Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 686
المشتركون
+1024 ساعات
+107 أيام
+5030 أيام
أرشيف المشاركات
#Ҳадис
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким “Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳу…”, деб гувоҳлик берса ҳамда жаннат ва дўзахни ҳақ деб билса, Аллоҳ таоло жаннатдаги саккиз эшикнинг хоҳлаганидан киргизади», дедилар.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
📹 ЖАМИЯТНИ ПАРОКАНДА ҚИЛУВЧИ ИЛЛАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratu
Биргина гумоним учун
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Биргина гуноҳим учун беш ой таҳажжуддан маҳрум бўлдим". “У қайси гуноҳ эди?” деб сўрашди. "Йиғлаб дуо қилаётган кишини кўриб, ичимда: "Бу киши риё қиляпти", дегандим…".Имом Макҳул раҳматуллоҳи алайҳи:
"Бир кишини намозда рукуъ ва сажда қилиб, йиғлаётганини кўрдим ва ичимда "у риё қиляпти!" деб унга туҳмат қилдим ва ўзим бир йил йиғлашдан маҳрум бўлдим".✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
📹 1-ЎЗГАНИНГ ҲАҚҚИДАН ҲАЗАР ҚИЛАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob
📖 ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ 🟢2-сон
📚 ИЛМ-ФИҚҲНИНГ МОҲИЯТИ ВА ФАЗИЛАТИ
🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.
😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.▶️ 1-сон ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @FITRATUZ
#Ҳадис
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг охирги сўзи “Лаа илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради», дедилар.
Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
https://t.me/diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
https://t.me/diyonatli
#muftiy_minbari
📹 БАХТ-САОДАТ АЛЛОҲДАН СЎРАЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
#muftiy_minbari
📹 ФИРИБГАРГА ИШОНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#ҲИКМАТ
Кимда-ким ғаразгўйлик жилови билан бир нарсага эришишга ҳаракат қилар экан, у шу истагига эришолмайди, ҳатто ажали ҳам етмай ўлиб кетади.Али ибн Абу Толиб https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 17-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 22-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:27
⏱️БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:05
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:58
⏱️ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
https://t.me/diyonatli
#muftiy_minbari
📹 ИШОНМАГАНИНГИЗДА БОРМАС ЭДИНГИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲https://t.me/diyonatli
Бу кампирга нега илиқ муносабат кўрсатдингиз?
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
У киши айтадилар: Бир кампир Набий сoллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У зот менинг ҳузуримда эдилар.
Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам унга: — «Сиз кимсиз?» — дедилар. У: — «Мен Жусама ал-Музанийяман», — деди.
Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам: — «Йўқ, сиз — Ҳасона ал-Музанийясиз! Ўзингиз қандайсиз? Аҳволларингиз қандай? Биз кетгандан кейин қандай яшаяпсизлар?» — дедилар. У: — «Яхшимиз, отам ва онам сизга фидо бўлсин, эй Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам», — деди.
Кампир чиқиб кетгач, мен дедим: — «Ё Расулуллоҳ, шу кампирга бунчалик илиқ муносабат кўрсатмасангиз?» Шунда у зот: — «У Хадича замонида уйимизга келиб турар эди. Эски танишлар билан чиройли муомала қилиш иймондандир», дедилар.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
