Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 678
المشتركون
+124 ساعات
+27 أيام
+4130 أيام
أرشيف المشاركات
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЕТКАЗИБ БЕРИШ КЕЧИККАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТАОМ БЕРИШ
САВОЛ: Баъзи емакхонaлар таом етказиб беришни кечиктиргани учун буюртмадан ташқари қўшимча таом тақдим этар экан. Шу иш жоизми? Агар рекламада қўшимча бепул таом бериш эмас, балки етказиб берилган таомнинг пулини олмаслик айтилган бўлса, ҳукм қандай бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Таомга буюртма бериш битими шариатдаги истисноъ, яъни буюртма асосида маълум маҳсулотни тайёрлаб бериш шартномасига тўғри келади. Агар саволдаги шарт фақат рекламада акс этиб, буюртма жараёнида алоҳида бундай шарт қўйилмаса, сотувчи тарафидан берилган бу ваъда жоиз ҳисобланади ва унга вафо қилиши керак бўлади.
Агар буюртма беришда етказиб бериш кечикиши сабабли қўшимча таом бериш шарти қўйилса, бу шартноманинг бир қисмига айланади. Битимдаги бундай шарт молиявий жарима саналади. Маҳсулот тайёрлаб бериш (истисноъ) битимида сотувчига нисбатан молиявий жарима қўллашга рухсат этилади.
Демак, қўшимча бепул таом бериш ваъда кўринишида бўлса ҳам, шартномада акс этган бўлса ҳам жоиз экан.
2. Етказиб бериш кечикса, буюртма қилинган таомнинг пулини олмаслик фақат рекламада акс этиб, буюртма жараёнида бундай шарт қўйилмаса, бу ҳам сотувчи тарафидан берилган ваъда бўлади ва жоиз ҳисобланади. Аммо буюртма бериш жараёнида юқоридаги шарт қўйилса, бу шартноманинг бир қисмига айланади. Шартномада эса буюртма суммасидан воз кечиш шартини қўйиш дуруст эмас.
Демак, буюртма қилинган таомнинг пулини олмаслик ваъда кўринишида бўлса жоиз, битимда шарт қилинса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕌Имом Бухорий мажмуаси – “Тож маҳал”дан гўзалроқ лойиҳа
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "...Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам пардани ушлаб, кўтардилар. Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари бизга кўринган пайтдагидан гўзалроқ манзарани кўрмаганмиз...".
Имом Муслим ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Қарз юки оғир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
Қарздан қутулиш дуоси
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани, ва аъузу бика минал ажзи вал касали, ва аъузу бика минал жубни вал бухли, ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижол. Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сендан ғам босиши, маҳзунлик, ожизлик ва дангасаликдан паноҳ сўрайман! Қўрқоқлик, бахиллик, қарзга ботиш ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман!”🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 5-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 14-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:36
⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:55
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:18
⏱️ХУФТОН - 18:50
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#muftiy_minbari
Қарздан қутулиш дуоси
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани, ва аъузу бика минал ажзи вал касали, ва аъузу бика минал жубни вал бухли, ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижол. Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сендан ғам босиши, маҳзунлик, ожизлик ва дангасаликдан паноҳ сўрайман! Қўрқоқлик, бахиллик, қарзга ботиш ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман!”🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
Қарздан кечишнинг ажри улуғ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 4-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 13-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:35
⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:54
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:20
⏱️ХУФТОН - 18:50
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuz
#muftiy_minbari
Ҳақиқий тақво ҳалолликда!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига таяммум қилса бўладими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 3-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 12-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:34
⏱️БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:21
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАР БИР БЕТИНИ 10 МАРТАДАН ЎҚИСА, 10 МАРТА ХАТМ ҚИЛГАН БЎЛАДИМИ?
САВОЛ: Қуръон карим хатмини ният қилиб, ҳар бир бетни 10 мартадан ўқиётган эдим, охирида 10 та хатм бўлади, деб билардим. Лекин Фотиҳа сурасидан Нас сурасигача бир марта тўлиқ ўқилгандан кейин хатм бўлади, деб эшитдим, шу ростми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, хатм учун Қуръонни бошидан охиригача ўқилади, лекин ҳар бетни 10 мартадан ўқиганда ҳам 10 та хатм ҳосил бўлади, деб умид қилинади. Чунки хатми Қуръон бўлиши учун, суралар орасидаги тартиб умуман бузилмасин, деган шарт йўқ. Масалан, Рамазон ойидаги хатмларда Қуръон тиловати асносида баъзи оятлар тушиб қолса, кейинчалик ўша оятлар ўқиб, хатмни тўлдириб қўйилади. Бу ерда ҳам тартиб бузилади, лекин хатм деб ҳисобланади. Бунинг устига Қуръони каримни тиловат қилган киши унинг ҳар бир ҳарфи учун ажр олади. Бир марта ўқиш билан 10 марта ўқишнинг албатта, фарқи бор. Бу ерда ажр зиёда бўлади ва аслида хатмдан мақсад ҳам ажр олишдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#juma_suhbati #qarz
🌙 Мавзу: ҚАРЗ ЗИММАДАГИ ОҒИР МАСЪУЛИЯТ!
🎤Исмоил домла Муҳаммад Содиқ – Чилонзор тумани “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 @FITRATUZ
O‘zbekiston va Finlyandiya Prezidentlarining Toshkentdagi muzokaralari ko‘p qirrali hamkorlikni yanada rivojlantirish uchun mustahkam zamin yaratdi.
—
@fitratuz
#Ҳадис
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқаётганда туяларига минсалар уч марта такбир айтиб, сўнгра: “Бизга буни бўй сундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Албатта, Роббимизга қайтгувчиларданмиз. Аллоҳим, ушбу сафаримизда яхшиликни, тақвони ва Ўзинг рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Ўзингдирсан. Аллоҳим, Сендан сафар қийинчиликлари ва қайғулари, аҳлда ва молда ёмон оқибатлардан паноҳ сўрайман”, дер эдилар
Имом Муслим ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
