ar
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 586
المشتركون
-224 ساعات
-127 أيام
-130 أيام
أرشيف المشاركات
#Видео АЛЛОҲНИ ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ЁШЛИГИДАН ТАНИТАЙЛИК Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Саудия Арабистони Ўзбекистонга 50 дона брайл алифбосидаги Қуръони каримни тақдим этди Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват
Саудия Арабистони Ўзбекистонга 50 дона брайл алифбосидаги Қуръони каримни тақдим этди Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллигига брайл алифбосида чоп этилган муқаддас Қуръони Карим китобларини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Техник-ҳамкорлик ва грантлар асосида қабул қилинган ушбу муборак китоблар Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятига тақдим этилиши назарда тутилган. Мазкур беғараз ёрдам шаклида берилган китоблар 15 минг АҚШ долларига тенг. Брайл алифбосидаги ушбу муқаддас Қуръон китоблари тез кунларда Ўзбекистонга етказилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмат Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖАННАТ ВА ДЎЗАХНИНГ БОРЛИГИ CАВОЛ: Жаннат ва дўзахнинг борлигини илмий исботи борми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳма
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖАННАТ ВА ДЎЗАХНИНГ БОРЛИГИ CАВОЛ: Жаннат ва дўзахнинг борлигини илмий исботи борми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта бор. Жаннат ва дўзахнинг борлиги ҳақида Қуръон оятлари ва мутавотир ҳадисларда жуда кўплаб маълумотлар ворид бўлган. Шаръий қоидаларга кўра Қуръон оятларида келган, субути ва далолати қатъий оятлар яқиний илмни ифода қилади. Шунингдек, мутавотир ҳадислар ҳам қатъий маънони (ишончли, яқиний илмни) ифода қилади. Буни инкор қилган инсон диндан чиққан ҳисобланади. Агар сиз “илмий исботи борми” деганда замонавий илмлар яъни фан буни исботлаганми? Демоқчи бўлсангиз, унда савол ноўрин бўлади. Чунки, жаннат ва дўзах масалалари ақидавий-ғайбий илмлар сарасига киради. Замонавий илм фан эса буни исботлашдан ожиздир. Чунки замонавий илмлар фақат шуҳуд оламига тегишли бўлган, тажриба ва ҳис туйғуга боғлиқ нарсаларнигина ўрганади холос. Мозийда бўлиб ўтган ишлар ёки ғайб оламига тегишли нарсалар ҳақида илм ҳосил қилишнинг ягона йўли саҳиҳ хабарлардир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео БОЛАЛАРИМИЗ ТEЛEФОНГА ҚАРАМ ЭМАСМИ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Дўстим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бандага (жаннатда
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Дўстим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бандага (жаннатда) кийгизиладиган тақинчоқ таҳоратда сув теккизган еригача етказилади. Яъни қаэригача ювган бўлса, ўша еригача тақинчоқ тақилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қилад
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 6-ФЕВРАЛ КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 6-ФЕВРАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:12 ⏱БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:32 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:10 ⏱ШОМ - 17:51 ⏱ХУФТОН - 19:25 🔗 Улашинг: @diyonatli

ОТИНОЙИЛАР СУҲБАТДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА Халқ билан мулоқот қилиш, хотин-қизларнинг дарду ташвишларига ечим топиб, уларга елкадош бў
+8
ОТИНОЙИЛАР СУҲБАТДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА Халқ билан мулоқот қилиш, хотин-қизларнинг дарду ташвишларига ечим топиб, уларга елкадош бўлиш, оилаларни мустаҳкамлаш, маҳаллабай ишлашни тизимли йўлга қўйиш учун, аввало, отинойи билимли, маърифатли бўлиши керак. Бугун, 5 февраль куни Тошкент вилоятидаги 212 нафар маҳаллий отинойилар суҳбатдан ўтказилди. Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бошқа мутахассислар отинойиларни низомда белгиланган мезонлар асосида баҳолаб бордилар. Отинойилар ҳам бугун ҳар қачонгидан билимлироқ, малакалироқ ташаббускорроқ бўлиши керак. Чунки улар фаолиятлари давомида оилаларга кириб боради, ажримларнинг олдини олади. Шу билан бирга, отинойилар тизимга доир миллий қонунчилигимиздан ҳам яхши хабардор бўлишлари зарур. Чунки қонунни билмаган кишининг ишида унум бўлмайди, одамларга кўнгилдагидек кўмак бера олмайди. Шундай экан, иш унумдорлигига эришиш учун билим ва малака зарур. Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari ЁШЛИКНИНГ ҚАДРИГА ЕТИНГ - КЕКСАЛИКДА РОҲАТИНИ КЎРАСИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ЁШЛИКДА ОЛИНГАН ИЛМ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ИЛМНИНГ ШИРАСИ Талаба устозига: – Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз. Лекин агар китобни ўқисак, дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – деди. Устози: – Асалари асални нимадан олади? – деб сўради. – Гулларнинг ширасидан. – Гулларни еб кўрганмисан, таъми қандай? – Албатта, уларнинг таъми аччиқ, – деди. Устоз шунда: – Илм бериш ҳам шундай. Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал қилиб тақдим қилади, – деди. @fitratuz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛ КИШИ ҚУРЪОННИ ТАЖВИДСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми? Аёл
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛ КИШИ ҚУРЪОННИ ТАЖВИДСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми? Аёл киши тажвидсиз ӯқиса бӯлади дейишди. Биз томонларда тажвид билан ӯқийдиган аёлар йӯқ. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръонни тажвид билан ўқиш шарт. Имкон борича ўрганиш керак. Аёлларга тажвидсиз бўлаверади деган гап йўқ. Интернетда тажвид устозларининг ўзбек тилида видео дарслари бор, ўшалардан фойдаланиш керак. Онлайн дарслар ҳам олиб борилмоқда, кузатиб боришни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ФАЗИЛАТЛИ УЧ САҲОБА Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ҳикмат Шам тўғри бўлиб ёнади ва ёниб - ёниб тугайди. Ёниб тугасада зулматни ёритиб зиё тарқатиб тугайди. Ҳа ақл эгалари учун
#ҳикмат Шам тўғри бўлиб ёнади ва ёниб - ёниб тугайди. Ёниб тугасада зулматни ёритиб зиё тарқатиб тугайди. Ҳа ақл эгалари учун хар нарса ва хар ишда, хар бир ходисада ибрат ва намуна бор!  🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#muftiy_minbari РАСУЛИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТЛАРИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#Ҳуқуқий_саводхонлик 📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг 27-моддаси.
📝 Диний ташкилотни тугатиш тартиби
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

#ТАЪЗИЯ Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги
#ТАЪЗИЯ Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Ўртачирчиқ тумани «Бобохон ота» жоме масжиди имом-хатиби Нуржон домла Минасиповнинг волидаи муҳтармаларининг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ таоло марҳумани Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин. Жаноза намози бугун пешин намозида «Бобохон ота» жоме масжидида адо этилади.

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни умматимнинг таҳора
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни умматимнинг таҳоратда ювадиган аъзолари ялтирашидан таниб чақирилади. Кимки ўша ялтироқни узун қилишга қодир бўлса, бажараверсин, яъни таҳорат қилаётганида аъзоларининг кўпроқ қисмига сув етказаверсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 5-ФЕВРАЛ КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 5-ФЕВРАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:13 ⏱БОМДОД - 06:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:34 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:10 ⏱ШОМ - 17:50 ⏱ХУФТОН - 19:20 🔗 Улашинг: @diyonatli