Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 664
المشتركون
+124 ساعات
-27 أيام
+4130 أيام
أرشيف المشاركات
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЭҲРОМДА ТИКИЛГАН КИЙИМНИ КАМ МУДДАТ КИЙИШ
САВОЛ: Бир шеригимиз умра қилиш учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳромга кириб келди. Умрани қилиб бўлгач, ич кийимини ечиш эсидан чиқиб қолганини айтди. Бунда қандай жарима тўлайди?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак киши учун эҳромга киргандан бошлаб чиққунича тикилган кийим кийиш тақиқланади. Борди-ю, кийиб қўйган ва у ўн икки соатдан кам муддат бўлса, ярим соъ (тахм. 2 кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилади. 12 соат ва ундан кўп вақт кийган бўлса, қўй сўяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўч олишга ҳақли бўлатуриб, кечириб юборган киши учун, Мен жаннатнинг ўртасидан бир қаср берилишига кафилман”, деганлар.
Имом Абу Довуд ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Роббим, менга жаннатда бир уй бергин
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ўз замонасининг энг катта қасрида, қўл остида кўплаб жория ва қуллари билан, тўкис ҳаёт ичида яшайдиган аёл бор эди. У Осиё бинти Музоҳим, Фиръавннинг аёли эди. У қасрда осойишталикда яшарди, бироқ унинг қалбида иймон нури барқ урди. Шундан кейин эри унинг бошига қийинчиликлар сола бошлади. У ўткир назарли аёл эди, қўл остидаги жория ва қуллар ҳамда шундай тўкин ҳаётни тарк этиб, уларни иймони йўлида фидо қила олди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз Китобида зикр этиши ва мўминларга намуна қилишига ҳақли бўлди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا لِلَّذِينَ آَمَنُوا اِمْرَأَةَ فِرْعَوْنَ إِذْ قَالَتْ رَبِّ ابْنِ لِي عِنْدَكَ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ وَنَجِّنِي مِنْ فِرْعَوْنَ وَعَمَلِهِ وَنَجِّنِي مِنَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ﴾
“Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб кўрсатди. У: “Роббим, менга Ўз ҳузурингда, жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва золим қавмлардан нажот бергин, деб айтди” (Таҳрим сураси, 11-оят).
Уламолар ушу оятнинг тафсирида шундай дейишади: “Осиё розияллоҳу анҳо “Уй олишдан олдин қўшни танлаш”га амал қилдилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг комилликка эришган аёллар орасида зикр этишларига муносиб бўлдилар. У зот алайҳиссалом айтадилар:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: كمل من الرجال كثير. ولم يكمل من النساء غير مريم بنت عمران وآسية امرأة فرعون وإن فضل عائشة على النساء كفضل الثريد على سائر الطعام
“
Эркаклардан кўпчилик комилликка эришган. Аёллардан эса фақат Фиръавннинг аёли Осиё ва Имроннинг қизи Марямгина комилликка эришган. Албатта Оишанинг бошқа аёлларга нисбатан фазли худди сарид (арабларнинг севимли таоми)нинг бошқа таомларга нисбатан устунлиги кабидир” (Имом Бухорий ривояти).
Бу мўмина Фиръавннинг зулматларга тўлган қасрида порлаган чироқ Осиё онамиздир. Ким биз учун сабр, сабот ва Аллоҳ томон даъват этадиган чироқ ила нур сочади?
Шуъла: Фикрингизни бошқаринг, бахтли бўласиз.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 6-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:55
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:06
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Нақшбандийя тариқати таълимотларидан
Тўрт нарсани зинҳор тарк этманг (алоқани узманг):
(أَرْبَعَةٌ لَا تُقَاطِعْهُمْ:)
Намоз (الصَّلَاة)
Қуръон (القُرْآن)
Зикр (الذِّكْر)
Силаи раҳм (қариндошлик ришталари) (صِلَةُ الأَرْحَام)
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 5-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:13
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:55
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:06
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МАЙЙИТНИ ЎПИШ МУМКИНМИ?
САВОЛ: Маййитни ўпиш мумкинми? Яқинда шундай ҳолатга гувоҳ бўлиб қолдим. Бир отахон вафот этганида фарзандлари ўпиб, видолашишди.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзандлар марҳум ота-онасини, ота-она ҳам марҳум ўғил ё қизини ушлаши, ўпиши жоиз.
Шунингдек, эркак эркак маййитни ва аёл аёл маййитни ўпиши жоиз.
Лекин эр вафот этган хотинини ушлаши ва ўпиши жоиз эмас. Чунки хотиннинг ўлими сабабли эр ва хотин ўртасидаги никоҳ тугайди.
Аммо эр вафот этганда хотини уни ушлаши ва ўпиши дуруст бўлади, чунки то идда тугамагунча улар ўртасида никоҳ боғланиши сақланиб туради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир.
Бақара сураси 261-оят
Аллоҳ таоло бу мисол билан битта хайрли иш учун битта эмас, то 700 ва ундан ортиқ савоб ато этиши мумкинлигини билдирмоқда.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
НАМОЗ АМАЛЛАРИДА ИМОМДАН КЕЧ ҚОЛИШ
#намоз
❓1900-САВОЛ: Имомга намозни аввалидан иқтидо қилган киши имом рукудан турганидан сўнг руку қилди. Имомдан ортда қолгани учун унинг намози бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имомга иқтидо қилган киши барча амалларни имомнинг кетиданоқ қилиши афзал саналади. Шунинг учун имомга кечикмасдан эргашиш афзал бўлади. Аммо шунга қарамай бир оз кечикиш намозни бузмайди. Масалан, имом рукудан турганидан кейин унга иқтидо қилгувчи (муқтадий) руку қилса, кечиктиргани учун камчиликка йўл қўйган бўлса ҳам намози бузилмайди. Лекин аксинча, имомдан олдин руку ёки сажда қилиб қўйса ва имом билан бирга ёки ундан кейин қайта қилиб қўймаса, намози бузилади.
Бу ҳақда аллома Ибн Обидин батафсил баҳс юритиб, қуйидагиларни хулоса сифатида келтирганлар:
نعم تكون المتابعة فرضا؛ بمعنى أن يأتي بالفرض مع إمامه أو بعده، كما لو ركع إمامه فركع معه مقارنا أو معاقبا وشاركه فيه أو بعد ما رفع منه، فلو لم يركع أصلا أو ركع ورفع قبل أن يركع إمامه ولم يعده معه أو بعده بطلت صلاته.
“Ҳа, имомга эргашиш фарз бўлади. Шу маънодаки, фарз амални имом билан бирга ёки кейин бажариши лозим. Масалан, имом руку қилди, муқтадий ҳам у билан биргаликда руку қилди. Ёки кейинроқ қилиб, рукуда имомни топди, ё имом рукудан бошини кўтаргандан кейин руку қилди (буларнинг барчаси эргашиш ҳисобланади). Агар умуман руку қилмаса ёки имомдан аввал рукуга бориб, имом рукуга боргунича рукудан қайтса ва имом билан бирга ёки ундан кейин ҳам руку қилмаса, намози бузилади”.
والحاصل أن المتابعة في ذاتها ثلاثة أنواع: مقارنة لفعل الإمام مثل أن يقارن إحرامه لإحرام إمامه وركوعه لركوعه وسلامه لسلامه، ويدخل فيها ما لو ركع قبل إمامه ودام حتى أدركه إمامه فيه. ومعاقبة لابتداء فعل إمامه مع المشاركة في باقيه. ومتراخية عنه، فمطلق المتابعة الشامل لهذه الأنواع الثلاثة يكون فرضاً في الفرض، وواجباً في الواجب، وسنة في السنة عند عدم المعارض أو عدم لزوم المخالفة كما قدمناه
“Демак, эргашишнинг ўзи уч хилдир: 1. Имомнинг феълига муқорин (бир вақтда) бўлиш, масалан, имомнинг такбирига ўз такбирини, рукусига ўз рукусини, салом беришига ўз саломини муқорин қилиш. Агар имомдан олдин руку қилса-ю, имом уни рукуда топса, бу ҳам шунга киради. 2. Имомнинг феълига кетма-кетликда эргашиб, қолган қисмида шерик бўлиш. 3. Кечикиб эргашиш (яъни, амалларни кетма-кетликдан ҳам кечроқ бажариш). Мана шу уч турни ўз ичига олувчи мутлақ эргашиш фарзда фарз, вожибда вожиб ва суннатда суннат бўлади. Бунга бирор зидлик бўлмаса ёки хилоф қилиш лозим бўлмаса (намози бузилмайди)”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✔️ Улашинг:
https://t.me/diyonatli
#Bosh_imom_minbari
БЕШ ВАҚТ НАМОЗ АЖРИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 4-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 19-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:13
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:55
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЭҲРОМ ҲОЛАТИДА КИР ЮВИШ
САВОЛ: Аёлим умрада эҳромда турган вақтида кир совун билан пайпоғини ювиб қўйибди. Бунинг ҳукми нима бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромда тақиқланган ишлардан бири бу хушбўйлик ишлатишдир. Агар совунда хушбўйлик бўлса ва у билан бирор аъзони ювса, жиноят ҳисобланади. Хушбўйлиги бўлмаган совун билан кир ювишда ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Шунга биноан аёлингиз ишлатган совун оддий, хушбўйлиги бўлмаган кир совун бўлса, ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, кейинчалик берган нарсалари кетидан миннат ва озор етказмайдиган кишилар учун Парвардигорларидан мукофот бордир. Уларга хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар.
Бақара сураси 262-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Нақшбандийя тариқати таълимотларидан
Тўрт нарсага (ёки кимсага) зинҳор хиёнат қилманг:
(أَرْبَعَةٌ لَا تَخُنْهُمْ:)
Роббингизга (رَبُّكَ)
Динингизга (دِينُكَ)
Расулингизга (رَسُولُكَ ﷺ)
Ватанингизга (وَطَنُكَ)
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#Жума #Шукуҳи #Пискент
Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан
2026 йил 3 июль куни Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан олинган фото лавҳалар. Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул қилсин.
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 3-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 18-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:12
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:55
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli