат бирлашган пайтларда ҳар соҳада тараққиёт бўлгани, ислом олимлари дунёга устозлик қилгани, қачонки, уммат ихтилоф, тафриқа ва кераксиз низоларга берилганида мусибатлар ёғилгани муқояса қилинди. Зеро, Ислом дини бутун инсониятни эзгулик ва тинчликка, ҳаётда асл инсоний фазилатларни қарор топтиришга даъват этади.
🟢Уммат бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган, дунёнинг нуфузли уламолари ўзларининг долзарб илмий-маърифий чиқишлари билан фаол иштирок этган халқаро анжуман шу тариқа поёнига етди. ✅Қайд этиш керак, мазкур ташкилотга Марказий Осиё минтақасидан аъзо қилинган муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Кенгаш ташаббуси билан ташкил этилган халқаро тадбирлар ва хориж матбуотларида уммат бирлигига чақирувчи чиқишлари билан фаол иштирок этиб келмоқдалар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 22-ФЕВРАЛ 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 22-ФЕВРАЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 23-ШАЪБОН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:48 ⏱️БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:07 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:30 ⏱️ШОМ - 18:10 ⏱️ХУФТОН - 19:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

#mutolaa #farzand #kitob 📔 ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ КИТОБНИ СЕВИШГА ЎРГАТИНГ 📲 Ҳеч шубҳа йўқки, китоб ўқишга одатланиш мактабга бо
#mutolaa #farzand #kitob 📔 ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ КИТОБНИ СЕВИШГА ЎРГАТИНГ 📲 Ҳеч шубҳа йўқки, китоб ўқишга одатланиш мактабга бормай туриб, уйда – оилада йўлга қўйилиши керак. Дарҳақиқат, мутолаа энг яхши одат. Ҳозирда биз телефон, интернет, сериаллар асридамиз. Сиз бундай вазиятда фарзандларингизнинг мутолаага бўлган муҳаббатини қандай шакллантиряпсиз? Фарзандларингизга намуна бўлинг. Ёш бола уйда турли хил китоблар билан тўлиб турган китоб жавонини кўрса, ота-онасининг тез-тез китоб ўқиётганига гувоҳ бўлса, бундай ҳолат, кўпинча, болани китоб ўқишга ва ота-онасининг изидан боришга ундайди. 📖Фарзандингизга унинг феъл-атвори, ёшига тўғри келадиган китоблар олиб беринг. Ёш болаларга расмлари бўлмаган катта-катта китобларни олиб бериб бўлмайди.
📚 Фарзандингизни ўзларининг китоб жавонлари бўлишига қизиқтиринг, кичкина бўлса ҳам майли. Уларнинг китоб жавонларида ибратли қиссалар, эртак китоблар, эътиборни тортувчи газета ва журналлар бўлсин. Фарзандларингизни китоб дўконларига олиб боринг ва улар сизнинг назоратингизда қизиқарли китоблар ёки журналлар сотиб олишсин...
🖥 БАТАФСИЛ ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤     🗣 Ҳаётингизни азобга айлантирманг     🌸 Олим тарбиялаган она (2 қисм)     ✉️ Рамазон кирганининг хушхабарини берса гуноҳлар кечириладими? MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#muftiy_minbari 📹 ПОКЛИК ИЙМОНДАНДИР 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari 📹 ИМКОНИЯТЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 21-ФЕВРАЛ 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 21-ФЕВРАЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 22-ШАЪБОН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:50 ⏱️БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:10 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:30 ⏱️ШОМ - 18:09 ⏱️ХУФТОН - 19:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

#hadis #salavot #juma 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".
☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. #juma #salovat #duo MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#muftiy_minbari 📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ёшларимизга миллатпарварлик ва ватанпарварликни ўргатайлик! Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#asl_mohiyat, #juma_suhbati 💬ҲЕЧ БИР НАРСА БЕКОРГА ЯРАТИЛМАГАН 🎙Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot 🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
+9
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot 🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ 🗣 Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этаётган Манама шаҳридаги  нуфузли халқаро конференция муҳим мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. "Бир уммат – муштарак тақдир" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирда нотиқлар томонидан халқлар бирлигини мустаҳкамлаш ва уламолар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, турли миллат-элатлар ўртасида аҳилликни тарғиб қилиш, адоват ва фитнага йўл қўймаслик, ўзаро ҳурматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.
🌙 Уламолар мана шундай ўзаро муқолотлар тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка эришишнинг энг самарали воситаси экани, янгидан-янги ҳамкорликларга йўл очиш, бағрикенглик ва тинчликни кенг тарғиб қилишга урғу қаратдилар. Айниқса, миллатлар орасида фитна чиқармаслик, адашган тоифаларнинг нафратни қўзғатувчи чиқишлари ва турли низоларидан сақланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.
💬Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ол Халифанинг анжуман иштирокчиларини қабул маросимида Муфтий ҳазратлари иштирок этдилар. Унда исломий мулоқот йўналишида ўтказилаётган конференциянинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди.
🤝Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуман доирасида Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Карачи Ислом университети профессори, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний каби бир қатор уламо ва арбоблар билан учрашдилар.
💬 Мулоқотлар чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида диний идоралар ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, халқлар ўртасидаги биродарлик янада мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларда Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг ёйиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди. ✅ Учрашувларда томонлар мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжини таъминлаш, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#shabon #quron 📖 ШАЪБОН - ҚОРИЛАР ОЙИ 🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal 🕋 Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан
+9
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
🕋 Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди... 💬 Батафсил
🕌 Хушхабар: Хоразмдаги янги "Дарвеш бобо" масжиди фойдаланишга топширилди
Замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 3000 нафар намозхонларга мўлжалланган... 💬 Батафсил
📖 Барча ҳудудларда қорилар сараланди
Жорий йилнинг 18 февраль санасида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги вакилликларда 2025 ( ҳижрий 1446) йилги Рамазон ойида Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни саралаш учун суҳбатлар ташкил қилинди.... 💬 Батафсил
📝 Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилди. Уларнинг масжидлар ҳолати, Рамазонда масжидларга қори қўйилиши, ҳаж ва умра, моддий ёрдам масалаларида қилган мурожаатларини эшитди... 💬 Батафсил
🤝 Бош имом талабалар билан учрашди
19 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида модул таълим тизими асосида таълим олаётган бир гуруҳ талабалар пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидига ташриф буюрди... 💬 Батафсил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook