ar
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 589
المشتركون
-424 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
+330 أيام
أرشيف المشاركات
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

⚠️ Долзарб ❗️“Аллоҳ таоло осмонда ёки маконда деган ўйга олиб борадиган оятлар”. ©️Доктор Ҳамза Бакри. 🎙Абдуллоҳ Ғуломов. Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#Ҳадис Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кунларингизнинг энг яхшиси жум
#Ҳадис Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кунларингизнинг энг яхшиси жума кунидир. Ана шу кунда менга саловотни кўпайтиринглар. Чунки менга шу куни саловотларингиз кўрсатилади», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб кўрсатилади?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилган», дедилар. Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можалар ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ё РОББИЙ! Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, б
Ё РОББИЙ! Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла! Ассалому алайкум, яхшилар! Жума кунингиз муборак бўлсин!!! @fitratuz

#XUSHXABAR: 🕋 HAJ SAFARI BOSHLANDI! PISKENT TUMAN ZIYORATCHILARI HAJGA YO'L OLISHDI Alloh taologa cheksiz hamdu sanolarimiz bo‘lsinki, so‘nggi yillarda yurtimizdan Islomning beshinchi rukni bo‘lgan haj ibodatlarini ado etishga keng yo‘llar ochildi. 🕋 Bugun, 23 may kuni muborak haj safarini niyat qilgan Piskent tuman ziyoratchilari qalbda quvonch, tilda shukronalik bilan muqaddas zamin tomon yo‘lga chiqishdi. Toshkent viloyati Piskent tuman bosh imom-xatibi Zaynilobiddin domla Qudratov hajga ketishayotgan yurtdoshlarimizni kuzatib duolar qildilar. Ziyoratchilar dastlab Madina munavvarada, so‘ngra, Makkai mukarramada bo‘lishib, haj arkonlarini to‘liq va mukammal ado etishadi. Hajga borish – har bir mo‘min-musulmonning orzusi. Ayniqsa, barcha shart-sharoitga ega holatda haj arkonlarini ado etish chinakam saodatdir. Piskent tuman ziyoratchilarini kuzatish uchun Toshkent shahar Chilonzor tuman “Novza” jome masjidiga Piskent tuman DIQ mutaxassisi Jumaboyev Anvar va boshqa mutasaddilar chiqishdi. Shunday qilib, orzulari ro‘yobidan his-hayajonga to‘lgan «Haj – 2024» mavsumining ilk ziyoratchilari Toshkent xalqaro aeroportidan Saudiya Arabistoniga jo‘nab ketdilar. Alloh taolo haj amalini ado etishga otlangan yurtdoshlarimizning safarlarini muborak qilsin, Baytulloh yonida duo qilishni barchamizga nasib etsin! Do‘stlaringizga ham ulashing: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 24-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 24-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:18 ⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:56 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:40 ⏱ШОМ - 19:49 ⏱ХУФТОН - 21:20 🔗 Улашинг: @diyonatli

#XUSHXABAR: 🕋 HAJ SAFARI BOSHLANDI! PISKENT TUMAN ZIYORATCHILARI HAJGA YO'L OLISHDI Alloh taologa cheksiz hamdu sanolarimiz
+9
#XUSHXABAR: 🕋 HAJ SAFARI BOSHLANDI! PISKENT TUMAN ZIYORATCHILARI HAJGA YO'L OLISHDI Alloh taologa cheksiz hamdu sanolarimiz bo‘lsinki, so‘nggi yillarda yurtimizdan Islomning beshinchi rukni bo‘lgan haj ibodatlarini ado etishga keng yo‘llar ochildi. 🕋 Bugun, 23 may kuni muborak haj safarini niyat qilgan Piskent tuman ziyoratchilari qalbda quvonch, tilda shukronalik bilan muqaddas zamin tomon yo‘lga chiqishdi. Toshkent viloyati Piskent tuman bosh imom-xatibi Zaynilobiddin domla Qudratov hajga ketishayotgan yurtdoshlarimizni kuzatib duolar qildilar. Ziyoratchilar dastlab Madina munavvarada, so‘ngra, Makkai mukarramada bo‘lishib, haj arkonlarini to‘liq va mukammal ado etishadi. Alloh taolo haj amalini ado etishga otlangan yurtdoshlarimizning safarlarini muborak qilsin, Baytulloh yonida duo qilishni barchamizga nasib etsin! Do‘stlaringizga ham ulashing: @diyonatli

Машҳур уламолардан Абул Фараж ибн Жавзий бундай дейди: «Мен китоб мутолаасидан ҳеч тўймаганман. Агар ўзим ўқиб кўрмаган бирор
Машҳур уламолардан Абул Фараж ибн Жавзий бундай дейди:
«Мен китоб мутолаасидан ҳеч тўймаганман. Агар ўзим ўқиб кўрмаган бирорта китобни кўриб колсам, гўёки хазинанинг ичига тушиб колгандек бўлардим. Агар, "Йигирма минг мужаллад китоб ўқиб чиққанман", десам ҳам, муболаға килмаган бўламан, лекин китоб ўқишда давом этаман»,
деган экан. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза АЛЛОҲ КЎРМАДИ ДEМАНГ, ҚИЁМАТ ЯҚИН Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Қарзни узишда доллар курси ўзгарса Cавол: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайт
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Қарзни узишда доллар курси ўзгарса Cавол: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган: “Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”. Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим. “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади: “Қарзлар ўз мислича адо этилади”. Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🌙 Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропор
+9
🌙 Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди
Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
✅Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. 🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар. 🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

«Ҳаж – 2024» ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЗИЁРАТЧИЛАРИ ҲАЖГА ЙЎЛ ОЛИШДИ Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсинки, сўнгги йилларда ю
+9
«Ҳаж – 2024» ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЗИЁРАТЧИЛАРИ ҲАЖГА ЙЎЛ ОЛИШДИ Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсинки, сўнгги йилларда юртимиздан Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодатларини адо этишга кенг йўллар очилди. Авваллари ҳаж квотаси 5 200 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу рақам 7 200 тани, 2022 йилда эса 12 000 тага етди. Жорий йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 та этиб белгиланди. Бугун Тошкент вилоятидан ҳажга борувчи зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳажга кетишаётган юртдошларимизни кузатиб дуолар қилдилар. Зиёратчилар дастлаб Мадина мунавварада, сўнгра, Маккаи мукаррамада бўлишиб, ҳаж арконларини тўлиқ ва мукаммал адо этишади. Ҳажга бориш – ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзуси. Айниқса, барча шарт-шароитга эга ҳолатда ҳаж арконларини адо этиш чинакам саодатдир. Бу йил Тошкент вилоятидан жами мингдан зиёд киши ҳаж ибодатларини адо этади, иншоаллоҳ. Тошкент вилояти зиёратчиларини кузатиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов ва бошқа мутасаддилар чиқишди. Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилсин. Эсон-омон Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамага етиб олиб, ҳаж арконларини тўлиқ бажариб, соғ-саломат юртимизга қайтиб келишларни Аллоҳ таоло насиб айласин. Эслатиб ўтамиз, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пулман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “аl-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma аl-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed аl-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ҳажга кетишдан олдин ўқиб олинг! Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир мўмин-мусулмон иложи борича ҳажнинг шартлари, рукнлари, одобларини ўқиб, ўрганиб ёки сўраб билиб олиши шарт. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё сураси, 7-оят). Муборак ҳаж ибодатининг барча тартиб, қоидаларини тушуниб, адо этилса, унинг мукаммал бажарилиши ва савобининг ортишига сабаб бўлади. Зеро, илмсиз амал мевасиз дарахт кабидир. Энг аввало ҳаж ибодатини адо этишда унинг моҳиятини яхши англаб олиш лозим. Ҳаж нақадар муборак ва ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган ибодат эканини тушуниб етган банда бу амални тўла-тўкис адо қилишга шавқи ортади, азму қарор қилади. Ҳаж ибодатига борувчи киши учун аввало ҳажни холис Аллоҳ учун ният қилмоғи талаб этилади. Чунки Аллоҳ таоло фақат холис қилинган амалнигина қабул қилади. Ҳаж ибодатини истаган киши риё (биров кўрсин)дан ва сумъа (биров эшитсин)дан, одамлар мақташи, уни ибодатли киши ёки ҳожи деб айтишларини яхши кўриш ва шунга ўхшаш бошқа нафс алдовларидан сақланади. Ҳаж ибодатига борадиган киши дунёдан кетаётгандек бўлмоғи лозим. Ҳаж ана шундай ибодатки бунда банда барча шаҳват, лаззатлардан, орзу-ҳаваслардан, оиласи, яқинларидан, лавозим, мансабидан, ҳатто устидаги кийимларидан ҳам ажралиб чиқиб, буюк Роббига юзланади. Шунингдек, барча гуноҳларига тавба қилади. Дастлаб ўзи билан Робби ўртасидаги гуноҳларига тавба қилиб, барча гуноҳ-маъсиятлари учун тили билан Аллоҳга истиғфор айтади ва надомат қилади. Зиммасидаги ибодатларининг қазосини адо этишга киришади. Чунки қолдирган ибодатларни қазосини ўтамагунича унга тавба фойда бермайди, сўнг надомат қилади ва Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Сўнгра бандаларга таалуқли бўлган гуноҳларига тавба қилади, кимнинг ўзига ёки молига зулм қилган бўлса, Аллоҳ таолодан мағфират сўраш билан бирга мол эгасидан кечирим сўраб, рози қилади. Ҳажга тайёргарлик кўриш асносида зарур нарсаларни йиғиб, жамлашга киришганда эса охират кунига нималар жамлаб қўйганини эсига олсин. Устидаги кийимларини ечиб, оқ икки матони ўраётганида кафанни ёдига олсин. Эҳром либосига кирган ҳожилар бир хил бўлиб, улар орасидан бой билан камбағални, подшоҳ билан гадойни ажратиб бўлмайди. Бу баробарлик ўлимдан кейин барчаларининг кафан либосида тенг бўлишларини эслатади. Аслида вафот этган ҳар бир кишининг ҳолати шундай. Ювилади, либосларидан ечинтирилади ва оқ чойшабга ўралади. Сўнг унга (жаноза) намози ўқилиб, қабрга қўйилади. Ҳаж қилувчи мийқотда либосини ечиб, эҳромни кийганида ушбу ҳолатни кўпроқ эслаши лозим. Дунё ҳаёти бир кун келиб албатта ўз ниҳоясига етишини ва ухровий ҳаёти бошланадиган ўлимни ёдга олади. "Лаббайка"ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг амри фармонига жавоб бераётганини эсга олсин. Қабул этишини умид қилиб, қабул бўлмай қолишидан қўрқиб турсин. Ҳарамга етганида Аллоҳ таолога ўзини меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин. Байтуллоҳга илк бор кўзи тушганида ҳамда Байтуллоҳни тавоф қилиш нақадар улуғворлигини ҳис этсин. Ҳажарул асвадни қўли билан ушлаган ёки ишора қилганида Аллоҳ таолога барча гуноҳларидан тавба қилишга, буйруқларига итоат қилишга ваъда берсин ва бу ваъдасига вафо қилишга азму қарор қилсин. Каъбаи Муаззаманинг эшигига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкор банда Ўз Роббисининг байти остонасида турганини билсин. Сафо ва Марва орасида саъй қилаётганида қиёмат кунини эсласин. Ҳар саъй қилаётганидаги бориб-келишни "қиёматнинг аросати" деб ўйласин. Арафотда турганида, одамларнинг тўпланганини кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларининг турли-туманлигини билганида қиёмат кунидаги маҳшаргоҳни, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин. Шайтонга тош отишда Аллоҳ таолога қулликни намоён қилишни ва буйруққа бўйсуниб, уни адо этишни қасд қилсин. Қурбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин. Даврон НУРМУҲАММАД

#асл_моҳият 🕌 Нотўғри фатво беришнинг зарари ▶️ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар "Наво" масжиди имом-хатиби Норқўчқаров Ражабали Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ҳузурида зикр қил
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам, лекин у менга саловот айтмаса, унинг бурни ерга ишқалсин», дедилар. Имом Термизий ривояти. @diyonatli

+1
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР) 📸➡️ фотолавҳалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 23-МАЙ КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 23-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:19 ⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:57 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:40 ⏱ШОМ - 19:48 ⏱ХУФТОН - 21:20 🔗 Улашинг: @diyonatli

#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! 🕋 Бугун, 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қа
+9
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! 🕋 Бугун, 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.
🗣 Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
🤲 Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар. ✈️ Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар. 🟢Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 23 майидан то 7 июнга қадар ҳаж сафарига кузатилади. ✈️Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан зиёратчиларимиз тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига ҳаж сафарига ҳар куни юборилади. ✈️ Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 @fitratuz